Biznes-ombudsman
4.83K subscribers
4.44K photos
307 videos
3 files
4.3K links
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo'yicha vakil

https://biznesombudsman.uz/
facebook.com/biznes.ombudsman
instagram.com/biznes_ombudsman
Download Telegram
Самарқандда “Ижтимоий тадбиркорлик иқтисодий ривожланиш ва гендер тенглигини таъминлаш омили сифатида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Тадбир Бизнес-омбудсман ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан ташкил этилди.

Давра суҳбатида маҳаллий ишбилармонлар, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад аёлларнинг ҳуқуқий билимини янада кенгайтириш, улар орасида ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий ишбилармонларни бошпана ва инқироз марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга жалб этишдан иборат.

📆 Давра суҳбати эртага, 29 май куни Бухоро шаҳрида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇷🇺 Ўзбекистон-Россия: ҳудудлараро ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, лойиҳалар портфели қарийб 45 миллиард долларни ташкил қилади. Бу галги ташриф доирасида 20 миллиард долларлик янги лойиҳалар бўйича келишувлар имзолангани алоҳида таъкидланди.

Сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробарга ўсди. Ўзаро етказиб бериш таркиби, энг аввало, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ҳисобига сифат жиҳатидан яхшиланди.

Савдо-иқтисодий соҳада амалий ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш зарурлиги борасида якдил фикрга келдилар. Келгусида 30 миллиард долларлик кўрсаткичга эришиш вазифаси қўйилди.

Бугунги кунда ҳудудлар даражасида 4 миллиард долларлик 200 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Кенгаш мажлиси доирасида 5 миллиард долларлик янги шартномалар тўплами тайёрланган.

Олий даражадаги музокаралар давомида товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда 30 миллиард долларга етказиш ва келаси йили 10 миллиард доллар инвестиция ўзлаштириш бўйича янги мақсадлар белгилаб олингани мамнуният билан қайд этилди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Бухорода халқаро ташкилот билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди

Бугун, 29 май куни Бухоро шаҳрида Бизнес-омбудсман ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури томонидан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ишбилармонлар, тадбиркорлик уюшмалари ва бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда давлат идоралари вакиллари иштирок этди.

Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, қобилиятларини ва тадбиркорлик салоҳиятларини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡Тадбиркорга электр энергияси учун қўшимча ҳисобланган ярим миллиард сўм бекор қилинди

Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи “Сарвар” МЧЖ (номи ўзгартирилган) қўшимча ҳисобланган электр энергияси тўловларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, электр таъминоти корхонаси томонидан жамиятни электр билан таъминловчи тизим текширилганда, жамиятга тегишли электр ҳисоблагич нотўғри ишлаётганлиги қайд этилган.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, жамиятга электр энергияси учун 924,8 млн сўм миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланган.

Аризани ўрганиш натижасида электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қўшимча тўловлар қайта кўриб чиқилиб, қарздорлик миқдори 406,4 млн сўмга камайтирилиши таъминланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡Были отменены полмиллиарда сумов, начисленные необоснованно предпринимателю за электроэнергию

Руководитель ООО «Сарвар» (наименование изменено), осуществляющий деятельность в городе Фергане, обратился к Бизнес-омбудсману с жалобой на необоснованно начисленные доплаты за электроэнергию.

Как было установлено, при проверке системы электроснабжения предприятия сотрудниками электроснабжающей организации был выявлен неисправный электросчетчик, принадлежащий обществу.

По данному факту был составлен акт, и обществу было начислено 924,8 млн сумов за электроэнергию.

В результате рассмотрения заявления, начисленные электроснабжающей компанией доплаты, были пересмотрены, и сумма задолженности была снижена на 406,4 млн сумов.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡Қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 29 май куни Бизнес-омбудсман девонида Вакил ўринбосари Ж.Урунов иштирокида қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Очиқ ва конструктив мулоқотда қурилиш соҳасидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчилари вазиятни яхшилаш бўйича қатор ечим ва мулоҳазаларни илгари суришди.

Учрашувда Бизнес-омбудсман девони қурилиш соҳаси вакиллари билан яқин ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишга тайёр экани таъкидланди.

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди

Қонун (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.) билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди.

Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш:

реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз! Аввал мазкур ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жарима миқдори кўплаб тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

👨‍💻
Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сенат қўмитаси Самарқандда тадбиркорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Бизнес-омбудсман девони вакили Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Самарқанд вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ўтказилган мажлисда иштирок этди.

Мажлисда муҳокама этилаётган масалада қатор ижобий натижаларга эришилганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлигига эътибор қаратилди.

Қўмита мажлисида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

👨‍💻
Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотни ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси) ҳамда ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар) тузилади.

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади.

Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.

👨‍💻
Батафсил сайтимизда ўқишингиз мумкин!

Website|Telegram|Instagram|Facebook|X|Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM