#оқшом_сарҳади
"Мени ёмон сўзлар эмас, ёмон ниятлар қўрқитади. Сўзларга-ку сўзлар билан жавоб берарман. Ниятларга-чи? Уларга қандай жавоб бериш керак?"
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!

#мулоҳаза
...Уч-тўрт кундирки, фалон каналда, фалончи сериалда кетган фалондақа лавҳани муҳокама қиламиз. Бу мавзу трендга чиққанидан кейин ўша лавҳани кўрган ҳам кўрди, кўрмаган ҳам.
Тушунишимча, лавхада гиёҳванд, безори ва зўравон кимсалар бир хонадонга бостириб киришади, улардан бири шу уйдаги қизни зўрламоқчи бўлади...
Ўйлаб кўрайлик, биз тўрт кундан бери қайсидир телеканалда кўрсатилган ёлғон томоша бўйича жиққамушт бўлиб ўтирганимизда, юртимизнинг турли бурчакларида қанчадан қанча реал жиноят юз берди? Нечта ожиза зўрланди? Нечта уйга босқинчилик уюштирилди? Қанча навқирон ёшлар гиёҳвандли чангалига тушди? Ҳали катта-катта жиноятлар, ўғирлигу талончиликларни қўя турайлик... Хуллас, бу ҳақда жиммиз...
Албатта, барча каналларда бундай саёз томошалар берилишига қаршиман. Аммо, эътибор қаратишимиз керак бўлган муаммолар фақат экрандамас, реал ҳаётда ҳам кўп...
P.S. Бугун истаган одам интернетдан ҳар қандай бепарда томошани бемалол кўрса бўладиган бир шароитда, “анақароқ” лавҳани эфирга берган телеканални муҳокама қилишимиз худди деразаси очиқ уйнинг эшигига ўғри кирмаслиги учун қулф осишимизга ўхшайди.

"Тоза" авлод қачон тарбияланади?
Бизга ҳамма соҳада ўз Ишига жиддий қарайдиган, агар муассаса, мутахассис малакали таълим беролмаса, ўзи мустақил барча керакли фанларни ўқиб уқиб оладиган ёшлар авлоди керак. Бешикдадир, боғчададир, мактабдадир, олий таълим даргоҳидадир. Билмадим, қай бўғинда бўлса ҳам шундай бир тоза авлод етиб келаётган бўлиши керак.
Инсонни катта фоизда муҳит тарбиялайди. Ўзимиздаги иллатларни ёшларга юқтирмай турсак, келгусимиз учун катта иш қилган бўлардик. Масалан, пора узатмай, ҳаром луқма емай, халқ мулкини ўзлаштирмай, биржа ўйинларини ўйнамай, акцияларни қинғир йўл билан фойдага қўймай туролмас эканмиз, бу ифлос ишларимиздан болаларни хабардор қилмай турганимиз маъқул. Ана шунда биз кутган тоза авлод тезда келади ва биз калта ўйлаётган, кўзи оч авлод ўрнини эгаллайди.... Ва, аниқки, ҳалоллик қадрияти юртга қайтади.

Telegram
Bong.uz I Расмий канал
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1

Ихтиёрий мамлакатда содир бўлаётган жараёнлар ҳақида ўйлаш учун энг яхши инструментлардан бири - бу пулни нархи.
Пулни нархи деганда, инфляцияни айириб ташланганидан кейинги, «ҳақиқий» кредит фоиз ставкалари. Масалан, Ўзбекистонда бу йили ўртача кредитни нархи ўтган йилдан кўра икки фоизга ошган. Ваҳоланки, инфляция даражаси, 2021 йил тушган ҳам, яъни инфляцияни ҳисобга олсак, 2021 йилда пулни нархи, 2020 йилдан кўра (3%га) қимматроқ бўлди. Лекин айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда банк секторидан ташқарида ҳам «пул бозори» мавжуд. Масалан кўчада қарз олиш фоизлари. Ёки, одамлар бир бирларига техника, автомобиль каби товарларни “насияъга” бериш нархлари. Ёки бизнесга инвестициялардаги кутилмалар, яъни бизнес сармоядорлари кутадиган фойда коэффициенти. Буларни ҳаммаси, банк секторидан қимматроқда баҳолангани учун, банк секторидаги нархни консерватив чегара қилиб олиб, хулоса қилсак бўлади.
Хулоса қуйидагича - пулни нархи қимматлашди. Демак пулга ошган талабни таклиф қоплаб бера олмаяпти. Албатта бу ёмон нарса. Пул қимматлиги ривожланиш ва тараққиёт учун жуда муҳим, пул қанчалик қиммат бўлса, шунчалик ҳамма бошқа нарса қиммат бўлади ва тадбиркорлик нархини қимматлаштиради. Пулни нархига кўп нарса таъсир қилади, лекин асосий нарса — мамлакатдаги бизнес юритиш рисклари. Қанчалик риск кўп бўлса, шунчалик пул қиммат.
Хўп, мамлакатдаги рискларга нима таъсир қилади? Жавоб оддий ва эски — ҳуқуқий муҳит. Ислоҳотлар самарадорлиги, ёки хоҳласангиз, мамлакат тараққиёти учун асосий ўлчов ва ислоҳотлар сифати учун энг муҳим КПИ бу рисклар ва пулни нархи. Ҳуқуқий муҳит ва ўйин қоидаларини ислоҳот қилишимиз, пулни нархи тушишига шу билан бирга тадбиркорлик жозибаси ошиши ва инсонларни даромадлари ошишига олиб келади.
Дўстларга ҳам улашамиз...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Беморлар оламдан ўтса бақириб йиғлаймиз...
Фарзандларимни қучоқлай олмайман...
КОВИД марказидаги Фидойи шифокорлардан қисқача…
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Фарзандларимни қучоқлай олмайман...
КОВИД марказидаги Фидойи шифокорлардан қисқача…
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#шунчаки
Одамга нима алам қилади, биласизларми? Бу икковлон учун маънавият ҳам, маърифат ҳам бир тийин! Улар маънавият учун ёки эзгу ғоялар учун курашишаётгани йўқ. Уларнинг асл кураши медиа оламига ким ягона эга бўлиш! Ким бор "бабло"ни ўзиники қилиши! Бундан бошқа мақсадлари йўқ! Ва айни шу йўлда маънавиятни қурол қилиб олганликлари одамга алам қилади...
👉 Дўстларга ҳам улашамиз...

Комил Алламжонов
Фирдавс Абдухаликов "Севимли" каналида эфирга узатилган "Сабрия" сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди. …
##мутолаа_вақти
Дуо
Йўлда ўта юпун кийинган амакининг светофор атрофида куймаланиб, ўтган-қайтган машиналарга умидвор қараётганига кўзим тушди. Унга яқинлашиб, энди пул узатаман деганимда, яшил ёниб қолди. Ойнани тушириб, отахонга бир дақиқа кутиб туринг ишорасини қилдим ва машинани чеккага олаётиб, кимнидир туртиб юбордим. Бир пасда одамлар тўпланди, шу атрофда юрган бўлса керак, ДАН ходими ҳам пайдо бўлди. Шу пайт биров тирсагимдан туртди, қарасам бояги амаки. Унга атаганимни узатдим. У узун дуо қила бошлади. Бу ёқда эса мен туртиб юборган 14 ёшлар чамасидаги боланинг яқинлари бўлса керак, тўрт-беш эркак ва аёл менга бақиряпти, ДАН ходими эса ҳужжатларимни сўраяпти.
Амаки дуо қила-қила кетди.
Шукрки, йигитча соппа-соғ эди. Камига тарбияли экан, яқинларига ҳам, томошага ўч одамларга ҳам эътироз билдирмайдиган қилиб битта гап айтди:
— Айб ўзимда, мошинани кўра била туриб югуриб чиқдим, ўтиб кетаман деб улгурмадим, холос.
Болакайга ҳамма ишонди, бироқ бизнинг ҳамиша ҳушёр ДАН ходимларимиз қўйиб юборармиди бундай вазиятда. Асло! Ҳужжатларни олинг, деди у. “Оббо, шу етмай турувди, ўзи”, дейман ичимда.
Юкхонадан ҳужжатларни олиб, ходимга узатаётганимда унинг телефони жиринглади. У жавоб бераркан, шоша-пиша “хўп-хўп” дедию, менга кетаверинг ишорасини қилди. Чамаси уни тезкор бир юмуш сабаб чақириб қолишди.
У кетди, мен болага юзландим. Йигитча: “Мени кечиринг” деди. Пешонасини силаб қўйдим, сенга раҳмат, дедим.
Кўнглим ёришди.
Бояги амакининг дуосини эсладим. Дуонинг, садақанинг кучи эди бу.
Дуо машинам туртиб юборган йигитчани жароҳатдан, мени эса фалокатдан асраган эди.
🪙 Мақсуд ЖОНИХОНОВ

#тонг_сарҳади
Машҳур Жеки Чанни танимаган одам бўлмаса керак. Лекин унинг на отаси ва на онаси машҳур бўлиши учун кўмак бера олмаган. Отаси жосус, онаси эса наркоман бўлган.
Ўтириб олиб атрофдаги одамларни айблашни бас қилиб, ўзимиз хоҳлаган ишимизнинг кетидан қувсак, ҳеч нарса мақсадимизга етишда тўсиқ бўла олмайди.

GM 1 млрд. долларлик автомашиналарини бут бўлмаганлиги туфайли қайтариб олибди. Бу тахминан 73 мингта автомобиль экан. Маълумотга кўра, автомобиллар аккумуляторларида иккита дефект борлиги аниқланган. Шу сабабдан мижозлар ҳаққи ҳурмати соз ҳолатдагисини тақдим этиш учун эскиларини йиғиб олибди. Гап август ойида компаниянинг Канада ва АҚШдаги заводлари билан боғлиқ хабар ҳақида кетмоқда.
Сиз нима деб ўйлагандингиз?😁
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Сиз нима деб ўйлагандингиз?😁
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
ТОШКЕНТ – “Болалар шифохонасининг лифти созлаб берилса эди...”
“Республика болалар шифохонаси (САМПИ) неврология бўлимида 3 йилдан бери фарзандларим билан даволаниб келамиз. Йилда бир неча марта ётамиз. Ҳар гал ногирон ва аҳволи оғир касалларга мўлжалланган лифт ишламайди. Ногиронлар қийналиб зинадан чиқади.
18 январь куни эрталаб соат 8 да боргандик, зўрға соат 14 да жойлашдик. Қабул қилишни осонлаштириш мумкин-ку. Айрим ходимлар лоқайд, фақат ниқоб ва бахилла талаб қилишади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ҳолатга эътибор қаратиб, ногирон ва беморлар фойдаланиши учун лифтни ишлатиб қўйишларини сўраймиз”.

⭕️ Афғонистоннинг Бадахшон шаҳрида масжидга номоз ўқиш учун келмаганлар 5 доллар миқдорида жаримага тортилди.
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Муносабат
"ЙИЛ ТАНЛОВИ --- 2021"ДАН СЎНГ...
Кеча "Рост24" тадбирида бир ҳамкасбимиз "журналистлар бирлаша олмайди" деган маънода гап қилди. Гарчи у анчайин тўғри гап, аччиқ ҳақиқатни айтди, лекин бу бир ижодкор сифатида менга оғир ботди.
Тўғри, ҳамманинг ўз фикри бор.
Тўғри, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор.
Қайсидир вазирга ё бошқа давлат ташкилоти раҳбарига симпатияси бор ҳар кимнинг.
Ёки қайсидир ташкилотдан байрамларда ё бошқа муносабат билан совға олганимиз ҳам ҳақиқат.
Лекин булар ўша вазирлик ё идора, хуллас давлат ташкилотлари фаолияти қайсидир ҳамкасбимиз томонидан тўғри танқид қилинаётганида, ўша ҳамкасбимизга эътироз билдириш ё қарши ҳужум қилишга сабаб бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда жим туриш керак. Мана шундай вазиятларда журналистлар ва блогерлар бирлашиши керак!
Шахсий амбицияларни бир четга суриб туриб, ҳақ гапни айтаётган ҳамкасбимизни қўллашимиз керак.
Кечаги тадбирга нисбатан хайрихоҳ фикр билдираётганлар шуни истайди деб ўйлайман.
Шу нуқтайи назардан ҳам "Рост24" чилар катта иш бажаришди! Ижодкорларни бир даврада бирлаштиришди.
Ҳусан КАРВОНЛИ

❗️ДОЛЗАРБ
Мана тарбия...
(Устозларга ўзини кимлигини билдириб қўювчи "олий ҳиммат" ларга)

Чумолилар ватани
Боязид Бистомий ҳазратлари ҳажга бориб қайтар экан, Ҳамадон шаҳрига йўли тушди.
Ҳамадоннинг бозоридан Усфур деган гулнинг уруғини сотиб олди. Кейин эса туясига миниб Бистомга келди. Усфур гули уруғини олиш учун ҳалтани очиб қараганида Ҳамадонда ҳалта ичига бир қанча чумолиларнинг кириб олганини кўрди.
Нима қилиш ҳақида ўйлаган ҳазрат Боязид Бистомий:
- Шундай меҳнаткаш жонзотни ватанидан айиришга менинг
ҳаққим йўқ, - деб чумолиларни Ҳамадонга қайтаришга қарор қилди.
Шунча олис масофани қайта босиб келган ҳазрат Бастомий чумолиларни олиб кетган жойига қайтарди.
✍️ Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

Мана Ўзбек Месси ва Роналдоси талант бор аммо талаб йўқ.
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
ХОРАЗМДА...
1. Хоразмда бундан 5-10 минг йил олдин "Калтаминор" деб номланувчи маданият юзага келган.
2.Хоразмда бундан 4 минг йил олдин "Тозабоғёп" деб номланувчи маданият юзага келган.
3.Хоразмда бундан 3-2,5 минг йиллар олдин зардуштийлик дини шаклланган. Зардушт туғилгач, Эронга кўчиб бориб, зардуштийлик расмий давлат динига айланган. Авесто Хоразмда яратилган.
4.Хоразмда бундан 3000 йил олдин ҳозирги "Лазги" рақсининг илк кўринишлари юзага келсак. Нафақат хореографик ва мусиқий, балки фалсафий, маънавий мазмунга эга "Лазги" рақси "ЮНЕСКО"нинг умуминсоний маданий мерослар рўйхатига киритилган.
5.Хоразмда бундан 3000-1700 йиллар олдин Сиёвуший Хоразмшоҳлар ҳукмронлик қилганлар ва бу ўзбек давлатчилигидаги илк давлат деб айтиш мумкин. Мазкур сулола вакили Фарасман дипломатик айёрлик билан Хоразмни Александр Македонский босқинидан сақлаб қолган.
Дониёр Рўзметов

«Лох»га айланманг!
Бугун ўта арзонга телефон сотаман, деб одамларни алдаш кўпайиб кетди.
Бу қандай бўлади?
1️⃣ iPhone, Samsung телефонларини арзонга сотамиз, чунки булар божхонада мусодара қилинган, дейишади ва бозордан арзон нарх айтишади;
2️⃣ Сиз дастлаб ишонмайсиз, аммо улар пулини телефон қўлингизга боргач берасиз, унгача 1 сўм ҳам керакмас дейди. Оҳ, қандай инсофли одамлар экан-а!
3️⃣ Фақат такси-доставка учун 10 минг сўм тўлашингиз керак, дейишади.Ҳа, 10 минг нима бўпти, тўлайман. Алдансам ҳам "жалкомас";
4️⃣ Сизга алламбало линк бериб, шу ердан 10 минг сўм тўланг, бошқа пул керакмас, дейишади. Ўша линкка кириб, карта номери, амал қилиш муддати ва телефонга келган СМС-кодни киритасиз🤦♂️ ТАМОМ!
😝Қарабсизки, пластикдаги барча пулларни ечиб олишади. Пул бўлмаса, аввал номингиздан онлайн қарз олиб, кейин ечиб олишади.
Барака топгурлар, текин ва арзон нарсаларга ўч бўлаверманглар. Сизларни "лох" қилишларига йўл қўйманг. Дўстларингизга ҳам юборинг, улар ҳам алданиб қолмасин.

#Кун_ҳикмати
"Табассум ва сукут бу сизнинг икки қуролингиздир. Табассум ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни ечишда ёрдам берса, сукут ўша муаммонинг олдини олишда ёрдам беради."
✍️ Лао-Сези
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
"Табассум ва сукут бу сизнинг икки қуролингиздир. Табассум ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларни ечишда ёрдам берса, сукут ўша муаммонинг олдини олишда ёрдам беради."
✍️ Лао-Сези
⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТикТокер йигит олдида Хуршид Расулов хижолат🤦♂
Таниқли санъаткор туриб барча тиктокер билан суратга тушмоқда.
Тиктокчилар даври келди, ҳозирда улар машҳурликда юлдуз санъаткорлардан қолишмайди.
Биласиз, ҳозирги ёшлар ҳаётга реал қарайди. Яъниким уларни қуруқ насихат билан тарбиялаб бўлмайди. “Ҳой бола, китоб ўқи, яхши одам бўл” десангизу, нарёқда бир каснинг ошиғи олчи бўлиб турса, олтинга тенг сўзлар ерда қолади. Бола ўша муттаҳамнинг ҳаётига орзу қила бошлайди. Орифларни тўрга олиб чиқиб, ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш вақти етмадимикан? Токи яхшиларга муносабатимиз ёшларга ибрат бўлса…
Қаердаги тик-токерларни давра тўрига чиқавермай.