«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.18K videos
23 files
4.21K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл (Ираклий I)га юборган мактублари

Ушбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил урушмаслик тўғрисидаги Ҳудайбия сулҳидан сўнг юборилган.

Мактубни улуғ саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу императорга олиб борганлар. Бу саҳобий гўзал юзли бўлганлари учун одатда Жаброил алайҳиссалом шу саҳобий суратида келардилар.

Мактубнинг арабча матни қуйидагича:

"بسم الله الرحمن الرحيم، من محمد رسول الله إلى هرقل عظيم الروم، سلام على من اتبع الهدى، أما بعد، فإني أدعوك بدعاية الإسلام أسلم تسلم، وأسلم يؤتك الله أجرك مرتين، وإن توليت فإن عليك إثم الأريسيين، و﴿ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ﴾

Мактубнинг таржимаси:

"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румнинг каттаси Ҳирақлга.

Тўғри Йўлга эргашганларга салом. Аммо баъд. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Исломга кирсанг, жонинг омонда. Мусулмон бўл, Аллоҳ сенга икки ҳисса ажр беради. Ва агар Ислом динини қабул қилишдан бош тортсанг, арийсийлар (халқинг)нинг гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар" (Оли Имрон сураси, 64-оят).

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#савол_жавоб

ТЎҒРИСИНИ АЙТАМАН ДЕБ ДИЛ ОҒРИТИШ

Савол:
Ассалому алайкум! Мен хақ гапираман, мен юзга айтаман, мен шарта гапираман, мен рост гапираман деб бошқа инсонни шахсиятига тегиб гапириш дил оғритиб гапириш тўғрими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бу дилозорлик ҳисобланади. Айбини айтган инсон ҳам чиройли йўл билан насиҳат қилиб гапириши керак. Ҳақ гапирган ким бўлишидан қатъий назар Мусо алайҳиссалом бўлолмайди. Ёмон инсон ҳар қанча разил бўлса ҳам фиръавнчалик бўлмайди. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга фиръавнга “Гўзал муомала қил” деган. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

Каналга уланиш:

👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Tungi zikrlar
Mishari Al Afasy
ТУНГИ ЗИКРЛАР.

ФАЗИЛАТЛИ ШАЙХ МИШАРИЙ РОШИД АЛ АФАСИЙ.


Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🌷Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

🌷 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

📿 Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🕊☘️ Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ЖУМА МУБОРАК!

БАРЧА ЯҚИНЛАРГА ЖУМА МУБОРАК!

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Kahf surasi - Shayx Alijon qori
@AlQuranuz
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.


Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Жума куни ким ғусл қилса ва масжидга уловга минмай юриб келса, имомга яқин ўтирса, унга қулоқ тутса, бекорчи гапни гапирмаса босган ҳар бир қадамига бир йил рўза тутганлик ҳамда тунда қоим бўлганлик савоби ёзилади" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Жума мавзуси

Ассалому алайкум азизлар бугун жумъа мавизаси мавзуси: "Суннатга амал қилиш ва бидъатнинг зарарлари" тўғрисида суҳбат бўлади ин шаа Аллоҳ.

Ториқ ибн Шиҳоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума намозини жамоат билан ўқиш ҳар бир мусулмонга ҳақ вожибдир. Фақатгина, тўрт киши бундан мустасно: қул, аёл, гўдак ва бемор" (Абу Довуд ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА КУНГИ ПЕШИН НАМОЗ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни аёллар пешин намозини ҳар кунги вақтда ўқийверишадими ёки масжидда жамоат тарқагандан кейин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар пешин намозини жума кунидан бошқа кунларда қайси пайтда ўқиётган бўлсалар, Жума куни ҳам ўша пайтда ўқийверадилар. Чунки бу масалада фиқҳий китобларимизда: “Жума куни аёллар пешин намозини жума намозидан кейин ёки жамоат тарқалгандан кейин ўқийдилар”, деган кўрсатма келмаган.

Аммо узри йўқ бўла туриб жума намозига бора олмаган эркаклар эса пешин намозини жума намози ўқилишидан олдин ўқишлари макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Умр ҳикмати:

Агар одам ҳаётида ўзини «Калимаи тавҳид» (Ла илаҳа иллаллоҳ)ни айтишга ўргатмаса, ўлим тўшагида ётганида уни хотирасига келтириши анча қийин бўлади.

Абдулқодир Ғийлоний (қ.с.)

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳабарлар

БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди. У мамлакатни 2004 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

Шайх дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланган. Forbes унинг оиласининг бойлигини тахминан $150 миллиардга баҳолаган.

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla