«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.19K videos
23 files
4.23K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Анвар қори

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Фарзандингизни қарғаманг!

Расмдаги бу кашмирлик йигитнинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи табелига “Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин” деган мазмунда ёзиб қўйган экан.

“Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти,” дея изоҳ қолдирган Амир.


Мужоҳиддан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина Лаа илааҳа иллаллоҳ шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно, дедилар.

Баъзан фарзандини "Башаранг қурсин!", "Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан!" каби сўзлар билан баддуо қилаётган ота-оналар учун яхши дарс бўлибди.

https://t.me/boxodirxoji_domla
Oyatni davom ettiring:

Va surga puflandi. Bas, ular birdan Robbilari tomon ....... shoshilib chiqurlar.
Anonymous Quiz
12%
uylaridan
79%
qabirlardan
2%
yurtlaridan
7%
endi bilib olaman
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Имрон ибн Муслимнинг вафотидан кейин қизи тушида кўрди ва: «Эй отажон, бизни тарк этганингиздан буён аҳволингиз қандай», деб сўради. «Жуда яхши, қизалоғим, бизга жаннатдаги ризқимиз ҳар куни кўрсатилиб турибди», деб жавоб берди. «Бунга сизни нима эриштирди», деб сўраган эди, «Солиҳ ният ва Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилганим», деб жавоб берди.

Асбаҳоний «Ҳулятул авлиё» китобидан

@quranuz_kanali

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  Мавзу:,, Жаннат башорати берилган ўн саҳоба,,.

📜  Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу дуони ёдлаб олсангиз албатта сўраганингизни беради ин шаа Аллоҳ

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан:
“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда: “Я Робби лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника”, деб (савоб ва гуноҳларни ёзиб борадиган) икки фариштани қийин аҳволга солиб қўйган. У иккиси қандай (яъни, нима деб) ёзишни билмай, осмонга кўтарилдиларда Аллоҳ таолога: “Эй Робимиз, бир банданг биз нима деб ёзишни билмайдиган бир гап  айтди”, дейишди. Аллоҳ азза ва жалла  бандаси нима деганини билиб турсада, “Бандам нима деди?”, дея сўради. Улар: “Эй Парвардигор банданг “Я Роббий лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника деди”, дейишди. Шунда Аллоҳ  икки фариштага: “Айтганидек ҳолда ёзинглар. Менга рўбарў келганида уни мукофотини Ўзим бераман”, деди”. Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

У сўзларнинг маъноси: “Эй Роббим, Сенга Ўзингни буюклигинг ва салтанатингни  улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин”.
    Ҳақиқатда инсон қўлига тасбеҳ олиб, минглаб ҳамд айтганида ҳам Аллоҳ таоло берган биттагина неъматининг шукрини ҳам адо этолмайди. Ҳолбуки, бизга берилган неъматларнинг санаб адоғига етиб бўлмайди. Қолаверса, ҳамд айтишнинг ўзи ҳам бир неъмат. Битта ҳамд айта олган киши мана шу бахтга муяссар қилган Зот Аллоҳ таолога яна шукр қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таолонинг ризқини еб, Уни таниёлмай даҳрий бўлиб юрганлар қанча?! Шунинг учун ҳадиси шарифда келган сўзларни айтса, энг олий даражадаги ҳамдни айтган бўлади. Сабаби, унинг маъноси чексиз ҳамду сано бўлсин демакдир. Натижада ҳатто фаришта ҳам ҳавас қиладиган мукофотга эришади. 
    Аллоҳ таоло барчамизни шундай мақомларга муносиб бандаларидан қилсин. Аминь.

https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Фарзандингизда Қуръонга бўлган муҳаббатни қандай уйғотиш мумкин?

1. Унинг олдида Қуръон тиловат қилинг. Чунки фарзанд ота-онасини ўзига намуна қилиб олади.
2. Унга ўз исми ёзилган махсус мусҳаф ҳадя қилинг.
3. Тиловат қилаётганида овозини ёзиб олинг ва уни чиройли иборалар билан мақтанг.
4. Маълум қисмни ёд олгандан кейин совғалар билан рағбатлантиринг.
5. Уйқуга кетаётганида Қуръондаги қиссалардан ўқиб беринг.
6. Унинг олдида Қуръонга ҳурмат кўрсатинг, Қуръонни улуғланг.
7. Қуръон ҳофизларини унинг ёнида мақтанг.
8. Шу тариқа қалбида Қуръонга бўлган муҳаббатни оширинг.

Файз Сариҳ

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  Мавзу:,, Рўзани бузмайдиган нарсалар,,.

📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя .

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

Ким ҳар куни 5 вақт намозни ўз вақтида адо этса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат билан икром қилар экан...

1) Аллоҳ уни яхши кўради.
2) Бадани соғлом бўлади.
3) Фаришталар қўриқлайди.
4) Ҳовлисига барака киради.
5) Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6) Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7) Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8) Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9) Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Munofiqning belgisi uchtadir", deganlar. Ulardan biri va'da bersa, bajarmaslik boʻlsa, ikkinchisi omonoat topshirilsa, unga xiyonat qilish edi. Uchinchi yomon xislat nima edi?
Anonymous Quiz
15%
Zinokor
14%
Benamozlik
71%
Yolgʻon gapirish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Охират уламолари".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Руҳий тарбия" китобидан

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Ёмғир ёғаётганда ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (ҳайрли) ёмғир қил!


Дўстларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

• Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

• Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

• Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

• Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

• Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

• Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

• Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

• Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп ейишнинг зарарлари



©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla