Bong.uz I Расмий канал
223 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
## тонг_муждаси

АЙБСИЗ АЙБДОРЛАР
(жуда ибратли)

Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми?

Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди.

Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!”

Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да
– Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса.
Хожаси:
– Ҳечқиси йўқ, бекам, менинг ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! УЛАРНИНГ УЙИДА ҲАММА “АЙБДОР”ЛАР ЯШАР ЭКАНЛАР! БИЗНИНГ УЙИМИЗДА ЭСА “АЙБСИЗ”ЛАР!!!

P.S.: Биродарларим, бир-биримиздан айб қидиравермасдан, аввало ўзимизни тафтиш қилишни, ўзимизга тўғри бўлишни ўрганайлик!


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
Бектош Рахимович Сайипов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
"Олий таълим" атамаси заминида иқтисод, фан, техника ва маданият соҳасида фаолият олиб борувчи, иш мобайнида илм-фан, маданият, техника янгиликларини қоллаган ва оз устида ишлаган ҳолда назарий ва амалий муаммоларни бартараф этувчи юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тушунилади.

Шунингдек, Олий таълимнинг асосий мақсади замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, олий таълим мутахассиси талабларига ози танлаган ёналиши юзасидан талабга жавоб бера оладиган республиканинг илм-фан, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда оз ҳиссасини қошадиган, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашдир.

Қандай чиройли сўзлар-а? Ўқиган сари ўқигингиз келади...


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
⚡️ 1-синф ўқувчиларига қўшимча таътил берилмаслиги маълум қилинди

Бу йил ўқувчиларнинг қишки таътил муддати жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайдиган бўлди.

Халқ таълими вазирлиги

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Оқшом_сарҳади

"...Қалбда бўлса бўлди дейдиганларга: Агар ростдан ҳам қалбингизда бўлса уни юзага чиқаринг. Ахир савдо дўконидан бирор нарса харид қилиб, ҳисобчи ёнига келганингизда пул чўнтагимда эди, дея чиқиб кетолмайсизку. Шундай экан, ҳисоб кунида хам қалбимда бор эди дея жаннатга киролмайсиз."

✍️ Ибну Алишер

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
Канадада юк ташувчи машиналар ҳайдовчиларининг протестлари давом этмоқда. Шу мавзуда битта мақола эътиборимни тортди.

Мақолага кўра, 39 ёшли Жейк Классен эмланмаган, шунинг учун энди АҚШга юк таший олмаяпти. У мамлакат пойтахти Оттавада вакцинацияга қарши намойишда қатнашяпти.

Классеннинг сўзларига кўра, унинг 9 ёшли қизи ўлим тўшагида касалхонада ётибди ва у бир неча ойдан бери қизини кўролмаяпти. Чунки Канадада касалхонага кириш учун, айниқса оғир касалларни кўриш учун эмланган бўлиш шарт.

"Мана шу учун ҳам эмланишга қарши курашяпман" дейди Классен.

~~~

Мана шу гапни ўқиб, бошим отилиб кетай деди. 9 ёшли қизи ўлим тўшагида, лекин ота жонивор эмланишдан бош тортяпти. Ақл бовар қилмайди.

Касалхоналарда карантин режими кучли. Чунки ўзи иммунитети паст, ўлай деб ётган беморларга ковид юқса, улар ажалидан беш кун ўлиши муқаррар.

Қандай қилиб шунақа аҳмоқ, эгоист бўлиш мумкин?! Қандай қилиб миллиардлаб киши олган вакцинадан қўрқиш мумкин. Минг қўрққандаям, қизи учун заҳар ичса арзийди-ку аҳир?!

Мана шунақа аҳмоқ антиваксерларни кўрсам, башарасига бир тупургим келади. Ва бемор қизга ачиндим. Эгоист ота-она ўз қарашлари сабабли қизи бир ўзи азобда.

~~~

Сиз нима деб ўйлайсиз, азиз муштарийлар? Ота вакцина олиб, қизини кўриш керакми? Ёки ўз принципига содиқ қолиб, қизидан воз кечиши керакми? Ёки ҳукумат эмланмаганларга ҳам касалхонага киришга рухсат бериши керак деб ўйлайсизми?

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
Жамият № 6.pdf
3.3 MB
🗞🗞 “ЖАМИЯТ” газетасининг 2022 йил 17 февраль 6-сонида:

🔴 "...Одам бўлишга интилганман"

🔴 Ўзим яхшиман

🔴 Яратганнинг ишига аралашма

🔴 Экологияни асрашнинг бир йўли бор

🔴 Замондан одимлаш вақти

🔴 Одамнинг душмани - ОДАМ

🔴 Дилларни обод этган отахон

🔴 "Сўзумни уқуб англагайсен ўзумни” ва шу каби бошқа мақолалар билан танишишингиз мумкин.

⚡️⚡️📫 Газетадаги мақолаларни https://t.me/bonguz1 саҳифаларида ҳам кузатиб боринг.
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

🔘 Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш:

БҲМнинг 25 бараваригача (6 млн 750 минг сўмгача) жарима;
ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Сабоқ

– Шундоқ-шундоқ, бизнинг боғимизга шоқоллар оралаб кетди, чорасиз қолдим, ожизман, курашишга кучим етмайди...

– Мен сени ҳеч қачон бунчалар кучли ҳолатда кўрмаганман. Чунки, сен ожиз инсон эканлигингни айта олишга куч топдинг. Сен ҳозир энг кучли одамсан.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Диққат

❗️Энди мактаблар олдида тезликни оширманг акс ҳолда уйингизга жарима боради

Мактаблар олдида 30 км/с дан тез ҳайдаганларга жарима ёзилаётгани айтилмоқда

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##Комил_Алламжоновдан

Журналист ва блогерларни душман деб билиб, уларни ёмон кўрган амалдорнинг косаси хеч қачон оқармайди. Уларга уриш эълон қилинса, у хеч қачон тугамайди токи ўша амалдор жойидан кетмагунича.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
⚡️Шавкат Мирзиёев 2022 йилги Наврўз байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

2022 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатда «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари шаклида кенг нишонланади.

Фуқароларга байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, «темир дафтар», «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари» ва «меҳр дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш тавсия қилинади.

Шунингдек, қарорда барча тадбирлар карантин қоидалари ва жамоат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##мулоҳаза_учун


​​Текин олий таълим — бойлар учун субсидия. Яъни камбағаллардан олиниб бойларга тарқатиладиган солиқ тури.

Ҳаммамиз биладиган факт шуки, даромадлар ошган сари, инсонларни фарзандлари олий таълимга эга бўлиш эҳтимоли кўпаяди. Бу нафақат камбағал мамлакатларда, балки бой ва фаровон мамлакатларда яққол кўринади. АҚШда, нисбатан қиммат олий таълим ва анча қийин олий таълимни молиялаштириш тизими мавжудлигидан деб бунга айтилар эди — яъни бойлар олий таълимга тўла олишгани учун ҳам, уларни фарзандлари олий таълимга эга бўлиш эҳтимоли кўпроқ бўлади деган назария мавжуд эди. Яъни олий таълимда асосан юқори қатламга мансуб одамлар ўқишини, кўпинча университет нархлари орқали тушинтиришар эди.

Лекин агар олий таълим текин бўлса-чи? Унда қандай?

Бу саволга жавоб континентал Европадан келади. Франсияда, биласиз, олий таълим деярли бепул. Лекин, олий таълимни даромад кесимида қамраб олиниши, нима десам экан, АҚШникидан ҳам ёмонроқ, энг камида бир хил.

Франсияда ҳам бойлар фарзандлари олий таълим олиши эҳтимоли худди АҚШдагидек — камбағал одамлар болалариникдан анча баландроқ. Масалан, камбағаллар ичида олий таълимни олиш эҳтимоли 35% бўлса, бой одамларни фарзандлари олий таълим олиши эҳтимоли 90% экан. Кўриниб турибдики, “текин” олий таълим бу бойларни фарзандларига субсидия.

Лекин, тўғриси, масала бундан ҳам ёмонроқ. Ахир, олий таълим билан олий таълимни фарқи бор: ЭНС билан ҳудудий кичик университетни ҳам фарқи бор. Преситижи ва нуфузи юқори университетлар давлатдан яъни солиқ тўловчилардан анча кўп пул олишади, студент бошига харажатлари ҳам, табиийки, анча кўпроқ. Ўша университетларни битирувчилари ҳам, табиийки бойроқ бўладилар. Агар биз юқори престиж ва магистр дипломларни кимлар олишга қарасак, вазият ундан баттар: ўртачадан камроқ даромадга эга одамларни фарзандларини атиги 2% шундай университетларда таҳсил олса, энг бой 2 фоизга кирадиган Франсияликларни болаларини қарийб 40% шундай юқори нуфузли университетларда таҳсил олишади.

Хуллас, хулоса ўша ўша, текин университетлар бу камбағалларни солиққа тортиб, бойларга пул тарқатилишни бир тури.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##минбар

"Мунча воҳма қиласиз?!"

Мана шунақа комментлар келиб туради, айниқса ковид ҳақидаги постлар тагига.

Юқоридаги суратга қаранг: унда ҳар миллион кишига неча киши ковиддан ўлгани келтирилган. АҚШда 1 миллион кишига 2577 нафар ковиддан ўлим кузатилган бўлса, бу рақам Буюк Британияда 2243га, Европа Иттифоқида эса 2093 кишига тенг. Канадада эса 1 миллион кишидан 840 нафари ковиддан ўлган.

