«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.65K photos
1.15K videos
23 files
4.15K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди».

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Рамазон ойининг таровеҳ намозидан қироат

Масжид: Масжидул Ғоним ал-Хорофий, Қувайт
Қори: Муҳаммад Раъд ал-Курдий

#Рамазон_2024 #таровеҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!
Эслатма

☪️ Рўза тутиб, лекин намоз ўқимайдиганларга шундай деймиз: “Аллоҳ тутган рўзангиз учун сизни гўзал мукофоти ила мукофотласин. Энди, сиз рўзадан кўра улуғроқ амал билан Исломингизни мукаммал қилишингиз лозим. У намоздир.
Сиз оч бўлдингиз, ташна бўлдингиз-у, нега энди Аллоҳнинг розилигига эришишдан маҳрумсиз? Нима учун Аллоҳнинг розилигига эришиш мақсадида намозхонлар билан оёқларингизни бир сафга қўйиб, руку қилувчилар билан бирга руку қилишда дангасалик қилишингиз керак?!

Доктор Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи.

(Маъноси:
Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан).

https://t.me/boxodirxoji_domla
«ФАРИШТАЛАРДАЙ ИБОДАТ ҚИЛСАМ...»

Увайс Қараний ҳазратлари умри давомида бирон кеча тўйиб ухламаган. Ҳар кеча бугун "Лайлатул қиём", бугун "Лайлатур рукуъ", бугун "Лайлатус сужуд" деб, тонгга қадар саждадан бошини кўтармади.
Сўрадилар:
– Эй Увайс, тунни бундай риёзат билан ўтказишга қандай тоқат қиласиз?
Увайс деди:
– Бир дафъа "Субҳана роббиял ъало" деб бошимни саждага қўйишим билан тонг отади. Орзуим ва хоҳишим шуки, ибодатларим фаришталар ибодатига ўхшасин.

https://t.me/boxodirxoji_domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
"Мен рўзадорман"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта "мен рўзадорман", десин".

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ҳар ҳолимиз ибодат бўлсин

Аллоҳ таоло рўзадорнинг ҳар бир ҳолатини ибодат билан хослаган. Рўзадорнинг кўп гапиришдан тийилиши ҳам ибодат, тоат-ибодатга куч тўплаш учун ухлаш ҳам ибодатдир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўзадорнинг сукути тасбеҳ, уйқуси ибодат, дуоси эса мустажобдир. Амали кўпайтириб берилади» (Имом Дайламий ривояти).
Рўзадорнинг ифтор қилиши ҳам шукр хурсандчилиги бўлиб, улуғ ибодатдир. Рўзадорнинг ифтор пайтидаги дуоси мустажобдир.
Ҳадиси шарифда: «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ азза ва жалла: «Бандаларимнинг менга маҳбуброғи оғиз очишни тезлатганлари», деб айтди.

Имом Термизий ривоятлари.


https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
Жаннатга биринчи бўлиб кирадиганлар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар дунё умматимдан бирининг қўлида бўлса-ю, у: "Алҳамдулиллаҳ" деса ўша "Алҳамдулиллаҳ" дейиши унга берилган дунёдан афзалдир".

Улуғ тобеин Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳи: "Жаннатга биринчи бўлиб кирадиганлар қийинчиликда ҳам, хурсандчиликда ҳам Аллоҳга ҳамд айтадиган кишилардир", деганлар.

Аллоҳумма лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзийми султоник.
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🔗 Улашинг: @diniysavollar