Bong.uz I Расмий канал
228 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#кун_ҳикмати

"Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди. Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди... Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади."

✍️ Жалолиддин Румий

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
— Қўлингиз увишяптими, бўғинларингиз оғрияптими, унда сизни инсульт таъқиб қиляпти, тезда бизга мурожаат қилинг.
— Бахтли қоринчалар (😭) билан ҳаётингизни нурафшон қилинг.
— Ўлкамизда қиш. Зелённый чай билан кирларингизни қарши олинг.
— Бепуштликдан азият чекяпсизми, биз сизга нажотмиз!

Бундай рекламалар асабни эговлаб, бор саломатликни ҳам йўқ қилади.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
##мулоҳаза

Энг даҳшати шундаки, халқ пешона тери билан топган пулининг бир қисмига шунақа шарманда сериалларни сотиб оляпти. Тўғрироғи шунга мажбур қилишмоқда. Халқнинг миллиард-миллиард пули бир оила чўнтагига.... Бу ҳали очилиб қолгани... Очилмас бўлиб кетгани қанча. Бу халқни қачонгача талашади-а... Маънавий зарарни ким тўлайди?

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Тезкор #Диққат

Ўзбекистонда тез орада мобил алоқада ҳам узилишлар бошланади.

Уяли алоқа компанияларнинг базавий станциялари свет ўчганда, дизель генератори билан ишлайди. Фақат дизель еқилғиси 2 соатларга етади холос ва тез орада мобил алоқасида ҳам узилишлар бошланади.

❗️Агар сиз бу хабарни ўқиётган бўлсангиз, демак сиз билан ҳозирча алоқа бор.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Заправкада навбат кутиш жонга тегиб, электромобиль машина олгандим. Ҳа, аттанг. Ҳaвoга юрадиганидан "заказ " қиламанов.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Ҳар балонинг боши нафс. Бошимизга шу кунгача нима келса, нафсу исрофдан: ковидми, чангбўронми, энергетик коллапсми…

Ўчдик, хуллас!

Ишхонамга китобимни олакелувдим, ўқийман. Лекин хона совиб бошлади...

Эконом режимга ўтинглар, сув, нақд пул, шам, гугурт ғамланглар.

Кечгача келармикан?

Эртагача-чи?

Амирсойда одамлар осма йўллардаги кабиналарда қолиб кетгани айтилмоқда. Қаҳратонда йўлларда тўхтаб қолган поездлар йўловчиларига нима бўлади?

Қиш тожик тилида зимистон дейилади. Қиш зимистонга айланди.

Тезроқ бу муаммолар ортда қолсин ва бизни тўғри хулосаларга етакласин. Ишораларни англаш фаросатини берсин🙏🙏🙏

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Свет ўчди!
(Ҳазил шеър, бироқ аччиқ ҳақиқат)

Яхши бўлди свет ўчгани
Кўзим юмиб, озроқ дам олдим.
Телефоним ўчган баҳона
Оилам билан танишиб олдим.

Яхши экан отам ва онам,
Етмишларни қоралашибди.
Ҳовлида қўй юзта бўлибди,
Ҳар йил эгиз болалашибди.

Битта акам, бор экан укам,
Тез чиқишиб кетдик ўзаро.
Ҳижолатда қоляпман ўзим
Ёт оилага тушгандек гўё.

Акам, ҳатто, уйланибди ҳам
Бир жияним ўнга кирибди.
Унутмаган экан ҳали ҳам
Укалари эсда турибди.

Ҳайрон қолдим рости ўзимга
Билмаяпман нима бўлганин?!
Ўзгарибди табиат, шаҳар,
Энди наф йўқ бўлди бўлгани.

Гўё ҳамма қадам босгану,
Мен - ўсмаган дарахт мисоли.
Хотин ва болам бор эмиш,
Бошим қотди карахт мисоли.

Эшитганим, кўрганларимдан
Хулосалар чиқардим бирдан
Сўраш керак энди хотиндан,
Менга айтчи, ўғилча кимдан?!

Ҳаммасидан якдил таасурот,
Бир хайрли, савоб иш бўлди.
Оилам билан гаплашардиму,
Свет келди. Заряди тўлди.

© Сохта шоир

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ПАСТ КЕТМАНГ!

Вазиятдан фойдаланиб қолишни истайдиганлар пайдо бўла бошлабди.

Кимдир йўлкира нархини осмонга чиқариб қўйган ва ҳоказо.

Ҳа, метан заправкада узун навбат пайдо бўлди, қатновда машиналар кўпмасдир. Лекин, имконият бўлганда ҳам ёмонлик қилмаслик мардлик ҳисобланади.

Инсофли бўлайлик! Катта халқмиз! Бу ишингиз яхшимас! Ўз ҳамюртларингизни тунаманг! Паст кетманг!

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида "Тошкент ИЭС" АЖда энергоблокида ёнғин бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяются информация о том, что якобы на АО "Ташкентская ТЭС" горит энергоблок. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
СВЕТ ЎЧИШИГА КРИПТОВАЛЮТАЛАР САБАБ БЎЛДИМИ?

Франциянинг деярли барча нашрлари минтақамиздаги электр узилиш ҳолатлари ҳақида ёзди. Марказий нашрлар асосан электр узилганлиги, бунга сабаб совет давридан қолган электр энергия тизимларимиз эскириб кетганлиги сабаб бўлганлигини ёзганлар.

Нуфузли француз нашрларидан бири "Le Monde" мен билмаган бир маълумот ҳақида ёзди. Қозоғистон дунёдаги кўплаб давлатлар, хусусан Хитой учун криптовалюта ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига кирар экан. Криптовалюта ишлаб чиқариш эса электр энергиясини жуда кўп истеъмол қилар экан. Аввалроқ, Косовода айнан криптовалюталар сабабли электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, ҳозирда Косово бу фаолиятни таъқиқлаган экан.

Қозоғистон эса совет давридан қолган эски тизимлари билан криптовалюта ишлаб чиқаришга зўр бериб, бугунги ҳолатга сабаб бўлдимикан деган таҳминлар илгари сурилган.

Маълумот учун, дунё криптовалюталарини сақловчи "хотира дисклар"нинг анча қисми Қозоғистон ҳудудларида жойлашган бўлиб, яқиндаги Қозоғистон воқеалари пайтида интернет ёпилиши оқибатида уларнинг фаолиятига катта таъсир қилган ва оқибатда криптовалюталарнинг курси тушиб кетган эди.
"Уч замон"


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
50 фоиздан кўпроқ уйларда иссиқлик таъминоти тикланган

Эълон қилинган охирги маълумотга кўра, марказлашган иситиш тизимидаги 9 030 та уйларнинг 4 610 тасида иссиқлик таъминоти тикланиб, қамраб олинган

ТЦ-3, ТЦ-5, ТЦ-6, ТЦ-7, ТЦ-8, ТЦ-9, ТЦ-10 қозонхоналаридан иссиқлик оладиган турар жой ва биноларда иссиқлик узатиш ҳали бошланмаган. Вазирлик ТЦ-9 қозонхонасини Учтепа туманида электр энергияси йўқлиги сабабли туфайли тикланмаган қозонхона қаторига қўшган.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Нурсиз_кун #Хулоса

Бугун электрсиз кун бўлди. Озгина давом этган танглик энергетика таъминоти билан боғлиқ жараёнга чуқурроқ назар ташлашга мажбур қилди.

Қисқасини айтганда, биз бундай "сюрприз"ларга тайёр туришимиз лозим эди. Афсуски, "Б" режанинг йўқлиги яққол сезилди.

Давлат раҳбари ўз вақтида вазиятни қўлга олиб, халқимизни энергетика кризисидан олиб чиқишга бошчилик қилди. Ўзбекистон халқи етакчининг қатъияти ва тезкор реакциясини ҳис қилиб турди.

Ҳали бу борада дўппини ерга қўйиб, бамайлихотир айтадиган гаплар кўп. Ҳозир эса фақат бир нарсани ўйлаяпман: ич-ичидан нурланиб, ёруғлик сочиб турган бу кунларнинг қадрига етайлик.

Нур борки, соя бор. Ўшалардан асрасин экан. Чароғбонларга раҳмат!


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Кун_ҳикмати

“Инсонлардан фақат яхши ҳислатларни қидираман, ёмон жиҳатларини ўзлари кўрсатишади”

✍️ В.Высоцкий


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Барчангизга маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳаётида ғоят муҳим давр бошланмоқда. Бу – янги тараққиёт ва миллий юксалиш давридир.

35 миллиондан иборат кўпмиллатли халқимиз дунёдаги ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва обод жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда.

Бугун биз жонажон Ўзбекистонимизнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболи билан боғлиқ бўлган ўта муҳим масалани муҳокама қилиш учун йиғилдик", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.
#​​ТАЪЗИЯ

Бугун ўзбек адабиёти, драматургияси оғир жудоликка учради. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Меҳнат шуҳрати”ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди.
Шароф Бошбеков 1951 йил 4 январда Самарқанд вилояти Булунғур тумани Ғубир қишлоғида туғилган. 1974 йили Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган. Ўқишни тугатгач, Муқимий номидаги давлат мусиқали театри, Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида фаолият кўрсатган.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев «права»га ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш жиноятига қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш топшириғини берди.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
​​Президент ҳужжатлари ижроси назорати космосдан

Президент фармону қарорларида келтирилган вазифалар тўлиқ ва тўғри ижро этилаётганини текшириш Адлия вазирлигига юклатилган. Бу жараён қандай кечади?

1. Президент тегишли фармон ёки қарорга имзо қўяди.
2. Ҳужжат Президент Администрация томонидан «е-хат» электрон тизими орқали Адлия вазирлигига жўнатилади.
3. У Вазирлик томонидан «ijro.gov.uz» тизимига киритилади ва ҳар бир вазифа тегишлилиги бўйича ташкилот ва идораларга тақсимланади.
4. Бандлар ижро этишга киришилади.
5. Масъул ижрочилар ижро ҳолати юзасидан ахборотни «ijro.gov.uz»га жойлайди.
6. Адлия вазирлиги ушбу маълумотларни бирдан қабул қилмайди, ўрганади. Бунинг учун ҳудудий адлия органларига кўрсатмалар берилиб, зарурат бўлса, ишчи гуруҳ тузилиб, «Республика-вилоят-туман-маҳалла» вертикал тизими асосида кўриб чиқилади
7. Ўрганиш натижасига кўра ҳисобот қабул қилинади ё рад этилади.

Ҳозир Вазирлик ҳисоботларни ўрганишда «ЎзбекКосмос» агентлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Вазирлик агентликка у ёки бу объект ҳақида сўров юборади. Масалан, ҳисоботда фалон км йўл қурилди деб ёзилган. Агентлик белгиланган объект ҳолатини бевосита сунъий йўлдош ёрдамида тасвирга тушириб, ўрганади. Ростан йўл қурилдими ва узунлиги ҳисоботда келтирилгандекми? Космосдан олинган маълумотлар 1 сантиметригача аниқликда келтирилади. Ҳисоботдаги маълумот тасдиқланса, у қабул қилинади.

Ижро назоратида ҳамма нарса муҳим.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Илон Маск 2022 йил охирида сотувга чиқиши кутилаётган Тесла телефонини тақдим этди.

2022 йилда бутун дунё Илон Маскнинг янги маҳсулоти - Tesla Phone'ни кўради.

Ва бу нафақат бозорда ҳукмронлик қилаётган барча гигантлар билан рақобатлаша оладиган смартфон, балки уларни бир неча қадам ортда қолдириши мумкин бўлган энг яхши смартфон бўлиши айтилмоқда.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
«Пулим қолмай қолганда, фикримни жамлаб ўтириб ўйладим, дарров пул топиш учун югурмадим. Ғоя дунёдаги энг қиммат нарсадир».

✏️ Стивен Пол Жобс

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кулги_вақти

Бизга шунақа ихтиролар керакми😂😂😂



⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Илон Маскнинг SpaceX ракетаси Ойга тегиб, портлаши керак — BBC

Бу ракетанинг Ойга маълум бўлган биринчи назоратсиз зарбаси бўлади, деди астроном Жонатан Макдауэлл. Тўқнашув 4 март куни содир бўлиши кутилмоқда. Falcon 9 ракетаси 2015 йилда учирилган, бироқ унда Ерга қайтиш учун етарли ёқилғиси йўқ эди.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!