«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.2K subscribers
2.63K photos
1.14K videos
23 files
4.14K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
03.03.2024й.  22.Шаъбон.1445й         
Якшанба. Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулаллоҳ!
                                                   
05:36  ТОНГ      Саҳарлик тугаши.
              
06:15  БОМДОД.  

06:54  ҚУЁШ.    Шуруқ

12:40  ПЕШИН.      Дҳуҳр

16:32  АСР.             

18:18  ШОМ      Ифторлик вақти.

19:32  ХУФТОН.       Иша

Масжидларда жамоат намозига такбир турли хил вақтларда туширилади.

 
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
Ҳаётингиз давомида қуйидагиларга амал қилинг:

1. Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг;

2. Кечикяпсизми? Бу хақида огоҳлантиришни унутманг;

3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди;

4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг;

5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг;

6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади;

7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг;

8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг;

9. Хаттоки, энг жиддий келишмовчилик юзага келганда ҳам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг;

10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🧕 ЭР ХОТИНИНИ РЎЗАДАН МАН ҚИЛИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

CАВОЛ: Эркак киши хотинини рўза тутишига қарши туриши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр хотинини нафл рўзадан ман қилиши мумкин, лекин фарз рўзадан тўса олмайди. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
​​Ҳасад инсоннинг соғлигига зарар беради

Агар ҳеч кимга ҳасад қилмасанг, сенга саодатнинг ярми мерос бўлади. Агар ўзингдан бошқага яхшиликни истайдиган бўлсанг, бахт-саодатнинг барчаси сенга мерос бўлади.

Донишмандлар ҳасад қилувчини огоҳлантириб қуйидагиларни айтганлар:
- Ҳасад савоб ишларни йўққа чиқаради.
- Ҳасад гуноҳ ишларга бошлайди.
- Ҳасад бировга зулм қилишга бошлайди.
- Ҳасад юзи қароликни келтириб чиқаради.
- Ҳасади бор кишининг дуо-ибодати қабул бўлмайди.
- Ҳасад эгасини фойдасиз ва оқибати йўқ ғам-ташвиш, қийинчиликларга солади.
- Ҳасад инсон қалбидан раҳмни чиқариб ташлайди.
Дунёнинг аввалида шайтон инсонга ҳасад қилди. Иблис ҳасад туфайли Аллоҳ таолога гуноҳкор, осий бўлди ва Аллоҳ таолонинг даргоҳидан лаънатланган ҳолда қувилди.

Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг ўғилари Қобил билан Ҳобилга қурбонлик қилишликни буюрди. Ҳобил ўз қўйларидан энг чиройлисини қурбонликка танлаб, қурбонлик қилди. Қобил деҳқончилигидаги энг ёмон маҳсулотни қурбонликка атади. Одам алайҳиссалом дуо қилдилар, осмондан олов тушиб, Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлди. Ва Ҳобилнинг қурбонлиги қабул бўлиши билан Қобулнинг Ҳобулга нисбатан ҳасадини юзага келтирди. Қобул ҳасаддан тийилмади, у охир-оқибатда жиноятга қўл урди. Ер юзида энг аввал инсон қони ҳасад туфайли тўкилди.

Юсуф алайҳиссаломнинг кўрган тушлари сабаб акалари ҳасад қилдилар. Ва Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаб, уни бўри еди, деб зулм қилишди. Юсуф алайҳиссалом акаларининг ҳасади сабабли қилган зулмларига сабр қилдилар. Ва охир-оқибат сабр туфайли Юсуф алайҳиссаломнинг юзлари ёруғ бўлди, ҳасад қилган акалари эса ҳасадлари туфайли юзлари қаро бўлди.

