Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#кун_тарихи

Мозийга назар: "Пахтакор-79" да порлаган Тошкент вилояти ўғлонлари

Ҳеч бир инсон йўқки, "Пахтакор-79" жамоаси ҳақида билмаган, эшитмаган бўлса. Ўз вақтида СССР чемпионатида манаман деган гигант жамоаларни тиз чўктирган юлдузларимиз 1979 йил 11 август куни мудҳиш ҳодиса оқибатида самода боқий қолишади.

Ўша таркибда вилоятимизнинг ҳам қатор иқтидорли футболчилари бор эди. Қуйида улар ҳақида сўз юритамиз.

https://telegra.ph/Mozijga-nazar-Pahtakor-79ning-Toshkent-viloyatilik-yulduzlari-08-10


https://t.me/bonguz1
#диққат

⚡️Коллеж ва техникумларга қабул бошланди

Жараён 1 ой давом этади. Коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича 140 мингга яқин квота ажратилган.


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2003 йилда туғилган Искандар Бусинов АГМК U21 жамоаси сафида мана шундай зарба йўллаяпти. Бу гол Coca-cola Суперлига ўйинини ҳам анча очиб берган бўларди.


https://t.me/bonguz1
Бугун DTM тестлари ҳақида гап кетти, шу тизимда ўзини синамоқчи бўлганлар учун @standardsuz_bot борлигини эслатаман. Натижасини дарҳол оласиз. Тўплаган балларингизни ҳам бот ҳисоблаб беради ва қаерга ўқишга киришингиз мумкинлигини тахмин қилади.
-
Сегодня речь пошла о тестах DTM. Меня тут попросили напомнить, что для тех, кто хочет проверить знания по системе DTM есть @standardsuz_bot. Результаты вы узнаете сразу. Бот также подсчитает ваши баллы и покажет куда бы вы поступили с такими баллами.


https://t.me/bonguz1
#ибрат_соҳилларида

Абу Бакр ал-Каттоний демиш:
- Тушимда беҳад гўзал бир ўспиринни кўрдим. Ундан кимлигини сўрагандим.
- Мен тақвоман, - деди.
- Қароргоҳинг қаерда? - сўрадим ундан.
- Барча маҳзун кўнгилларда, - деди.

Кўп ўтмай кўз ўнгимда қора бир хотин пайдо бўлди.
- Сен кимсан?
- Мен хасталикман.
- Истиқомат манзилинг қаерда?
- Ёлғон ҳузур-ҳаловатга банд дилларда, - деди.

https://t.me/bonguz1
Тўлиқсиз иш вақти.

▪️Меҳнат кодексининг 119-моддасига асосан:

ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин.

Демак, тўлиқсиз иш вақти деганда, иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга асосан белгиланган ва нормал иш вақти (хафтасига 40 соат)дан кам бўлган иш вақтининг давомийлиги тушунилади.

▪️Тўлиқсиз иш вақтини қуйидаги турларга бўлган ҳолда, уларни бир-биридан фарқлаб олишимиз мумкин:

- тўлиқсиз иш куни: кун давомида белгиланадиган иш соати миқдори камайтирилади (масалан, беш кунлик иш хафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш соатлари кунлик 4 соатга);

- тўлиқсиз иш ҳафтаси: иш кунлари сони камайтирилади (масалан, беш кунлик иш ҳафтаси уч кунлик иш хафтасига камайтирилади);

- аралаш тўлиқсиз иш вақти: (яъни бу ҳолатда тўлиқсиз иш хафтаси ва тўлиқсиз иш кунлари бир пайтда белгиланади, масалан, беш кунлик иш хафтаси учун белгиланган кунлик саккиз соатлик иш вақти, уч кунлик иш хафтаси ва уч соатлик иш куни белгиланади).

Тўлиқсиз иш вақтининг энг асосий ҳусусияти шундаки, бунда ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.


https://t.me/bonguz1
#қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️АКТ соҳасидаги ўқув курси ўқувчилари ва битирувчилари учун истеъмол кредити ажратилади

Кеча, 12 август куни Давлатимиз раҳбари “Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилади.

🔰Бунда таълим кредитлари:

🔹Марказий банкнинг асосий ставкасида (15%);
🔹БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;

🔹“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

2022 йил 1 ноябрдан IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ўқув курсларида таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.

Бунда истеъмол кредитлари бўйича фоиз тўловлари Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваригача қисми Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилинади.


https://t.me/bonguz1
Судлар ҳақида

"Қаранг, қолган барча фуқароларнинг ишга тиклаш даъволари фуқаролик судига тааллуқли бўладида, ички ишлардан бўшатилган ходимларники бошқача экан. Энг ёмони, вилоят апелляция судлов ҳайъати ҳам биринчи инстанция судининг ушбу ажримини қўллаб-қувватлаб, фуқаронинг ҳусусий шикоятини рад қилган.

Тасаввур қиляпсизми, Андижондаги фуқаролик судлари томонидан мамлакатнинг оддий бир фуқаросига хатто судда ҳимояланиш имкони берилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида аниқ қилиб белгилаб қўйилган:

“ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади”.


©️Кушербоев

https://t.me/bonguz1
#ибрат_соҳилларида

ҚАЛАМ ВА ЎЧИРҒИЧ

Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман.

Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман.

Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.

https://t.me/bonguz1
#диққат

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби ҳақида биласизми?

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 ариза;

👉 тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

👉 таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

👉 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);

👉 биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

☝️ Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.



https://t.me/bonguz1
ТЕМИР МАЙККА НИМА БЎЛДИ?

Афсонавий Майк Тайсоннинг соғлиғи борасида хавотир пайдо бўлди. Ўтган ҳафтада Майами аэропортида кўпчилик Майк Тайсонни ногиронлар аравачасида юрганини кўргач, ҳар турли узун-қулоқ гаплар тарқала бошлади. Устига-устак унинг қўлидаги ҳасса ҳам 56 ёшли боксчининг соғлиғи ёмонлашганлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди.
Темир Майкнинг аравачадан фойдалангани акс этган суратларга боксчининг ўзи подкаст орқали муносабат билдирди:
– Табиийки, ҳар биримиз бир кун келиб ўламиз. – Кўзгуга қараб бетимни кичик қора нуқталар қоплаганини кўрганимда, “ана холос, бу менинг яроқлилик муддатим тугашига яқин қолганини англатса керак”, деб ўйлаб қолдим.
Хўш, Майк Тайсонга ўзи нима бўлди? Боксчи қандай касалликдан азият чекадики, унинг ожиз ҳолатдаги суратлари дунё бўйлаб тарқалиб кетди.
АҚШ ОАВларининг ёзишича, афсонавий боксчига белининг пастки қисмидаги радикулит азоб бераётган бўлиб, шу муаммо туфайли у икки йил аввал тўшакдан туролмай қолган ва бир неча ҳафта дам олишга мажбур бўлган эди. Худди шу муаммо уни профессионал карьерасининг охирида чарм қўлқопларини илгакка осиб қўйишга мажбур қилди.


Батафсил: https://telegra.ph/TEMIR-MAJKKA-NIMA-B%D0%8ELDI-08-23
#мутолаа_вақти

Болажоним Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжонда: – Чақалоғимни кўрсам бўладими? – деб сўради. Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини кўрмоқ учун унинг юзини очди ва ҳайратга тушганидан тили тутилиб қолди. Она ва чақалоқни кузатиб турган дўхтир шартта орқасига ўгрилиб деразадан кўчани томоша қила бошлади. Чақалоқнинг қулоқлари йўқ эди... Таҳлиллар боланинг эшитиш қобилияти яхши экани, фақат қулоғининг супраси йўқлиги боланинг ҳуснини бузиб турганини кўрсатди. Орадан йиллар ўтди, бола мактабга чиқди. Бир куни мактабдан уйга югуриб келди ва ўзини онасининг бағрига отди. Тўлиқиб йиғлар эди. Бу унинг ҳаётидаги биринчи мазахланиши ва умидсизлиги эди: – Бир катта бола менга махлуқ деди. Болакай ана шу кемтиклик билан улғая бошлади. Уни синфдошлари яхши кўрар ва ниҳоятда зеҳни тез ўқувчи эди. Агар синфдошларига аралашиб юрганида эди, шубҳасиз, синфком бўлар эди. Аммо онаси ҳар доим унга: – Ёш болаларнинг орасига аралашмайсан, – деб тайинлар эди. Айни пайтда у қалбида теран бир ачиниш ва шафқатни ҳис қилар эди. Боланинг отаси оила дўхтири билан қулоғи хусусида сўзлашди. – Бирор нарса қилишнинг иложи йўқми? – деб сўради. Дўхтир: – Агар бир жуфт қулоқ топишнинг иложи бўлса, уни ёпиштириб қўйиш мумкин, – деди. Шундан сўнг болага қулоқларини фидо этиши мумкин бўлган бир жавонмардни ахтара бошладилар. Орадан икки йил ўтди. Бир куни отаси: – Шифохонага борасан, ўғлим, онанг иккаламиз сенга қулоқларини беришга рози бўлган бир одамни топдик. Фақат унинг кимлигини сенга айта олмаймиз – сир, – деди. Операция муваффақиятли ўтди ва бутунлай янги бир инсон қиёфаси пайдо бўлди. Янги кўринишидан руҳияти юксалган бола ўқишда ва ижтимоий ҳаётда катта ютуқларни қўлга киритди. Сўнгра уйланди ва кўзга кўринган дипломат бўлди. Орадан йиллар ўтди, бир куни отасининг олдига кириб: – Отажон, менга бу қадар катта яхшилик қилган одам ким? Мен унинг яхшилигига ҳеч қандай жавоб қайтара олмадим... – деди. Отаси: – Бирор нарса қила олишингга кўзим етмайди. Фақат жиддий шартлашганмиз, ҳали унинг кимлигини айта олмайман, вақти етмади... – деб жавоб берди. Бу сир йиллар давомида сақланди ва бир куни очилиш вақти келди. Бошига мусибат тушган кунда онасининг жонсиз танаси бошида отаси билан бирга жаноза ўқилишини кутаётган эди. Отаси мулойим ҳаракат билан онасининг бошига қўл чўзди, қаҳваранг сочларини силаб орқага таради, онасининг қулоқлари йўқ эди. Отаси: – Нега онажоним, уйда ўтирганда ҳам рўмолини бошидан олмайди, сочларига оро бермайди, деб ҳеч ўйламадингми? – дея шивирлади.


https://t.me/bonguz1
#диққат

Энди ID-карта ва “загранпаспорт” фуқаронинг уйигача етказиб берилади — қонун лойиҳа

Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ID-карта, “загранпаспорт”, "техпаспорт" ва автомобиль рақамларини фуқароларнинг уйига ёки унинг турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади.
#талқин

Қадимги Хитойликлар тинч-омонликда яшашни истаганларида, "Хитой деворини" барпо этганлар. Бу девор мустаҳкам, баланд ва ишонарли ҳимоя воситаси эди.

"... Ҳеч ким бостириб кела олмайди, бизга ҳужум уюштира олмайди, ошиб ҳам кира олмайди" дея эътиқод қилганлар. Лекин, "Девор" барпо этилган аввалги юз йилдаёқ, уч бора ҳужумга дуч келдилар. Қуруқлик орқали келган душманларнинг ҳеч бири, бу "Девор"ни ағдариб ёки ёқиб юборишмади, ўғирликча ошиб ҳам киришмади.

Балки, ҳар сафар "Девор" қўриқчиларига пора бериб, эшикдан кириб келаверганлар. Хитойликлар "Буюк Девор" барпо этиш билан машғул бўлдилар-у, аммо ишончли қўриқчи инсон барпо этишга эътибор қаратмадилар.

"Ҳимоянгиз қанчалар мустаҳкам бўлмасин, сиз суянган кишилар ишончли бўлмасалар, ҳимоя қўрғонингиздан наф йўқдир..."
РИВОЯТ

Учта одамга нисбатан ўлим ҳукми эълон қилинди. Улар: дин пешвоси, адвокат, физик олим. Жазо вақти келганда, биринчи бўлиб диний олимни келтиришди. Бошини Гильотинага суқиб, ундан сўнгги сўзини сўрашди.
Уламо:
– Мен Аллоҳга ишонаман, Аллоҳ... Аллоҳ... Аллоҳ мени қутқаради! – деди.
Гильотина тиғи зарб билан тушаркан, бошига етмасдан тўсатдан тўхтаб қолди.
Оламон ҳайратланиб:
– Олимга озодлик! Уни озод қилинг! – дея ҳайқирди. Диний олим жазодан қутилиб қолди.
Навбат адвокатга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
– Мен дин олимичалик Аллоҳни танимайман! Лекин мен адолатга ишонаман! Адолат мени қутқаради! – деди у.
Яна Гильотина тиғи тушиб, унинг бўйнига етай деганда тўхтаб қолди.
Оламон яна ҳайқириб юборди.
– Адвокатга озодлик! Яшасин адолат! Уни озод этинг! – дедилар. У ҳам ўлимдан қутилиб қолди.
Сўнгги навбат физик олимга келди. Ундан ҳам ўлимолди сўзини сўрашди.
– Мен дин олимичалик Аллоҳни, адвокатчалик адолатни билмайман. Лекин, Гильотинанинг арқони тугун бўлиб қолганини биламан.
Дарҳол тугунни ечиб, Физикни бошини танасидан жудо қилишди.

Хулоса:

«Сукут қилиб бирор марта ҳам надомат қилмадим. Лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусландим».

Умар ибн ХАТТОБ

Каналга обуна бўлинг👇👇👇

https://t.me/bonguz1
Аввалгиларга ўхшамас
Илгари истаганча футбол ўйнардик. Ҳозир бу “ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун футбол ташкил этилди” деб талқин қилиняпти.
Болаликда ота-онамиз айтмаса ҳам ўзимиздан билиб мол боқардик, қўй боқардик, қишда тўрт маҳал қор курардик, ҳозир бу мажбурий меҳнат эмиш.
Илгари ўқитувчини кўча-куйда кўриб қолсак қалтирардик, ҳозир ўқитувчи ўқувчидан қалтираяпти.
Илгари ўқиганимиз учун баҳо олардик, ҳозир баҳо учун ўқиляпти.
Илгари нотекис йўллар асфальт қилинарди, ҳозир асфальт йўллар “текисланяпти”.
Илгари одамлар оқибатли эди, ҳозир оқибат одамларни қидириб юрибди.
Илгари ота ўтирган уй томига чиқилмаган, ҳозиргилар дадасининг мошинасидан тушгиси келмайди.
Илгари аёллар эркакнинг йўлини кесиб ўтмас эди, ҳозир йўли тугул тилини ҳам кесиб олишга тайёр.
Илгари “раҳмат”, “барака топ”, деган гап учун етти ёт бегонага ҳам ёрдам кўрсатилган, ҳозир пиар учун салом-алик қилиняпти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф айтган эканлар: "Агар Эркин Воҳидов шу қасидадан бошқа шеър ёзмаса ҳам, Шерали Жўраев шундан бошқа қўшиқ айтмаганида ҳам ҳар иккиси тарихда қолаверади". Бу юксак эътирофни тан олмай бўлмайди. Бугунги оловли кунларда бу қўшиқдаги сўзлар асло ўз аҳамиятини йўқотмаслигини тан олайлик. "https://t.me/bonguz1
Дуо
Йўлда ўта юпун кийинган амакининг светофор атрофида куймаланиб, ўтган-қайтган машиналарга умидвор қараётганига кўзим тушди. Унга яқинлашиб, энди пул узатаман деганимда, яшил ёниб қолди. Ойнани тушириб, отахонга бир дақиқа кутиб туринг ишорасини қилдим ва машинани чеккага олаётиб, кимнидир туртиб юбордим. Бир пасда одамлар тўпланди, шу атрофда юрган бўлса керак, ДАН ходими ҳам пайдо бўлди. Шу пайт биров тирсагимдан туртди, қарасам бояги амаки. Унга атаганимни узатдим. У узун дуо қила бошлади. Бу ёқда эса мен туртиб юборган 14 ёшлар чамасидаги боланинг яқинлари бўлса керак, тўрт-беш эркак ва аёл менга бақиряпти, ДАН ходими эса ҳужжатларимни сўраяпти.
Амаки дуо қила-қила кетди.
Шукрки, йигитча соппа-соғ эди. Камига тарбияли экан, яқинларига ҳам, томошага ўч одамларга ҳам эътироз билдирмайдиган қилиб битта гап айтди:
— Айб ўзимда, мошинани кўра била туриб юугуриб чиқдим, ўтиб кетаман деб улгурмадим, холос.
Болакайга ҳамма ишонди, бироқ бизнинг ҳамиша ҳушёр ДАН ходимларимиз қўйиб юборармиди бундай вазиятда. Асло! Ҳужжатларни олинг, деди у. “Оббо, шу етмай турувди, ўзи”, дейман ичимда.
Юкхонадан ҳужжатларни олиб, ходимга узатаётганимда унинг телефони жиринглади. У жавоб бераркан, шоша-пиша “хўп-хўп” дедию, менга кетаверинг ишорасини қилди. Чамаси уни тезкор бир юмуш сабаб чақириб қолишди.
У кетди, мен болага юзландим. Йигитча: “Мени кечиринг” деди. Пешонасини силаб қўйдим, сенга раҳмат, дедим.
Кўнглим ёришди.
Бояги амакининг дуосини эсладим. Дуонинг, эҳсоннинг кучи эди бу.
Дуо машинам туртиб юборган йигитчани жароҳатдан, мени эса фалокатдан асраган эди.
Мақсуд ЖОНИХОНОВhttps://t.me/bonguz1
Audio
"Чиқиб кетинг залдан, гувоҳномани топширинг"— Умурзақов

❗️Администрация раҳбари Сардор Умурзаков кеча ўтказган танқидий мажлисининг аудиоси. t.me/bonguz1