ИБРАТЛИ ҲАЁТ
8 subscribers
13.6K photos
8.32K videos
25.5K links
Hayotda buʼlayotgan vоqeyalar biz uchun ibrat.
Download Telegram
Тўқсон саккизинчи йил. Бир киши билан сафарга чиқдик. Бир ярим соатли йўлда закот ҳақида тушунча бериб бордим, фазилати, савоби, бажармаган одамнинг иқоби, хуллас, ҳаммаси ҳақида. Манзил охирида "Савдодаги пулимнинг ўзига закот уч миллион экан, ундан ташқари ўн бешта мошинам бор (у вақтда Деу жуда кам одамда эди), икки юзта новвосим бор, юзлаб гектар ерда деҳқончиликларим бор, ўйлаб кўрдим, жуда катта сумма, мен пешона терим билан топган бунча пулимни бировга шундоқ бериб юборолмайман, менга жуда катта пул" деди...

Орадан вақт ўтди. Қишлоғи тарафга бориб қолдим, бир кўриб кетай деб, уйига бордим. Бир бола чиқиб, "дадам йўқ" деди. Рақамини сўрадим, "телефон ишлатмайди" деди. "Қаерда бўлиши мумкин? Мен эски танишиман" дедим. "Билмайман" деди. Қайтмоқчи бўлиб тургандим, бир аёл йўл бошигача бориб олай, илтимос, деди. Мошинага ўлтирибоқ, "... акамни олдига келганмидингиз?" деди, "Ҳа" дедим, "ўғли йўқ" дедими?" деди, "ҳа" дедим. "Сизниям ҳақдорлардан деб ўйлагандирда, ўзи уйидан ташқарига чиқмайди, йўқ дейишади" деди. Ҳайрон қолдим, жуда бадавлат одам эди. Нима бўлганини сўрадим, "Яқин одами алдаган дейишади, аммо, ундан ташқариям қарзи кўп, нима бўлганини ўзиям билмайди, айтишларича, қарзи юз минглаб долларларда" деди, Субҳаналлоҳ! Бадавлат бир одам, фақир, қарздор бир одамга айланиб қолибди...

Ўша эски воқеа эсимга тушди. Аллоҳ шундоқ берган пулини "пешона терим билан" деди. Берганда, жудаям оз қисмини берарди. Юз сўми бўлса, икки ярим сўмини берарди.

Ўзи яхши одам эди, хайрли, бировларга қўли очиқ, яхши эди-ю, аммо, закотга бепарво эди. Буни ёзишимдан мақсад, саховат бошқа, ёрдам бошқа, эҳсон яна бошқа, аммо, закот –яна бир бошқа ишдир, аввалгилари ихтиёрий, аммо буниси -зиммадаги қарздир.
Йўқ ердан берган Зот, яна йўқ ерга қайтариб қўйиши мумкин...

Салим АЙЮБИЙ
ОПАЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ...

ЙИРТИҚ КОВУШ КИЙГАН ОПАМ

   - Қишлоққа борсам опамнинг таний олмадим, бечора озиб - тўзиб бир сиқимгина бўлиб қолибди.Опам ўзида йўқ хурсанд, шаҳардан келган укасини ўтқазгани жой тополмай халак...Беихтиёр, фаслнинг сер ёмғир кунида чилп-чилп этиб одимлаётган йиртиқ ковушни оёғига илиб олган опажонимнинг оёқларига кўзим тушиб юрагим эзилиб кетди...               
                                                     
Меҳрибоним онамдан сўнг,
Деган, мени: Жоним укам.
Қалби сўқир, мен кўзи кўр,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Аҳволинг бир сўрмабмана,
Аянч ҳолинг кўрмабмана,
Кечир, мени о, бечора,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Бунча иссиқ меҳри дилинг,
Изҳори сел - сақов тилинг,
Юзим силар қадоқ қўлинг,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Айланасан минг бошимдан,
Ўргуласан кўз қошимдан,
Ғарибгина қарашингдан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Қорми сочинг ҳивичида,
Тўрт жияним ташвишида,
Жонин тутган ҳовучида,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Рўзғор дея, тўзиб кетган,
Қоқсуягим, озиб кетган,
Бор йўғини ол, деб, тўккан,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Чўкар, ушлаб биқинини,
Силқиб оғрир буйрагини,
Энди билдим, ман дардингни...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Сезмабманку, сир ютганинг,
Совуқдан дир - дир ўтганинг,
Тавонингдан сув ўтганин...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Уй солибман қатор - қатор,
Тагимда зўр уловим бор,
Унутилган дўст, ҳокисор...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Кел, давлатим ёқиб берай,
Дунёларим оқиб берай,
Тилла тишим қоқиб берай...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Тиними йўқ оворасан,
Қачон сиҳатгоҳ борасан?
Сен онамдан ёдгорасан...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Юр бозорга ипи майин,
Шахона либосга буркайин,
Дийдорлари ғаниматим,
Йиртиқ ковуш кийган опам...

Юрдим бахт деб, иш бўлсина,
Қувдим нақд деб, пул ўлсина...
Билсам, тожим мунисгина,
Йиртиқ ковуш кийган опам.

Дил гавҳарим, топган шоним,
Ожизам, бир тутам жоним,
Мурод суйиб, йиғлар юм - юм...
Йиртиқ ковуш кийган опам.

МуроджонЖўраев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШУКУР ЯҚИНЛАРИМ БОР!!!

Дарди жонни ёқар чақинларим бор,
Бўғзимда дод деган тиқинларим бор.
Синовларга тўлиб кетган дунёда,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Гоҳ ютқаздим, гоҳо ютдим унумда.
Баъзан ўйлар уйқу бермас тунимда,
Елкадош бўлишар оғир кунимда.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Душманим белбоғлар зимдан уришга,
Ғийбату, тухматдан сухбат қуришга.
Ҳеч йўғи ҳасратим тинглаб туришга,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Ишонар гар айтсам ҳар бир аҳдимга.
Шижоат қўшишар шиддат-шахдимга.
Мен учун ёнимда, менинг бахтимга,
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Бир бўлган инсонни йиқитар ҳаёт,
Ёнингда бўлишса кўнгил экан шод.
Бириси жигарим, бири етти ёт.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.

Шифоим бўлишар мен бўлсам бемор,
Душманимнинг макри, ҳийласи бекор.
Намоз, дуоимда айтаман такрор.
Аллоҳим минг шукур яқинларим бор.


Одилбек Қодиров
«Оятул курсий»ни нозил бўлишлик сабаби.


نزلت علي رسول الله صلى الله عليه وسلم بعد الهجرة ليلا لما نزلت هذه الآية علي رسول الله صلى الله عليه وسلم و نزل معها أربعين الف ملك و في بعض الروايات نزل معها ثمانون الف ملك اجلالا و اعظاما بقدرها فعرف قدر ما صار فدعا النبي صلى الله عليه وسلم زيد بن ثابت رضي الله عنه فكتبها و كان له عليه الصلاة و السلام سبعة و عشرون كاتبا أبو بكر و عمر و عثمان و علي و الزبير و عامر بن فهيرة و خالد و ابان ابنا سعيد بن العاص و عبد الله بن الأرقم و حنظلة بن الربيع و أبي بن كعب و ثابت بن قيس بن شماس و شرحبيل ابن حسنة و المغيرة بن شعبة و عبد بن زيد و جهم بن الصلت و خالد بن الوليد و العلاء بن الحضرمي و عمرو بن العاص و عبد الله بن رواحة و محمد بن مسلمة و بريدة بن الحصيب و عبد الله بن عبد الله ابن أبي و معقيب بن أبي فاطمة و زيد بن ثابت و معاوية بن أبي سفيان و هذان الذم الصحابة للنبي صلى الله عليه وسلم كتابة بعد فتح مكة و قيل اثنان و أربعون صحابة من كتاب الوحي و غيرهم رضي الله عنهم .
و لما نزلت هذه الآية الشريفة خر كل صنم في الدنيا و خر كل ملك في الدنيا علي وجهه و سقطت التيجان عن رؤوسهم و هربت الشياطين فضرب بعضهم بعضا فاجتمعوا إلي ابليس عليه اللعنة فأخبر و بذلك فامرهم ان يبحثوا عنه فطافوا مشارق الأرض ومغاربها و جاؤا المدينة المنورة فبلغهم ان آية الكرسي قد نزلت كذا في تفسيرها.

خزينة الاسرار

Ҳазрати Пайғамбаримиз Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бу оят хижратдан кейин кечаси нозил бўлди, ҳар качонийки Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга бу оят нозил бўлганда шу оят билан биргаликда 40.000 (қирқ мингта) фаришта хам нозил бўлди. Баъзи ривоятларда шу оят билан биргаликда 80.000 (саксон мингта) фаришталар шу оятни қадрини хурмат ва улуғлаган холда нозил бўлдилар деб айтилади.
Шу билан уни (оятни) қадру-киммати билинди. Бас, Набийимиз соллаллоху алайхи ва саллам Зайд ибн Собит розияллоху анҳуни чақирдилар ва шу оятни ёздилар.
Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламнинг йигирма етти котиблари бор эди.
Улардан:
- Абу Бакир
- Умар
- Усмон
- Али
- Зубайир
- Амир ибн Фухайра
- Холид
- Абан ибна Саъид ибн ал-Ас
- Абдуллох ибн ал-Аркам
- Ханзала ибн Робиъ
- Убай ибн Каъб
- Собит ибн Кайс ибн Шаммас
- Шархабил ибн Хасана
- Муғийра ибн Шуъба
- Абдуллох ибн Зайд
- Жахм ибн ал-Солт
- Холид ибн Валид
- Алоу ибн Хазормий
- Умар ибн Ос
- Абдуллох ибн Роваха
- Мухаммад ибн Маслама
- Буройда ибн ал-Хасиб
- Абдуллох ибн Убай
- Маъайкиб ибн аби Фотима
- Зайд ибн Собит
- Муъовия ибн аби Суфён
РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМУЛАР
ЭДИЛАР.

Булар (тепада зикр килинган сахобалар) Маккани фатхидан кейин бошқа сахобаларга, Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи ва салламга китобот (ёзув ва ўкишни ) мажбур қилдилар ва баъзилар айтдиларки қирк иккита (42) сахобалар ва ундан бошқа саҳоба(розияллоху анхуму)лар вахийни яъни (Қуръонни) котибларидан эдилар.
Хар качонийки бу улуғ оят нозил бўлганда дунёдаги хар бир санам йиқилди ва дунёдаги подшоҳларни хар бири сажда қилди ва уларни бошларидан тожлар тушди ва шайтонлар қочиб бир бирини уришди. Шундан кейин Иблис алайхи лаънаҳни олдида хаммаси жамъ бўлишиб бу хақида хабар беришди. Бас, (иблис) эса шайтонларга шу хақида ўрганмокликни буюрди. Шайтоннинг малайлари машриқу мағрибни айланиб охири Мадинаи Мунавварага келишди ва шунда уларга «Оятал курсий» ва унинг тафсири нозил бўлгани хақида хабар етти.

Хазинатул асрор китобидан
Қимор фожиаси

(ҳикоя)

Тун. Комил қўлидаги қарталарни бирма-бир очиб кўрди-ю, бўғзига нимадир тиқилгандай бўлди.
- Уйингиздан ҳам айрилдингиз-ку, Комилбой - деди рўпарасида ўтирган Одилхўжа. Эски қиморбозлардан саналган Одилхўжа бундан аввал ҳам Комил каби ёш ва пулдор йигитларни қиморга тортиб борни шилган.
- Уйни эртагаёқ бўшатиб қўйинг Комилбой!
- Менга озгина муддат беринг, ҳеч бўлмаса бир ҳафта! - имкон қадар юмшоқ оҳангда гапирди Комил.
- Қиморда айтилган гап қонундан кучли, энди уйинг меники, эртагаёқ бўшатиб қўйсанг ўзингга яхши, - деди Одилхўжа таҳдид қилиб. Комил шу бир ой ичида, пешонатери билан топкан пуллари, машинаси, бу тун эса уйидан ҳам айрилди.
- Хайри, Комилбойга ўткиридан қуйиб бер, - деди Одилхўжа бурчакда ўтирган қорамағиз, қилтириқ йигитга қараб. Хайри пиёла ва газак келтириб ароқ қуйди. Комил уни бир кўтаришда ютди. Бу ҳол яна уч бор такрорланди.
- Комилбой яна бир қўл ўйнаймизми? - деди Одилхўжа беписантлик билан.
- Нимани тикаман, боримни шилиб олдин-ку...
- Ҳай-ҳай Комилбой ўзингизни босинг ука, сизда ҳали ҳаммасини қайтиб олиш имкони бор, яъни, уйингизда бир ҳилқат бор, ана ўшани тикинг. Омадингиз келса нима деган гап ука! Ўйлаб кўринг тикадиганингиз шунча нарсага арзимайди-ку, сизга ёрдам бўлсин дейман. Бу қимор, ё устидан, ё остидан, таваккалчи бўлинг ука!
Комил ҳозир яна бир марта ўйнайда-да, барча нарсани қайтиб олиб, уйига кетади. Ҳеч нарса бўлмагандай тинч яшайверади. Бошқа ҳеч қачон қўлига қарта олмайди...
- Ҳўш, ўйнаймизми Комилбой?
- Ўйнаймиз! - деди Комил овози титраб. Икки ўйинчига қарта тарқатилди. Орага чуқур жимлик чўкди. Комил қўлидаги қарталарни аста очаркан, ранг-рўйи оқариб, бутун вужуди титрарди. Зум ўтиб Комилнинг оқарган ранги кўкара бошлади. У қўлидаги қарталарни стол устига ташлади. Одилхўжа Комилнинг паст қарталарини кўриб хириллаб кулди:
- Энди у ҳам меники, меники... - деди Одилхўжа яна хириллаб кулиб. Комил бирдан Одилхўжага ташланиб қолди. Одилҳўжанинг йигитлари зумда унинг ўпкасини босиб қўйди.
- Шу тонг йигитларим ютуқни олиб келгани боради, - таҳдид оҳангда гап бошлади Одилхўжа. - Тағин ишкални бошламагин, мени қўлимдан нима келишини биласан, агар ишкал қилсанг қолган яқинларингга жабр қилган бўласан...
Комил уйга қайтганда хотини Лазиза ҳалигача ухламаганди. У ерига салом бериб, доимгидай илиқ кутиб олди. Фаришта, деб ўйлади Комил. У хотинига, сен ухлайвер, мен бироз тоза ҳавода бўламан, деди-да чиқиб кетди. Комил ҳовлига чиқиб бошини чангаллаганча узоқ йиғлади. У хонага қайтганда хотини ухлаб ётарди. У хотинини юзидан оҳиста ўпди-да, бироз термилиб турганидан сўнг ёстиқни олиб хотинини юзига босди, уни буғди. Нафас ололмаган Лазиза бир типирчиди, икки типирчиди, сўнг уйқу аралаш нима бўлганини англай олмай жони узилди. Комил жонсиз ётган хотинини устига ўзини ташлаб, қучиб олганча йиғлай кетди. У хотинини ифодасиз, кўкарган юзидан тинмай ўпар, кечирим сўрарди:
Кўп нарса керакми аёл зотига?!

Манимча бир томчи меҳр бўлса бас.

Нур бўлса қоронғу хаёлотига,

Манимча бошқаси унга керакмас.


Тиллога тўлдирманг бармоқларини,

Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул.

Манимча чоғ этиб димоғларини,

Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул.


Севги изҳорлари хуш ёқар, бироқ,

Оддий бир каломдан бошлари осмон!

"Иссиқ кийиндингми, кўча совуқроқ.

Сен менга саломат кераксан, ишон!"


Майли, қозонига гўшт тушмас ҳар кун,

Либос ўзгармасин бир йилда бир бор.

Елкангиз қизғанманг, суяниш учун,

Турмушнинг муштлари берганда озор.


Ишонинг, кўп нарса керакмас унга,

Унутманг, шишадан ясалган кўнгил.

Баъзида бир кулиб қарашингизга,

Жонини бермаса, мана мен кафил.


Кимгадир керакман, дея яшасин,

Асранг қадрсизлик қийноқларидан!

Савоб ёзилармиш ҳар бўса учун,

Сизни дуо қилган дудоқларидан!

Малика Тавфиқ
Мисрлик йигит қиссаси

Мен болаларни жуда яхши кўраман. Умрим бўйи уйланиб, фарзанд кўриш, уни ўйнатиб, катта қилишни орзу қилиб келганман.
Бир қизни яхши кўрардим. Шунчаки яхши кўриб қолмай, ҳақиқий ошиқ эдим. Усиз ҳаётимни тасаввур қила олмасдим.
800 жунайҳ ойлик олиб, бир фирмада ишлар эдим. Бир куни севгилим экспорт-импорт билан шуғулланадиган фирмада ойлиги 1500 жунайҳ бўлган бўш иш ўрни борлиги ҳақидаги эълонни ўқиганини айтиб қолди. Пул миқдорини эшитиб, типирчилаб қолдим: у ҳозирги ойлигимдан деярли икки баробар кўп эди. Тезда бошлиғимдан рухсат олиб, ўша фирмада суҳбатдан ўтиш учун чиқиб кетдим. Йўлда шошиб кетар эканман, бир машина катта тезликда келиб мени уриб юборди. Рулда аёл киши ўтирганди...
Мен янги ишга жойлашиш иштиёқида қаттиқ хурсанд бўлганимдан атрофга қарамай кетаётган, мақсадим шу ишни қўлга киритиб, севгилимни хурсанд қилиш, унинг улкан орзу-истаклари, талабларини адо қилиш бўлган эди.
Шу бўйи касалхонада кўзимни очдим, лекин ўнг оёғимнинг тиззадан пастини ҳис қилмас эдим. Ҳушимга келганимда қўлида гулдаста ушлаб турган, ниҳоятда чиройли қизни кўрдим. У олдимда нимтабассум билан менга қараб турарди.
— Сиз кимсиз? Мен қаердаман? — деб сўрадим.
— Тинчланинг, — деди у, — Ҳаммасини вақти-соати билан билиб оласиз.
— Оёғим оғрияпти, — деб бақириб юбордим.

Овозимни эшитган шифокор хонага кириб, тинчлантирувчи укол қилиб,

— Тинчланинг, ўнг оёғингиз эзилиб кетгани учун кесиб ташладик, — деди.

Йиғлаб юбордим, машина уриб юборганида асабларим заифлашиб қолган экан.
Ҳалиги қиз эса келиб, ёнимга ўтирди:
— Афсусдаман, бунга мен сабабчиман, — деб нима бўлганини айтиб берди,
— Мен хато қилдим. Йўлда жуда катта тезликда келаётган эдим...

Қўл телефонимни олиб, севгилимга телефон қилдим, бўлган воқеани айтдим. У тезда касалхонага етиб келди. Мени бу ҳолатда кўриб, даҳшатга тушди ва
— Афсус, тезроқ тузалиб кетишингизни тилайман, — деб чиқиб кетди.

Ярим соат ўтмай туриб, ундан телефонимга хат келди: "Афсус... Сиз билан муносабатларимизни давом эттира олмайман. Менга бошқа йигитдан совчи келди. Уйдагилар унга турмушга чиқишимга мажбурлашди..."

Шу хатни ёзганидан кейин телефонини ўчириб қўйди, қўнғироқларимга жавоб бермади. Кейинчалик билсам, рақамини ўзгартирган экан.

Бу воқеалар бўлаётган бир вақтда мени уриб юборган қиз ҳар куни олдимга кўришга келар эди... Орадан икки ҳафта ўтиб, шифокорлар ногиронлар аравачасига ўтириб, уйга кетишимга рухсат беришди. Ҳалиги қиз мени уйимга олиб бориб қўйди.

Уйга киришим биланоқ бор овозим билан ўкириб йиғлай бошладим:

"Эй Роббим, нима учун?!
Нега севгилим мени ташлаб кетди?
Нега мен ишимдан айрилдим?
Нега умримни ожизликда ўтказадиган қилиб қўйдинг?
Нега, нима учун, эй Роббим?!"

Орадан кунлар ўтар, ҳалиги қиз ҳар куни мени кўргани келиб турарди. У бирон кун белгиланган вақтдан кечикиб қолса, ўзимни етим қолгандек ҳис қилардим.

Икки ойдан кейин менга ҳарбий хизматдан чақирув қоғози келди. Ҳолатимни текшириб кўришгач, хизматдан озод қилишди. Мен хизматга боришим керак бўлган ҳарбий қисмга ўрнимга бир дўстим кетди. Лекин орадан бир неча кун ўтиб, ўша ҳарбий қисм ёнидаги газ қуйиш омборида катта портлаш бўлгани, бунинг натижасида дўстим ҳам ҳалок бўлганини эшитдим. Унинг вафотига қайғурдим, айни пайтда мени омон қолдиргани учун Аллоҳга шукр қилдим.

Орадан бироз муддат ўтиб, дўстларимдан бири собиқ севгилим ҳақида гапириб қолди: у қўшнисига турмушга чиққан, шифокорлар қизнинг фарзанд кўра олмаслигини айтгани учун ораларида ҳар куни бир жанжал бўлар экан. Гарчи мендан юз ўгириб кетган бўлса-да, унинг ҳолатига ачиндим. Бошқа томондан эса Аллоҳга шукр қилдим, чунки мен фарзандсиз яшай олмас эдим.

Шу орада газеталарни варақлаб ўтирар эканман, мен ишга жойлашмоқчи бўлган импорт-экспорт фирмаси банклардан олган қарзлари туфайли банкрот бўлиб, барча ходимларини ишдан бўшатгани тўғрисидаги эълонни ўқиб қолдим. Аллоҳнинг менга раҳматини кўриб, яна бир бор шукр қилдим.
Бу воқеаларнинг ҳаммаси автоҳалокатга учраган пайтимдан бошлаб 70 кундан ортиқроқ вақт ичида содир бўлди.
Мени машинасида уриб юборган ҳалиги қиз эса ҳар куни уйимга келиб у-бу ишларни қилишда
ёрдамлашиб кетарди.

Бир куни "Ундан қўлини сўраб кўрмайманми?" — деб ўйлаб қолдим. Лекин таклифимни рад этишидан, шу билан уйимга келмай қўйишидан қўрқардим. Шундай бўлса-да, ўша куни уйимга келиб, чой дамлаб олдимга қўйганида уйланиш ҳақида гапиришга жазм қилдим.

Энди гапирмоқчи бўлиб турсам, ўзи сўз бошлаб қолди:
— Менга уйланасизми?
Унинг бу гапига жавоб топа олмай қолдим. Бироздан кейин:
— Нима дедингиз? — деб сўрадим.
— Менга уйланасизми?
Бирдан ўжарлигим тутиб:
— Мен ҳеч кимнинг меҳр-шафқатига зор эмасман, — дедим.
— Аллоҳга қасамки, мен меҳр-шафқат кўрсатиш учун бу гапни айтмадим. Мен ҳақиқатдан сизни яхши кўриб қолдим. Сиз билан яшамоқчиман, — деди.
— Оёғим йўқ бўлса, — деб кесилган оёғимга ишора қилдим, — бошқа одамларга ўхшаб иш қила олмайман.
— Менга уйлансангиз, отамнинг фирмаларидан бирини бошқаришингиз мумкин бўлади. Уёқ-буёққа бориб юриш шарт эмас, ишингиз офисда бўлади.
Ҳозиргина бўлган гап-сўзлардан қаттиқ ҳайратга тушгандим. Тилимда фақат "Роббим, мени кечир", деган сўз айланар, кўзёшимни тўхтата олмас эдим...

Эй Роббим! Мени кечир, афв эт!

Мен Сенинг етук ҳикматинг ва тақдирингга қарши чиқдим. Агар ўша автоҳалокат бўлмаганида:
1. Ўзидан бошқани севмайдиган, туғмас хотинга уйланган бўлар эдим. Ўзингга ҳамд бўлсин-ки, вақт ўтмасидан олдин буни менга кўрсатиб қўйдинг.
2. Ҳарбий хизматга борган ва вафот этган бўлишим мумкин эди. Ўнг оёғимни олган бўлсанг ҳам мени тирик қолдирдинг.
3. Охири узоққа чўзилмайдиган ишга жойлашиш учун ҳаракат қилган эдим. Сен эса менга хаёлимга ҳам келмаган бир ишни бердинг....

***

Доимо Аллоҳ сизга энг яхши неъматларини ихтиёр қилишига ишонинг. У сиздан бирон нарсани олиб қўйса, хафа бўлманг. Қатъий ишонинг-ки, тез орада бундан кўра яхшироғини беради.
​​📝Тарбияси чиройли, диёнатли, гўзал ахлоқли қиз бор эди. Қўшни йигитнинг ишқи тушиб қизни қўлини сўради. Қиз бу хабарни онасига айтди. Она бу гапни эшитиб, қаттиқ йиғлашга тушди. Чунки шифокорлар :
- «Қизингиз турмуш қурса ҳам, фарзанд кўролмайди, у бепушт! Шундай яшаб ўтади!» - деб айтишганди. Она бу ташхисни қизига эслатиб:
- Қизалоғим, йигитга рад жавобини бер! У сенинг хулқинг учун рози бўлса ҳам, фарзандсизлик оғир синов. Бир куни қалбингни синдириб қўядиган гапларга сабаб бўлади, - деди. Қизнинг кўзларидан маржондек ёшлар оқиб тушаркан:
- Ҳар кеча туриб, Роббимдан сўрайман! Албатта, Аллоҳ бу ширин неъматини мендан дариғ тутмайди... Аллоҳ - бевазир Подшоҳ... Инъоми учун ҳеч кимдан маслаҳат олмайди, - деди.
Она:
- Қўй, қизим. Ёлғон умидлар билан ўзингни алдама. Сен айтаётган нарсанинг иложи йўқ! - деди. - Докторлар менга қайта - қайта, таъкидлаб айтишган. Сенинг пешонангга бепушт деб ёзилган. Болали бўламан деб соддалик қилма! У йигитга ҳақиқатни билдир! - деди.
... Қиз ноилож онасининг гапини инобатга олди. Йигитга рад жавоб ва ҳақиқатни билдирди. Лекин, йигит ундан кечмади. Фикрида қатъий туриб, унга уйланди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Бечора қиз ҳар кеча туриб хушуъ ила ТАҲАЖЖУД намозини ўқир, Аллоҳнинг фазли - марҳаматини сўрар эди.
У шундай дерди:
- Эй раҳмати барча нарсадан кенг бўлган Зот...! Эй оламларни яратган Парвардигор..!
Эй Ҳай, эй Қайюм - Аллоҳ..! Мени оналик бахтидан ҳам мосуво қилма..! Аллоҳим, миллионлаб аёлларга оналик бахтини бердинг! Мен ҳам она бўлишга, умидворман! - дерди.
... У шу йўсинда 14 йил умидини сўндирмасдан, чарчамасдан, эринмасдан, канда қилмай, малолланмасдан сўради. Шунча йилдан, узоқ муддатдан сўнг, Аллоҳ унинг дуоларини ИЖОБАТ қилди...
Унга бирданига уч эгиз фарзандларнинг онаси бўлиш шарафини насиб қилди...
У болалар ўта соғлом, бақувват бўлиб туғилишди. Гўзал ва баркамол бўлиб, вояга етишди..!

Ноумид бўлма дил, ноумид шайтон.
Умидсиз кўнгилга хазонлар тўлар.
Ҳаққа дуолар қил, дуолар қўрғон.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Бил шунчаки эмас, қийинчиликлар.
Тийинсизликдаги тийинчиликлар.
Охиратда бўлгай, суйинчиликлар.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Фарзларни адо эт, қўйма суннатни.
Этагидан тутгил, аҳли ҳикматни...
Ниятни поклагин, дилим, ниятни.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар... 
Аллоҳумма солли аьла саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аьла набиййина Мухаммад
Аллоҳумма солли аьла росулина Мухаммад
🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂

🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!!!
Мехр ила байт битдим атай
Хушвақт эрур сизла хар онлар.
Энг аввало шу сўзим айтай
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!
Узоқлардан холингиз сўраб
Хисларимдан гулдаста ўраб
Соғингандан кетяпман нураб
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!
Онажоним опам синглим ҳам
Акам укам дўст қадрдонлар!!!
Сизлар борки ёруғдир олам
Хайрли тонг азиз инсонлар!!!


🌹🌹🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг ҳам отди охиста, секин.
Завқ оласан қарасанг унга.
Лаа Илааҳа иллаллоҳ деган,
Хайрли тонг, ҳар мўъмин қулга...
🍃
Ҳаётимизнинг ҳар бир они ҒАНИМАТ.
Ўтаётган Умрингизга бир боқинг нималарга Улгурдингиз...
Бугун Кулиб турган юзларни, Яқинларингизни
ҚАДРЛАНГ ва Улардан Меҳр Муҳаббатингизни аяманг,
САВОБ ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким Яхши Инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам Яхшилик қиладиган Инсон бўла олмайди".
🍃
Хайрли тонг гўзал бошлансин Бисмиллаҳ билан.

Якунлансин қувончу Алҳамдулиллаҳ билан..

Хайрли тонг қадрдон...

Ибодатлар қабул бўлсин...

🌹🌹🌹
....

🌙Аллоҳим, менга шундай кўз бергин-ки, инсонларни фақат яхшиликларини кўрай.

🌙Менга шундай қалб бергин-ки, бандаларингга фақат эзгуликлар улашай.

🌙Менга шундай тоқат бергин-ки, ҳаётнинг ҳар зарбасига чидаб берай!

🌙Менга шундай забон бергин-ки, ҳеч бир бандангни ранжита олмай.

🌙Менга шундай мехир бергинки у фақат ўзингга бўлсин
Сиздек гўзалларга қутлуғ каломлар,
Сочларим тараган майин шамоллар.
Тонгларни қувонч-ла қаршилаб олган,
Қадрдон дўстларимга қизғин саломлар.

Ассаламу алайкум  ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ менинг қувноқ, беғубор олисдаги яқинларим.

Янги тонг, янги кун муборак бўлсин!

Янги кун, янги имкониятлар муборак!

Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!

Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!

Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.

Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!

Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!

Муҳаббатингни нафсимизга жойла!

Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма!

Амийн
.
Инсоннинг қадри нима билан ўлчанади, биласанми?
Излаган, қидирган нарсаси билан!
Инсон нимани изласа, анаг ўшанга лойиқдир..

•Жалолиддин Румий


Хайрли файзли оқшомлар Азизлар..
Оқшомингиз фарахбахш ажиб лаҳзалар ила тароватли яқинларингиз ардоғида ширин ҳузурли ўтсин..
Оқшомни хизматда сафарда мусофирликда шифохонада уйи томон ошиқиб қаршилаётганларга ҳам офиятли хотиржам оқшомлар тилаймиз..
Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ паноҳида бўлинг Қадрдон..

🌹🌹🌹
Кўнгилни бериш жуда осон. Аммо уни шундай гўзалликда сақлаб қолиш жуда қийин.

Бир бирингизни эҳтиёт қилинг азизлар....

Оқшом хайрли бўлсин Қалбида Баҳор Қадрдон...

🌹🌹🌹