«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.72K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Шунинг учун ҳам, намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги".
📜  Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий

🎤  Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
Forwarded from Muslim.uz
#Ташриф
Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига келди.

🕌Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

🔸Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
067 Мулк сураси

Шайх Алижон қори



♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин.

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Рўзанинг шартлари".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя 2-қисм.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
Саодатга етакловчи саккизта амал.

• Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

• Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

• Фаровонликни истасангиз, Қуръон тиловатини тўхтатманг!

• Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

• Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

• Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

• Фалокот кўтарилишини истасангиз, "Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

• Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони Каримни бизга араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

https://t.me/boxodirxoji_domla
Учта хислати бор қалбга ҳикмат ўрнашмайди:

1. Ризқ ғами,
2. Халққа ҳасад,
3. Мансабни яхши кўриш.

https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Ҳар бир ишда янгиликни хоҳлаймиз. Янги телефон оламиз, машинани янгилаймиз, янги кийим киямиз ва ҳоказо. Лекин намозда Фотиҳадан кейин доим ўша илк бор ёдлаган кичик сураларимизни қайта-қайта ўқийверамиз. Яна хушуъ етишмайди деб шикоят ҳам қилиб қўямиз…

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Илм талаб қилишнинг фарзлиги".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Руҳий тарбия" китобидан

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
056 Al-Waqi'ah
Abdur Rahman As-Sudais
#Машҳур_қорилар

Абдурроҳман ас Судайсдан гўзал тиловат.

Воқеа сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx