«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.19K videos
23 files
4.22K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
​​#жума

Жумага боришнинг фазилати

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига йигирмата ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида икки юз йиллик амаллар савоби билан мукофотланади», – дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
​​#жума

Солиҳлар жума кунини қандай ўтказишган

Солиҳлардан бири:
«Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади», деган экан.

Солиҳлардан бири деди: «Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим».

Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди. (Tариху восит).

Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди. (Aхбарул қудот).

Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди. (Зодул маод, 1/382).

Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади. (Tариху димашқ).

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар». (Зодул маод, 1/384).

Манба: Буюк инсонлар телеграм канали

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla