Boxing Uzbekistan
16.4K subscribers
20.9K photos
1.91K videos
122 files
8.2K links
Ўзбекистон бокс федерациясининг расмий канали

https://t.me/joinchat/AAAAAEb2LRVumts2IIvmjQ
Download Telegram
2006-2007 йилларда туғилган боксчи қизлар ўртасидаги Ўзбекистон кубогида Фарғона боксчи қизлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўриндан Наманган, учинчи поғонадан эса Жиззах вакилалари жой олишди

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Ҳакамлик учун танловимиз давом этмоқда, вақт оз қолди!

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлик учун янги танловни эълон қилганди.

Бугунги кунга келиб, ҳакам бўлиш истагида бўлганлар сони 70 нафардан ортиб кетди. Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни кўрсатилган рақамларга юборишда давом этишмоқда.

Шуни инобатга олган ҳолда, ҳакамлик учун номзодлар билан 29-30 ноябрь кунлари соат 10:00дан 16:00 га қадар Ўзбекистон бокс федерацияси биносида суҳбат ташкил этилади. Агар ҳали ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни кўрсатилган рақамларга юбормаган бўлсангиз, ҳали вақт бор.

Ўзингизни қизиқтирган маълумотни +998970009684 рақамига (соат 10:00дан 18:00гача) қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин. Ўз резюмеларингизни +998901176076 телеграм рақамига юборишингиз сўралади. Суҳбатга ўзингиз билан паспорт нусхаси ва "объективка"ни олишни унутманг.

Қайд этиш лозимки, суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар учун 4-5-6-7 декабрь кунлари махус семинар ташкил этилади. Семинар AIBAнинг расмий инструкторлари - Эндрью Коулфильд (Буюк Британия), Игорь Билецкий (Украина) томонидан олиб борилади.

Бу ҳакам бўлиш истагида бўлган юртдошларимиз учун ажойиб имконият. Фурсатни қўлдан бой берманг!

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
.
👇👇👇
BoxingUzbekistan
🎁Шаҳзода Умаровани табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Жиззах вилояти аёллар терма жамоаси мураббийи Шаҳзода Умарова ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерацияси номидан мураббийимизни бугунги туғилган куни билан табриклаймиз. Мураббийга ўзи истаган барча орзу истакларига эришиб юришини тилаймиз!

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Ўзбек боксида ҳакамлик йўналишида янги тизим ишга туширилмоқда

Сўнгги пайтларда юртимизда бокс ҳакамлари фаолиятини янада ривожлантиришга эҳтиёж туғилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти юртимиздаги бокс ҳакамлари малакасини ошириш, ушбу йўналишда янгиликларни татбиқ этиш борасида амалий ишларни бошлаб юборган.

Бугун шу мақсадда бокс ҳакамлари иштирокида онлайн йиғилиш ташкил этилди.

Йўлга қўйилган лойиҳа ҳақида AIBA мусобақалар ўтказиш қўмитаси, ASBC мусобақалар ўтказиш комиссияси аъзоси Шоҳид Тиллабоев томонидан тушунтириб берилди.

Ушбу йўлга қўйилаётган тизимдан мақсад, бокс ҳакамларида малакани ошириш, ҳакамликда адолат, шаффофлик масалаларини кучайтиришдан иборат.

Ҳакамлик масаласидаги муаммолар ўз навбатида селекция ишларига ҳам таъсир қилаётгани, бунинг оқибатида иқтидорлар кўзга кўринмай қолиб кетаётганлиги таъкидланди.

Режага кўра, 4-7 декабрь кунлари Буюк Британия ва Украинадан AIBAнинг тажрибали инструкторлари ўзбекистонлик ҳакамлар учун семинар ўтади ва янги тизимнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништиради. Семинарда қатнашган тингловчилар AIBAнинг тажрибали инструкторларига имтиҳон топширишади. Бу орқали ҳакамларимиз малакасини ошириш ва халқаро ареналарда ўзбекистонлик ҳакамларнинг сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамликда ўзини синаб кўрмоқчи бўлган ҳамюртларимиз учун танлов эълон қилганди. Айни пайтда ҳакамликка талабгорларни рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Мазкур танлов ҳам юртимизда ҳакамлик корпусини ривожлантиришнинг муҳим бўлган қисмларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Ҳакамликка номзодлар билан суҳбатлар ўтказилмоқда

Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамликни ривожлантириш масаласида бир қатор ишлар бошлаб юборган.

Ана шулардан бири, соҳа учун янги кадрларни танлаб олишдан иборат. Бу йўлда федерация ҳакамликка номзодлар учун танловни ҳам эълон қилганди.

Бугун, 29 ноябрь куни ҳакам бўлиш истагида бўлган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар бошлаб юборилди.

Суҳбат Ўзбекистон бокс федерациясининг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Тошкент катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади

"Matchroom Boxing" компанияси Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомини расман эълон қилди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов келиб чиқиши Кот Д'Ивуарлик бўлган, Франция шарафини ҳимоя қилувчи Мишель Сорога қарши жанг ўтказади.

Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида 1, Исроил Мадримов эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шоу доирасида Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметов каби боксчиларимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда.

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бокс бўйича ҳакамларни саралаб олишда янги лойиҳа

"Ўзбекистон 24" телеканали томонидан тайёрланган лавҳада Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан амалга оширилган лойиҳанинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилган

@boxinguzbekistan
🎉 "Олимпик" ПФКни табриклаймиз!

