Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
«Лох»га айланманг!

Бугун ўта арзонга телефон сотаман, деб одамларни алдаш кўпайиб кетди.

Бу қандай бўлади?

1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан арзон нарх айтишади;

2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!

3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади.Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";

4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦‍♂️ ТАМОМ!

😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ечиб олишади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, кейин ечиб олишади.

Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизларни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданиб қолмасин.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Кун_ҳикмати

"Табассум ва сукут бу сизнинг икки қуролингиздир. Табассум ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни ечишда ёрдам берса, сукут ўша муаммонинг олдини олишда ёрдам беради."

✍️ Лао-Сези



⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТикТокер йигит олдида Хуршид Расулов хижолат🤦‍♂

Таниқли санъаткор туриб барча тиктокер билан суратга тушмоқда.

Тиктокчилар даври келди, ҳозирда улар машҳурликда юлдуз санъаткорлардан қолишмайди.

Биласиз, ҳозирги ёшлар ҳаётга реал қарайди. Яъниким уларни қуруқ насихат билан тарбиялаб бўлмайди. “Ҳой бола, китоб ўқи, яхши одам бўл” десангизу, нарёқда бир каснинг ошиғи олчи бўлиб турса, олтинга тенг сўзлар ерда қолади. Бола ўша муттаҳамнинг ҳаётига орзу қила бошлайди. Орифларни тўрга олиб чиқиб, ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш вақти етмадимикан? Токи яхшиларга муносабатимиз ёшларга ибрат бўлса…
Қаердаги тик-токерларни давра тўрига чиқавермай.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
ТЎЙДАГИ “ТИРИК БАЛИҚЛАР БЕЗАГИ”: ТУРМУШ ҚУРАЁТГАН ЁШЛАРНИ ЎЛГАН БАЛИҚЛАРНИНГ УВОЛИ ТУТМАЙДИМИ?

Каналимиз кузатувчиларидан жудаям аянчли мурожаат келиб тушди. Унда Бухоро вилоятида жойлашган Ҳавас тўйхонасида 21 январь куни ўтказилган никоҳ тўйида, меҳмонлар учун ёзилган дастурхонларда газак учун қўйилган гўшт маҳсулотлари орасида ичимлик ичиладиган идишларга 2 донадан тирик аквариум балиқларини солиб қўйишган.

Тўй ва маросимларимиз ҳамма вақт ҳам меъёрида, энг яхши анъаналаримизга, урф-одатларимизга асосланган ҳолда ўтказилавермайди. Бизга келиб тушган мурожаат гапимизга исбот бўла олади. Кузатувчимиз “Тўйхонада 30 та стол, унда ҳар бир газак идишига 2 донадан балиқ солинган бўлиб, жами 180 дона балиқнинг уволига қолдик. Балиқчалар солинган идишларга ичимлик суви солинган эди. Табиийки ичимлик суви хлорланган бўлади. Балиқлар эса бу сувда яшай олмайди ва ўлади. Кеча айрим столлардаги балиқчалар ўлиб бўлган эди”, деб ёзади.

2 соатлик тўй учун 180 та декоратив балиқчаларни қийнаб, ўлимига сабаб бўлиш, тўй эгасини обрўсини ошириб, ёшларни бахтли қиладими? Аксинча, эндигина оила қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими? Тўй тугагач, тирик қолган балиқлар (агар хлорли сувда тирик қолишса?) нима қилинади? Бундай бедодликлар қайта содир бўлмаслиги учун Бухоро шаҳар Экология бошқармаси, Экопартия вилоят бўлими, Ички ишлар тўй соҳиби ва тўйхона эгасини (рухсат бергани учун) жаримага тортиб, жазо қўллаш зарур! Зеро, бошқалар улардан ўрнак олишмасин, 2 соатлик ҳою-ҳавас дея бегуноҳ жониворлар ўлимига сабаб бўлмасин!

Тўйларни ўтказишда баъзан ҳаддан ошиқ исрофгарчиликлар, дабдабабозлик, шуҳратпарастликлар учраб туради, аммо буниси ошиб тушди. Бир кечалик тўй деб балқиларни бунчалар даражада қийнаш ва уларнинг ўлимига сабаб бўлиш - ваҳшийликдир. Айтилишича, бу ҳолатлар биринчиси эмас экан, балким бошқа тўйларда ҳам бу одат урфга кириб бормоқда. Айтайлик, тўйда ҳамма нарсани мўл-кўл қиламан деб озиқ-овқат, нон ва бошқа маҳсулотларни исроф қилаётганларни ёки мен фалончидан ошириб тўй қилолмайманми, деб маблағни бекорга совураётганларни, тўйни дабдабабозликка айлантираётганларни ва бошқа шу каби иллатларни келтириб чиқараётганларнинг қилмишларини оқлаб бўладими?!

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати ҳақида бир неча оятлар бор. Лекин минг таассуфлар бўлсинки, бугун аксарият ҳолларда исрофдан сақланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз.

✍️Наргис Қосимова


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
##Инсон қадри учун...

📌 Японияда биргина мактаб ўқувчиси учун темир йўл бекати уч йил ишлади

2013 йилда темир йўл бошқармаси йўловчи бўлмагани учун бир бекатни ёпишга қарор қилади. Аммо бир қизалоқ бу бекат орқали мактабга қатнаётгани маълум бўлди. Маҳаллий ҳокимият эса қизнинг таълим олиш учун бу кимсасиз бекат фаолиятини давом эттиришга қарор қилди.

Шу давр мобайнида поезд Хоккайдо оролининг Кю-Ширатаки бекатига кунига икки марта – биргина шу қизалоқ учун тўхтаб ўтадиган бўлди. Поезднинг тўхташ вақти эса қизнинг мактабга бориш ва қайтиш вақтига қараб белгиланди.

Биргина шу қизалоқ учун бекат ҳар йили таъмирланар, қишда эса платформа қордан тозаланар эди. 2016 йилда қиз мактабни тугатди ва бекат ҳам ёпилди.

Инсон қадри учун...

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ГАИ ходимини дўппослаган хайдовчи қамоққа олинди.

У хозирда қилган ишидан пушаймон. Хайдовчининг кунлик йўл варақаси йўқ бўлган, шунинг учун уни ГАИ жаримага майдонига олиб кетаётган бўлган.

Хайдовчи бу ерда албатта айбдор у жозосини аниқ олади. Лекин 2 ла фуқаро ҳам Ўзбекистон фуқаролари, ўзимизни бир жойни одамлари..

❗️Автомобиль бошқаришда "қоғозбозлик" масалаларини ҳам бир кўриб чиқилса яхши бўлар эди.. Бугун ҳам хаммаси шу бир парча қоғозни орқасидан бошланган экан.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#кун_ҳикмати

"Ёлғизгина ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Тақдир ниятга ошиқдир. Чекган заҳматингиз бир кун раҳмат бўлади."

✍️ Ҳазрати Шамс Табризий


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
​​Куни кеча каналимизда Бухоро вилоятидаги тўйда тирик балиқларнинг уволига қолганлар ҳақида ёзганимиздан кейин, бизга яна бир мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида ва айрим вилоятларидаги ZOO дўконларда уй ёритгичлари (лампочка)лар ичига аквариум баликларини солиб, сотиш бошланибди. Айтилишича, аквариум сифатида уй ёритгичлари (лампочка) лардан фойдаланиб балиқларнинг умрига зомин бўлишяпти экан.

Ўзингиз бир ўйлаб кўринг. Аквариум балиқлари қандай қилиб уй ёритгичларида ичида ҳаракатлана олади? Ҳатто катта – катта аквариумлар балиқлар учун ўз денгизи ёки дарёси берган эркинликни бера олмайди. Бизда қачон бунақа ақлга сиғмас ишларга чек қўйилади. Қачон ҳайвонларнинг уволига қолишдан қайтамиз.

Биз ҳолатни ўрганиш учун шундай ёритгичлардан аквариум тайёрлаб балиқ сотаётган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “ZOO” дўконлардан бирига olx.uz сайти орқали боғландик. Маълум бўлишича аквариумчалар икки дона балиғи билан 800 000 сўмни ташкил қилар экан. Афсуслар бўлсинки, бизнинг Экокўнгилилар эканимизни пайқаб қолган сотувчилар барча маълумотларни зудлик билан ўчирган ҳолда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўчириб ташлашди. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг 5000 сўмлик ёритгич ичига солинган 50000 сўмлик икки дона балиқ солинган аквариумни ким 800 000 сўмга сотиб олади?

Бизнингча соғлом одам бундай иш қилмайди, деб ҳисоблаган эдик. Аммо сотувчи буюртмани 10 кун кутишизни ва буюртмачилар кўплигини маълум қилинида бу фикримиз ўзгарди. Демак бу аквариумларга талаб кўп экан.
Ўзбекистон Экологик партияси ва Давлат Экология қўмитаси мазкур ҳолатларни мисол қилган ҳолда aҳоли орасида тушунтриш ишлари олиб боришларини сўраймиз.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Бармоқсиз ...қолманг

Бир нарсага ҳайронман: ҳокимлик ёки бирор ташкилотга тавсия этилаётган янги раҳбар қўли кўксида қуллуқ қилиб туради. Чиройли табассум билан яна. Аслида халққа хизмат қилиш масъулиятини гарданига олаётган раҳбар бундан қувониш эмас, чуқур масъулиятни кўпроқ ўйлаши керак. Одамларнинг розилигига эриша оламанми, деган савол унинг юрагида турса, ишга ҳалол ва виждонан ёндошиши мумкин.
Афсуски, аксарият ҳолларда раҳбарчаларимиз вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади, давринг келди сур бегим, деган расво тамойил уларнинг асосий шиорига айланади. Қизлари, жиянлари, куёвлари, тоғаю аммаларини ёғли жойларга қўйишади. Пора билан қўлга тушаётган, шарманда бўлаётганлар озмунчами? Қизиғи, улар жазоланиш ўрнига ялло қилиб юраверишади. Танкалари ва муршидлари ҳимоясида кайфу сафосини давом эттираверади. Халқнинг пулига чанг солиб, одамларнинг норозилигига сабаб бўлаётганлар қаттиқ жазо олмас экан, тараққиёт, корурпцияни жиловлаш ҳақидаги гап-сўзларимиз сариқ чақага ҳам арзимас бўлиб қолаверади.
Мана бундай тоифани сиз ҳам биласиз: ўзи ҳокимият ёки бир прокуратуранинг оддий ходими, бироқ данғиллама участкаси, тўртта бешта машинаси, дачалари бор. Ойликка оладими шуларни, ёки бирор каромат кўрсатганми? Яна камига бундайларни давраларнинг тўрида кўрамиз. Шоҳона ҳаёти ниманинг эвазига келаётгани билан ишимиз йўқ, бизни фақат унинг бойлиги маҳлиё қилади. Бундайларнинг тагини ковласангиз эса ҳаром бойлик келиб чиқади. Буни била туриб билмасликка, кўра туриб кўрмасликка олаверар эканмиз, “қўй” деган тамға асло бизни тарк этмайди.
Хитойда порахўрни қатл этишади. Агар бизда шу жазо тури қўлланилса, борми, уҳу, ўрмонга ўт кетади, қанча одам қирилиб кетади. Майли, бундай жазо керакмас, ҳеч бўлмаса, бундайларнинг битта бармоғини кесайлик.
Бармоқсизлар кўпайиб кетади дейсизми. А, лаббай?


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
##мурожаат


ТОШКЕНТ – Ҳайдовчи: “Қоида бузганим ҳақида асоссиз хабарнома келди...”

СЕРГЕЛИ. “Тошкент шаҳри Сергели туманидан ёзяпман. Қашқадарёдаги ота-онамни зиёрат қилиб, 2022 йил 17 январда яна Тошкент томон йўлга чиқдим. Жаримага тушмаслик учун машинамиздаги антирадарга қараб, секинлик билан, ҳатто белгиланган тезликдан 10-20 паст тезликда юрдик. Қашқадарёдан Тошкент вилояти Чиноз туманигача фоторадарлар тўғри кўрсаткич билан ишлади. Чинозга кирганимизда йўл четида оқ рангли “Ravon Nexia” автомобиллари ҳамма томонини қора парда билан ўраб олиб, машиналарни тезликка расмга олаётгани гувоҳи бўлдик. Ўша машиналарнинг барчаси олдидан жуда секин тезликда ўтдик. Аммо шунга қарамай, менга Чиноз тумани, М39 “Алмати-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз-Термиз” йўлининг Яллама аҳоли яшаш пунктида тезликка тушганим ҳақида “Road24” дастури орқали жарима келди. Қизиқ томони, мен Яллама аҳоли яшаш пунктидан 17 январь куни тахминан соат 15:00 ларда ўтдим. Лекин менга 17 январь куни ярим кечаси 00:00 да қоида бузганим ҳақида SMS келди. Бу ҳам етмагандай ҳали йўлга чиқмасимдан, 1-кун олдин – 16 январь куни қарор тайёрлаб қўйилибди. Ҳолат бўйича +998712676495 +998712313807 ишонч рақамларига телефон қилдик, лекин ҳеч ким жавоб бермади. Нега асоссиз жарима ёзилди? Йўлдаги асоссиз жарима бартараф этилишида Президентимиздан кўмак сўрайман”.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#кун_ҳикмати

"Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди. Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди... Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади."

