«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.53K photos
996 videos
22 files
3.95K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
018 Al-Kahf
Mishary Rashid Al-Afasy
#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Мишари Рошид Ал Афасий


Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.


Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Жума куни ким ғусл қилса ва масжидга уловга минмай юриб келса, имомга яқин ўтирса, унга қулоқ тутса, бекорчи гапни гапирмаса босган ҳар бир қадамига бир йил рўза тутганлик ҳамда тунда қоим бўлганлик савоби ёзилади" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Жума мавъизаси

Ассалому алайкум азизлар бугун жумъа мавзуси: "ДИНИМИЗ ҲАР СОҲАДА МЎЪТАДИЛИККА ЧАҚИРАДИ" мавзусида суҳбат бўлади ин шаа Аллоҳ.

Ториқ ибн Шиҳоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума намозини жамоат билан ўқиш ҳар бир мусулмонга ҳақ вожибдир. Фақатгина, тўрт киши бундан мустасно: қул, аёл, гўдак ва бемор"
(Абу Довуд ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Сиз қандай қўшнисиз?

Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тўрт нарса саодатдан: солиҳа аёл, кенг уй-жой, яхши қўшни ва ёқимли маркаб (улов), тўрт нарса эса бахтсизликдан: ёмон хотин, ёмон қўшни, ёмон маркаб ва тор уй-жой».

(Ҳоким, Абу Нуайм «Ҳиля»да, Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ривоят қилган, Саҳиҳул-жомиъ: 887).

Девордаги ёзув:

"Қўшнилар ёмонлиги учун уй сотилади"

Бу жуда ёмон ҳолат. Ёнидаги инсон озорларга чидай олмай кўчиб кетса-я!

Аллоҳ таоло бизни қўшнисига яхшилик қилувчилардан айласин!

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Тонгги зикр ва дуолар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

💐💐💐💐💐💐💐

Яшаш осон эмас яхши одамга,
Алдов нималигин билмайди чунки.
Гўдак кўзи билан боқар оламга,
Мудом бошқаларга бўлади кулгу.

Яшаш осон эмас яхши одамга,
Чунки ёмонликдан қилар у ҳазар.
Яхшининг кераги камдир оламга,
Ёмонларнинг дасти узун бўлса гар.

Абдулла Орипов

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Имтиҳон топширувчилар диққатига!

Бир нарсага ишонинг, дунёнинг барча дипломлари Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Ким бизни алдаса, бизданмас!" деган огоҳлантиришларига арзимайди.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
📹 "ДИНИМИЗ ҲАР СОҲАДА МЎЪТАДИЛИККА ЧАҚИРАДИ"

Ибратли видеомаъруза.

20.05.2022

Жумъа маърузасидан.

🎤 Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌 "Эски Қовунчи" жоме масжиди имом хатиби


❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (ҳайрли) ёмғир қил!


Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қалб зикри

Қалб зикри яширин-махфийдир. Ҳатто фаришталар ҳам эшитмайди. Шу ерда бир савол туғилади, агар фаришта қалб зикрини эшитмаса, номаи аъмолга нимани ёзади?
Ҳадисда келган, зикр қилувчи банданинг жисмидан фаришталарга хушбўй ҳид сезилади. Фаришта "хушбўй ҳид келаяпти " дея ёзиб қўяди. Қиёмат кунида Аллоҳ таоло сўрайди:
- Эй Кироман Котибийнлар! Нима деб ёздингиз? Фаришталар:
- Эй Роббим. Ундан хушбўй ҳид келар эди.
Аллоҳ таоло буюради:
- Ҳа!
Бу мен ва бандам ўртасида роз-сир эди, бандам мени қалби ила ёд этар эди. Энди бу амалнинг ажрини бериш менинг зиммамдадир.
Демак қалб зикрининг ажр-савобини қиёмат куни Аллоҳ таоло ўзи ато этар экан. Бу бир неъматдир, Аллоҳдан Ўз зикрига ғайрат-ҳиммат беришини дуо қилиб сўрашимиз керак...

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️

(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман)

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Тонгги зикр ва дуолар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.


Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
☝️ "МАҲЗУН БЎЛМА!"


🎙 "ЭСКИ ҚОВУНЧИ" ЖОМЕ МАСЖИДИ ХОДИМИ



Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Кечки зикрлар
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори
اللهُمَّ مَا أَمْسَى بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа амсаа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан кеч киргизган неъматлар Сенинг якка Ўзинг томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”)

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ЎЗИМИЗ БАЖАРМАЙДИГАН АМАЛЛАРНИ БОШҚАЛАРГА БУЮРМАЙЛИК!


Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla