«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.6K photos
1.11K videos
22 files
4.09K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон фарз намозига ҳозир бўлганида таҳоратини чиройли қилиб, намозидаги хушуъ ва рукуъларини чиройли адо этса ва бу орада катта гуноҳ содир этмаса, аввалги кичик гуноҳларига каффорат бўлади. Бу ваъда (менинг замонимга мос бўлмай, балки) ҳар замонга хосдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари», деб айтди.

Имом Термизий ривоятлари.


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАДИС

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти).

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ДАМ СОЛДИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳадис

1248-CАВОЛ: Бир ҳадисда: “Менинг умматимдан ҳисобсиз жаннатга кирадиганлари бўлади. Улар бемор бўлсалар, дам ҳам солдирмайдилар”, дейилган экан. Шунга дам солдириш ҳам гуноҳми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Сиз сўраган ҳадис машҳур саҳобий ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган бўлиб, унда Набий алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:
يدخلُ مِن أمَّتي الجنَّةَ سبعونَ ألفًا بغيرِ حسابٍ همُ الَّذينَ لاَ يسترقونَ ولاَ يكتَوونَ، ولا يَتطيَّرونَ وعلى ربِّهم يتوَكَّلونَ
Яъни: “Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз кирурлар. Улар шундай кимсаларки, дам солишни талаб қилмайдиганлар ва шумланмайдиганлар ҳамда роббиларига таваккул қиладиганлардир” (Имом Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти).
Мулла Алий Қорий раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида дам солдириш жоизлигига далолат қиладиган ва дам солишдан қайтарилган ҳадиси шарифларни келтириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос маънога эга эканини айтадилар. Яъни дам солдириш Қуръони карим оятлари, Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан араб тилида бўлса ва одамлар шифони Аллоҳ таолодан деб билсалар, бу иш жоиз экани, таваккалга зид эмаслиги, жаннатга ҳисобсиз киришдан тўсмаслигини айтадилар. Лекин дам солдириш жоҳилият одатларига кўра бўлса, одамлар тушунмайдиган бир нарсалар ўқилса, одамлар шифо шу руқядан деб эътиқод қилса, бундай дам солиш жоиз эмаслигини баён қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мусулмон кишининг саодати кенг маскан, солиҳ қўшни ва яхши маркабдадир", - дедилар.

"Одоблар хазинаси", 1-жуз.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
​​ЯРМИ СОЯДА, ЯРМИ ҚУЁШДА ЎТИРМАСЛИК ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#ҳадис

1311-CАВОЛ: Бир маърузада “Ярмингиз сояда, ярмингиз қуёшда бўлган ҳолда ўтирманглар, деган мазмунда ҳадис эшитиб қолдим. Шундай ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай маънода ҳадис бор. Улардан бирини Имом Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадисни Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ “Мирқотул масобиҳ” китобида қуйидагича шарҳлаган:
فليقم أي فليتحول منه إلى مكان آخر يكون كله ظلا أو شمسا لأن الإنسان إذا قعد ذلك المقعد فسد مزاجه لاختلاف حال البدن من المؤثرين المتضادين كذا قاله بعض الشراح
“Ўрнидан турсин, яъни танасининг ҳамма жойи қуёшда ёки сояда бўладиган бошқа жойга ўтиб олсин. Чунки инсон соя ва қуёшли жойда ўтирса, бир бирига зид бўлган икки нарсанинг таъсиридан баданнинг аҳволи ўзгариб, мижози бузилади. Бу гапни кўплаб шориҳлар ҳам айтган”.
Бу ҳадиси шариф мазкур ҳолатда ўтиришнинг тиббий жиҳатдан зарари борлиги учун қайтарилган. Яъни ярми соя ва қолган ярми қуёшда бўлган одам қаттиқ гуноҳкор бўлмасада, тиббий жиҳатдан мижози бузилиб, танасига зарар етади.
“Мавсуъатул фиқҳия” китобида бундай ҳолда ўтириш юқорида каби ҳадисларда келган қайтариқ борлиги учун макруҳ бўлади дейилган:
يكره الجلوس بين الضّحّ والظّلّ
“Қуёш ва соя орасида ўтириш макруҳдир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дуо #Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.
#Ҳадис

АҚИЙҚА ВА ЯНГИ ТУҒИЛГАН БОЛАГА ҚИЛИНАДИГАН НАРСАЛАР ҲАҚИДА.


Рофеъ  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади. «Расулуллоҳ   соллаллоҳу   алайҳи   васалламнинг Фотима  розияллоҳу  анҳонинг  туққан  боласи  Ҳасан  ибн Алининг  қулоғига  азон  айтаётганларини  кўрдим».

(Абу  Довуд  ва Термизий ривоят  қилганлар).

📝Шарҳ:

Ушбу  ҳадиси  шарифга  биноан,  янги  туғилган фарзанднинг  ўнг  қулоғига  азон,  чап  қулоғига  иқома  айтмоқ мандубдир.   Аллоҳнинг   зикри   янги   туғилган   боланинг қулоғига  кирган  биринчи  нарса  бўлиши  қандоқ  ҳам  яхши. Албатта,  бу  улуғ  нарсанинг  ўзига  яраша  баракаси  бўлади. Ривоятлардан  бирида: «Кимнинг  боласи  туғилса-ю,  унинг  ўнг  қулоғига  азон, чап  қулоғига  иқома  айтса,  унга  Умму  Сибён  зарар  етказа олмас»,  дейилган.

Умму   Сибён–болаларга   зиён   етказадиган   жин тоифасидир.

Манба:Хадис ва Хаёт 15📚

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади».

Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган.


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

КИМГАКИ ЯХШИЛИК ҚИЛИНСА

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга яхшилик қилинса, қилувчи кишига "Жазокаллоҳу хойрон", яъни "Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин", деб айтса, ҳақиқатда мақтовнинг энг етугини қилибди", - дедилар.
(Имом Термизий ривояти)
.

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар; маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхонда ўтиришдан ва қорнига ётиб олиб ейишдан”.

Абу Довуд ривоят қилган.

https://t.me/boxodirxoji_domla