«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
СУБҲАНАЛЛОҲ!

-------
Қанотларида бойўғлининг кўзларига ва тумшуғига ўхшаш тасвир бор капалак. Бу унга ҳужум қилиши мумкин бўлган қушларни қўрқитишда ас қотади.

Қаранг, бу тасвирда бойўғлининг юз тасвири яққол кўриниб турибди.

Аллоҳ таолонинг Мусаввирлигига, тадбирига, санъатига боқинг.

Аллоҳ таоло бу капалакни ана шундай ҳимоя воситаси билан жиҳозлаб қўйган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга яратганлари борасида тафаккур қилиб, иймонимиз нури зиёда бўлишини насиб этсин!

У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айлаб, хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
🧕 КЕЛИННИНГ МАОШИ КИМГА ТЕГИШЛИ?
#оила

CАВОЛ: Аёл кишининг маошида қайнона-қайнотанинг ва турмуш ўртоқнинг ҳаққи қандай? Ҳозирда келинни ойлигини олиб, келиннинг ўзини эҳтиёжларини ота-онасига қилдириш ҳолатлари кўп учраяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ишлаб топган пулига ўзи эга бўлади.

Хотинни таъминлаш фақат ва фақат эрнинг зиммасида. Лекин аёл ихтиёрий равишда қайнота-қайнона ва оиласига пул сарфласа, эҳсон қилганлик савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Бугун_бомдод_ўқидингизми?

Азиз муслим ва муслималар, ихлос бомдод намозини муҳофаза этишнинг энг муҳим воситаси саналади. Балки барча эзгу ишлар ва тоатларнинг асосий омили ҳисобланади. Шайтон барча бандаларни йўлдан оздириши мумкин, фақатгина ихлоси баланд бандаларни адаштира олмайди. Ояти каримада шайтон тилидан шундай дейилади:
“У: “Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. Магар, улардан халос қилинган бандаларинггина (иғвога учмас)”, деди” (Сод сураси, 82–83-оятлар).
Шайтоннинг иғво ўлжасига айланишдан эҳтиёт бўлинг, ихлос қуроли билан қуролланинг!

@Shariatuz

🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АСРАБ ОЛИНГАН ФАРЗАНДГА ҲАМ АЗОН АЙТИЛАДИМИ?


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
Best of Ahmed Al Nufais Nasheeds
Sultan Ahmed
НАШИДА



🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_20

ИСТИҒФОРНИНГ ФАЗЛИ

عَنْ عَبْدِاللهِ بْنِ بُسْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: 《 طُوْبَى لِمَنْ وُجِدَ فِي صَحِيْفَتِهِ ا سْتِغْفَارٌ كَثِيرٌ 》سُنَنُ ابْنِ مَاجَه

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: "Амаллар саҳифасида истиғфори кўп бўлган одамга тубо* бўлсин", дедилар.

"Сунани Ибн Можа", 3093

Изоҳ: * Тубо - шодлик, ҳурсандчилик; жаннат; жаннатдаги дарахт.



🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Ҳар тонг уйғонганимизнинг ўзи шукр қилишга арзигулик сабабдир. Шундай экан, кунни яқинларимизга табассум, меҳр улашишдан бошлайлик!

Кунингиз файзли ва мароқли ўтсин!


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
Исломдан улуғ ғоя борми?! Бошқани суғорасан-да, ўзинг қонасан; бошқага кийдирасан, лекин ўзинг исинасан; бошқанинг ҳақига дуо қиласан, ижобати ўзингга ҳам қайтади; йиғлайсан, юзингдан маҳзунлик кетади; пешонангни ерга тикасан, бошинг осмонга етади... Ҳавойи гап йўқ Исломда, ҳаммаси ҳақ-рост... Иймондан, Исломдан улуғ бошқа не бор?!

© Абдугафур Искандар


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
#ибрат

Солиҳ фарзанд дунёда манфаат беради, қабрда даражани кўтаради ва охиратда шафоат қилади. Аллоҳим фарзандларимизни ислоҳ қилгин. Аллоҳим уларда барака ато этгин ва уларни солиҳ зурриётлардан қилгин!

arabicuz


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ

Жума айёмингиз муборак бўлсин

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Ким тирноғини жума куни олса келаси жума кунигача ёмонликлардан паноҳда бўлади" (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.


🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
Каҳф сураси
Абдулбосит қори
Каҳф сураси

Абдулбосит қори

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
«Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади».

https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Мишарий Рошид Ал-Афасийдан гўзал тиловат.

Мулк сураси

Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. дан ривоят қилинади:
- “Ким Таборак”  сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида “Таборак”  сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди”.
(“Қуръон - қалблар шифоси”)

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ё РОББИМ!

Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_21

ҚАЧОН БИРОРТАНГИЗ ЕСА

عَنِ ابْنِ عُمَرَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَأْكُلْ بِيَمِينِهِ، وَإِذَا شَرِبَ فَلْيَشْرَبْ بِيَمِينِهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَأْكُلُ بِشِمَالِهِ وَيَشْرَبُ بِشِمَالِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади. Шунинг учун бу масалага катта эътибор билан қарамоғимиз, фарзандларимизга ҳам ўргатмоғимиз лозим.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗГА ҚАРШИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар, ота-она ибодатга қарши бўлса уларга қандай қилиб тушунтирсам бўлади? Ёки уйдан чиқиб кетганим маъқулми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиш ҳам керак эмас, тушунтириш ҳам керак эмас. Гўзал хулқ билан ибодатда давом этавериш керак. Нима бўлганда ҳам сиз гўзал ахлоқ ва одоб билан уларга муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54235)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Тонгда уйғотган, қалбларга меҳр-муҳаббат солган, ризқимизга баракот берган Аллоҳ таолого ҳамдлар бўлсин!!!

Хонадонингиздан ҳузур-ҳаловат, қалбингиздан умид, амалларингиздан эзгулик, юзингиздан табассум аримасин!

Янги кунга, солиҳ амалларга бисмиллаҳ...
Кунингиз мазмунли ўтсин...

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Hadis_22

ИТ БОҚИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ. ЛЕКИН ОВ, ЧОРВАНИ ҚЎРИҚЛАШ ВА ЭКИНЛАРНИ ПОЙЛАШ УЧУН БОҚИШНИНГ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА

عنِ ابْنِ عُمَر رضي اللَّه عَنْهُما: قَالَ سمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «من اقْتَنى كَلْبا إلا كَلْب صَيْدٍ أوْ مَاشِيةٍ فإنَّهُ يَنْقُصُ مِنْ أجْرِهِ كُلَّ يوْمٍ قِيراطَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
وفي روايةٍ: «قِيرَاطٌ».

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи вассалламни:  «Ким ов ёки чорва ити бўлмаган итни сақласа, амалидан ҳар куни икки қийрот камайиб боради», деб айтганларини эшитдим».

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: «Бир қийрот» бўлиб келган.

Изоҳ: Қийрот – миқдор ўлчови. Унинг миқдори турли ўлкаларда турлича бўлган. Масалан, маккаликларда қийрот динорнинг йигирма тўртдан бир улуши ҳисобланса, аксар юртларда йигирмадан бири бўлган. Аммо «қийрот» калимаси кейинчалик бир нарсанинг ниҳоятда кўплигини, чексизлигини ифодалаш учун қўлланадиган бўлиб кетган. Бу ерда ҳам ўша маъно кўзда тутилган.

Шарҳ: Ислом ит боқишни ман этган. Чунки бунда инсонлар учун озор бериш бордир. Ит вовуллаб, ташланиб одамларга кўп озор етказади. Ҳадисда: "Аллоҳ бир нарсани ҳаром қилса, уни олди сотдисини ҳам ҳаром қилган", дейилган. Лекин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ит боқишни баъзи ўринларда жоиз, деб айтганлар. Масалан, қўриқлаш ва ов қилиш мақсадида ит боқиш жоиз. Шунга биноан, ҳеч қандай эҳтиёжсиз ит боққанлар гуноҳкор бўлишади. Ит бор хонадонга фаришталар ҳам кирмайди.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Ҳеч бир сабабсиз хонадонда ит боқишни Ислом ман қилган.
2. Юқоридаги сабабларсиз ит боқадиган бўлса, ҳар куни икки қийрот савоби камаяди. Бу жуда катта миқдордаги савобдан маҳрум бўлади деганидир.
3. Обод қилинмаган ерларда ёки ўғрилар кўп жойда ит боқишга рухсат этилган.
4. Фахрланиш ёки йўловчиларга таҳдид қилиш мақсадида ит боқувчилар шариатга хилоф иш қилган бўладилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Audio
#Машҳур_қорилар

Ҳайсам Ад-Дахиндан гўзал тиловати.

Мулк сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
АЛЛОҲ бандаларига янги кунни қаршилатдими, сўзсиз, ризқини ҳам тақсим этгандир...

Ё РОББИМ! Бизларни неъматларинга шукр қиладиган, меҳр-муҳаббат улашадиган, эзгуликни ният қилиб, яхшиликлар қилишдан қалблари қувонадиган бандаларингдан қилгин!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla