«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.19K videos
23 files
4.22K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Шунинг учун ҳам, намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар.

Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Имом Муслим ривоятлари.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита «қул аъузу» нозил бўлишидан олдин жинлардан ва инсонларнинг кўзи тегишидан паноҳ тилаб юрардилар. «Қул аъузу» сураси нозил бўлганидан сўнг у иккиси билан паноҳ тилаб, бошқа паноҳ тиланадиган нарсаларни тарк қилдилар.

Имом Термизий ривоятлари.
#Ҳадис

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйи узун кишилар бўлишади (яъни даражалари баланд кишилар бўлишади)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ҳадис

​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки уйида таҳорат қилса ва сўнгра фарз намозини адо қилиш учун Аллоҳнинг уйларидан бирига (масжидга) юриб борса, унинг ҳар бир босган қадамларидан бири гуноҳларини ўчиради ва иккинчиси эса унинг (жаннатдаги) даражасини кўтаради”, дедилар.

Муслим (9-китоб, 1054-ҳадис)

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйдаги гапларини эшитдим: «Ким ҳуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини намозда ўтказгандек бўлур. Ва ким ҳуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиса, бутун кеча намоз ўқиб чиққандек бўлур (яъни, кечаси билан намоз ўқиган одамдек савобга эга бўлур)».

Муслим (9-китоб, 1071-ҳадис)

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар одамлар бомдод ва ҳуфтон намозларини жамоат билан ўқишликдаги савобни билганларида эди, улар эмаклаб бўлса ҳам жамоатга келган бўлар эдилар».

Сунан Ибн Можа 796 (4-китоб, 62-ҳадис)

📌 Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇
https://t.me/boxodirxoji_domla