Миллий Олимпия қўмитаси қошида тузилган “Олимпик” футбол клуби Суперлига йўлланмаси учун кечган ўтиш босқичи учрашувида Муборакнинг “Машъал” жамоасини мағлуб этиб, келаси мавсум Ўзбекистоннинг элита дивизионида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу натижа футбол ривожи учун йўлга қўйилган янги лойиҳамизнинг қисқа вақт ичида мева бераётганини яққол кўрсатди.

Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футбол фахрийлари кенгашининг қўллаб-қувватлаши билан ташкил этилган "Олимпик" клуби қисқа вақт ичида ишончли ўйини билан футбол мухлислари меҳрини қозона олди.

Суперлига йўлланмаси учун кечган баҳсда “Олимпик” иродали ўйин кўрсатиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, жамоа ўтиш босқичида юқори лига жамоасини мағлуб этган Ўзбекистондаги биринчи жамоа сифатида тарихга кирди. Бир сўз билан айтганда, "Олимпик" лойиҳаси ва унинг йигитлари ўзбек футболи яқин давр ичида шонли тарих ёзишга тайёр эканини кўрсатмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон бокс федерацияси “Олимпик” клубини Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаб, унинг келгуси фаолиятида омад тилаб қолади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Тошкентда ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган катта семинар ташкил этилади

5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ҳакамлар ва мусобақа расмийлари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган катта семинар ўтказилади.

Семинарни Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатида муваффақиятли фаолият олиб борган мутахассислар - Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецький (Украина) олиб боришади.

Яна бир маълумот, 7-14 декабрь куни катталар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида халқаро тажрибага эга бўлган, уч юлдузли ҳакамлар, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида ишлаган 8 нафар тажрибали ҳакам ҳам фаолият олиб боради. Ҳакамлар рўйхати билан бироздан сўнг таништирамиз.

Семинар 5 декабрь куни соат 10:00да пойтахтимиздаги "Lumiere" меҳмонхонасида бошланади. Юртимизда фаолият олиб бораётган спорт журналистлари ва блогерларни мазкур тадбирни ёритишга чорлаб қоламиз.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Энди ноҳалол ҳакамлар аяб ўтирилмайди". Ўзбекистондаги ҳакамлик, улар фаолиятини ривожлантириш ҳақида "MY 5" телеканали лавҳаси

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба 8 нафар хорижий ҳакам фаолият олиб боради

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон бокс федерацияси бокс ҳакамлари ва расмийлари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиққан. Стратегияга биноан, 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик ҳакамлар учун катта семинар ташкил этилмоқда. Семинарни AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецький (Украина) олиб боришади. Улар шунингдек, Ўзбекистон чемпионати давомида Evaluator (ҳакамларни баҳоловчи) сифатида ишлашади. Яъни, ушбу икки мутахассис Ўзбекистон чемпионатида ҳакамларимизни баҳолаб боришади.

Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида илк маротаба хорижий ҳакамлар фаолият олиб боришади.

Унга кўра, 8-14 декабрь куни Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида қуйидаги хорижий ҳакамлар ишлашади:

Лука Вадилонга (Италия)

Ишлаган мусобақалари:

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)
-Европа чемпионати-2021 (Монтенегро)
-Ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2021 (Россия)
-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Яков Петерсон (Эстония)

-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)
-Олимпиада саралаши-2020 (Аргентина)
-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)


Яшар Чинар (Туркия)

-Олимпия ўйинлари-2012 (Буюк Британия)
-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)
-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)
-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Эмиль Гурбаналиев (Озарбайжон)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)
-Жаҳон чемпионати-2019 (Россия)
-Олимпиада саралаши-2020 (Сенегал)
-Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2021 (Польша)
-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Дмитрий Лазарев (Украина)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)
-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)
-Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2021 (Польша)
-Олимпиада саралаши-2020 (Аргентина)



Жамиля Боркоева (Қирғизистон)

-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)
-Осиё чемпионати-2019 (Таиланд)
-Аёллар ўртасида ЖЧ-2019 (Россия)
-Жаҳон чемпионати-2021 (Сербия)



Мокретари Сидали(Жазоир)

-Жаҳон чемпионати-2017 (Германия)
-Аёллар ўртасида ЖЧ-2018 (Ҳиндистон)
-Дўстлик ўйинлари-2018 (Австралия)
-Аёллар ўртасида ЖЧ-2019 (Россия)
-Олимпиада саралаши-2020 (Буюк Британия, Франция, Иордания)
-Олимпия ўйинлари-2020 (Япония)



Вильфредо Васкес (Куба)

Панамерика ўйинлари-2019 (Перу)
-Олимпиада саралаши-2020 (Буюк Британия, Франция)
-Токио-2020 (Япония)


Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
ОАВ вакиллари диққатига!

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон бокс федерацияси бокс ҳакамлари ва расмийлари фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиққан. Стратегияга биноан, 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик ҳакамлар учун катта семинар ташкил этилмоқда. Семинарни AIBAнинг тажрибали инструкторлари Эндрью Коулфильд (Буюк Британия) ва Игорь Билецький (Украина) олиб боришади. Улар шунингдек, Ўзбекистон чемпионати давомида Evaluator (ҳакамларни баҳоловчи) сифатида ишлашади. Яъни, ушбу икки мутахассис Ўзбекистон чемпионатида ҳакамларимизни баҳолаб боришади.

Шу муносабат билан, эртага 5 декабрь куни соат 10:00га юртимизда фаолият олиб борувчи журналист ва блогерларни "Lumiere" меҳмонхонасига таклиф қиламиз.

Мўлжал: Яккасарой тумани, "Текстильчилар" стадиони.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan
AIBAнинг тажрибали инструкторлари Ўзбекистон бокс федерациясида

КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ
👇👇👇
BoxingUzbekistan