Қаранг, бари ривожланган давлатлар, аммо ўлимлар сонида катта фарқ бор. Канадада ковиддан ўлимларнинг нисбатан камроқлигига сабаблар кўп. Асосийлари жиддий карантин режими, аҳолининг унга қатъий амал қилиши ва эмланиш кампаниясининг нисбатан муваффақиятли амалга оширилганидир.

Ўзбекистондаги ковид статистикаси бир тийинга қиммат, мен ишонмайман. Шунинг учун автоҳалокатларга бир назар ташлайлик. Ватанда 2021 йили қарийб 2500 киши автомобиль ғилдираклари тагида ҳалок бўлган.

Бунгаям ваҳима қилиш керакмасми? Кўз юмиш даркорми? Буям худодан, пешонаданми? Ажали етган ўладими? Мен учун бундай эмас. Мен учун ҳар бир ўлим, айниқса бошқа мамлакатлар 50 йил аввал ечимини топган ходислардан одамларнинг ўлиши фожеадир. Фожеа!


Ҳа, керак бўлса, мен ваҳимачиман. Шунинг учун ҳар бир инсон ўлими ваҳима бўладиган жамиятга сурганман. Икки йилдан бери маскасини ечмай юрганлар, ўз вақтида вакцина олган одамлар нафақат ўзини, балки ён-атрофдагиларни ҳам асраяпти. Агар ўлимларнинг олдини оладиган бўлса, 10 йил ҳам маска тақишга, 10та доза вакцина олишга розиман.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##минбар

Икки монополист курашганда...

Эзгулик ва ёвузлик курашса, ҳатто ёвузлик ютса ҳам, хайр бор, чунки эзгулик мағлуб бўлса-да, мавжуд. Ёвузлик билан ёвузлик курашса, ҳеч қандай умид йўқ!

Бундан баттари уларнинг келишиб олиб бир катта кучга айланишидир.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##мутолаа

Гуноҳларим кўпайиб кетдими, ота, нега мен ҳаётим маъносини йўқотиб қўйдим: қўлим ишга бормайди, борса, ўша ишда маъни, завқ кўрмайман, одамларга ишончим йўқолган, келажак ҳам туманлар қаърига ғарқ бўлган- кетган. На еганимдан, на ичганимдан ҳузур топаман. Ҳаммаси – омонат. Худди ҳаётни қўлимга олганману у қум каби бармоқларим орасидан сирғалиб тушиб боряпти. Ҳали-замон у тўкилиб адо бўлади. Шундай пайтда ким ҳам омонат ҳаётга суяна олади, дейсиз, қандай суянади?..


Батафсил: https://bong.uz/2022/02/18/yaratganning-ishiga-aralashma/
##мулоҳаза_учун

Бирор мамлакатнинг ўз халқини алдовчи медиаси бўлса, унга бошқа душманнинг кераги ҳам йўқ.

🌑Метин Акпинар


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Оқшом_сарҳади

"Чўнтаги бой, руҳи қашшоқ бўлган инсонларнинг аҳволлари жуда жирканч. Чунки улар ҳар нарсанинг нархини билишади, аммо қадрини билишмайди."

✍️ Жалолиддин Румий

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
##мулоҳаза_учун

Ижтимоий тармоқларда яна видео тарқалди. Унда ўқитувчи болаларга дарс беришни ўрнига уларни жазолаётгани айтилмоқда.

Холбуки, ўқитувчи уйда ота-она бажариши керак бўлган вазифани бажармоқда. У дарс тайёрламай келган дангасаларга шеър ёдлатмоқда. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 153-мактаб ўқитувчиси аслида энг билимли ва хушфеъл устозлардан экани ота-оналар томонидан доим эътироф этиб келинган, дейишмоқда изоҳларда.

П/С: Ўқитувчидан узр сўратиш ҳолати ва оқибатини яқиндагина кузатдик. Ҳозирги ҳолатда ҳам ўқитувчи бундан баттар жазо усулини ҳам қўллаши мумкин эди. Айтилган вазифани бажартирмаган ота-оналар ҳар доимгидек тезкор видеобозлик устун бўлишган.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
ОБОНчилар генералига ўхшаяпти. "Либбўйчаси"га гаплашаман, деяпти-ку опа.

Биронта мард топилмади-ей, "Э, бу ҳокимият биноси! Ташқарига чиқ," дейдиган. Кўриниб турибди-ки, бу опашкаларнинг ҳокимиятда айнан шу пайтда ҳозир бўлиши шарт. Чунки камера кўтарган журналистлар бор.

Қойилмиз ҳокимиятдагиларга!

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.