Bong.uz I Расмий канал
235 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
Партиялар ўз позицияларини билдиришни бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссиянинг матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиев билдиришича, муҳокамаларнинг ҳозирги босқичида томонлар аниқ деталларга тўхталмай, умумий мазмунда фикр билиришмоқда, янгиланган конституцияда нимани кўришни истаёганликларини баён қилишаяпти.

Масалан, "Адолат"чилар конституцион ислоҳотлар ўтказиш партия дастурий мақсад-вазифаларига мос келишини таъкидлашган.

Экопартия эса фаоллардан таклиф ва ташаббуслар сўраб, электоратга мурожаат билан чиқди.

ХДПнинг ушбу масалага бағишлаб берган баёнотида "сиёсий иродамиз даражаси қанчалик яхлит эканлигини синовдан ўтказиш вақти келгани"га урғу қаратилади.

©️Kusherboyev


https://t.me/bonguz1
Андижонда ЙҲХБ ходимини ўлдириш билан қўрқитиб унинг хизматда фойдаландиган рация, планшети ва значогини олиб кетиб қолган ҳайдовчи ушландими?

@kompromatuzb Андижонда отасининг пулига машина ҳайдаб юрган валломатчаларни танқид қилгани бежизга эмас. Айрим ҳайдовчилар росманасига қутуриб кетган. Уларга шифокор кўмаги зарур.

Биздаги маълумотларга кўра, ана шундай қутурган жалақудуқлик ҳайдовчи Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ 5-сафарбарлик ортяди катта инспектори У.М.ни отвёртка билан ўлдираман дея таҳдид қилган, жисмоний куч ишлатиб инспекторнинг рацияси, хизмат кўкрак нишони (Значок) ва планшетини олиб кетиб қолган. Адашмасам ҳали ҳам қидирилмоқда! Катта эҳтиомл билан топилмаса ҳам керак!?

Ҳа айтмоқчи! Бу ҳайдовчи қўшни давлатларнинг рақамини тақиб олиб юришини ҳам биласизми? Имкон бўлса бодикамера ёзувлари билан бу қутурганни кўрсатиш керак.


https://t.me/bonguz1
ХТВ: “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади.


https://t.me/bonguz1
##Мулоҳаза


Маҳалла раислари сайлови: сайланадиган амалдорни тайинланадиган амалдор ҳал қилади

Шу кунларда маҳалла раислигига сайловлар кетмоқда. Мана шу сайловларни кўрсам кулгим қистайверади. Жудаям юзаки сайловлар бўлиб туюлади. Бу-ку майли. Лекин бу сайловда қизиқ парадокслар бор.

Масалан, раисни тўлақонли лавозимига ўтириши учун у сайланиши керак. Лекин сайлов қандай бўлади? Бошидан айтсак. Раисликка аввало номзод кўрсатилиши керак. "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Қонун 16-моддасида одамни хурсанд қиладиган жумла бор: номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ўқилишидан жудаям демократик принципларга хос ва мос бўлиб туюлади. Тагидаги жумла эса "ие узр, биз халқ халқ деб ҳокимбуваларимизни унутиб қўйибмизку" деб айтган гапидан пушаймон еганини кўрсатади. Энг қизиғи, ҳоким ўзи тайинланадиган амалдор. У сайланадиган амалдорни номзоди билан келишади. Приколми?

Унда шундай дейилади: Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади.

Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.

Шу ўринда савол туғилади: раис сайланадими ёки тайинланадими?

Биздаги қизиқ жавоб: йўқ у сайланади, сайланишидан олдин ҳоким билан келишилинади холос🤷🏻‍♂️


https://t.me/bonguz1
#долзарб

❗️Маймун чечаги юртимизга кириб келса, янги карантин чоралари кўришга эҳтиёж борми?

