Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сабр қилувчиларга жаннатда ҲАМД уйини қуринг!

"Ҳеч кимнинг боласи касал бўлмасин..."

Тошкент шаҳар онкология диспансерининг болалар бўлимидаги учрашув
2023 йил 25 август

https://youtu.be/TnSd9eI5UmU

#uchrashuv
t.me/BintuSodiq
Ажойиб оналар бўлган экан...

Бу одам ким, биласизми?

Бу киши Алий Солим Қадома, Либия фуқароси. У машҳур “Рисолат” фильмида “Ваҳший” ролини ўйнаган. Алий аслида актёр бўлмаган. У оддий электр муҳандиси бўлиб, "Рисолат" фильмининг режиссёри Мустафо Аққод келиб тушган меҳмонхонада ишлаган. Ваҳший ролига муносиб актёрни узоқ излаган режиссёрнинг ихтиёри Алийга тушган ва уни ушбу роль учун таклиф қилган. Алий Ваҳшийнинг ролини моҳирона ўйнаган.
Алийнинг кейинчалик мухбирларга берган интервьюсига кўра, фильм намойишидан сўнг унинг кекса онаси ўғлини Аллоҳнинг шери – Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилгани учун уйдан ҳайдаб солган ва алоқани узган. Алий ҳар қанча уринса ҳам,  онаси билан ораларини ислоҳ қила олмаган. Охир оқибат ўртага диний арбоблар тушиб, онаизорга бу шунчаки роль эканлигини, Ҳамза розияллоҳу анҳуни аслида Ваҳший қатл қилганини, ўғли эса яхши ниятда бу ролни ижро этганини тушунтиришганидан кейин ўғлини кечирган.

Ажойиб давр бўлган экан.
Ажойиб фильм ишланган экан.
Ажойиб оналар бўлган экан...


T.me/bintusodiq
Ўгай ота

Ассалому алайкум! Устозам, сизга бу саволни бериш учун кўп ўйландим. Саволим долзарб мавзулардан бири деб ўйлаб, ёзишга қарор қилдим. Опамнинг биринчи турмуши бузилган. 5 йил ота уйида яшаганидан сўнг турмушга чиқди. 2-синфда ўқийдиган қизалоғини ўзи билан бирга олиб кетди. Борганидан сўнг эгизак фарзандлик бўлди ва натижада хотинлик зиммасидаги вазифаларини бажаролмагани учунми, билмадим, турмуш ўртоғи 9 ёшлик қизалоққа тегиниб кўйган. Орада нималар бўлганини қиз айтиб беролмаяпти. Биз эшитиб, дахшатга тушиб қолдик. Иккинчи турмушидан ҳам ажрабди, деган ном олмасин деб, яна хўжайинининг уйига қайтиб кетди. Яқинда никоҳ хақида бир маъруза эшитиб қолгандим. «Агар ота ўз қизига шахвоний назар билан қараса ҳам, хотини бир умрга никоҳи харом бўлади», деган жойини эшитганимдан бери ҳаловатим йўқолди. Ўгай ота ўгай қизига тегажоғлик қилган бўлса ҳам никоҳлари дуруст бўлмайдими?

Жавоб:
Қизга тегинган бўлса, онаси билан никоҳи бузилади.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Forwarded from Peshqadam maktabi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ "Mutolaa sirlari” kursiga qabul davom etyapti!

Kitob o‘qishga qiziqasizmi?
Jonli muloqotga tashnamisiz?
Kitob o‘qish bilan bog‘liq muammolaringizni hal etishni xohlaysizmi?
Dangasalikni yengmoqchimisiz?
Eng afzal ne'mat – vaqtingizni to‘g‘ri taqsimlashni o‘rganmoqchimisiz?
Mutolaa sirlaridan bahramand bo‘lmoqchimisiz?
Hayot tarzingizga  kitob mutolaasini kiritmoqchimisiz?
 
U holda bu kursimiz aynan siz uchun!

Kurs 3 oy davom etadi (ofline).
Kurs 10 ta mashg'ulotdan iborat.
Mashg'ulotlar soat 14:00 da boshlanadi.
📆 Haftaning dushanba kunlari bo'lib o'tadi.

📌 Bulardan tashqari
📚"Turon" kutubxonasi hamda
😀 "Hilol nashr" matbaa nashriyotiga ekskursiyalar ham tashkillashtiriladi.

📆Boshlanish sanasi: 11-sentyabr

⬇️ «Mutolaa sirlari”  kursi haqida to'liq ma'lumot olish, to'lov qilib, ro'yxatdan o'tish uchun quyidagi manzilga murojaat qiling:

📞 953336080
📞 953336050
@peshqadam_maktabi_admin1
@peshqadam_maktabi_admin2


🕊Telegram   |📱Instagram
📱Facebook  |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Болангиз қори бўлса...

Қуръон билан яшанг, бахтиёр бўласиз!

Бир қори йигитнинг онаси ва бувиси фарзанди қори бўлганидан хурсанд бўлиб, шундай деди: “Болангизни қори қилсангиз, дунёдаёқ бахтга кўмилиб яшар экансиз. Аллоҳ насиб қилиб, фарзандим қори бўлди. Рамазон ойи унга иқтидо қилиб, хатми Қуръонда тўлиқ қатнашдим. Бунгача хатми Қуръонларда қатнашиш насиб қилмаган эди. Энг яхши томони шу бўлдики, ўзимнинг қувватимдан келиб чиқиб, кунлик таровеҳ намозларида “Бугун мунча пора ўқиб бер” деб, ўзим айтиб турдим. Баъзи пораларни таҳажжуд намозларида ўқиб берди. Аллоҳга ҳамдлар айтаман, Қуръондан бирор порани қолдирмасдан, ҳаммасини намозда ўқиш насиб қилди...”

Болангиз қори бўлса... Бунинг лаззати ўзгача бўлади, уни тил билан таърифлаб бўлмайди. У хурсандчиликни, у масрурликни ҳатто ёзиб ҳам ифодалай олмайсиз. У лаззатни фақат болалари қори бўлиб, хатми Қуръонлар қилиб берган оталар ва оналаргина ич-ичидан яхши ҳис қилади.

Сиз ҳам бу лаззатни тотмоқ истасангиз, болангизга Қуръон ёдлатинг!

Қуръон билан яшанг, бахтиёр бўласиз!

Қудратуллоҳ Сидиқметов

t.me/bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОЛА ҚАЧОН ЎҒИРЛИК ҚИЛАДИ?

– Фарзандимиз қачон касал бўлади?
✔️Қачонки унга ғамхўрлик қилмасак...
– Боламиз қачон йиқилади?
✔️Ўз вақтида унинг қўлидан маҳкам тутмаганимизда...
– Бола қачон ўғирлик қилади?
✔️Уни ўз вақтди огоғлантирмаганимизда...
–Бола қачон хатога йўл қўяди?
✔️Яна унга беэътибор бўлганимизда...

Хадича Кубро Тонгар
🎙Матнни Камола Одилова ўқиган.

Бақирмайдиган оналар (7-қисм)
https://youtu.be/GXjdZcSqx_w
#baqirmaydigan_onalar
T.me/BintuSodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

👉Сизларнинг энг яхши кунингиз жумадир. У кунда Одам яратилган, ўша кунда жони олинган.  Ўша кунда (сурга) пуфланади, кучли қичқириқ бўлади. Шундай экан, жума куни менга кўпроқ  салавот айтинглар, салавотингиз менга етказилади”, дедилар. Шунда: “Эй Аллоҳнинг Расули, сиз(нинг танангиз) чириб кетган бўлса, салавотимиз қандай қилиб етказилади?” деб сўрашди. У  зот: “Аллоҳ азза ва жалла пайғамбарларнинг танасини (чиритишни) ерга ман қилган”, дедилар”.

(Абу  Довуд, Насоий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилишган).

#juma
T.me/BintuSodiq
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:

👉«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қиёмат куни банданинг икки қадами то ундан умридан – уни нимада ўтказгани, илмидан – у билан нима қилгани, молидан – уни қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани, жисмидан – уни нимада қаритгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди».
Термизий ривоят қилган.

t.me/BintuSodiq
ЭЪЛОН!

Bintu Sodiq канали Мавлид ойи муносабати билан танлов эълон қилади!

Азиз опа-сингиллар!

Танловимиз бу сафар одатдагидан бироз бошқача усулда бўлади. 9 сентябрдан эътиборан соат 15 00 да Мавлид ойи муносабати билан ҳар куни каналимиз саҳифасида сийратга доир савол бериб борамиз. 15 кун ичида бериб борилган саволларга энг тезкор, тўғри жавоб бериб борган иштирокчилар ичидан битта ғолибни танлаб оламиз. Танлов ғолибаси Мавлид ойи муносабати билан ўтказиладиган тадбиримизда тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, саволларимиз сийрат китоблари асосида тайёрланди. Сийрат китобларини ўқинг, зеро, сийрат энг чиройли ҳаёт йўлидир, сийрат бу руҳий бир саёҳатдир. У бизга Қуръонни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тушунишимизда ёрдам беради. Энг асосийси, уни ўрганиш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган МУҲАББАТИМИЗ янада зиёда бўлади.

t.me/BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Файзли Жума 62- сон

1. Мавлид ойи ҳижрий қайси ойда ўтказилади?

2. Ойнинг иккига бўлиниши қайси пайғамбар билан содир бўлган?

3. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қачон ва қаерда туғилганлар?

https://youtu.be/Qh7_ty9atXI
#fayzli_juma
t.me/BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алвидо она...

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳнинг оналарига атаб ёзган қасидаси.

"Исломга бағишланган умр" фильмидан

#ibrat_vaqti
t.me/BintuSodiq
Давлат тамонидан болаларга бериладиган пул

Ассалому алайкум! Мен Рассия давлатида яшайман. 5 нафар фарзандим бор. Фарзандларим ҳаммалари соғ-саломат, алҳамдуллилаҳ. Бу ерда давлат томонидан болалар учун нафақа беради. Мен шу пуларни оламан, деярли ҳамма фарзандимга берилади. Хўжайиним ҳам буни билади. Мен бу пулларга қизларимга деб тиллалар олдим ва ҳар ойда дугоналарим билан касса пулига ишлатаман, боғча пулини бераман, фарзандларимга кийим-кечак, озиқ-овқат харажатларимизга ишлатаман. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, шу пулларни мен ишлатишга ҳақлиманми ёки бу ҳам эримнинг хаққими? Яъни шу пулардан эҳсон, садақа қилсам бўладими ёки бунга эримнинг рухсати керакми? Илтимос, саволимга жавоб беринглар, олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчангиздан рози бўлсин, амин!

Жавоб:
Бу пулларга эрингизнинг ҳам, сизнинг ҳам алоқангиз йўқ. Буни фақат фарзандларингиз учун ишлатишингиз лозим.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 12 ёшга етгач, амакилари билан Шом вилоятига қилган сафарлари чоғида Бусро шаҳрида у зотнинг оламлар сарвари, Aллоҳ таолонинг ҳабиби, охир замон пайғамбари эканликлари ҳақида хабар берган роҳиб ким эди?

@mavlid_tanlov_bot
t.me/BintuSodiq