«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Ассалому алайкум!
БАРЧАГА ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Аллоҳим, бизларни бу кунда орзуларимизга етказгин.
Ижобати рад этилмас дуоларга мушарраф этгин.
Баракали ва беҳисоб ризқ ила ризқлантиргин.
Биз учун жаннатинг томон чорловчи, асло ёпилмас эшикларингни очгин.


Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Имом Бағовий ривоят қилганлар, Пайғамбар алайҳиссалом тирноқ ва мўйлабларини ҳар жума куни қисқартирар эдилар".

Ас-софарийний "ғозаул албоб" китобида буюк одоблар ҳақида зикр қилар экан, Ибн Баттадан қуйидаги ҳадисни келтиради: "Ким тирноқларини жума куни олса унга шифо кириб дард чиқиб кетади".

Абу Ҳомид Ғаззолий "иҳёу улумиддийн" китобида Ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтиради: Ким тирноқларини жума куни олса Аллоҳ таоло ундан дардни кетказиб шифони киритади.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"
Жалолиддин Румийни шундай гаплари бор:
    — Ҳар нарсага сиқилма эй кўнгил, На бу дардлар қолувчи, на бу умр.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди:
— Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми?
— Ҳа, бор, — деб жавоб қилибдилар Шайх.
— Рақамини биласизми?
— Ҳа, биламан. Ёзиб олинг:
2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, — деб жавоб қилибдилар.
— Ия бу қанақа рақам бўлди?!
— 2 ракат Бомдоднинг суннати,
2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр.
Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! — деган эканлар.

P.S.: Ҳаммамизга Аллоҳ билан "телефон"лашиб туриш насиб қилсин!
ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқиши афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, омин!!!

Хайрли кунлар...
Доимо яхши гумонда бўлинг

Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.

Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.

Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.

Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.

Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.

Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?

Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.

Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.

Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!

Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!

Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:

«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»

У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди,  деб айтинг


Шуаро: 61, 62 оятлар.
Қурони каримда аёл номини олган сура қайси ?
Anonymous Quiz
16%
Мужодала сураси
10%
Ҳужурот сураси
73%
Нисо сураси
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Инсон қўли инсон танасининг ниҳоятда мураккаб ва мафтункор қисмидир. 

Инсон қўли 27 та суякдан иборат бўлиб, инсон танасидаги барча суякларнинг тўртдан бир қисмини ташкил қилади.  Ушбу суяклар кенг кўламли ҳаракатлар ва мослашувчанликни таъминлайдиган мураккаб тузилмани ҳосил қилади.

Бошқа кўплаб ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, одамларнинг бош бармоғи бир-бирига қарама-қарши бўлиб, бу бизнинг бош бармоқларимиз бошқа бармоқларимизнинг учларига тегиши мумкинлигини англатади.

Қўллар оғзаки бўлмаган мулоқотда ҳал қилувчи рол ўйнайди.  Ҳар хил қўл имо-ишоралари ва сигналлари ҳис-туйғуларни этказиши, фикрларни ифодалаши ва оғзаки мулоқотни кучайтириши мумкин.

Бизларга шундай неъматни берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Дунёда инсонларнинг қилаётган ишларини ёзиб борадиган фаришталар кимлар?
Anonymous Quiz
27%
Рақиб ва Aтид
27%
Ҳорут ва Морут
38%
Мункар ва Накир
8%
Билмайман
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..