Сабина қандай исм?
Савол: Ассалому алайкум! Мубина ва Сабина исмли қизларим бор. Сабина исломий исмми ва унинг маъноси қандай? Исломий исм бўлмаса, бошқа исм қўйишим кeракми? Ўзим Саъдия ёки Хадижа исмини қўймоқчи бўлганман, лeкин уйимиздаги ёши катталар Сабина қўйишган. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ умрингизни ва илмингизни зиёда қилсин.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Сабина исломий ҳам, ноисломий исм ҳам эмас. «Қадрли», «суюкли» ва «қимматли» деган маъноларни билдирар экан. Ўзгартириш ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
@BintuSodiq

Аллоҳ берганига рози – бўлиш чин мўминнинг иши
Савол: Ассалому алайкум. Ўғил ёки қиз фарзандга муштоқ оилаларда қуйидаги тиббий амалиётни амалга ошириш мумкинми: ўз эрининг уруғини олиб, ундан керакли жинсдаги уруғлар танлаб олинади ва аёлнинг бачадонига юборилади. Кўп ҳолларда кўзланган мақсадга эришилади. Бу ширк эмасми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу ширк эмас, бу ҳам бир амалиёт. Билим ва тажриба асосида амалга ошаётган иш. Аммо Аллоҳдан сўраш ва берганига рози бўлиш чин мўмин банданинг ишидир. Валлоҳу аълам.

Фарзандга исм қўйиш отанинг ҳаққи ва бурчидир
Савол: Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: биз Рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ила қиз фарзандли бўлдик. Мен қизимга Мубашира ёки Уммугулсум деб исм қўймоқчи эдим, отамнинг оталари Маҳбуба деб исм қўйибдилар. Бу исмни инкор этган ҳолда, ўзим ният қилган исмни қўйсам бўладими? Аёлим интернетдан фойдалана олмаганлиги сабабли мен жўнатяпман, узр сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Фарзандга исм қўйиш отанинг ҳаққи ва бурчидир. Аммо отани ранжитиш ҳам жоиз эмас. Маслаҳат билан иш кўриш керак. Валлоҳу аълам.

Маҳрга китоб сўраш мумкинми?
САВОЛ: Ассалому алайкум, опажон! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин! Ҳозирги кунда баъзи бир қизларнинг маҳр учун Ҳазратнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобларининг барча жузларини сўрашаётганини эшитдик ва хурсанд бўлдик. Бунинг ҳукми қандай?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Маҳрга китоб сўраш жоиз, чунки китоб мулкдир. Ҳазратимиз ушбу ишни келинларимизнинг жасорати, деб баҳолаганлар. Бу энг манфаатли маҳрдир, иншааллоҳ. Маҳрига Ҳазратимизнинг китобларини сўраган келинларимизга икки дунёнинг саодати бўлсин! Омин! Валлоҳу аълам.

Олти ой бирга яшамаса, никоҳ бузиладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг саволим қуйидагича: янги турмуш қурган эр-хотин никоҳ ўқитгандан бошлаб олти ой давомида бир-бирининг розилигисиз бири иккинчисини қанчадир вақтга ташлаб кетса ёки маълум пайтгача бирга яшамаса, никоҳи бузиладими? Бундай ҳолда бошқатдан никоҳ ўқитиш керак, деб эшитганман. Шу гап қанчалик рост? Саволимни ўринли деб топасиз, деган умиддаман. Олдиндан катта раҳмат.
Жавоб: Ва алайкум ассалом.
Никоҳни бузиш, ажрашиш нияти бўлмаса, бошқа сабабларга кўра ҳар қанча муддат бирга яшамасалар ҳам талоқ тушмайди, қайта никоҳ ўқиш керак бўлмайди.

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!
САВОЛ: Ассалому алайкум! Гуноҳкор аёл ўз гуноҳларидан пушаймон бўлиб, тавба қилса, Аллоҳ кечиради. Лекин ўзини ўзи кечира олмай қийналса-чи, виждон азобида қолган бўлса-чи? Нима қилиш керак?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмаслик керак. Иймонни мустаҳкам қилиш лозим. Вақтни беҳуда нарсаларга сарфламай, фойдали ишлар билан машғул бўлиш даркор. Бўш қолиш керак эмас. Яхши ишларни кўпайтиринг. Шунда ҳар хил хаёлларга вақт қолмайди. Солиҳ амаллар виждон азобини босади. Валлоҳу аълам.

Озгина қон таҳоратни бузадими?
САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа Муҳаммад Юсуф!
Мен баъзан тирноқларим четидаги этни шилиб ташлайман. Баъзида ўша жой қонаб қолади. Агар ундан олдин таҳоратим бор бўлса, ўша жойни ювиб, намоз ўқийвераман. Шу ишим тўғрими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Аввало, мазкур одатни тарк қилишингизни тавсия этамиз, чунки бу инсон соғлиғи учун зарарли ишдир. Агар ўша шилинган жойдан чиққан қон бошқа ерга оқиб ёки сурилиб кетса, чиққан жойидан оқмай, қотиб қолмаса, таҳорат кетади ва ўша ернинг ўзини ювиб қўйишингиз кифоя қилмайди. Сиз қайтадан таҳорат қилишингиз керак бўлади. Чунки қон оқиши таҳоратни синдирувчи омиллардандир. Валлоҳу аълам.

Ҳомиладор ҳоиза бўлмайди
САВОЛ: Ассалому алайкум! Менда ҳомиладорлик аломатлари пайдо бўлди, лекин 10 кундан бери ҳайзим оз миқдорда келяпти. Одат бўйича 5 кун эди. Мен намоз ва Қуръон ўқисам бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Агар ҳомила борлиги аниқ бўлса, у ҳолда келаётган қон истиҳоза бўлади. Сиз узрлилар ҳукмида бўласиз ҳамда намоз ва Қуръон ўқийверасиз. Фақат ҳар бир намоз вақтига алоҳида таҳорат қиласиз. Валлоҳу аълам.

Қизлардан келадиган ажралма ғуслга сабаб бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Китобларда ўқишимча, «Бирор киши эрталаб уйғонганида намлик сезса, ғусл қилиши вожиб экан. Бу намлик манийми ёки мазийми, фарқи йўқ», дейилибди. Аммо аёлларда одатий ҳолда оқчил (выделение) келиб туради. Бу маний ҳам, вадий ҳам, мазий ҳам эмас. Қиз бола эрталаб уйғонганида шунақа одатий суюқлик келган бўлса ҳам, ғусл қилиши вожиб бўладими? (Бундай савол учун узр сурайман.)
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Тушида жимоъни кўрмаган бўлса ва бу одатий ҳол бўлса, ғусл қилиши вожиб бўлмайди. Бундай ажралмадан таҳорат қилиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Лак сурилган тирноқ билан таҳорат қилиш жоизми?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг саволим шундан иборатки, турмуш ўртоғим тирноқларимга лак суришимни хоҳлайдилар. Бу ҳолда таҳоратим қабул бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Тирноқларингизда лак бўлса, таҳоратингиз қабул бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Чой шамасини мевали дарахт остига тўкиш керакми?
САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Мен ҳар доим идишларни ювганимда чой қолдиғини, яъни шамани қўшиб ювиб юбораман ёки ахлатга ташлайман (Миқдорига қараб. Кам бўлса, сувда оқиб кетади, кўп бўлса, раковинага тиқилмаслиги учун ахлатга ташлайман). Аммо яқинда жияним ҳижобли қизга уйланганди. Янги келинимиз шамани айнан мевали дарахт тагига тўкаркан. Шу тўғрими? Шама(чой қолдиғи)ни мевали дарахт тагига тўкиш керакми? Бунинг сабаби борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ҳурмат ила Муяссар.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Шариатда бундай гап йўқ. Асли ўсимлик бўлганини ҳисобга олиб, шундай қилиш одат тусига кирган бўлса эҳтимол. Валлоҳу аълам.

Келин эри тарафдаги болаларни сизлаши керакми?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Кeлин қайнсингил ва қайнэгачиларининг болаларини сизлашга мажбурми? Кeлин бўлиб тушгандан кeйин туғилган болаларни ҳам сизлайдими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Бу келинлик одоби ва бошқа миллатларда учрамайдиган гўзал хулқ. Шаръий жиҳатдан сенлаш гуноҳ эмас. Лекин мажбурлик бўлмаса ҳам, келиннинг болаларни «сен»лаб туриши жуда хунук одатдир. Ҳар бир миллатнинг шариатга зид бўлмаган гўзал урф-одатлари борки, уларни қилиш кишининг динига ёки одоб-ахлоқига салбий таъсир кўрсатмайди ва бу билан у фақат ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Бева аёл чет элда ишласа бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Одинахон опа, бизнинг саволларимизга беэътибор бўлмасдан, жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Эридан ажрашган аёл фарзандларини боқиш учун чет элда ишласа бўладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўзимизда ишласа ҳам бўлади. Чет элда ишлаши шарт эмас. Ризқни Аллоҳдан сўрасин. Аллоҳ ризқни ҳар ерда ҳам бераверади. Аммо маҳрами бирга бўлса, фарзандлари ўзи билан бўлса, чет элда ишлаш жоиз.
Фарзандлар моддий тарафдан тўкин бўлмаса ҳам, она меҳридан мосуво бўлмаслиги, назоратда бўлиши лозим. Уларнинг тарбиясида онанинг ўрни муҳимдир. Валлоҳу аълам.

Чақалоғимнинг ахлати ёки пешобини ювиш таҳоратимни бузадими?
Жавоб: Бузмайди. Чақалоқнинг ахлати ёки пешоби тегиши таҳоратни бузувчи омиллардан эмас. Бадан ёки кийимга теккан ҳар қандай нажосатни ювиб ташласа, етарли бўлади.
Таҳоратни бузувчи омиллар қуйидагилар:
1. Кишининг икки нажосат йўлидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни синдиради. Улар хоҳ пешоб, хоҳ ел бўлсин, хоҳ нажосат, хоҳ қурт бўлсин, фарқи йўқ. Яна шу икки йўлдан бирига бармоқнинг кириши ёки орқага ҳуқна (клизма) қилиб нажосатни чиқариб ташлаш билан ҳам таҳорат синади.
2. Баданнинг қайси бир жойидан қон ёки йиринг чиқса-ю, тоза жойга ёйилса ҳам, таҳорат бузилади.
3. Оғизни тўлдириб қайт қилиш билан ҳам таҳорат синади. Киши қайт қилганда оғзи тўлиб, гапира олмай қолса ёки оғзини беркита олмаса, шу ҳолат оғзи тўлиб қайт қилишга киради.
4. Ёки киши қон қайт қилса-ю, қон кўпроқ бўлиб, тупуги қизарса, таҳорат синади. Аммо тупукнинг ранги сарғайса, синмайди.
5. Киши ётиб ёки ёнбошлаб ухласа, таҳорати синади. Агар бирор нарсага суяниб ўтириб ухлаётган бўлса-ю, ўша суянган нарсаси олиб қўйилганда йиқиладиган даражада бўлса, таҳорати синади, йиқилиб тушмаса, синмайди;
6. Маст бўлиш, ҳушдан кетиш, тутқаноқ тутиши ва жиннилик билан ҳам таҳорат синади.
6. Эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқласа ҳам таҳорати кетади.
7. Мазҳабимизга кўра рукуъ ва саждаси бор намозда (яъни жаноза намозидан ташқари) балоғатга етган хоҳ эркакнинг, хоҳ аёлнинг овоз чиқариб кулиши билан таҳорат синади. Аллоҳ таоло билан муножот қилаётганда бу каби нарсаларни қилувчиларга таъзир бериш сифатида уларга таҳоратни янгилаш шарт қилинмоқда.
Изоҳ: Санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда таҳорат синмайди. Мисол учун: Кўз ёши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути кабилар таҳоратни бузмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам таҳорат синмайди. Кийимга нажосат тегиши таҳоратни синдирмайди. Мушак остиларига укол қилинганда қон чиқмаса, таҳорат синмайди.
(«Мўминнинг меърожи» китобидан.)
Валлоҳу аълам.

Соч бўяйдиган бўёқларга қошни бўяш
САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа. Қошни соч бўяйдиган бўёқларга бўяса, таҳорат қабул бўладими? Жавоб учун раҳмат!
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳа, қабул бўлади. Валлоҳу аълам.

Иссиқ-совуқ қилинган одам қайтариқ қилдирса бўладими?
САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар одам бошқа бир инсон томонидан ўқитилганини (иссиқ-совуқ қилинганини) гумон қилса ёки бу ҳақиқат бўлса, қандай йўл тутиш кeрак? Буни аниқ билса бўладими? Қайтариқ қиладиган одамларнинг олдига бориш гуноҳ эмасми?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Аслида ҳар бир мусулмон эртаю кеч зикр айтиши, паноҳ сураларини ва дуоларини ўқиб, ўзига дам солиб юриши лозим. Сиз айтган ҳолатда қайтариқ эмас, дам солиш ёки дами ўткир одамга ўқитиш керак. Валлоҳу аълам.

Ҳайзли ҳолатда Ихлос сурасини ёддан ўқиш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳайзли ҳолатда Ихлос сурасини ёддан тасбеҳда санаса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳайз ҳолатида Қуръон суралари тиловат қилинмайди. Ёддан ҳам, мусҳафга қараб ҳам ўқилмайди. Қуръон сураларидан бошқа зикр ва дуолар қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Қулоқ, бурун ва киндикни тештириш
САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Қулоқни иккита тештириш мумкинми? Бурун ва киндикни-чи?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Қулоқни иккита тештириш жоиз. Бурун ва киндикни тештириш бизнинг одатларга ҳам, одобларга ҳам тўғри келмайди. Бошқа қавмнинг ишини қилсак, ўшалардан бўлиб қоламиз.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.