Нурмат Атабеков:

— Юртимизга бу касаллик кириб келган тақдирда ҳам бирорта шифохонани мазкур касалликка мослаштириш ёки алоҳида шифохона ташкил этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилдан аввал туғилганларнинг барчаси касалликка қарши эмланган. Яъни ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизида эмлаш орқали иммунитет пайдо қилинган. Биламизки, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.


https://t.me/bonguz1
Ёнгинамизда иқтисодий жиҳатидан супердавлат бор. Бу Хитой. Human.uz да хитойлик цемент компанияларидан келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида яхши мақола эълон қилинди.

Мақолада Хитой цемент заводлари бошқа қўшни давлатларда қилган ишлари солиштирилиб таҳлил қилинган. Бу компаниялар бизга кириб келса унинг хатарлари қуйидагича прогноз қилинмоқда:

Биринчи босқичда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ниқоби остида Ўзбекистон ва қўшни давлатларда Xитой ҳукумати инвестицияси ёрдамида амалга ошириладиган лойиҳаларга цемент ва цемент маҳсулотлари етказиб беришни мақсад қилган.

Иккинчи босқичда эса демпинг сиёсатини қўллаган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни синдириш кўзланган. Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ё арзон нарxда ўз заводларини уларга сотишга ёки нотенг шартлар билан уларга қўшилишга мажбур бўлади.

Ва сўнгги, учинчи босқичда улар Ўзбекистон цемент бозорини тўлиқ ўз назоратига олишади ва босқичма–босқич нарxларни оширишни бошлашади.

Иқтисодиётдаги энг салбий жумлалардан бири шу демпинг. Бундан кўзланган мақсад нархларни сунъий камайтириб бозорни эгаллаш. Монополиянинг энг содиқ шотири мана шу демпинг бўлади.



https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱☘️Ўзингиз учун доим вақт ажратинг. Ўзингизни севинг ва қадрланг. Атрофдан фақат яхшиликлар ахтаринг 🌟🥰
——————


https://t.me/bonguz1
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун Сенатнинг 28 майдаги ялпи мажлисида кўрилади

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 май куни чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Эълон қилинган кун тартибига кўра, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун ҳам юқори палатанинг ушбу мажлисида кўриб чиқилади.


https://t.me/bonguz1
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” платформаси ишга туширилди

Эндиликда, davlatdasturi.uz онлайн платформаси орқали аҳоли давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.


https://t.me/bonguz1
#табрик

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига ўз табригини йўллади


https://t.me/bonguz1
#диққат
#тезкор

❗️Газ ва электр энергиясига тўлов нархлари ошади

Ҳисоб палатаси ўтган йилнинг ноябрида 2022 йилда энергия ресурслари, жумладан, электр энергияси, табиий газ, иссиқ сув ва иссиқлик энергияси, совуқ сув ва канализация тарифлари нархлари оширилишини маълум қилган эди.

Энергия ресурсларининг истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасидаги вазни ва индексга таъсири асосидаги ҳисоб-китобларга таянилса, мазкур ресурслар нархларининг ошиши қуйидагича кўринишда бўлиши мумкинлиги айтилган:

- электр энергияси — 33+ фоиз;

- табиий газ — 21+ фоиз;

- иссиқ сув ва иссиқлик энергияси — 20+ фоиз;

- совуқ сув ва канализация — 34+ фоиз
.
Конституциявий ислоҳотлар олимлар нигоҳида

Куни кеча Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтида илмий ҳамжамият вакилларининг мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Бош прокуратура академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа илмий тадқиқот муассасалари вакиллари иштирок этди.

🔰Давра суҳбатида иштирокчилар томонидан асосий қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича турли фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, инсон ҳуқуқларини таъминловчи кафолатларни янада кучайтириш ва ҳимоя қилиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш асосларини қайта кўриб чиқиш ҳамда тўғридан-тўғри ишловчи нормаларни Конституцияга киритиш масалалари шулар жумласидандир.


