«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
ХОМ ПИЁЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ КУН БЎЙИ МАСЖИДГА КИРМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Маълумки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хом пиёз еган кишини ўша куни масжидга кирмаслиги кераклигини буюрганлар. Тасаввур қилайлик, бир киши кунлик 5та намозни ҳаммасини масжидда ўқишга ният қилди. Ундай киши қайси маҳалда хом пиёз еса бўлади? Aхир инсон организми учун хом пиёз ҳам керак-ку. Ундан тўлиқ чекланолмаймиз. Шунга жавоб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хом пиёз истеъмол қилган киши шу куни кун бўйи масжидга кирмасин деган гап йўқ. Пиёзнинг бадбўй ҳиди кетганидан кейин ёки ҳидни кетказувчи воситалардан фойдаланиб бемалол масжидга бориши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@diniysavollar

https://t.me/boxodirxoji_domla
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади", деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭР-ХОТИН БИРГА ҒУСЛ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр-хотин бирга ғусл қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр-хотин бирга бемалол ғусл қилиши мумкин. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, одамлар орасида "Ғусл вожиб бўлган одамга кўзи тушган одам ҳам ғусл қилиши керак, ҳатто, эр-хотинлар ҳам бир-бирларига ғусл қилмагунларича кўринмасликлари керак" деган нотўғри, асоссиз тушунча оғиздан-оғизга ўтиб келган ва баъзи "ақлли маслаҳатчи"лар томонидан янги келин куёвларга ўргатиб келинмоқда. Бу мутлақо нотўғри гап бўлиб, эр-хотинлар то ғусл қилмагунларича бир-бирларидан беркиниб туришлари ҳам шарт эмас! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/boxodirxoji_domla
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БЎЁҚ ТЕККАН ЖОЙ БЎЛСА ҒУСЛ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.

Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУНУБ ҲОЛДА ҲАЙВОН СЎЙИШГА МАЖБУР БЎЛИБ ҚОЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ғусл вожиб бўлган ҳолимда ҳайвон сўйишга мажбур бўлиб қолдим. Айтингчи менинг сўйганим ҳалолми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳалол. Чунки, фуқаҳолар ҳайвон сўйишда сўювчига қўйган шартларида жанобатдан пок бўлиш шартини зикр қилмаганлар. Демак, сиз “бисмиллаҳ...” ни зикр қилиб сўйган бўлсангиз сизнинг сўйганингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУАЗЗИН ТАКБИРНИ ҲАМ АЙТИШИ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Азон чақирган муаззин такбирни ҳам айтиши шартми ёки бошқалар айтсалар бўлаверадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ким азон айтса ўша одам иқомат айтади. Агар муаззиндан бошқаси иқомат айтса муаззин озорланса, бошқанинг иқомат айтиши макруҳ бўлади. Агар муаззин озорланмаса, бошқаси иқомат айтиши жоиз (Бадоиъус саноиъ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla