Бобур Бобомурод расмий канали
2.65K subscribers
6.59K photos
2.08K videos
19 files
2.64K links
Дилдаги гапларим...
Download Telegram
Ҳартугул сарлавҳани сал эпақага келтириб (барибир шов-шувли бўлсин дейишган) ўзгартиришибди...

Яхши комментлар ўқисанг кўнглинг яйрайди, шукринг ортади.
Ичиқоралардан асрасин...

@bobur_bobomurod
Ассалому алайкум.

Ва ниҳоят шу марра забт этилди.

Ҳаммага ташаккур!

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Mekunad" (2024)

Singer: Kumush
Text: Sadi Shirazi
Music: Ahmad Zаhir
Aranjirovka: Ahmad Khojimatov

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ГОҲО

1).

Гоҳо чиқиб баланд бир тошга,
Ўкиргим бор бошқача, бошқа.

Товушимдан токи ҳар ёмон -
Ҳадик олсин, тополмай омон.

Аламларим балки тарқалар,
Шохдан тушиб кетса қарғалар.

Чўп теккандек нақ биқинига,
Каламушлар қочса инига.

Чўчиб кетса безма тўнғизлар,
Кўчиб кетса эзма қўнғизлар.

Искаб хасу, тошу, қумини,
Эшак кетса, қисиб думини.

Майна сайраб бирор тузоқда,
Итлар юрса мендан узоқда...

2).

Гоҳо майин ҳисга овланиб,
Ётсам дейман нурга товланиб.

Малҳам босиб руҳу жонимга,
Гулу булбул келса ёнимга.

Бир ёндан сув оқса шарқираб,
Бир ёндан ёр боқса ярқираб.

Кўклам бўлса, кўкалам бўлса,
Дилда ором, йўқ алам бўлса.

Нигоҳимдан унса камалак,
Кипригимга қўнса капалак.

Аста чертиб юрак торини,
Ёзсам дейман кўнгил зорини...

Орзулар бор - исёни армон,
Орзулар бор - имкони дармон.

БОБУР БОБОМУРОД

22.9.2024. 17:55.

@bobur_bobomurod
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#talablarga_binoan

Йигит айтмас касга дард,
Дармон топар ўзи мард.

©Бобур Бобомурод

Кўрсатув манзилини сўраганлар учун ҳавола 👇
https://youtu.be/rx3n8LGq9-I?si=VOqUqv75Lm-6TYLP

@bobur_bobomurod
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сизгаилиндим

Машаллоҳ!
Қизалоққа офарин!

Камина ҳам болаликда кўп давлатларнинг пойтахтларини айтиб бера оларди. Устозларимиз, қизиқишларимиз кучли бўлган...

Бу қизчамиз жуда зукко эканлар. Раҳмат! Тасанно! Бахтли бўлсинлар...

@bobur_bobomurod
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУЗГИ МАНЗАРА

Йўл қуримас лойқадан,
Аста тушади салқин.
Кузатаман ойнадан -
Безовта қушлар халқин.

Кетмоқ-қолмоқни ўйлаб,
Мажлис қуради қушлар.
Яшил баҳорни бўйлаб,
Дарахт кўради тушлар.

Боғлар ечиниб аста,
Тилло рангга бурканар.
Кўнгиллар сокин сасда
Куйламоқни ўрганар.

Кун мунғайиб тобора,
Кулмай қўяди майин.
Куз уйғониб бечора -
Йиғлаб юборар тайин...

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#qiziqarli

Хитойдаги Гоби саҳросида жойлашган 15 метрлик ҳажмга эга ва "Замин ўғли" деб номланган ухлаётган гўдак ҳайкали. Табиатнинг ҳимоясизлиги тимсоли ҳисобланади...

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премъера

"Давлат хавфсизлиги"

Бобур Бобомурод
🎼 Жасур Бадалбоев
🎤 Милена Матмусаева

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ

Ватан ҳудуди яхлит,
Ўтмас ҳеч қандай таҳдид.
Мустаҳкам қулфу калит -
Бу давлат хавфсизлиги.

Огоҳ манзил, йўлларда,
Тоғу, дарё, чўлларда.
Энг ишончли қўлларда -
Бу давлат хавфсизлиги.

Ором нима - билмаган,
Махфий постдан жилмаган.
Бепарволик қилмаган -
Бу давлат хавфсизлиги.

Эл тинчлиги муқаддас,
Ҳеч ким дахл қилолмас.
Ёвлар яқин йўлолмас,
Бу давлат хавфсизлиги.

Қасамга содиқ, бедор,
Сарҳадларда чин ҳушёр.
Олий бурч, шарафли кор -
Бу давлат хавфсизлиги.

Юрт деб юраги улкан,
Қалби ғурурга тўлган.
Мардлик тимсоли бўлган -
Бу давлат хавфсизлиги!

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#премъера

"Хавфсизлик ходимлари"

Бобур Бобомурод
🎤 Акжол Мелдебеков, Сабина Ҳамдамова

ХАВФСИЗЛИК ХОДИМЛАРИ

Садоқатга йўғрилган
Зоҳиру, ботинлари.
Мардлик учун туғилган -
Хавфсизлик ходимлари.

Жонин тиккан юрт учун,
Ору номус, бурд учун.
Кўрсатар иймон кучин -
Хавфсизлик ходимлари.

Номи йўқ сарлавҳада,
Ошкормас зар лавҳада.
Бор кўринмас жабҳада -
Хавфсизлик ходимлари.

Юрт қудратли турсин дер,
Эл хотиржам юрсин дер.
Юраклар соф урсин дер -
Хавфсизлик ходимлари.

Метин қасам ичганлар,
Сокин зафар қучганлар.
Оромидан кечганлар -
Хавфсизлик ходимлари.

Мардликка чин йўғрилган
Зоҳиру, ботинлари.
Ватан учун туғилган -
Хавфсизлик ходимлари.

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod
* * *

Суратда кўраётганимиз бу хароба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга беш ёшгача сут оналик қилган Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо онамизнинг уйлари ҳисобланади.

Хулоса ўзимиздан...

PS. Аҳли мўминга жума кунининг хайру баракоти бўлсин. Ассалому алайкум...

@bobur_bobomurod
ТЎКИЛМАГАН БАРГ

Кузак пайти, хазонрезги авжида,
Гулу мева, япроқ аста топар марг.
Йўқотишлар, айрилиқлар мавжида -
Қандай омон қолдинг, тўкилмаган барг?!

"Хиёнаткор" кўриниб хазон кўзида,
"Исёнкор" - номинг бор мавсум сўзида.
"Вафодор" деб асрар дарахт ўзида -
Қандай омон қолдинг, тўкилмаган барг?!

Сен томон чўзилган қўллар бор эди,
Уланган, узилган йўллар бор эди.
Отилган тош, урган дўллар бор эди,
Қандай омон қолдинг, тўкилмаган барг?!

Ёмғиру, қорлар бор - қара булутни,
Ҳаётда борсан, тан олмай нобудни.
Қайдан топдинг кучни, мақсад, умидни,
Қандай омон қолдинг, тўкилмаган барг?!.

Қандай омон қолдинг, айтиб бергин, барг...

БОБУР БОБОМУРОД

27.9.2024. 07:40.

@bobur_bobomurod
#qiziqarli

Аҳолиси 1 миллион кишига етган биринчи шаҳар милоддан аввалги 133 йилда қадимги Рим эди. Лондон бу кўрсаткичга 1810 йилда, Нью-Йорк 1875 yilda эришган.

Тошкент шаҳрида 1970 йилги аҳоли сонини рўйхатга олиш натижаларига кўра 1млн 300 мингдан зиёд қайд этилган.

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
28.9.2024.

TDIU yoshlari "Tomchi" harakati faollari bolajonlarga universitet hududida bayram qilib berishmoqda...

@bobur_bobomurod
Audio
"АЗИЗ УСТОЗЛАР"

Бобур Бобомурод
🎤 Азизбек Убайдуллоев

АЗИЗ  УСТОЗЛАР

Уқиб Сиз ўқитган ҳарфу - маънони,
Гўдак шуур танир кўҳна дунёни.
Англатасиз дилга солиб зиёни -
Мағзи заминдан то бағри самони.
Илму - ҳунар, адаб сўйлайди розлар,
Сизнинг меҳнат ила, азиз устозлар.

Сизга тимсол билиб Сиз тутган бўрни,
Сизга лойиқ деймиз юракда тўрни.
Шогирд камоли деб аямайсиз ҳеч -
Кўздаги нурнию, қалбдаги қўрни.
Қадамлар мустаҳкам, баланд парвозлар,
Сизнинг заҳмат ила, азиз устозлар.

Отадай улуғсиз, Онадай суюк,
Инсон ҳаётида ўрнингиз буюк.
Қайдан яна Сизда мунча хоксорлик,
Эй, беминнат камтар, эй, бағри куюк?!.
Умримиз гулшани топар пардозлар,
Сизнинг ҳиммат ила, азиз устозлар.

Меҳр билан дилдан берганда таълим,
Қуёшдай сахийсиз, доно муаллим.
Ранжу заҳматингиз учун ташаккур,
Бардошингиз учун яна бир таъзим.
Не ажаб, айласак мудом эъзозлар,
Сизни ҳурмат ила, азиз устозлар...

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bayram_shukuhi💐

O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, “Do‘stlik” ordeni sohibi, TDIU bo‘lim boshlig‘i, shoir Bobur Bobomurodning universitet professor-o‘qituvchilariga bayram tabrigi.

🎉 Fayzli bayramingiz muborak bo‘lsin, aziz ustozlar!

🚀 TDIU rasmiy telegram kanali: @tsueuzofficial

УСТОЗ

Ўқитувчи ўтар ўқитувчидек,
Хаёл қилмас мансаб пиллапоясин.
Нафақага етса, шукур қилар тек,
Дунёга алишмас топган ғоясин.

Актёр у, турли рол ўйнаган, лекин
Томошабин унга урмайди қарсак.
Унвонни ўйламас, бирор бир текин
Йўлланмага рози, мабодо берсак.

У ҳайкалтарошдир ҳамда ё меъмор,
Меҳнатини биров кўриб, кўрмаган.
У шифокор, аммо кўпчилик бемор -
Раҳмат айтмаган, ё ҳадя бермаган...

Қайдан олар кучни, кунлик рағбатни,
Фақат ўзи билар, ўзига маълум.
Ишга бораверар чекиб заҳматни,
Ажинзор юзида синиқ табассум.

Нияти ҳамиша эзгулик сари,
Гарчи ҳаётида ташвиш эмас оз.
Қолдириб бор ғамни эшикдан нари,
Синфга кириб борар МЎЪТАБАР УСТОЗ!

БОБУР БОБОМУРОД

@bobur_bobomurod
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
http://t.me/bobur_bobomurod

Инсон ёмон нарсаларни ўқитувчисиз ҳам ўрганаверади. Яхши нарсаларни ўрганиш учун эса ҳамма вақт устоз керак...

- Аристотель (Арасту).

Шогирд магар шайхулислом, магар қозидур,
Агар устоз рози андин, Тенгри розидур...

- Алишер Навоий.

Ҳурматли ва қадрли азиз Устоз, байрамингиз муборак бўлсин!

Устоз борки олам мунаввар,
Устоз борки одам мўътабар!

@bobur_bobomurod