«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?

CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:

وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
​​БИЛАСИЗМИ...

🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу –  ҳасад.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу –  ўзини йўқотиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу –  ношукрлиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Сулаймон алайҳиссаломнинг инсон ва қушлардан бошқа яна қандай қўшинлари бор эди?
Anonymous Quiz
65%
Жинлар
16%
Фаришталар
19%
Дараҳтлар
Аллоҳ таоло шамолларни қайси Пайғамбарга бўйсундириб қўйган?
Anonymous Quiz
39%
Довуд алайҳиссаломга
19%
Мусо алайҳиссаломга
42%
Сулаймон алайҳиссаломга
Ким ушбу зикрни ҳар куни 100 марта айтса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади, у қайси зикр?
Anonymous Quiz
34%
Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ
48%
Субҳаналлоҳу ва биҳамдиҳи
17%
Ла илаҳа иллаллоҳ
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..
​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

▪️4. Ота бор уйда  ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

ОНАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен  ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик  биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“СЕН АЛЛОҲНИ ЯХШИ КЎРАСАНМИ”?!

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БИРГА_САЛАВОТ_АЙТАМИЗ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп салавот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.

👉 Эслатиш мўъминларга манфаат берур.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Масжид

— Ҳиссиётларим денгизи мавжланиб онгим қояларига урилгани урилган…
#Ҳадис

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита «қул аъузу» нозил бўлишидан олдин жинлардан ва инсонларнинг кўзи тегишидан паноҳ тилаб юрардилар. «Қул аъузу» сураси нозил бўлганидан сўнг у иккиси билан паноҳ тилаб, бошқа паноҳ тиланадиган нарсаларни тарк қилдилар.

Имом Термизий ривоятлари.
Ҳижрий 1445 16 Ражаб 2024 йил  28 Январь  
Якшанба  куни учун Намоз вақтлари тақвими
Тошкент, Тошкент вилояти  Янгийўл  вақти  билан.

  
БОМДОД 06:15 07:00 жм/бн
ҚУЁШ -     07:43
ПЕШИН - 12:35 жм/бн 13:00
АСР -        15:52
ШОМ -      17:37
ХУФТОН -18:53 жм/бн 19:00


❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси 103-оят)
🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...
🔥 Зино қилишга рухсат беринг

Бир йигит азбаройи шаҳвати қўзғаганидан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, зино қилишга изн сўради. Ислом динида зино энг катта гуноҳ ва маъсият эканига қарамасдан Расулуллоҳ алайҳиссалом унга ғазаб ҳам қилмадилар, танбеҳ ҳам бермадилар, қўполлик ҳам қилмадилар, жеркимадилар ҳам. Бу йигит: “Ё Аллоҳнинг расули! Менга зино қилишга рухсат беринг!” деди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом унга: “Мана шундай ишни бошқа бир киши онанг билан қилишини хоҳлайсанми?” деб сўрадилар. Йигит: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ҳаргиз йўқ!” деб жавоб берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бошқа инсонлар ҳам оналари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, қизинг билан шундай иш бўлишини хоҳлайсанми?” деб сўрадилар. Йигит: “Қасамки, ҳаргиз ундай эмас, ё Аллоҳнинг расули!” деди.

Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Бошқа инсонлар ҳам қизлари билан бундай бўлишини хоҳламайдилар. Ундай бўлса, синглинг билан шундай бўлишини хоҳлайсанми? Амманг билан-чи? Холанг билан-чи?” деб сўрадилар. Йигит ҳар сафар: “Йўқ, асло... асло... ҳаргиз!” деб жавоб берар эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан йигитни ушлаб, дуо қилдилар: “Ё Аллоҳ, унинг гуноҳларини кечир, қалбини покла ва фаржини сақла!” Шундан сўнг ўша йигитдан гуноҳ қилишга бўлган истак йўқолди.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

https://t.me/boxodirxoji_domla