«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.51K photos
980 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Бидъат залолатми?".
📜  Долзарб мавзу

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин.

Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Имом Ибн Можа ривояти)

Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Имом Муслим ривояти)

Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади.
1. Қуръон тиловат қилинган жойда.
2. Илм ўқилган жойда.
3. Масжидул Ҳаромда.
4. Масжидул Ақсода.
5. Каъба ёнида.
6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да.
7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да.
8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да.
9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида.
10. Мақоми Иброҳимда.
11. Замзам булоғи ёнида.
12. Сафо тоғи устида.
13. Марва тоғи устида.
14. Нур тоғи устида.
15. Савр тоғи устида.
16. Масжидун Набий (мадина)да.
17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида.
18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида.
19. Уҳуд тоғида.
20. Қубо масжидида.
21. Икки қиблали масжидда.
22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар:
1.  Танҳо жойда қилинган дуо.
2.  Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо.
3.  Туннинг охирги қисмида қилинган дуо.

Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи  бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Имом Бухорий ривояти).

МАХМУДОВ ЁСИНХОН
НОРИН ТУМАНИ АБУ ИСО АТ-ТЕРМИЗИЙ МАСЖИДИ ИМОМ ХАТИБИ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

https://t.me/boxodirxoji_domla
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

https://t.me/boxodirxoji_domla
018 Al-Kahf
Abdur Rahman As-Sudais
"КАҲФ" сураси

🎙Абдуррахмон ас - Судайс.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон бандани шафоат қилади


🎙Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рахимахуллоҳ

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари қандай эди деб сўралганда қандай жавоб берганлар?

"Одоблар ҳазинаси" 2-китобидан
Anonymous Quiz
19%
У зотнинг хулқлари ҳудди фаришталардек эди
54%
У зотнинг хулқлари Қуръон эди
18%
Хулқларнинг энг аълоси эдилар
8%
Энди билиб оламан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр тез ўтади


🎙Анвар қори

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубҳанАллоҳ

Бу балиқни ”Мусо балиғи” дейишар экан😳

Сабаби, Фиръавн Мусо қавмини таъқиб қилиб денгизгача келганида, Аллоҳнинг ҳоҳиши билан денгиз иккига бўлинганда ушбу балиқ ҳам иккига ажралиб кетган экан.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat

🌙 “ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР” НОМЛИ СИЙРАТ ТАНЛОВИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ ВА МАВЛИД ТАДБИРИ

Ҳаж сафари йўлланмаси, умра зиёрати, пул мукофотлари, гўзал қироатлар ва салавоти шарифлар ҳамда суҳбатлар

Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СубҳанАллоҳ

😍Бу гулнинг иккинчи номи Азонгул экан

Қачонки Азон овози эшитилса очилиб, жуда гўзал кўринишга кириб олар экан


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг душанба куни 
16-октябрь  2023-йил,  
1-рабиус соний 1445-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Намоз ўқиѐтган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда бошида Аллоҳга ҳамду сано айтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтдим ва ўзимга дуо қилдим.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).

📝Шарҳ:

Шунинг учун ҳам, намозда дуо қилишдан олдин ташаҳҳудда Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга солату салом ўрин олган.

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги".
📜  Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий

🎤  Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа