Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Farzandingiz oʻrganishi zarur boʻlgan ilm!

Hozirgi kunda yosh bolalar hatto kattalarda ham diqqat-e’tiborning sustligi va xotirani yomonlashishi ortib bormoqda.

Bunga hozirgi zamon texnologiyalari ham sababchi.

Yuqoridagi videoda koʻrganingizdek 13 yoshlik Shohruh Rasulmetov 60 soniya ichida 80ta sonlarni ketma ketligini xatosiz eslab qolgan.

Farzandingiz kelajagida shunga oʻxshash muammolar boʻlmasligi uchun albatta va xotirani rivojlantiruvchi texnikalarni oʻrganishi lozim.

Supermiya oʻquv markazida yosh bolalar uchun eslab qolish (mnemonika) kurslariga qabul davom etmoqda.

Kursda farzandingiz ma’lumotni tushunishi yaxshilanadi, diqqat-e’tibor bilan bogʻliq muammolarga yechim topadi, kreativ fikrlashni oʻrganadi va har qanday ma’lumotni tez va oson eslab qolishni boshlaydi.

Farzandingiz 9 yoshdan yuqori boʻlsa:

Kursga roʻyxatdan o’tish uchun hoziroq ushbu link orqali roʻyxatdan oʻting 👉 https://forms.gle/28YNnAsgKpehY6Tg9

реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсуски, нафақадан қочувчи эрлар ҳақида шикоят кўп келади...

#ibrat_vaqti
t.me/BintuSodiq
Гўзаллик салонидаги фаолият ҳақида

Ассалому алайкум! Мен гўзаллик салонида макияж ва сочларни турмак қилиш билан шуғуланаман. Фақат аёллар, келинларга хизмат кўрсатаман. Бу касбни жуда яхши кўраман ва қизларга ҳам ўргатаман. Олдинги саволларда айнан макияж ва соч турмаги ҳақида жавоб топа олмадим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:
Шариатда тақиқиланган ишларни қилмай туриб бўянтириш ва соч турмаклаш жоиз. Тақиқланган ишларга соч ва киприк улаш каби амаллар киради.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хар бир болага шайтон тегадими?

#shorts
t.me/BintuSodiq
Аср намозини тақвимга қараб ўқиймизми?

Ассалому алайкум! Аср намози қачон ўқилади? Ҳозирги тақвимларга кўра аср намози 17:45 ларда ўқилади, лекин сояларга қараганда, аср намози вақтлироқ кирар экан. Шунда биз аёллар сояга қараб намоз ўқиймизми ёки тақвимга қарабми?

Жавоб:
Тақвимга қараб ўқилади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Қуръон ёдлашни мумтоз (классик) мавританча услуби

1️⃣-кун
✔️. Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг.
✔️Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг.
✔️Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади.

2️⃣-кун
✔️ Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.

3️⃣-кун
✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
✔️ Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.

4️⃣кун
✔️Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).
✔️ Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.
✔️Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.
✔️ Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг.

👉1️⃣-кун: 500 марта такрор.
👉2️⃣ кун: 500 марта такрор, такрор +150
👉3️⃣ кун: 500 марта такрор +150+75
👉4️⃣ кун: 500 марта такрор + 150 + 75+ 10

5️⃣-кун.
4-кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга, матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг.

Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашда жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз фақат миянгизда ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси, иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир.

Мавритания Африканинг шимоли-ғарбидаги давлат. Майдони 1031 минг км². Аҳолиси 4,3 млн. киши. Пойтахти Нуакшот шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 12 вилоятга бўлинади. Мавритания минглаб уламолар чиққан юрт. Бу юртда шундай мадрасалар борки, у ердан 50 йилдан бери қорилар чиқади. Шунингдек, бу мадрасаларда талабалар матнлар, ҳадислар, том-том китобларни ёд олишади.

Бобур Аҳмад тайёрлади.

t.me/BintuSodiq
🔥 "FAROG'AT QASRI" kursi oktyabr oyi uchun qabul boshlandi

"Farog'at qasri" kursida ustoz Ikrom Sharifdan quyidagi mavzular bo'yicha bilim olishingiz mumkin:
— Nikoh;
— To'y (me'yor va odoblari)
— Er-xotinlik odoblari (haq va majburiyatlar);
— Ichki munosabatlar;
— Er-xotinga doir xos masalalar;
— Farzand tarbiyasi;
— Oila salomatligi;
— Ota-ona va qaynona-qaynota bilan munosabat;
— Qo'shnichilik munosabatlari;
— Yaqin qarindoshlar bilan munosabatlar;

Darslar oflayn shaklda bo'lib, ayollar va erkaklar alohida guruhlarda ta'lim olishadi.

Kursga ro'yxatdan o'tish uchun:
@Sakinat_admin
@Sakinat_admini

Batafsil ma'lumot uchun:
📞 (94) 495 44 47
📞 (94) 944 44 47

реклама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек қориялари

ГЎЗАЛ ҚИРОАТ
(Ёсин сураси, 78–83-оятлар)

https://youtu.be/CZJTlL5JZzc
#Ўзбек_қориялари
T.me/bintusodiq
👉Ота-она мўмин бўлса ҳам, кофир бўлса ҳам, ким бўлишларидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзанднинг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандликнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одoблар" китобидан

t.me/BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Неъматларга шукр қилиш дуоси

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

«Роббим, менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимни ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимни насиб қилгин ва раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин»
(Намл сураси,  19-оят).

#duo
T.me/BintuSodiq