"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
2.76K subscribers
7.74K photos
1.94K videos
9 files
7.45K links
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali

Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🏘 ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ

...Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши жаннатга кирмайди”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

🌙 ЗУЛҚАЪДА ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

...Ҳижрий 6 йил, зулқаъда ойи ўрталари (мил. 628 йил, март охирлари)

– Маккага яқин Усфон водийида аср намозидан олдин Аллоҳ таоло хавф намози ҳукмини туширди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни икки гуруҳга бўлиб, биринчи хавф намозини ўқидилар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда саҳобалардан байъат олдилар;

– Қурайш мушриклари билан мусулмонлар ўртасида тўрт банддан иборат сулҳ битими имзоланди. Ушбу битим Ислом тарихида «Ҳудайбия сулҳи» номи билан машҳурдир;

– Ушбу сафар асносида Аллоҳ таоло Бақара сураси 196-оятини нозил қилиб, бирон узр сабабли сочини олдирган эҳромдаги одамнинг уч кун рўза тутиш ё олти мискинга садақа бериш ёки бир жонлиқ сўйиш билан тўлайдиган фидясини баён этди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
—————————-

“ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ”ЧИ

...Яқинда қизим ҳунар ўрганиш учун парда тикиш цехидаги тикувчига шогирд бўлиб ишга кирди. Фарзанди ортидан раҳмат эшитиш она учун нақадар ёқимли эканини ҳис қилдим. Қизим ҳар куни ишдан келар экан: «Ойижон, бугун мени чаққонлигим учун мақташди, ҳар доим “тез-тез, бўлақол” дердингиз-ку”, “Ойижон, бугун мени сариштали дейишди, ўзингиз доим “атрофингни тартибга келтир, бундай ўтирма”, дейсиз-ку”; “Ойижон, ишимга меҳр берарканман, тайёрлаган олмали чойимни ҳамма мақтаб ичяпти... »...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

БОЙЛИК АФЗАЛМИ Ё ФАҚИРЛИК?
...“Фақирлик бойликдан афзалдир. Аммо бой бўлиш ҳам айб эмас. Кузатсангиз, улуғ саҳобалар орасида ҳам бойлар бўлган. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бойликларидан воз кечишни буюрмадилар. Агар бой бўлиш ёмон бўлганида, уларни бой-бадавлат бўлишдан қайтарган бўлар эдилар. Демак, айб бойликда эмас, бой бўлгач, Аллоҳ таолонинг амирларига зид иш қилишдадир”.
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 40 ЙИЛЛИК ҚАЗО НАМОЗИМНИ ҚАНДАЙ АДО ЭТАМАН?
Ёшим 60 га яқинлашяпти. Намоз ўқий бошлаганимга 20 йиллар бўлди. Мен аввал ўқимаган намозларим қазосини қандай ўқишим керак?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

УНИНГ АҚЛИ ҚАНДАЙ?
...Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унинг ақли қандай? Аҳмоқ аҳмоқлиги билан фожир қилмаган ишни қилиб қўяди. Одамлар алдамчи нарсаларга ақллари даражасига кўра яқин бўладилар”, дедилар»...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌠 Улуғ руҳоният, етук комиллик
Шайх ҳазратлари бола тарбияси борасида мисол келтириб, отаси Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли болалигида унга қандай китоб ёд олдирганини айтиб беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌎 Ҳар бир нарса ибрат!
Ғофил инсонгина рассомнинг чизган табиат манзараларини мақтаб томоша қилади-ю, коинот ва унинг Холиқи қаршисида мақтов ҳиссини туя олмайди. Илоҳий қудратни оддий иш сифатида қабул қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌌 Рисоладаги мўмина аёл...
У ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли ишларни амалга оширишга чорлайди, у билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик лозим...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌎Ким айбдор?
Бировнинг хатосини юзига солиш ёки бу айб яширин бўлса, уни элга ошкор қилиш эса мўминнинг иши эмас. Зеро, Аллоҳ очмаган пардани очмаган маъқул...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🕗 Фойдасиз вақт - 41 қисм
Вақтни беҳуда ва бефойда ишларга сарфлаш, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам бирор манфаат етказмайдиган ишларига шўнғиш нафс касаллигининг бир кўринишидир...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

📚Илм нури
Илм шундай улуғ кучки, бартараф этишда унинг қурби етмайдиган бирор муаммо йўқ. Илмнинг ақл-заковат чироғи билан ёритилган йўли инсониятни ҳидоятга, тинчлик-тотувликка йўналтиради....
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК!
(2 қисм)

Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”.

Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”...
🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
...Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)...
🖥 ЎҚИШ

🌍 ДУНЁ КУНЛАРИНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
...Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф)...
🖥 ЎҚИШ

🌱 АЛЛОҲ РИЗҚ БЕРАДИ
...Банданинг ризқини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан ўлчаб қўйилган. Шу ризқ бандага етиб келгай. Ҳолбуки сон-саноқсиз жониворларнинг ризқини етказган Аллоҳ таъоло инсоннинг ризқини ҳам бергай. “Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир. Ва У ўта эшитгувчи ва ўта билгувчи зотдир” (Анкабут, 60)...
🖥 ЎҚИШ

☀️ ҚАЛБЛАРНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЭГАЛЛАШ МУМКИН?
...Очиқ чеҳрали бўлинг, суҳбатдошингизга қалбий ҳароратни ҳис қилдиринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деган эканлар: “Ҳеч қайси яхшиликни паст санама, биродарингга очиқ чеҳра билан юзланишни ҳам!”....
🖥 ЎҚИШ

☪️ ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ҲИКМАТЛАРИ
...Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ҳаж сураси, 37-оятида бундай марҳамат қилади: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли – У зотни улуғлашларингиз учун – уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”....
🖥 ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook