«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
НАМОЗГА ҚАРШИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар, ота-она ибодатга қарши бўлса уларга қандай қилиб тушунтирсам бўлади? Ёки уйдан чиқиб кетганим маъқулми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиш ҳам керак эмас, тушунтириш ҳам керак эмас. Гўзал хулқ билан ибодатда давом этавериш керак. Нима бўлганда ҳам сиз гўзал ахлоқ ва одоб билан уларга муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54235)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_22

ИТ БОҚИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ. ЛЕКИН ОВ, ЧОРВАНИ ҚЎРИҚЛАШ ВА ЭКИНЛАРНИ ПОЙЛАШ УЧУН БОҚИШНИНГ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА

عنِ ابْنِ عُمَر رضي اللَّه عَنْهُما: قَالَ سمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «من اقْتَنى كَلْبا إلا كَلْب صَيْدٍ أوْ مَاشِيةٍ فإنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أجْرِهِ كُلَّ يوْمٍ قِيراطَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وفي روايةٍ: «قِيرَاطٌ».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи вассалламни:  «Ким ов ёки чорва ити бўлмаган итни сақласа, амалидан ҳар куни икки қийрот камайиб боради», деб айтганларини эшитдим».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: «Бир қийрот» бўлиб келган.

Изоҳ: Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифодалаш учун қўлланадиган бўлиб кетган. Бу ерда ҳам ўша маъно кўзда тутилган.

Шарҳ: Ислом ит боқишни ман этган. Чунки бунда инсонлар учун озор бериш бордир. Ит вовуллаб, ташланиб одамларга кўп озор етказади. Ҳадисда: "Аллоҳ бир нарсани ҳаром қилса, уни олди сотдисини ҳам ҳаром қилган", дейилган. Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ит боқишни баъзи ўринларда жоиз, деб айтганлар. Масалан, қўриқлаш ва ов қилиш мақсадида ит боқиш жоиз. Шунга биноан, ҳеч қандай эҳтиёжсиз ит боққанлар гуноҳкор бўлишади. Ит бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Ҳеч бир сабабсиз хонадонда ит боқишни Ислом ман қилган.
2. Юқоридаги сабабларсиз ит боқадиган бўлса, ҳар куни икки қийрот савоби камаяди. Бу жуда катта миқдордаги савобдан маҳрум бўлади деганидир.
3. Обод қилинмаган ерларда ёки ўғрилар кўп жойда ит боқишга рухсат этилган.
4. Фахрланиш ёки йўловчиларга таҳдид қилиш мақсадида ит боқувчилар шариатга хилоф иш қилган бўладилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Audio
#Машҳур_қорилар

Ҳайсам Ад-Дахиндан гўзал тиловати.

Мулк сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...

Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_23


Етим ва мискинларга яҳшилик қилишни мукофоти.

Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва етим учун саʻй-ҳаракат қилувчи Аллоҳнинг йўлида жидди жиҳод қилувчи кабидир. Ёки наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи кабидир», дедилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).


📝Шарҳ:

Ҳаммамиз Аллоҳнинг йўлида савобли иш қилувчи банданинг қанчалар улуғ иш қилишини ва унга бериладиган савоблару мартабалардан яхши хабардормиз. Шунингдек наҳорни рўза тутиб, тунни бедор ўтказувчи киши қанчалар улуғ иш қилишини ва уларга бериладиган савоблару мартабалардан ҳам яхши хабардормиз. Энди эса, бева ва етим учун саʻй-ҳаракат қилувчи ҳам улар билан баробар эканлигини билиб олдик. Бас, бева ва етим учун саʻй-ҳаракат қилувчилардан бўлишга уринайлик.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹     БИР ОЯТ ШАРҲИ.
Ҳужурот сураси. 13 Оят.

ИБРАТЛИ ВИДЕОМАЪРУЗА

🎤  Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌  "Эски Қовунчи" жоме масжиди имом хатиби

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🌱 Aссалому алайкум. Сешанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

  Кунингиз  мазмунли ўтсин!
                         
••┄┄┄❅┄┄┄••                            Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_24

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав южҳала ъалайя», деган дуони ўқир эдилар».

(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Азон айтилишидан мақсад;
Ўтиришни тўғирлаш,
телевизорнинг овозини пасайтириш,
телефонни вақтинча қўлдан қўйиб туриш эмас,


Намоз вақти келганини билдиришини билармидингиз?

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Audio
AudioLab
Бангладешлик Солих
Аҳмад Такрим қоридан ўта чиройли ва мунгли гўзал тиловат.

Илоҳим фарзандлармиздан шундай қорилар чиқсин.


😭😥😥😥😥                                                     
••┄┄┄❅┄┄┄••                                                                       
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Hazratim Abu Bakr 6-qism
@umarhalil
#Abu_Bakr_Siddiq

Hazratim Abu Bakr

6-QISM

Muallif: Ahmad Lutfiy Qozonchi
Ijrochi: Omar Xalil

👉
@umarhalil 👈
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис_25

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб  қилинадиган амали намоздир....»

Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан)

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...

Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис_28

📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....»

Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан)

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар», дедилар».

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Қалб тоза бўлса тилдан гўзал сўзлар чиқади!..

Ё роббий, ушбу жума кунининг шарофатидан ихлосла қилган дуоларимизни қабул айла, бизларга мусаффо қалблар ато эт!!!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Тонгингиз хайрли, жума кунингиз муборак бўлсин!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади».

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Кун_ҳикмати

Қуръондан қанча ёдлаганингизни гапириб юрманг. Балки сиздаги Қуръонни кўришларига қўйиб беринг. Очни тўйдиринг. Кийимсизни кийдиринг. Етимга раҳм қилинг. Ёмонни кечиринг. Онангизни эъзозланг. Ҳаммага табассум этинг.
Қуръондан қаерга келганингиз аҳамиятли эмас, Қуръон сизнинг қаерингизга етиб келгани муҳим.

Ритож Атибий

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla