«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.17K subscribers
2.66K photos
1.16K videos
23 files
4.17K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Ассалому алайкум!
БАРЧАГА ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Аллоҳим, бизларни бу кунда орзуларимизга етказгин.
Ижобати рад этилмас дуоларга мушарраф этгин.
Баракали ва беҳисоб ризқ ила ризқлантиргин.
Биз учун жаннатинг томон чорловчи, асло ёпилмас эшикларингни очгин.


Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹  "Ким Аллоҳни севишини истаса"

Ибратли видеомаъруза.

🎤  Устоз Шайх Алижон қори


❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳ таоло Луқмон сурасида марҳамат қилади: «Юришда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир .Чунки овозларнинг энг ёмони ...нинг овозидир». Ушбу оятда қайси ҳайвон назарда тутилган?

📙 «Ижтимоий одоблар»
Anonymous Quiz
5%
Хўроз
89%
Эшак
2%
От
3%
Энди билиб оламан
❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!
"ОНАНГ БЕШИК БИЛАН КАЛЯСКА ОЛИБ КЕЛСИН"
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Биринчи фарзандим туғилди, эрим онанг бешик билан каляска олиб келсин деди. Онамларда шароит яхши эмас. Мендан кейин икки қиз, бир ўғил бор, уларни уйли жойли қилиш керак. Шунга нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эр ўз фарзанди учун хотинининг оиласидан бешик, каляска, суюнчи пули, зиёфат ёхуд шунга ўхшаш нарсаларни талаб қилиши, биринчи навбатда шаръан дуруст эмас, қолаверса, бу иш пасткашлик ҳамдир. Чунки хотин ва фарзандларнинг нафақаси, кийим-кечаги ва зарурий эҳтиёжлари эрнинг зиммасига вожибдир.

Шундай экан, ҳар бир эркак зиммасидаги вазифасини ўзи бажариши лозим. Уни бошқаларга юклаш орқали зулм қилишдан сақланиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
ИМОМДАН ОЛДИН ҚУЛОҚ ҚОҚСА

@Savollar_kanal 3751-савол

Ассалому алайкум! Фарз намозида имомга иқтидо қилиб сал аввалроқ (2-3 секунд) қулоқ қоққан кишини намози дуруст бўлмайдими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳа, дуруст бўлмайди. Шунинг учун имом такбирни айтиб бўлганидан кейин такбирни айтиш керак. Баъзилар қулоқ қоқадию, лекин такбирни айтишмайди. Улар ҳам намозга киришган ҳисобланмайди. Овозини чиқариб ўзи эшитадиган даражада такбир айтиш муқтадийга ҳам имомга ҳам фарз. Қолган такбирларни айтиш суннат. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙КАТТА ГУНОҲ
Таҳсил кўрмаган, диний таълим олмаган, масаланинг мағзини билмайдиган, тагини далилини ҳужжатини билмайдиганлар диний масалаларга аралашмаслиги керак.


©️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/boxodirxoji_domlа
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
🕋  Мавзу:,,Шарху Ақидатут-Таховийга хотим,,.

📜  Манба:Шарху Ақидатут-Таховий Имом Мухаммад Бин Мухаммад ал-Бобартий ал-Ханафий.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
​​​​#ТАРҚАТИНГ

Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:

– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.

–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.

– Ичимликни пуфламасдан ичиш.

– Чап қўлда овқатланмаслик.

– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.

– Таҳорат билан ухлаш.

– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.

– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.

– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.

– Ёш болаларга ҳам салом бериш.

– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.

– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.

– Ўнг томонга қараб ухлаш.

– Беморларни зиёрат қилиш.

–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.

– Калтакесакни ўлдириш.

–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.

–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.

Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...

☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ

@Savollar_kanal 14333-савол

Ассалому алайкум! Мени онам дуо қиладилар мазмуни хар хил аммо охирида омин Аллоҳу акбар дейиш ўрнига облоҳу акбар дейдилар дуолари қабул бўлаверадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бизга бу саволни ёзгандан кўра онангизга «Аллоҳу акбар» деб дуо қилишни ўргатиб қўйганингиз осонроқ эди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

https://t.me/boxodirxoji_domlа