«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.2K subscribers
2.64K photos
1.14K videos
23 files
4.15K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
067 Al-Mulk
Mishary Rashid Al-Afasy
🎧Қуръон тинглаб
рохатланинг!
🎤Мишарий Ал Афасий.

Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. дан ривоят қилинади:
- “Ким Таборак” сурасини ҳар кечада ўқиса, Аллоҳ азза ва жалла уни қабр азобидан сақлайди. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида “Таборак” сурасини (қабр азобидан) тўсувчи, деб атардик. Чиндан ҳам, Аллоҳнинг Китобида шундай сура бор. Ким уни ҳар кеча ўқиса, кўп яхшилик қозонибди”.
(“Қуръон - қалблар шифоси”)

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аллоҳнинг_яратганлари

Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил азийм..

Жаннат гўзалроқ ва боқийдир..

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Муродбахш чоршанба тонги муборак бўлсин, Азизлар...

Яна бир сокин тонг отиб, фараҳбахш кунга етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Кунингиз мазмунли, бекаму кўст ўтсин!

••┄┄┄❅┄┄┄••

https://t.me/boxodirxoji_domla
Аёлларни авратларини беркитиб юришга даъват қилаётган шайхга бир аёл эътироз билдирди:

"Шуни ўрнига эркаклар кўзларини тийиб олсалар бўлмайдими?!"

Шайх: «Ўйлаб кўринг, бир бети очиқ идишда тўла асалингиз бор, унга келаётган пашшаларни кетказиш учун нима қилган бўлар эдингиз?»

Аёл: "Идишни бетини ёпиб қўярдим"

Шайх: «Ҳудди шундай, агар аёл киши ҳам авратларини ёпиб юрса, ундан инсоний пашшалар нари бўлади»
деб жавоб берди.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🌙 ЭРТАГА ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛАДИ. БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир. Валлоҳу аълам.

Даврон НУРМУҲАММАД

‼️ Яқинларингизга ҳам эслатишни унутманг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Зулҳижжа ҳилоли кўринибди. Демак, эртага 30 июн 1- зулҳижжа, 8 июл Арафа куни (ҳожилар Арафотда бўладиган кун), 9 июл эса муборак Қурбон ҳайити куни бўлади.

Зулҳижжанинг дастлабки ўн куни йилнинг энг афзал кунларидан.

Аллоҳ таоло барчамизни бу кунларни зикру ибодатда ўтказишга муваффақ қилсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
30-июнь 2022-йил,
1-зулҳижжа 1443-йил.

Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Бахт сари 4 қадам
📖┠ Бахт сари 4 қадам
📝Даврон НУРМУҲАММАД
💾 4.8 МB
05:16
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
🔗 Каналимизга аъзо бўлинг: 👇👇👇
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳнинг зикри билан тили нам бўлган банда, дили банд бўлган банда зинҳор ва зинҳор ёмонликка қўл урмайди!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ЖУМА МУБОРАК!

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
ЖУМАНИ ФАЙЗИ, БАРОКОТ, ФУТУҲОТИ БАРЧАМИЗГА НАСИБ ЭТСИН!

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
018 Al-Kahf
Maher Al-Muaiqly
"КАҲФ" сураси

🎙Маҳир Ал-Муаиқлий.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Масжид - тақводорлар маконидир

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Масжидлар муттақий зотларнинг жойларидир", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Муттақий - Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, ҳаром ва гуноҳлардан сақланадиган кишилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla