«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Закот сўзининг маъноси нима?

«Кифоя» 2-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
24%
Поклик, ўсиш
43%
Ризқ, ғамхорлик
28%
Софлик, кўпайиш
6%
Энди билиб оламан
Исломнинг устунлари нечта деб айтилади?
Anonymous Quiz
3%
3 та
79%
5 та
18%
7 та
Ҳижрий 1445  21 Ражаб 2024 йил  31 Январь  
Чоршанба  куни учун Намоз вақтлари тақвими
Тошкент, Тошкент вилояти  Янгийўл  вақти  билан.

  
БОМДОД 06:13 06:58жм/бн
ҚУЁШ -     07:37
ПЕШИН - 12:36 жм/бн 13:00
АСР -        15:55
ШОМ -      17:41
ХУФТОН -18:55 жм/бн 19:05


❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103-оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик алхамдулиллаҳ!

Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда. Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик - қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар... Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.

Инсонларнинг энг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир. Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!

Кунингиз хайрли файзли ва баракотли бўлсин!
​​КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.

-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.

-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.

-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.

-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.

-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.

-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.

-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.

-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.

-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.

-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.

-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.

-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.

-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.

-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.

-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

https://t.me/boxodirxoji_domla
БЎЁҚ ТЕККАН ЖОЙ БЎЛСА ҒУСЛ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Машҳур_қорилар

Ҳайсам Ад-Дахиндан гўзал тиловат.

Мулк сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига Жаброил алайҳиссалом унинг кўринишида тушадиган саҳобий ким эди? 
Anonymous Quiz
26%
Aбу Бакр розияллоҳу анҳу
13%
Урва ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
14%
Муовия ибн Aбу Суфён розияллоҳу анҳу
22%
Диҳя ибн Халифа ал-Калбий розияллоҳу анҳу
26%
Билмайман
Ҳайрлик ишларни бошлашдан олдин нима деб бошлаш керак?
Anonymous Quiz
0%
Тасбиҳ айтиб
2%
Саловат айтиб
98%
Бисмиллаҳ айтиб
Умра қилишлик қандай амал?
Anonymous Quiz
19%
Фарз
16%
Вожиб
65%
Суннат
Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган ва янги кунни ҳадя қилган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Умрингизга ва ризқингизга Аллоҳим барокот берсин..
ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/boxodirxoji_domla
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Икки Муқаддас Масжид Раиси томонидан масофавий Қуръон ўрганиш дастури режалаштирилмоқда

Ҳарамайн номини олган ташаббус Қуръон таълимотини глобал миқёсда ривожлантиришни мақсад қилган. Президент маълумотларига кўра, дастур Муқаддас Китобни ўргатиш учун энг сўнгги технологиялардан фойдаланади.

Шунингдек, курсда қатнашганлар қироатларини тўғрилашлари, тажвидни пухта эгаллашлари ва Қуръон ёд олишлари мумкин бўлади. Курслар Миқрот ал-Ҳарамайн иловаси орқали олтита тилда, яъни араб, инглиз, урду, индонез, малай ва ҳауса тилларида тақдим этилади.

Курсларни муваффақиятли тамомлаганларга Қуръон тиловатининг ўнта қироати бўйича мутахассислар томонидан сертификатлар ҳамда ёд ва қироат учун рухсатномалар берилади.

https://t.me/boxodirxoji_domla
«...сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бирор нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади».

«Кифоя» 1-жуз (ҳилолтест)
Anonymous Quiz
51%
Фиқҳ
21%
Aқийда
16%
Сийрат
12%
Энди билиб оламан
Қуръонда “Руҳул амийн” ва “Руҳул қудус” деб аталган фаришта ким? 
Anonymous Quiz
20%
Ўлим фариштаси
33%
Ҳорут ва Морут
25%
Жаброил
3%
Молик
5%
Исрофил
15%
Билмайман
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен яратган оламу инсон гўзал,
Сен юборган Мустафо, Қуръон гўзал,
Сен буюрган ҳар амал, иймон гўзал,
Руҳлар ичра сунганинг виждон гўзал,
Бу гўзалликлар жамолингдан Сенинг!

Ҳар ишинг, ҳар сўзу аҳкоминг буюк,
Ҳам жазойинг, ҳамда инъоминг буюк,
Қилганинг инсонга икроминг буюк,
Жаннатингдек дини Исломинг буюк,
Бу буюкликлар жалолингдан Сенинг!

Сен яратмиш икки дунёйинг тугал,
Ҳар сифотинг, ҳамма асмойинг тугал,
Барча манглайларда имлойинг тугал,
Диллар ичра чеккан имзойинг тугал,
Бу тугалликлар камолингдан Сенинг!

#Husaynxon Яҳё Абдулмажид

https://t.me/boxodirxoji_domla