"BURHONIDDIN MARG'ILONIY" JOME MASJIDI
2.77K subscribers
7.15K photos
1.62K videos
9 files
6.78K links
Andijon viloyati Bo'ston tumani "Burhoniddin Marg'iloniy" jome masjidining rasmiy kanali

Murojaat uchun: @Bustonziyo_murojaatbot
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ жаннат аҳлига: «Эй жаннат аҳли!» дейди. Улар: «Лаббайка Роббана ва саъдайка!» дейишади. «Рози бўлдингизми?» дейди. «Яратганларингдан ҳеч кимга бермаганингни бизга берасан‑у, нега рози бўлмайлик?» дейишади. У Зот: «Сизларга бундан ҳам афзалини бераман», дейди. Улар: «Эй Робб, қайси нарса бундан афзал экан?» дейишади. У Зот: «Сизларга розилигимни нозил қиламан, бундан кейин сизлардан ҳеч қачон норози бўлмайман», дейди».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal | @andijonhanafiylari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo
💬 ҚАРЗГА ЁКИ ҒАМГА БОТГАН БЎЛСАНГИЗ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига: “Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” дедилар. “Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!” деди у. Набий алайҳиссалом: “Тонг отганда ва кеч кирганда: Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман, дегин”, дедилар.

#qarz #mahzunlik #dangasalik #panoh
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...Ўтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир.

🧮 У қиёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувоҳлик беради. Уламолар ўтаётган вақт ҳақида бундай деганлар: “вақт бетараф бўлмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки ашаддий рақиб бўлади”. Яъни ўтган вақт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига ҳужжат бўлади.

🤷Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Инсон дунёга нима учун келган, бир мартагина бериладиган ҳаёт неъматини беришдан кўзланган буюк ҳикмат нимада? Табиийки, бу саволга энг тўғри жавобни инсонни яратган, унга ҳаёт ато этган Зотнинг Ўзи бериши мумкин. Мана, ўша энг тўғри жавоб: «Жин ва инсонни Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси, 56-оят).

☪️Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар: Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”.

🕓 Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ. Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари бундай деб марҳамат қилганлар: “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”...

🖥 БАТАФСИЛ

#maqola #vaqt #lahza #umr
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
НАМОЗДА РУКУЪГА БОРАЁТГАНДА ВА УНДАН ҚАЙТАЁТГАНДА ИККИ ҚЎЛНИ КЎТАРИШ МАСАЛАСИ

Бу масала ҳам кўплаб тортишувларга сабаб бўлгани ҳаммамизга маълум. Авваллари ҳамма Ҳанафий мазҳабига амал қилар ва ҳеч ким намозни бошлаш пайтидаги такбири таҳримадан бошқа пайтда икки қўлини кўтармас эди. Ҳамма номозхонлар тинчгина, қўлдан келганича ўз намозларини адо этиб юрар эдилар.
Кейинчалик эса, аввал айтиб ўтганимиздек, фиқҳий мазҳабларни, уларнинг асосчилари бўлмиш буюк мужтаҳид уламоларимизни инкор қилиб, ўзларича Қуръон ва Суннатга амал қилишни ва бошқалар ҳам уларга эргашиши лозимлигини даъво қилувчиларимиз пайдо бўлдилар. Улар намозда рукуъга кетишдан олдин ва ундан қайтаётганда икки қўлни кўтармаслик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига хилоф эканлиги ҳақида баҳс юрита бошладилар.
Ҳанафий мазҳаби уламолари мазкур масала бўйича мухолиф томонларнинг далилларини муноқаша қилиб, уларга раддия берибгина қолмай, ўз ҳукмларини тасдиқлаш учун ҳужжат-далиллар ҳам келтирганлар. Қуйида эътиборингизга улар келтирган далиллардан бирини ҳавола қиламиз:
Имом Муслим Жобир Ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга чиқдилар ва: «Нима учун мен сизларни қўлларингизни худди асов отнинг думига ўхшатиб кўтараётганингизни кўрмоқдаман?! Намозда сокинлик ила туринглар!» дедилар», дейилган.
Маълумки, намоз янги фарз бўлган пайтда ҳозирги каби тўлиқ бўлмаган. Баъзи ҳолатларда ҳар хил майда овоз чиқариш ёки ҳаракатлар ҳам бўлиб турган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ундоқ ишларни қилган одамларга аста-секин тарбия бериб, хатоларини тузатиб борганлар. Бу маънода ҳадис китобларимизда бир қанча ривоятлар келган. Ушбу биз таҳлил қилаётган рукуъга кетишда ва ундан қайтишда қўлни кўтариш масаласи ҳам аввалда бор бўлиб, кейин мансух қилинганлигини мана шу ҳадисдан билиб олсак бўлади. Бу ҳукмнинг мансух бўлгани, амалдан қолганидан бехабар баъзи саҳобийлар аввалгидек рукуъга борганда ва ундан қайтганда қўлларини кўтариб, намоз ўқиётганларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраларидан кўриб турганлар. Кейин ташқарига чиқиб, уларга ушбу ҳадисда келтирилган гапларни айтганлар.

“Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар” китоби асосида тайёрланди

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Мухамадали домла Ўсканов
Бўстон туман бош имом-хатиби
.

https://t.me/bostonziyo
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

#дуо
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
ALLOHGA SUYANING
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#jannat_darvozasi

🌙 АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(Аллоҳга қарз берувчи борм?)


🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
ҲАР БИР ДУОНИНГ БОШИДА ВА ОХИРИДА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ХОСИЯТИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у зот билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) ни бошладим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Сўнг ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир!Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир!", - дедилар».
Ҳасан-саҳиҳ ҳадис. Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар.

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир. Токи Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтмагунингча бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас».

Сунан Термизий, «Шамоили Муҳаммадийя» китобидан олинди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Мелибоев  Абдукарим
Бўстон туманидаги “Абдулазизхон”   жоме масжиди имом-хатиби.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/bostonziyo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
ҲАР БИР МЎМИН БИЛИШИ КЕРАК!
(2 қисм)

Аллоҳ сенга раво кўрганига рози бўл! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйганига рози бўл, одамларнинг энг бойи бўласан. Аллоҳ сенга ҳаром қилган нарсалардан четлан, одамларнинг энг тақводори бўласан. Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни тўкис адо эт, одамларнинг энг обиди бўласан”.

Сенга энг меҳрибон бўлган Зот устидан сенга раҳм қилмайдиганларга шикоят қилма! Аллоҳдан ёрдам сўра, Аллоҳга таян, шунда Унинг хос бандаларидан бўласан!

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу айтадилар: “Одамларнинг қўлидаги нарсадан умидингни бутунлай уз, зотан шу ҳақиқий бойликдир. Таъмагирликдан, ҳожатларингни одамлардан сўрашдан сақлан, зеро, бу айни фақирликдир. Намоз ўқисанг охирги намозингни ўқиётгандек ўқи!”...
🖥 БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир.

Юнус сураси 5-оят

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
https://t.me/bostonziyo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 #ҳаж_суҳбатлари #Видео

🎙1-СУҲБАТ: МУҚАДДИМА

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🌐 FULL HD

манба: Fatvo.uz

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #ҳаж_суҳбатлари

🎙2-суҳбат: Ҳожиларга сафар олдидан тавсиялар


00:46 - Ният қилиш;
01:47 - Аразлашган кишилар билан ўртани ислоҳ қилиш;
03:30 - Қарзларни тўлаш;
04:52 - Доимий истеъмол қилинадиган дориларни олиш;
05:39 - Дабдабабозликка йўл қўймаслик;
09:23 - Ортиқча юклар олмаслик;
11:06 - Сафар давомида сабрли бўлиш;
13:06 - Беҳуда сўзлардан тийилиш.

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


манба: Fatvo.uz  

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
​​КОМА ҲОЛАТИДАГИ ИНСОНДАН МАХСУС ЖИҲОЗНИ УЗИШНИНГ ҲУКМИ
#кома

1264-CАВОЛ: Комага тушиб қолган инсондан сунъий ҳаёт бериб турадиган мосламани қачон узишга шаръан рухсат этилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга жавоб бироз тафсилотга эга. Халқаро Ислом Фиқҳи Академияси ҳижрий 1407 йил, 8-13 сафар/милодий 1986 йил, 11-16 октябр кунлари бўлиб ўтган учинчи мажлисида инсон жисмидан ҳаётни тутиб турувчи жиҳозларни олиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, бу масала бўйича мутахассисларнинг баёнотларини диққат билан ўрганиб чиққан ва муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилинган:
يعتبر شرعًا أن الشخص قد مات وتترتب جميع الأحكام المقررة شرعًا للوفاة عند ذلك إذا تبينت فيه إحدى العلامتين التاليتين:
- إذا توقف قلبه وتنفسه توقفا تامًا وحكم الأطباء بأن هذا التوقف لا رجعة فيه.
- إذا تعطلت جميع وظائف دماغه تعطلًا نهائيًا، وحكم الأطباء الاختصاصيون الخبراء بأن هذا التعطل لا رجعة فيه. وأخذ دماغه في التحلل، وفي هذه الحالة يسوغ رفع أجهزة الإنعاش المركبة على الشخص وإن كان بعض الأعضاء كالقلب مثلا لا يزال يعمل آليًا بفعل الأجهزة المركبة " والله أعلم.
Яъни: “Қуйидаги икки аломатдан бири аниқ бўлса, шаръий жиҳатдан бемор ўлган деб эътиборга олинади ва унга вафотга оид ҳукмлар жорий бўлади:
1. Беморнинг юраги ва нафаси батамом тўхтаса ва шифокорлар юрак уриш ва нафас олиши қайта ишга тушмайди деб қатъий таъкидлашса.
2. Бемор миясининг барча вазифаларининг фаолияти бутунлай тўхтаса ва мутахассис шифокорлар унинг мия фаолияти қайта ишга тушмаслигини қатъий таъкидлашса ва миянинг емирилиши бошланган бўлса. Мана шу ҳолатда беморга уланган ҳаётни тутиб турувчи жиҳозни олишга рухсат берилади. Бунда гарчи юрак каби айрим аъзолар жиҳоз ёрдамида ишлаб турган бўлса ҳам ҳукм шундай”.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, мия фаолияти тўлиқ тўхтагани билан, агар жиҳозни олгандан кейин юрак ва нафас олиш табиий равишда амалга ошаётган бўлса, мазкур одам ўлганга ҳукм қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди:

“Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади.

Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган
5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар.

Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт.

Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз.

манба

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
НАМОЗДА ОЁҚЛАРНИ КЕРИБ ТУРИШ

Бугунги кунда намозга оид ихтилофларнинг энг кўзга кўринган шаклларидан бири намозда турганда икки оёқни ҳаддан ташқари кериб туриш бўлиб қолган. Бу ҳол бемазҳаб ихтилофчиларга ҳузур бағишласа ҳам, мазҳабни тутганларга эриш туюлиши турган гап. Худди шу нарсанинг ортидан ихтилоф чиққани ҳам ҳақиқат. Бу масала бўйича доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг «Ал Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» номли китобида қуйидагиларни ўқиймиз:


قال الحنفية: يسنّ تفريج القدمين في القيام قدر أربع أصابع، لأنّه أقرب إلى الخشوع.

Ҳанафийлар айтадилар: «Қиёмда икки оёқ орасини тўрт энлик миқдорича очиб туриш суннатдир. Чунки бу хушуъга яқинроқдир».

وقال الشافعيّة: يفرق بين القدمين بمقدار شبرٍ .

«Шофеъийлар айтадилар: «Икки оёқ ораси бир қарич микдорида очилади».

وقال المالكيّة والحنابلة: يندب تفريج القدمين، بأن يكون بحالة متوسّطةٍ بحيث لا يضمّهما ولا يوسعهما كثيرًا حتّى يتفاحش عرفاً.

«Моликий ва ҳанбалийлар айтадилар: «Икки оёқнинг орасини очиш мандубдир. Ўртача ҳолатда бўлсин. Иккисини бир-бирига қўшиб олмасин ёки жуда кенгайтириб, урфда нохуш саналадиган бўлмасин».

Демак, мўътараф тўрт мазҳабнинг барчасида намозда оёқни кериб туриш дуруст эмас. Аммо бемазҳаблар ихтилоф чиқариш учун намозда оёқларини ҳаддан ташқари кериб турадилар.

"Ихтилофлар-сабаблар-ечимлар" китобидан.


Мелибоев  Абдукарим
Бўстон туманидаги “Абдулазизхон”   жоме масжиди имом-хатиби.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/bostonziyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#асл_моҳият

🕌 Нотўғри фатво беришнинг зарари


▶️ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар "Наво" масжиди имом-хатиби Норқўчқаров Ражабали

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2024" мавсуми бошланмоқда

Ҳаммаларимизга маълумки "Ҳаж-2024" мавсумида юртимиздан муқаддас замин, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларига 15 мингта зиёратчи буюк Ҳаж ибодатини адо этишлик учун жорий йилнинг 23-май санасидан бошлаб жўнаб кетадилар.
Бу йилги Ҳаж мавсумида эса, Андижон вилоятидан 1600 дан зиёд ҳамюртларимиз ҳаж сафарига юборишлик белгиланган.
Шу боисдан бугун 22-май куни Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидида "Ҳаж-2024" мавсумида элликбоши бўлиб кетаётган имом-домлалар ва 25-26-май санасида Ҳаж сафарига кетаётган Андижон вилоятининг 1-гуруҳидан 15-гуруҳигача бўлган бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналар учун сафар олди учрашуви ўтказилди.
Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов, вилоят ҳокими ўринбосари Р.Б.Арзиев, ҳожиларнинг кузатиш ва кутиб олишлик учун масъул бўлган мутасаддилар иштирокида Ҳаж сафарига оид қоидалар, кузатиш ва кутиб олишлик йўлидаги ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Батафсил...

@muslimunuzportal