«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.51K photos
979 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Қуръонга_муҳаббат

Қуръон нафсга намунча ҳузурбахш бўлмаса! У разолатдан тўсувчи, шак шубҳалардан сақловчи, ҳайратдан сокинликка олиб борувчи, ўқиган одамнинг моддий ва нафсий эҳтиёжини қондирувчи Китобдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Ҳашр сураси 20-21 оятлар

Абдурроҳман ас-Судайс қироати

@quranuz_kanali

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Рўзанинг турлари".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя 2-қисм.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
Бомдод намозини адо этиш жисмга стенокардия ва турли тромблардан ҳимоядир
Тонгда уйғониб, сўнгра уйқуга ётадиган кишида қон ивиши сабабидан юзага келадиган модда танасидан йўқолиб, сўрилиб кетади. Сўнгра эса жисм ўзининг яхши ҳолатига қайтади. Шу сабабдан ҳам «ас солату хойрун минан навм»- намоз уйқудан афзалдир, субҳаналлоҳ.
Изоҳ: Стенокардия — юракка борувчи қон оқими ёмонлашганда кўкрак соҳасида пайдо бўлувчи оғриқ тури. Бу ҳолат артерия томири бирор сабаб натижасида бекилиб қолганда юзага келади. У юрак хасталикларидан биридир.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Касални бориб кўришни, жанозага эргашишни, акса урган кишига жавоб қайтаришни, қасамнинг устидан чиқишни, мазлумга ёрдам беришни, (таом ёки бирор нарсага) чақирган кишига жавоб қилишни ва салом беришни» буюрдилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
ПАЙҒАМБАР (алайхимуссалом) ЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!» (Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Ҳурлар эрингизга қилаётган муомалангизни кузатиб боради!!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аёл эрига бу дунёда озор бермасин. Акс ҳолда ҳур ийнлардан бўлган аёли шундай дейди: Аллоҳ жазолагур, унга озор берма! У ҳузурингда меҳмон, яқинда сендан ажраб бизга келади".

Имомлар Аҳмад ва Термизийлар ривоятлари.

Каналга уланиш ⤵️

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Илмнинг фазли ва унга оид масалалар".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Руҳий тарбия" китобидан

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Бидъат залолатми?".
📜  Долзарб мавзу

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.

Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Имом Ибн Можа ривояти)

Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Имом Муслим ривояти)

Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1.  Танҳо жойда қилинган дуо.
2.  Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3.  Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.

Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи  бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Имом Бухорий ривояти).

МАХМУДОВ ЁСИНХОН
НОРИН ТУМАНИ АБУ ИСО АТ-ТЕРМИЗИЙ МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

https://t.me/boxodirxoji_domla
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

https://t.me/boxodirxoji_domla
018 Al-Kahf
Abdur Rahman As-Sudais
"КАҲФ" сураси

🎙Абдуррахмон ас - Судайс.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон бандани шафоат қилади


🎙Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари қандай эди деб сўралганда қандай жавоб берганлар?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
19%
У зотнинг хулқлари ҳудди фаришталардек эди
54%
У зотнинг хулқлари Қуръон эди
18%
Хулқларнинг энг аълоси эдилар
8%
Энди билиб оламан