Абу Лайс Самарқандий айтадилар:
«Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Улар луқмаси нопок, ғийбатчи ва ҳасадчи кишилардир».
Донишмандлардан бири айтади: «Ҳасад қилувчи одамдан бахтсиз киши йўқ, чунки унга ҳар доим ғам-қайғу ҳамроҳ бўлади».
Донишмандлардан бири: «Ҳасад қилишдан сақлан, шунда қалбинг пок юради», дедилар.
Ҳасад инсонга хорлик келтиради. Ҳасад қилувчи кишининг соғлигига зарар беради.
Луқмони Ҳаким ўз фарзандларига насиҳат қилиб шундай дейди:
«Ўғлим, ҳеч қачон бировга ҳасад қилма, ҳасад ҳасадчининг соғлигига келган офатдир».

Ҳасадни амал билан даволаш қуйидагича:
Бунда ҳасад дардига мубтало бўлган шахс ҳасади унга қайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини қилиши лозим бўлади. Мисол учун унга душманини ёмонлашни амр қилмоқда, у уни мақташга ўтсин. Ҳасади унга мутакаббирлик қилишни тавсия қилмоқда, у унга тавозуъ кўрсатсин.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят йўлидан адаштирмасин. Инсонларга яхшилик ва меҳр улашадиган шахслардан бўлишимизга муваффақ қилсин.

Хуршид Маъруф тайёрлади

👉🏻 Манба:
https://islom.uz/maqola/20118

@islomuz
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
04.03.2024й.  23.Шаъбон.1445й         
Душанба. Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулаллоҳ!
                                                   
05:35  ТОНГ      Саҳарлик тугаши.
              
06:15  БОМДОД.  

06:52  ҚУЁШ.    Шуруқ

12:39  ПЕШИН.      Дҳуҳр

16:33  АСР.             

18:19  ШОМ      Ифторлик вақти.

19:33  ХУФТОН.       Иша

Масжидларда жамоат намозига такбир турли хил вақтларда туширилади.

 
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

"ОТА-ОНАМНИ РОЗИ ҚИЛДИМ" ДЕБ ЎЙЛАМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон фарз намозига ҳозир бўлганида таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва бу орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ваъда (менинг замонимга мос бўлмай, балки) ҳар замонга хосдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
РАМАЗОН ОЙИДА АМАЛЛАР САВОБИ ҲАҚИДА
#рамазон

САВОЛ: Ассалому алайкум! Рамазон ойида фарз амаллар савоби 70 баробар зиёда қилиб берилади дейишади. Шу ҳақида саҳиҳ ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Рамазондаги амалларни савоби зиёда қилиб берилиши ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Имом Нахаий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Рамазоннинг бир кун рўзаси бошқа вақтдаги минг кун рўзадан афзал. Бир тасбиҳ минг тасбиҳдан, бир ракаат эса минг ракаатдан афзал. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/176888)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратида неча марта кўрганлар?
Anonymous Quiz
32%
Бир марта
56%
Икки марта
12%
Кўрмаганлар
Қуръони каримда нечта пайғамбарларнинг номи зикр этилган?
Anonymous Quiz
3%
10 та
9%
17 та
62%
25 та
22%
114 та
4%
2200 та
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг инсонлар ичида энг яқин дўсти ким эди?
Anonymous Quiz
88%
Абу Бакр Сиддиқ
11%
Умар ибн Хаттоб
1%
Усмон ибн Аффон
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
05.03.2024й.  24.Шаъбон.1445й         
Сешанба. Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулаллоҳ!
                                                   
05:34  ТОНГ      Саҳарлик тугаши.
              
06:15  БОМДОД.  

06:51  ҚУЁШ.    Шуруқ

12:39  ПЕШИН.      Дҳуҳр

16:34  АСР.             

18:20  ШОМ      Ифторлик вақти.

19:34  ХУФТОН.       Иша

Масжидларда жамоат намозига такбир турли хил вақтларда туширилади.

 
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".


♻️https://t.me/boost/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гагариннинг космосдаги сўзлари

Қуръон мўъжизаси



♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нодир_қироатлар

Бир нафасда (1 минут 35 секундда) Зуҳо сурасини бошидан охиригача ўқиб қўйди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Баъзиларга ёрдам бергинг келади, лекин уларни феъли, ахлоқи бунга йўл қўймайди.

https://t.me/boxodirxoji_domla