ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЖУМА КУНИ ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Касал бўлса жумага таҳорат қилиб борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида ғусл вожиб бўлмаган одамга Жума куни ғусл қилиш суннат амали ҳисобланади. Агар касаллик туфайли, ҳаво совуқлиги сабабли, сафарда бўлганлик сабабли ғусл қилишга имкон бўлмаса таҳорат қилиб жумага бориш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
Улашинг: @diniysavollarЧУЧВАРА ҚИЛИБ МОМОЛАРГА БЕРСА ТУГУНЛАРИ ЕЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки яқин кунларда фарзандим кўз ёриш арафасида. Яқинларим чучвара қилиб момоларга бергин, тугунлари осон ечилади дейишяпди. Аввалом бор Аллоҳ ҳар қандай тугунни Ўзи ечадику. Балким яқинларимни гапи хам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига олишини насиб этсин. Барчангизни кўзингизни қувончга тўлдирсин.
Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот — Аллоҳ таолонинг ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.
https://t.me/boxodirxoji_domla

@diniysavollarhttps://t.me/boxodirxoji_domla
ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқиши афзал. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollarЭЛЕКТРОН ТАСБЕҲНИ БАРМОҚҚА ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar"ОНАНГ БЕШИК БИЛАН КАЛЯСКА ОЛИБ КЕЛСИН"
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан каляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, каляска, суюнчи пули, зиёфат ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан дуруст эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.
Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar