Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
Конституциявий ислоҳотлар олимлар нигоҳида

Куни кеча Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида илмий ҳамжамият вакилларининг мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бош прокуратура академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа илмий тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.

🔰Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан асосий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича турли фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминловчи кафолатларни янада кучайтириш ва ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш асосларини қайта кўриб чиқиш ҳамда тўғридан-тўғри ишловчи нормаларни Конституцияга киритиш масалалари шулар жумласидандир.


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бизга мустақил ўқиш учун кўпроқ вақт беринг, кўпчилик хатто кутубхонага боришга имкон қилолмаяпти” – Талаба

|Вазир ва талабалар учрашуви,
|Ўзбекистон Миллий университети.



https://t.me/bonguz1
#жаҳон_футболи

.⚡️⚡️“Реал Мадрид“ Чемпионлар Лигасининг 14 карра ғолибига айланди 🏆


https://t.me/bonguz1
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


https://t.me/bonguz1
#тезкор
#дахшат

⚡️Афғонистонда маймун чечак касаллигига чалинган беморлар аниқланди

ОАВ қўшни давлатда маймун чечак билан касалланган 2 киши ҳақида хабар берди. Касаллик Эрондан депортация қилинган муҳожирларда аниқланган. Маймун чечаги бутун дунёда тез тарқалмоқда. ЖССТ эпидемиянинг олдини олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

P.S. Вирус Марказий Осиёга кириб келди. Аллоҳ юртимизни паноҳида асрасин... Огоҳ бўлинг!


https://t.me/bonguz1
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ауууу, тадбиркорлар! Бу ерда бизнесингиз тақдири ҳал бўляпти!

Янги “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасига бефарқ бўлманг.

Лойиҳада бир қатор яхши нарсалар бор. Хусусан, санкциялар енгиллаштирилмоқда, тартиблар соддалаштирилмоқда, текширувлар камайтириляпти.

Лойиҳани диққат билан ўқиб чиқинг. Сизлар ўз ишининг пирисизлар, балки тузатиш, ўзгартириш керак жойлари бордир, балки “кишибилмас” томонлари — сизлар биласизлар.

Муҳокамада фаол бўлинг. Бу тадбиркорлар манфаати томон қўйилган катта қадам дейиляпти. Киринг, кўринг, таҳлил қилинг!

Ҳавола:
https://regulation.gov.uz/oz/d/61999
Ауууу, тадбиркорлар! Бу ерда бизнесингиз тақдири ҳал бўляпти!

Янги “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасига бефарқ бўлманг.

Лойиҳада бир қатор яхши нарсалар бор. Хусусан, санкциялар енгиллаштирилмоқда, тартиблар соддалаштирилмоқда, текширувлар камайтириляпти.

Лойиҳани диққат билан ўқиб чиқинг. Сизлар ўз ишининг пирисизлар, балки тузатиш, ўзгартириш керак жойлари бордир, балки “кишибилмас” томонлари — сизлар биласизлар.

Муҳокамада фаол бўлинг. Бу тадбиркорлар манфаати томон қўйилган катта қадам дейиляпти. Киринг, кўринг, таҳлил қилинг!

Ҳавола:
https://regulation.gov.uz/oz/d/61999
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Тўрт кун амалга ўтириб қўни-қўшнингни танимай қолдингми?"

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Янгийўл туман "Ёшлик" маҳалласида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисига танбеҳ берди



https://t.me/bonguz1
#диққат

⚡️⚡️ЙПХ ходимини видеога олиб, интернетда тарқатиш ҳақидаги қарор бекор бўлди

Қонун лойиҳасида ходимни тасвирга олиб уни ижтимоий тармоққа жойлаштириш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг бўлиб ўтган йиғилишида охирги вақтларда кенг жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинаётган йўл ҳаракати ходимларини видео ва фототасвирга олиб тарқатиш масаласида ҳам катта миқдорда жарима белгиланиши кўзда тутилган қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб ташланди.

P.S. Давлат хизматчилари бўлмиш ГАИ ларни бемалол тасвирга олаверасизлар дегани бу.



https://t.me/bonguz1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_сарҳади


Шерали Жўраев Бокуда! Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев шу кунларда Озарбайжонда ҳордиқ олмоқда. Улуғ ҳофизнинг ташрифи озарбайжонлик санъат мухлисларини беҳад қувонтирди. Ҳофиз ҳақида улар лавҳа тайёрлашди.


https://t.me/bonguz1
#онлайн

⚡️8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминлолмаяпти - Президент

Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби - ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.

Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.

Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат", - деди давлатимиз раҳбари.



https://t.me/bonguz1
Кунига 5600 сўм ишласа етади деган одам алдамаган экан. Иккита буханга беради бу пулга!
-
Не обманул тот, что говорил про 5600 сумов в день. Аж две буханки можно купить на эти деньги!

🔘trolluz
Тошкент вилоятида "туфлаб даволайдиган" табиб асли чўпон бўлиб чиқди

Бу ҳақдаги гаплар тарқалгач, Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан текширув ўтказибди. Ўрганишлар давомида табиб (Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган) фуқаро Б.Й. аслида чорвачилик билан шуғулланиши, табиблик борасида маълумотга эга эмаслиги аниқланган. Фуқаро Б.Й. тахминан 2 йилдан буён Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғидаги аҳоли орасида «Қуёшли» деб номланган тепаликда одамларга эчки сути сотиш билан шуғулланиб келган.

У ўзининг кўрсатмасида 27 май куни «Доривор ўсимликлар ҳақида»ги китобдан Читтигул илдизини кукун шаклида томоққа сепилса, «лоренгит» касаллигини даволаши ҳақида ўқиб қолганини айтган. Сўнг тоғдан Читтигул илдизини териб келган ва кукун шаклида майдалаб, қуёш тафтидан нафас олиш учун келган фуқароларга трубка орқали сепиб (пуркаб), ҳар бир муолажаси учун 20 минг сўмдан пул олган.

Шунингдек, текширув ҳаракати давомида фуқаро Б.Й. муолажа ўтказишда фойдаланиб келган буюмлар ашё тариқасида олинган.



https://t.me/bonguz1
Бундай ислоҳотлар масаласида иккита йўл бор:

1) Нархни давлат сунъий назоратида ушлаш ва Шимолий Кореядагидек ҳам ресурс йўқотиш, ҳам халқ қийналиши,

2) Нархни адолатли бозор механизмига ўтказиш ва Жанубий Кореядагидек барқарорлик.

Биз иккинчи йўлдан юрамиз. Аллақачон юришимиз керак эди.



https://t.me/bonguz1
❗️Abituriyentlar diqqatiga!

🔰Prezident taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi
"Yangi O‘zbekiston" universiteti 2022-2023 o‘quv yili uchun qabul jarayonlari yakuniga oz qoldi.

Universitet siz uchun:

- 50%, 70% 100% gacha grant yutish;

- AQSH, Germaniya va Janubiy Koreya kabi davlatlarda amaliyot o‘tash;

- rahbarlik lavozimiga tayinlanadigan istiqbolli kadrlar ro‘yxatiga kirish kabi imkoniyatlarni taqdim etadi.

Hujjatlar 20-iyunga qadar onlayn shaklda qabul qilinadi.

👉 Hujjatlarni https://admissions.newuu.uz/ sayti orqali topshirishingiz mumkin.

📞Murojaat uchun: +998712024111

🖥Barcha maʼlumotlarni universitetning https://newuu.uz/ sayti orqali bilib olishingiz mumkin.
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
"Сўм рамзи" менга унча ёқмади.

Билмадим, қаерда бу танлов ўтди, қандай ишлар қатнашди
(балки мен кўрмай қолгандирман), лекин ғалати рамз экан, илонга ўхшайдими-ей...

Агар ҳали имкон бўлса, янаям ўйлаб кўриш керак, бу бутун мамлакатимизга тааллуқли рамз, ҳар ҳолда.

@shahnozxon
🔰 Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ташкил этилган Конституциявий комиссияга фуқаролар ва турли жамоат ташкилотларидан юзлаб амалий таклифлар келиб тушмоқда.

Фикримизча, Асосий қонунда:

инсоннинг маоши нафақат ўзи, балки унинг оиласига ҳам етиши;

давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича кафолат бериши;

давлат камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиши лозимлиги масаласи акс этилиши мақсадга мувофиқ.

Зеро, сўнги йилларда мазкур масалалар давлат сиёсатинининг диққат марказида турибди.



https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонг_муборак

☀️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌸Шанба тонги муборак бўлсин, азизлар...

🍀 Тонгнинг энг гўзал ва ҳайрли тилаклари сизга кун давомидайўлдош бўлсин! Мақсадларингиз йўлида имкони борича ҳаракат қилинг.


https://t.me/bonguz1
#Қонунчилик_янгиликлари

Хусусий ОТМ сони биттага кўпайди


🔰 Ҳукумат қарори (297-сон, 01.06.2022 й.) билан “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди.

🏛 Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

💻 Унда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

☝️Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

👨🏻‍💻 Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

👨‍🎓Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.



https://t.me/bonguz1