✍️ Жалолиддин Румий

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
— Қўлингиз увишяптими, бўғинларингиз оғрияптими, унда сизни инсульт таъқиб қиляпти, тезда бизга мурожаат қилинг.
— Бахтли қоринчалар (😭) билан ҳаётингизни нурафшон қилинг.
— Ўлкамизда қиш. Зелённый чай билан кирларингизни қарши олинг.
— Бепуштликдан азият чекяпсизми, биз сизга нажотмиз!

Бундай рекламалар асабни эговлаб, бор саломатликни ҳам йўқ қилади.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
##мулоҳаза

Энг даҳшати шундаки, халқ пешона тери билан топган пулининг бир қисмига шунақа шарманда сериалларни сотиб оляпти. Тўғрироғи шунга мажбур қилишмоқда. Халқнинг миллиард-миллиард пули бир оила чўнтагига.... Бу ҳали очилиб қолгани... Очилмас бўлиб кетгани қанча. Бу халқни қачонгача талашади-а... Маънавий зарарни ким тўлайди?

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Тезкор #Диққат

Ўзбекистонда тез орада мобил алоқада ҳам узилишлар бошланади.

Уяли алоқа компанияларнинг базавий станциялари свет ўчганда, дизель генератори билан ишлайди. Фақат дизель еқилғиси 2 соатларга етади холос ва тез орада мобил алоқасида ҳам узилишлар бошланади.

❗️Агар сиз бу хабарни ўқиётган бўлсангиз, демак сиз билан ҳозирча алоқа бор.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Заправкада навбат кутиш жонга тегиб, электромобиль машина олгандим. Ҳа, аттанг. Ҳaвoга юрадиганидан "заказ " қиламанов.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Ҳар балонинг боши нафс. Бошимизга шу кунгача нима келса, нафсу исрофдан: ковидми, чангбўронми, энергетик коллапсми…

Ўчдик, хуллас!

Ишхонамга китобимни олакелувдим, ўқийман. Лекин хона совиб бошлади...

Эконом режимга ўтинглар, сув, нақд пул, шам, гугурт ғамланглар.

Кечгача келармикан?

Эртагача-чи?

Амирсойда одамлар осма йўллардаги кабиналарда қолиб кетгани айтилмоқда. Қаҳратонда йўлларда тўхтаб қолган поездлар йўловчиларига нима бўлади?

Қиш тожик тилида зимистон дейилади. Қиш зимистонга айланди.

Тезроқ бу муаммолар ортда қолсин ва бизни тўғри хулосаларга етакласин. Ишораларни англаш фаросатини берсин🙏🙏🙏

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Свет ўчди!
(Ҳазил шеър, бироқ аччиқ ҳақиқат)

Яхши бўлди свет ўчгани
Кўзим юмиб, озроқ дам олдим.
Телефоним ўчган баҳона
Оилам билан танишиб олдим.

Яхши экан отам ва онам,
Етмишларни қоралашибди.
Ҳовлида қўй юзта бўлибди,
Ҳар йил эгиз болалашибди.

Битта акам, бор экан укам,
Тез чиқишиб кетдик ўзаро.
Ҳижолатда қоляпман ўзим
Ёт оилага тушгандек гўё.

Акам, ҳатто, уйланибди ҳам
Бир жияним ўнга кирибди.
Унутмаган экан ҳали ҳам
Укалари эсда турибди.

Ҳайрон қолдим рости ўзимга
Билмаяпман нима бўлганин?!
Ўзгарибди табиат, шаҳар,
Энди наф йўқ бўлди бўлгани.

Гўё ҳамма қадам босгану,
Мен - ўсмаган дарахт мисоли.
Хотин ва болам бор эмиш,
Бошим қотди карахт мисоли.

Эшитганим, кўрганларимдан
Хулосалар чиқардим бирдан
Сўраш керак энди хотиндан,
Менга айтчи, ўғилча кимдан?!

Ҳаммасидан якдил таасурот,
Бир хайрли, савоб иш бўлди.
Оилам билан гаплашардиму,
Свет келди. Заряди тўлди.

© Сохта шоир

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ПАСТ КЕТМАНГ!

Вазиятдан фойдаланиб қолишни истайдиганлар пайдо бўла бошлабди.

Кимдир йўлкира нархини осмонга чиқариб қўйган ва ҳоказо.

Ҳа, метан заправкада узун навбат пайдо бўлди, қатновда машиналар кўпмасдир. Лекин, имконият бўлганда ҳам ёмонлик қилмаслик мардлик ҳисобланади.

Инсофли бўлайлик! Катта халқмиз! Бу ишингиз яхшимас! Ўз ҳамюртларингизни тунаманг! Паст кетманг!

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблокида ёнғин бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяются информация о том, что якобы на АО "Ташкентская ТЭС" горит энергоблок. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!