«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.18K videos
23 files
4.21K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Жума мавзуси

Ассалому алайкум азизлар бугун жумъа мавизаси мавзуси: "Суннатга амал қилиш ва бидъатнинг зарарлари" тўғрисида суҳбат бўлади ин шаа Аллоҳ.

Ториқ ибн Шиҳоб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума намозини жамоат билан ўқиш ҳар бир мусулмонга ҳақ вожибдир. Фақатгина, тўрт киши бундан мустасно: қул, аёл, гўдак ва бемор" (Абу Довуд ривояти).

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АЁЛЛАРНИНГ ЖУМА КУНГИ ПЕШИН НАМОЗ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Жума куни аёллар пешин намозини ҳар кунги вақтда ўқийверишадими ёки масжидда жамоат тарқагандан кейин ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар пешин намозини жума кунидан бошқа кунларда қайси пайтда ўқиётган бўлсалар, Жума куни ҳам ўша пайтда ўқийверадилар. Чунки бу масалада фиқҳий китобларимизда: “Жума куни аёллар пешин намозини жума намозидан кейин ёки жамоат тарқалгандан кейин ўқийдилар”, деган кўрсатма келмаган.

Аммо узри йўқ бўла туриб жума намозига бора олмаган эркаклар эса пешин намозини жума намози ўқилишидан олдин ўқишлари макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Умр ҳикмати:

Агар одам ҳаётида ўзини «Калимаи тавҳид» (Ла илаҳа иллаллоҳ)ни айтишга ўргатмаса, ўлим тўшагида ётганида уни хотирасига келтириши анча қийин бўлади.

Абдулқодир Ғийлоний (қ.с.)

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳабарлар

БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди. У мамлакатни 2004 йилдан бери бошқариб келаётган эди.

Шайх дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланган. Forbes унинг оиласининг бойлигини тахминан $150 миллиардга баҳолаган.

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
​Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб дуо қилардилар: «Аллоҳумма, аслиҳ лий дийний, аллазий ҳува ъисмату амрий. Ва аслиҳ лий дунйаайаа, аллатии фииҳаа маъааший. Ва аслиҳ лий аахиротий, аллатии фииҳаа маъаадий. Важъалил ҳайаата зиядатан лий фии кулли хойр. Важъалил мавта роҳатан лий мин кулли шарр».

Имом Муслим ривояти.

Маъноси: «Аллоҳим! Борлиғимнинг негизи бўлган динимни ислоҳ қилгин. Тирикчилигим бўлган дунёимни ислоҳ қилгин. Қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Ҳаётни мен учун барча яхшиликларнинг зиёда бўлишига сабаб қилгин, ўлимни эса мен учун барча ёмонликлардан халос қилувчи роҳат қилгин».

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ДУО

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин..
📹 "СУННАТГА АМАЛ ҚИЛИШ ВА БИДЪАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ"

Ибратли видеомаъруза.

13.05.2022

Жумъа маърузасидан.

🎤 Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌 "Эски Қовунчи" жоме масжиди имом хатиби


❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АЁЛ КИШИ АТИР СЕПИБ КЎЧАГА ЧИҚИШИ МУМКИНМИ?

671-CАВОЛ: Аёл киши атир сепиб кўчага чиқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир.

َنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ زانية. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг (кўчага) чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Имом Аҳмад, Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган).

Ҳадисда “ўша аёл зониядир” дейилди. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.

Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳидсиз воситалардан фойдаланади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

*Мол-давлатимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

* Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

* Дорилар кўпайди, аммо касалликлар озаймади.

*Кўп телевизор кўрамиз, аммо кам китоб ўқиймиз.

*Кўп гапирамиз-у, кам эътибор қиламиз.

*Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин ёнгинамиздаги қўшни билан кўриша олмаймиз.

***Танишларимиз кўп, аммо ҳақиқий дўстларимиз кам...

 
https://t.me/boxodirxoji_domla
Оятул курсий
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда Oятал курсий ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#ДУО

🤲АЛЛОҲИМ, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🤲🌹 АЛЛОҲИМ, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲


Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝🏾Бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир

🔸Аллоҳ таолонинг ҳайвонотларга, жумладан, асаларига ваҳий қилиши унга илҳом бериши ҳисобланади. Аллоҳ таоло асаларини яратганда унга бир ҳис-туйғу ҳамда илҳомни қўшиб бергани учун, у кўпгина ақлли инсонлар қила олмайдиган аниқлик билан ўзига топширилган ишни бажаради. Жумладан, тоғлардан, дарахтлардан ва одамлар кўтариб қўйган сўриток каби нарсалардан ўзига уй тутади.

Тафсири Ҳилол
—————————
❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
УЙЛАНИШ УЧУН ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРИГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйланиш учун қиз боланинг аввало қайси жиҳатларига эътибор бериш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам гӯзал жавобни берганлар.

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлни тўрт нарса учун никоҳланур; моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур», дедилар» (Бешовлари ривоят қилган).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
КИЧКИНА ЎҒРИ БОЛА

Мадина боғларининг бирида кичкина ўғри бола пайдо бўлиб қолди. У кичкина бола бўлиб, хурмони жуда яхши кўрар. У хурмо дарахтларига тош отарди.
Уни ушлаб олиб, Пайғамбар олдиларига олиб келишди. Бола қўрқувдан қалтирар эди. Энди унга нима бўлади. Расулуллоҳ уни энди нима қиладилар. Пайғамбар болага табассум қилиб, кўзига боқиб, нима учун у бундай қилаётганини сўрадилар. Бола хурмони яхши кўришини айтди. Расулуллоҳ юмшоқлик билан унинг бундай қилмаслигини айтдилар. Бундай қилиш дарахтларга зарар келтиришини, бунинг ўрнига хурмоларнинг пишишини кутиб туришини, пишгандан кейин ўзи тўкилишини айтиб насиҳат қилдилар. Бола бахтиёр эди. Қувонч кўз ёшлари унинг кўзида ялтирарди. Эй Пайғамбар, сиз қандай ҳам адолатли, қандай ҳам юмшоқ инсонсиз.

"Саодат қучганлар ибрати" китобидан.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳабарлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари 13 май куни вафот этган Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этади.

Ташриф доирасида куни кеча БАА Олий кенгаши томонидан мамлакат Президенти этиб сайланган Абу Даби амири Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан икки томонлама учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "ДУО БУ ИБОДАТДИР"

Ибратли видеомаъруза.

🎤 Устоз Шайх Алижон қори


❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                       
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
​Ассалому алайкум ҳурматли каналимиз аъзолари ҳамда юртимиз мўмин ва мўминалари!

Аллоҳ таоло Ўзига йўналган қалбларни, дуо билан очилган қўлларни, букилган бўйинларни, муҳтож бўлиб сўраган тилларни бўш қайтармайди...
Аллоҳим сендан ялиниб,
ёлвориб сўраймиз, меҳрибон ота оналаримизни умрларини узоқ қилгин, ўтганларини рахматинга ол.
Аллоҳим ота онамизни, дўстларимизни, ака-ука, опа-сингиларимизни, аҳлиямизни, фарзанд зурриёдларимизни жамийики мўмин мусулмонларни гуноҳларини кечиргин.
Аллоҳим мушкули борларни мушкулларини осон қилгин,
қарздорларга нажот бергин,
дардманларга шифо бергин,
ҳаммага чин бахтни бергин,
ибо, ҳаё, тавфиқ бер,
намозда ҳушуни бер,
ёмон йўлдан буриб,
яхши йўлга ёндаштир.
иймонимизни мустаҳкам қилгин.
Ҳаммамизни жаннатларингда жам қилгин.

Хайрли дуоларингиз қабул бўлсин, кунингиз хайрли, файзли ва баракотли ўтсин!
АМИН...
(Расмда: Эски Қовунчи жоме масжиди)

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla