«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.19K videos
23 files
4.23K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Савол: "Шукр намози" деб номланган намоз суннатда келганми?

Жавоб: Бисмиллаҳ, Алҳамдулиллаҳи.

Ҳар куни шукр қилиш ниятида икки ракъат намоз ўқишлик масаласига келсак, суннатда бунга асос йўқ.
Саҳиҳ ҳадисларда "Шукр намози" ҳақида далил борлиги зикр қилинмаган. Балки бирор хушхабар келганда шукр саждаси қилишлик ёки бирор гуноҳ иш қилиб қӯйилганда дарров икки ракъат тавба намози ӯқишлик суннатда ӯз исботини топган.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
  14.07.2024й.  08.Муҳаррам.1446й         
   Якшанба.  Тошкент вақти билан.     
   Соллаллоҳу ъалайка яа Росулаллоҳ!
                                                   
03:21  ТОНГ        Саҳарлик тугаши.
              
04:15  БОМДОД.

05:02  ҚУЁШ. 

12:34  ПЕШИН.     

17:40  АСР.             

19:57  ШОМ          Ифторлик вақти.

21:33  ХУФТОН. 


Масжидларда жамоат намозига такбир турли хил вақтларда туширилади.

 
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Audio
@Tinglangtv 🎧
🎙Ризқ ҳақида гўзал ҳикматлар... ✍️

@TinglangTv 🎧

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ким «Сафга туриш «Ҳайя аълал фалаҳ» айтилганида бошланади», деган?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Anonymous Quiz
53%
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ
16%
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ
10%
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
20%
Энди билиб оламан
ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ!

Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди.

АСАБИЙЛАШМАНГ
Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.

АЛДАМАНГ
"Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!", дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъдани устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.

УРМАНГ
Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак айб сизда.

ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ
"У мумкин эмас, бу мумкин эмас", "Уни қилма, буни қилма", каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан машина йўлга чиқиш ҳақиқатдан маън қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

ЎРНАК БЎЛИНГ
Ўзингиз ҳунук сўзларни ишлата туриб болангизга "Ҳунук гапирма!" дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.

АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ
Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.

БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ
Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.

КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ
Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.

ҚУЧОҚЛАНГ
Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.

САБРЛИ БЎЛИНГ
Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ашуро #рўза

📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#ashuro

🌙 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐https://t.me/boxodirxoji_domla
АШУРО РЎЗАСИНИ ЎТАР ТУТИШ?
#ашуро #рўза

CАВОЛ: Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки Ашуро рўзасига ухлаб қолса лекин ўтар тутса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни ўтар дейилмайди, чунки бу ерда ифторлик қилиниб саҳарлик қилинмаган ҳолос. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/68926)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
⚡️ АСЛО БУНДАЙ ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

https://t.me/boxodirxoji_domla
Имомликка ўтишда энг аввало нимага эътибор берилади?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Anonymous Quiz
6%
Ёшига
72%
Қуръонни билиш ва қироат қилиш сифатига
17%
Суннатга амал қилишига
5%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐🤲🌸АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🍀🌸🍃

🤲АШУРО КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирсин, даражаларимизни улуғ қилсин, қиёматда юзимизни ёруғ қилсин. Амийн!🤲

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугунги муборак тонгни қаршилаётган қадрли диндошларим, ашуро куни барчангизга муборак бўлсин!

Ушбу тонгда қилган ният ва дуоларимизни Аллоҳ ижобат айласин. Фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, рухимизга хотиржамлик берсин!

Қадрдоним, Аллоҳ сизга ушбу тонг уйғонишни насиб этибдими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз... Сизни керак билиб, хаққингизга дуо қилганлар омон бўлсинлар...

Ашуро кунининг файзу барокати Сиз билан бирга бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаннатда шундай бир хона бор


🎙Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий.

🕌 "Минор" жоме масжиди имом-хатиби


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА

Мабодо керак бӯлиб қолади. 👇

Рўзани бузмайдиган амаллар

Бу ҳақда уламолар айтадилар:

📌 Агар рўзадор таҳорат ёки оддий ҳолатда бурунга сув олаётиб бехосдан унинг томоғига сув ўтиб кетса, бу билан рўзаси бузилмайди. Чунки у буни қасддан қилмади.

📌 Рўзадорнинг баданидан қон чиқиши, бурни ёки тиши қонаши, тиш суғуриш ёки ҳуснбузарни сиқиш сабабли қон чиқиши рўзани бузмайди. Бироқ чиққан қонни ичига ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

📌 Агар рўзадор рўзадорлик пайтида ўзини ўзи қасддан қустирган бўлса, қазосини (бошқа кунларда) тутиб беради. Аммо қусқи рўзадорнинг хоҳишидан ташқари келган бўлса, рўзаси раво бӯлади. Яъни унинг рӯзаси бузилмайди.

📌 Рӯзадор зарурат юзасидан озиқлантирмайдиган уколлар олиши, хоҳ томирдан ва хоҳ мускуллардан олинсин, унинг рўзаси бузилмайди. Чунки улар на таом ва на ичимликдир ва шу билан бирга уларни ейиш ва ичиш ўрнида ишлатилади, деб эътибор қилинмайди.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади.
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръони_каримдан
#Эслатма

Бақара сураси 186-оят

Эслатиб ўтамиз, бугунлик кун Ашуро куни Аллоҳга ибодатни кучайтириш ва Унга қунт билан дуо қилиш керак.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
  17.07.2024й.  11.Муҳаррам.1446й         
  Чоршанба. Тошкент вақти билан.     
   Соллаллоҳу ъалайка яа Росулаллоҳ!
                                                   
03:25  ТОНГ        Саҳарлик тугаши.
              
04:15  БОМДОД.

05:04  ҚУЁШ. 

12:34  ПЕШИН.     

17:39  АСР.             

19:55  ШОМ          Ифторлик вақти.

21:30  ХУФТОН. 


Масжидларда жамоат намозига такбир турли хил вақтларда айтилади.
Набий алайҳиссалом: «Ҳалол ва ҳаромни энг яхши биладиганлардан», деб кимни таърифлаганлар?

«Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
Anonymous Quiz
20%
Абу Мусо Ашъарийни
21%
Муъоз ибн Жабални
42%
Усмон ибн Аффонни
17%
Энди билиб оламан