«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#дуо

Аллоҳим,
Сендан Сени севишни, Сени севувчиларни севишни ва Сенинг севгингга етказувчи амалларни севишни сўрайман.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Дуо
Ҳидоят, тақво ва икки дунё бойлигини берувчи дуо

اللهمّ إنّي أسألك الهدي التّقي و العفاف و الغني

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас’алукал ҳудаа ват туқоо вал ъафаафа вал ғинаа,

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан ҳидоят, тақво, поклик ва бойликни сўрайман.

Муслим 4898 – р, Термизий 3411 – р, ибн Можа 3822 – р, Аҳмад 3509, 3709, 3754, 3922, 3949, 4012 – рақам ривояти.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Дуо
ДУОДА МАКРУҲ САНАЛГАН АМАЛЛАР

1. Овозни баланд кўтариш.

2. Икки бармоғи билан ишора қилиш.

3.
Дуода ҳаддан ошиш (Масалан, Аллоҳдан ҳаром нарсани ёки гуноҳ ишни сўраш).

4. Мумкин бўлмаган нарсаларни, масалан, дунёда мангу қолишни сўраш.

5. Қайтарилган бидъат-хурофотлар билан
дуо қилиш.

6.
Дуода сўзларни қофияли қилиш (Яъни, хушуъга эмас, қофияга берилиб кетиш).

7.
Дуода истисно қилиш. Яъни, “Ё Аллоҳ, агар хоҳласанг, ундан қил, бундай қил”, дейиш.

Аслида “Ё Аллоҳ, иймонимни саломат қил, офият бер, икки дунё саодатига эриштир”, деб қатъий ишонч билан
дуо қилинади.


📚"Нажот келтирувчи
дуолар" китобидан.
ㅤㅤㅤㅤ
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ДУО

• Абон отаси Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким тонг отганда

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«БИСМИЛЛААҲИЛЛАЗИИ ЛАА ЯДУРРУ МАЪАСМИҲИИ ШАЙЪУН ФИЛ АРДИ ВА ЛАА ФИС САМААИ ВА ҲУВАС САМИЪУЛ ЪАЛИИМ»,- деб уч марта айтса кечгача унга тўсатдан бало келмайди. Ким кеч кирганда ушбу
дуони уч марта айтса тонгача тўсатдан бало келмайди».
Ҳадис саҳиҳ.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

• Бу
дуони ёд олинг ва ҳар куни уни зикр қилиб юринг, яқинларингизга ҳам ўргатинг!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Табрик
#Дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмонлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.

Аллоҳим, қалбимизни ислоҳ, ишимизни осон, айб-нуқсонларимизни сатр, гуноҳ-маъсиятларимизни мағфират қилиб, ғам-ташвишларимизни аритгин, бизни тўғри йўлга бошлагин, биздан рози бўлган бандаларингдан қилгин.
Тутган рўзаларимизни руҳларимизга шифо, танимизга офият бўлишини Ўзинг таъминлагин.
Ибодатларимизга, барча солиҳ амалларимизга ихлос ва ғайрат бергин. Амин!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
СОЛАТУН-НОРИЯ ҲАҚИДА
#дуо

63-CАВОЛ: Ассалому алайкум. "Солатун-нория" ҳақида маълумот берсангиз. Ҳақиқатда ҳам ишларнинг юришишида унинг ижобий таъсири борми?

💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом. Араб тилида "нор" - "олов", "аланга" деган маъноларни англатади. Шундан "солатун-нория" - "оловга оид салавот", деган маънони ифодалайди. Ушбу саловотни бундай номланишининг сабабини баъзи илм аҳллари: "Солатун-нория кўп ўқилиши фитна оловларини ўчириши" билан изоҳлайдилар.

Умумий маънода Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш дуоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани борасида кўплаб саҳиҳ ривоятлар бор. Жумладан:

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رضي الله عنه قَالَ : " إِنَّ الدُّعَاءَ مَوْقُوفٌ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ ، لا يَصْعَدُ مِنْهُ شَيْءٌ حَتَّى تُصَلِّيَ عَلَى نَبِيِّكَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ" (رواه الترمذي ، قال ابن كثير : إسناده جيد)

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набиййинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га салавот айтмас экансан қилган дуойинг ер ва осмонда тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривоят қилган. Ибн Касир: “Бу ривоятнинг исноди яхши”, деган).

Машҳур муҳаддис олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлсада одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган.

Ҳиббон ибн Мунқиз разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳидисда шундай дейилади: “Бир киши “Эй Аллоҳнинг Расули, дуойимни учдан бирини сизга саловот айтиш учун ажратайинми?”, деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар.
- “Учдан иккисини ажратсамчи?”, деди.
- “Майли”, дедилар.
- “Ҳаммасини ажратсамчи?”, деди.
- “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар. (Имом Табароний “ал-Муъжам ал-кабир” да ривоят қилган).

"Солатун-нория" ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга айтиладиган салавотлардан биридир. Лекин у бирор-бир саҳиҳ ёки заиф ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ёки саҳобалардан ривоят қилинган эмас. У машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, уни 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши,
дуолар ижобат бўлиши тажрибадан ўтганлиги кўпчилик томонидан эътироф этилган.
"Солатун-нория" матни қуйидагичадир:

اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ

Транскрипцияси: "Аллаҳумма солли солатан каамилатан, ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад, ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

#дуо
Muslim.uz

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Бандага бирор ғам ва маҳзунлик етганда...
#дуо

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: 

“Бандага бирор ғам ва маҳзунлик етганда, “Аллоҳумма инний абдук. Ибну абдик ва ибну аматик. Наасиятий биядик. Мозин фиййа ҳукмук. Адлун фиййа қозооук. Асъалука бикуллисмин ҳува лак. Саммайта биҳи нафсак. Ав анзалтаҳу фий китабик. Ав алламтаҳу аҳадан мин холқик. Ав истаъсарта биҳи фий илмил ғойби индак. Ан тажъалал Қуръана робийъа қолбий ва нуро содрий ва жалааъа ҳузний ва заҳааба ҳаммий” деса, Аллоҳ у банданинг ғамини ва маҳзунлигини кетказиб, ўрнини енгилликка, шодликка алмаштириб қўяди”.

Ушбу ҳадисдаги дуонинг арабча матни қуйидагича:

اللَّهمَّ إنِّي عبدُكَ، وابنُ عبدِكَ، وابنُ أمتِكَ، ناصِيتي بيدِكَ، ماضٍ فيَّ حُكمُكَ، عدلٌ فيَّ قضاؤُكَ، أسألُكَ بِكُلِّ اسمٍ هوَ لَكَ، سمَّيتَ بهِ نفسَكَ، أو أنزلتَهُ في كتابِكَ، أو علَّمتَهُ أحدًا مِن خلقِكَ، أوِ استأثَرتَ بهِ في عِلمِ الغَيبِ عندَكَ، أن تَجعلَ القرآنَ ربيعَ قَلبي، ونورَ صَدري، وجلاءَ حُزْني، وذَهابَ هَمِّي

Дуонинг таржимаси:

“Эй Аллоҳ! Мен сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам сенинг қўлингдадир. –яъни мен сенинг ҳукминг остидадирман-  Ҳукминг менинг –устимда- жорийдир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Сен ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бировга билдирган, ёки сенинг ҳузурингда, ғайб илмингда беркитиб қўйган ҳар бир исмларинг билан сендан Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, ва хафалигимни жилови, ғамимни аритгувчи қилишингни сўрайман”.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Дуо

Аллоҳим! Бизларга озиқ қилиб зикрингни, бойлик қилиб яқинлигингни насиб эт...!

Абдулқодир Ғийлоний (қ.с.) дуолари

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
#Ҳадис

#Дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга:
«اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلَاءِ وَدَرَكِ الشَّقَاءِ وَسُوءِ الْقَضَاءِ وَشَمَاتَةِ الْأَعْدَاءِ»

"Аллоҳим мен Сендан қаттиқ машаққат-қийинчликлардан¹, бахтсиз бўлиб қолишдан², тақдиримда ёмонлик бўлишидан³ ва душманларга кулгу бўлишдан паноҳ сўрайман⁴",
деб
дуо қилиб, Аллоҳдан мана шу нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрар эдилар.

(Бухорий, 6616, Муслим, 7052 ривояти)


📝Шарҳ.


1-Яъни: Инсоннинг сабр-тоқати етмай, бардош беролмайдиган қаттиқ машаққатлар.
2-Дунёдаги бахтсизлик гуноҳ-маъсиятларга ботиб, Аллоҳнинг тавфиқидан маҳрум қолиш, хусусан дунёдан Аллоҳ рози бўладиган амалларни қила олмай ўтиб кетиш.
3-Ўзимга, молимга, оилам ва дўст-биродарларимга ёмонлик тақдир қилинишидан ва дунёда иймонсиз ўтиб, охиратда бахтсизлик тақдир қилинишидан паноҳ сўрайман.
4-Бошимизга бир мусибат тушиб душманларга масхара бўлишдан паноҳ сўраман.

Манба: Ибн Ҳажар Асқалоний, "Фатҳул Борий", 11/149📚

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Дуо

Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Қарздор бўлиб қолганда ўқиладиган дуо.

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوْذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Аллоҳумма инни а‘узу бика минал-ҳамми вал-хазан, вал-ажзи вал-касал, вал-бухли вал-жубни, ва золаид-дайни ва ғолабатир-рижал

Парвардигоро! Мен Сендан ташвишу ғамдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва кишиларнинг ғолиб бўлиб кетишидан паноҳ беришингни сўрайман.

(Бухорий ривояти)

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (ҳайрли) ёмғир қил!


Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
“ПИРИМ ҚЎЛЛАСИН” ДЕБ ДУО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#дуо

CАВОЛ: Бир танишим овқатдан сўнг дуо қилаётган вақтда ишларимизни “Довуд пирим қўлласин”, баъзан эса “йигит пирим қўлласин” деб дуо қилади. Шундай деб дуо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Бундай дуо қилиш жоиз эмас. Мусулмон киши барча ҳожатларини сўрашда фақат Аллоҳ таолодан сўрашга ва унинг Ўзигагина ибодат қилиши лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай дейди:

فمن كَانَ يَرْجُوا لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا (سورة الكهف/110)

яъни: “...Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳар қандай истак, тилаклар фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Айниқса, вафот этган авлиёлар ҳожатларни ҳал қилади, ғам ташвишларни кетказади деб, улардан ёрдам, мадад ва қўллаб-қувватлашни сўраб эътиқод қилиш қаттиқ адашишдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَمَنْ أَضَلُّ مِمَّنْ يَدْعُو مِنْ دُونِ اللَّهِ مَنْ لَا يَسْتَجِيبُ لَهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَهُمْ عَنْ دُعَائِهِمْ غَافِلُونَ (سورة الأحقاف/5)

яъни: “Аллоҳни қўйиб, қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиганларга илтижо қиладиган кимсадан кўра ким ҳам адашганроқдир?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофил (бехабар)дирлар” (Аҳқоф сураси, 5-оят).

Пир тасаввуфда устоз маъносини билдиради. Баъзи илмсиз кишилар ўтган пирларга нисбатан нотўғри эътиқод қилиб, уларни турли ғойибона ёрдамларни бериш қобилиятига эга деган хаёлга борадилар. Шу маънода “Ё пирим!” дейиш шаръан дуруст эмас. Қолаверса, бундай деб дуо қилиш Аллоҳ таолога нисбатан одобсизликдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸https://t.me/boxodirxoji_domla
​​#Дуо
Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔶Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:



يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ



🔸«Йаа ҳаййу йаа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт
», дедилар.

Маъноси: Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма.

Ибн Сунний ривоятлари.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Дуо

اللهم إني أعوذ بك من الهم والحزن، والعجز والكسل، والجبن والبخل وضلع الدين، وغلبة الرجال”

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъувзу бика мина-л-ҳамми ва-л-ҳазан, ва-л-ажзи ва-л-касал, ва-л-жубни ва-л-бухл, ва золаъи-д-дайни ва ғолабати-р-рижаал”.

Маъноси: “Эй Аллоҳ, мен Сендан ғам ва ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, оғир қарздан ва устимдан бегоналар ҳукмрон бўлиб қолишидан паноҳ беришингни сўрайман”.

https://t.me/boxodirxoji_domlа
#Дуо

ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

Ўқилиши: "Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула", деса, унга жаннат вожиб бўлади», дедилар.

Маъноси: “Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”


♻️♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
💮 Хайрли тонг! 💮

#Дуо Аллоҳим! Сендан гўзал рўза ва гўзал хотима сўрайман. Бизларни Рамазон ойида ютқизиб, зиён кўрувчилардан қилиб қўйма!
Аллоҳим! Рамазонда раҳмат, мағфиратга эришганлардан, дўзахдан озод бўлганлардан қилгин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.
#Дуо
Хафалик ва барча балоларни даф этиш учун ёрдам талабида ўқиладиган дуо

بسم الله الّذي لا إله غيره, الّلهم أذهب عنّي الهمّ و الحزن.

Ўқилиши: Бисмиллаҳиллазий лаа илаҳа ғойруҳ, Аллоҳумма азҳиб ъанниял ҳамма вал ҳазан.

Маноси: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Аллоҳ номи билан (сўрайман), Эй Аллоҳ! Мендан ғам-қайғуларни кетказ.

Мажмаъуз завоид 10 ж. 110 – бет.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla