Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи – машҳур аллома, Қоҳирадаги «Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири, шайх Мансур Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тоожул-жоомеъ лил-усуул, фии аҳаадийсур-Росул» деб номланган улкан асарига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
Шайх ҳазратлари ўзлари эътироф этганларидек, «Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламини тайёрлаш 1996 йил 26 июнда бошланган ва Аллоҳ таолонинг инояти ва ёрдами билан 2002 йил 10 июлда, чоршанба, соат 9 дан 9 дақиқа ўтганда ниҳоясига етган, яъни 6 йил ичида ёзиб тугатилган.
«Ҳадис ва ҳаёт» силсиласи жами 39 та жуздан иборат бўлиб, шу кунгача мазкур тўпламнинг 35 та жузи чоп қилинди.
Бугунгача «Ҳадис ва ҳаёт»нинг жами 1 500 000 дан ортиқ жузи чоп қилинган бўлиб, шундан 18 000 донаси тўплам ҳолида чиққан.
«Ҳадис ва ҳаёт» туркумида иймон, ихлос, ақийда, намоз, рўза, закот, ҳаж, сийрат, тафсир ва руҳий тарбия каби кўплаб мавзуларга оид ҳадислар бугунги кунга мос ҳолда шарҳлаб берилган.
Таъкидлаш жоизки, Шайх ҳазратлари «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 39 жуздан иборат тўпламини 2002 йилдаёқ нашрга тайёрлаган бўлсалар-да, баъзи жузлари маълум сабабларга кўра чоп этилмаган эди.
Бугун эса ана жузлардан бири – «Фитналар ва Қиёмат аломатлари» номли 32-жуз илк бор нашр қилинди.

Маҳмуд Маҳкам

T.me/BintuSodiq
Farzandining kelajagi uchun qaygʻuradigan har bir ota-onalar diqqatiga!

Texnologiyalar hayotimizni butkul egallab olgan davrda bolalarimizni kitob o'qishga o'rgatish, foydali mashg'ulotlar bilan band qilish juda qiyin ishga aylanib boryapti.

Lekin, "Hilol Arabic kids" haftada 5 kunlik kursimiz orqali farzandingiz o'z vaqtini foydali ilm o'rganish barobarida maroqli xordiq chiqarib o'tkazadi.

😇 Kurs davomida farzandingiz quyidagi imkoniyatlarga ega bo'ladi:

🔹 Ikkita ustoz nazorati, birlari Arabistonda tug'ilgan arab tili ustozi;
🔹 Yordamchi ustozlar;
🔹 Logoped xizmati;
🔹 Kofe breyk yoki yengil tamaddi;
🔹 Bolajonlar bilan musobaqa;
🔹 Ko'ngilochar joylarga sayohat qilish.


Agarda siz ham farzandingiz kelajagiga befarq bo'lamasangiz va uni foydali ilm o'rganishini xohlasangiz...

Bintu sodiq kanali obunachilari uchun alohida chegirmamiz bor!
Chegirma 15-sentabrgacha ro'yxatdan o'tganlar uchun!


HOZIROQ bizga murojaat qiling!

👉 @Hiloltalim_archakocha

📞 +998333406600
☎️ +998781131334

Bizning telegram kanalimiz: @hiloltalimuz

Hilol Ta'lim - O'qi va ko'taril!
✔️Исроф мол-мулкка талафот етказиш ва уни зое қилишдир.
✔️Исроф ўз эгасини камбағалликка олиб боради.
✔️ Исрофчи ҳиқду ҳасадга гирифтор бўлади.
✔️Исроф ҳавойи нафсга эргашишдир.
✔️Исроф ҳақдан узоқлашишдир.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан

t.me/BintuSodiq
Фижор урушида Қурайшнинг Қайс қабиласига товон тўлашини назорат қилишга ким масъул этиб сайланди?

П/С: Ҳурматли, мухлис! Саволларга жавобларни исмингиз, фамилиянгиз ва телефон номерингиз билан битта постда юборишингиз зарур. Акс ҳолда жавобларингиз қабул қилинмайди.

@mavlid_tanlov_bot
t.me/BintuSodiq
Дангасаликка дучор бўлдингизми? Унда ушбу дуони ўқинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр» деса, ўнта қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади.

Анвар Аҳмад

t.me/BintuSodiq
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик берилганида ҳам соғиниб эслаган жоҳилиятдаги яхшилик қайси?

П/С: Ҳурматли, мухлис! Саволларга жавобларни исмингиз, фамилиянгиз ва телефон номерингиз билан битта постда юборишингиз зарур. Акс ҳолда жавобларингиз қабул қилинмайди.

@mavlid_tanlov_bot
t.me/BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек қориялари

ГЎЗАЛ ҚИРОАТ
( Жума сураси, 1-7-оятлар)

https://youtu.be/miApBM--DVk
#Ўзбек_қориялари
T.me/bintusodiq
«Аллоҳ ҳамма жониворни сувдан яратди»
(Нур сураси, 45-оят).

Барча жонли коинотнинг асли ҳам, таркиби ҳам сувдир. Буни илмий тажрибалар ҳам кўрсатган. Илмли кишиларнинг таъкидлашича, сув инсон жисмининг асосий унсури бўлиб, унинг етмиш олти фоизини ташкил этади. Шунингдек, бошқа тирик жонзотларнинг ҳам асосий унсури сувдан иборатдир. Наботот оламини ҳам сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бир килограмм қанд ишлаб чиқариш учун минг литр чучук сув, бир килограмм буғдой етиштириш учун эса бир ярим минг литр сув керак бўлади. Худди шу ҳол саноатда ҳам кузатилади. Масалан, бир килограмм пўлат ишлаб чиқариш учун тўрт литр сув зарур.

👉 Сув Аллоҳнинг улкан неъмати бўлиб, уни зое ва ифлос қилмаслик лозим. Ислом умматининг ўтган авлодларининг сувга бўлган эътиборлари шу даражага етганки, ҳатто уламоларимиз фиқҳ китобларида «Денгиздан олганда ҳам сувни исроф қилмаслик ҳақида» деган боблар очганлар.

📚Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан

t.me/BintuSodiq
Укоз – бу...?

П/С: Ҳурматли, мухлис! Саволларга жавобларни исмингиз, фамилиянгиз ва телефон номерингиз билан битта постда юборишингиз зарур. Акс ҳолда жавобларингиз қабул қилинмайди.

@mavlid_tanlov_bot
t.me/BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча бўлиб ўтган «Ҳадис ва Ҳаёт» тўпламининг 32-жузи – «Фитналар ва Қиёмат аломатлари» китобининг тақдимоти ҳақида MY5 каналида.

T.me/BintuSodiq