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бизга мустақил ўқиш учун кўпроқ вақт беринг, кўпчилик хатто кутубхонага боришга имкон қилолмаяпти” – Талаба

|Вазир ва талабалар учрашуви,
|Ўзбекистон Миллий университети.



https://t.me/bonguz1
#жаҳон_футболи

.⚡️⚡️“Реал Мадрид“ Чемпионлар Лигасининг 14 карра ғолибига айланди 🏆


https://t.me/bonguz1
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Автобусларнинг, таксиларнинг, маршрут таксиларининг, шаҳар электр транспортининг ва метрополитен вагонларининг ойналари ва ички жиҳозларига шикаст етказиш БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


https://t.me/bonguz1
#тезкор
#дахшат

⚡️Афғонистонда маймун чечак касаллигига чалинган беморлар аниқланди

ОАВ қўшни давлатда маймун чечак билан касалланган 2 киши ҳақида хабар берди. Касаллик Эрондан депортация қилинган муҳожирларда аниқланган. Маймун чечаги бутун дунёда тез тарқалмоқда. ЖССТ эпидемиянинг олдини олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

P.S. Вирус Марказий Осиёга кириб келди. Аллоҳ юртимизни паноҳида асрасин... Огоҳ бўлинг!


https://t.me/bonguz1
Forwarded from Shahnoza Soatova blogi
Ауууу, тадбиркорлар! Бу ерда бизнесингиз тақдири ҳал бўляпти!

Янги “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасига бефарқ бўлманг.

Лойиҳада бир қатор яхши нарсалар бор. Хусусан, санкциялар енгиллаштирилмоқда, тартиблар соддалаштирилмоқда, текширувлар камайтириляпти.

Лойиҳани диққат билан ўқиб чиқинг. Сизлар ўз ишининг пирисизлар, балки тузатиш, ўзгартириш керак жойлари бордир, балки “кишибилмас” томонлари — сизлар биласизлар.

Муҳокамада фаол бўлинг. Бу тадбиркорлар манфаати томон қўйилган катта қадам дейиляпти. Киринг, кўринг, таҳлил қилинг!

Ҳавола:
https://regulation.gov.uz/oz/d/61999
Ауууу, тадбиркорлар! Бу ерда бизнесингиз тақдири ҳал бўляпти!

Янги “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳасига бефарқ бўлманг.

Лойиҳада бир қатор яхши нарсалар бор. Хусусан, санкциялар енгиллаштирилмоқда, тартиблар соддалаштирилмоқда, текширувлар камайтириляпти.

Лойиҳани диққат билан ўқиб чиқинг. Сизлар ўз ишининг пирисизлар, балки тузатиш, ўзгартириш керак жойлари бордир, балки “кишибилмас” томонлари — сизлар биласизлар.

Муҳокамада фаол бўлинг. Бу тадбиркорлар манфаати томон қўйилган катта қадам дейиляпти. Киринг, кўринг, таҳлил қилинг!

Ҳавола:
https://regulation.gov.uz/oz/d/61999
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Тўрт кун амалга ўтириб қўни-қўшнингни танимай қолдингми?"

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Янгийўл туман "Ёшлик" маҳалласида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчисига танбеҳ берди



https://t.me/bonguz1
#диққат

⚡️⚡️ЙПХ ходимини видеога олиб, интернетда тарқатиш ҳақидаги қарор бекор бўлди

Қонун лойиҳасида ходимни тасвирга олиб уни ижтимоий тармоққа жойлаштириш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг бўлиб ўтган йиғилишида охирги вақтларда кенг жамоатчилик томонидан фаол муҳокама қилинаётган йўл ҳаракати ходимларини видео ва фототасвирга олиб тарқатиш масаласида ҳам катта миқдорда жарима белгиланиши кўзда тутилган қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқариб ташланди.

P.S. Давлат хизматчилари бўлмиш ГАИ ларни бемалол тасвирга олаверасизлар дегани бу.



https://t.me/bonguz1