«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.19K videos
23 files
4.23K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Қуръонга_муҳаббат

Ҳар бир ишда янгиликни хоҳлаймиз. Янги телефон оламиз, машинани янгилаймиз, янги кийим киямиз ва ҳоказо. Лекин намозда Фотиҳадан кейин доим ўша илк бор ёдлаган кичик сураларимизни қайта-қайта ўқийверамиз. Яна хушуъ етишмайди деб шикоят ҳам қилиб қўямиз…

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Илм талаб қилишнинг фарзлиги".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Руҳий тарбия" китобидан

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
056 Al-Waqi'ah
Abdur Rahman As-Sudais
#Машҳур_қорилар

Абдурроҳман ас Судайсдан гўзал тиловат.

Воқеа сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўшагига ётган вақтида “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар деса, гуноҳлари ёки хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.


https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

🍀 Қалбингиз иймонга,
🍀 Уйингиз қувончга,
🍀 Юзингиз нурларга,

🌸 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

💐 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ☀️

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари".
📜  Манба: "Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ

Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».

Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

https://t.me/boxodirxoji_domla
ҒАРБ РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҲАҚЛАРИДА НИМА ДЕЙДИ?

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.
Гёте, немис шоири.
@mehrob_uz

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.


https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Islom.uz
​​#жума

Мадинада ўқилган илк жума намози

Ибн Исҳоқ: «Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отаси Абу Умомадан, у эса Абдураҳмон ибн Каъб ибн Моликдан менга шуларни ривоят қилди: отам Каъб ибн Моликнинг кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолгач, бирга етаклаб юрардим. Ҳар жума намозига чиққанимизда азонни эшитар-эшитмас дарҳол Абу Умома Асъад ибн Зуроранинг ҳақига дуо қиларди. Вазият бир муддат шундай давом этди.

Жума намози азонини эшитса, албатта, унинг ҳақига дуо қилар ва Аллоҳдан мағфират сўрарди. Ўзимча: «Аллоҳга қасамки, мендаги бу ҳолат ожизлик аломати. Жума намозига азон айтилганда унинг Абу Умома Асъад ибн Зурора ҳақига дуо қилиши сабабини нега сўрамайман, ахир», дедим.

Ҳар доим бўлганидек, яна бир жума куни у билан бирга чиқдим. Жума намози учун айтилган азонни эшитгач, яна унинг ҳақига дуо қилиб, Яратгандан уни мағфират қилишини сўради.

Шунда унга: «Эй отажон, нима учун азонни эшитганингизда Абу Умоманинг ҳақига дуо қиласиз?» – деб сўрадим. У менга: «Эй болажоним, у бизни Мадинадаги ҳазм ан-Набийтда, Нақийъ ал-Хадамот деб номланадиган Бани Баёда тошлоғида йиғиб, бизга жума намозини ўқиб берган биринчи киши эди», – деди.

Яна: «У кунда йиғилганлар неча киши эдингиз?» – дедим мен.
У: «Қирқ киши эдик», – деб жавоб берди.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21253

@islomuz
ЧАҚАЛОҚНИ СОЧИ КЎМИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чакалоқни сочи ва киндиги сақланадими ёки кўмиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўмиб қўйилади. Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса танадан ажраганидан кейин ҳам ҳудди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎНТА САЛОВАТ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта саловат айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.


Имом Табароний ривояти.



Саловатга мисол👇

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».

https://t.me/boxodirxoji_domla