Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
УМИД ВА ХОМХАЁЛ

Умид билан амал бир нарсадир. Агар ўшандай бўлмаса, хомхаёлдир.

Маълумки, Қурони Каримда ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бандаларга учун бир қанча умидбахш маънолар бор.
Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 53-оятида шундай марҳамат қилади:

«(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи мағфиратлидир, раҳмлидир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан рувоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Бандам Мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандоқман», деди», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Келтирилган ояти карима ва ҳадиси шарифдан маҳзун бўлмаслик, ҳар бир иши ва ҳаракатида яхши гумон билан бардавом бўлиш маънолари англанади.
Баъзида бундан Аллоҳ таоло ҳамма гуноҳларни кечириб юборар экан, деган енгил хулоса олинади. Айнан мана шундай нотўғри хулоса чиқариб, адашган кишилар хотиржам бўлиб қоладилар. Мазкур ҳикматда мана шу нарсадан огоҳлантирилмоқда, хотиржам бўлиб қолиш вақтнинг беҳуда сарфланишига, охири хомхаёл бўлган аламли пушаймонга етаклаши тушунтирилмоқда.
Умид қилиш қачон тўғри ҳолатда бўлади? Қачонки унинг билан бирга амал ҳам бўлганда! Фалон ёшга етганда, қайсидир фурсат келганда намоз ўқишни режалаштириб, хотиржам юриш, амалсиз, қуруқ умид қилиб бўлмаслигини билган ҳолда ўзини алдаб юриш Аллоҳнинг ҳукмларига нисбатан истеҳзодир.
Маълумки, киши Ҳақ таолонинг фазли бўлмаса, ўз амали сабабидан бирон нарсага эриша олмайди. Унинг раҳматидан умид қилиш учун эса амал лозим бўлади.
Мушриклар, Аллоҳга ибодат қилмайдиганлар Аллоҳга иймон келтирмай туриб, хомхаёл қиладилар. Амалсиз умид қилувчи мусулмон ҳам бу яшаш тарзи билан уларга яқин бўлиб қолиш хавфи бўлади. Аллоҳ таоло томонидан келган умидбахш ваъдалар кишини хурсанд қилади, лекин бу ваъдалар уни амалсиз хотиржамликка олиб бориши оятни англамаганини, ўзига зарар қилаётганини билдиради. Пайғамбарлардан ташқари ҳар бир инсон хатокордир. Бунинг ҳикмати аввалги ҳикматлардан бирида айтиб ўтилди. Мана шу хатолар бандани умидсизликка тушириб қўймаслиги учун Аллоҳ таоло Ўзининг ояти орқали уни яхшиликка уринишига чорлайди. Баъзи бандалар бирор хатога йўл қўйгач, энди мени кечирармикин деб, ушбу гуноҳида давом этаверади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло оятида инсон шу бир хатони деб, бутун умр туғёнда юрмаслиги учун унга умид бахш этмоқда. Лекин юқорида айтиб ўтганимиздек, ана шу умид билан бирга тавба ва амал ҳам бўлса, ниятига қараб, гуноҳлари кечирилади.
Бунга банданинг ҳаётидан биргина мусол келтирамиз. Икки киши аразлашиб қолган. Қачонки улардан бири кечирим сўраб, ҳаракат қилса, иккинчиси ҳам ғазабидан туша бошлайди. Буни оламлар Робби Аллоҳ таоло билан боғлиқ масалалаларга қиёс қиладиган бўлсак, инсон бандалигини, заифлигини, Аллоҳнинг мағфиратини чин дилдан хоҳлашини амали орқали исботлаб бериши лозимдир. Шу эътибордан ҳам умид амал билан бирлашган нарсадир. Умиднинг ичи амал билан тўлдирилиши Аллоҳ таолонинг раҳматига бурканишига, умиднинг ҳақиқатга айланишига сабаб бўлади, иншааллоҳ.

https://muslimaat.uz/maqola/36683

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ҳасип, қази-қарта ейиш жоизми?

Ассалому алайкум! Ҳайвон ичакларини истеъмол қилиш мумкинми? Масалан, қази-қарта, хасип кўринишида. Ҳайвон ичаги нажосатга тўла бўлади. Бир танишимиз: «Ичакни ейиш макруҳ, ахир ичи тўла нажосат бўлади-ю», дебди. Бу масалада динимиз нима дейди?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган жойлари:
Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардаги қуйидаги нарсаларни ейиш ҳаромдир:
1. Эркак ҳайвоннинг закари;
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги;
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без;
5. Ҳайвондан оққан қон;
6. Ўт пуфак;
7. Умуртқа орасидаги ҳаром мағиз.
Чунки Аллоҳ таоло Аъроф сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилар экан, «уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган…» деган. Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани ейишдан қайтарганлар.
(«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан)

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкатова Моҳинурхон, 6 ёш

Рамазон танлови иштирокчиси

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
E322 ҲАҚИДА

«Ҳикматли дунё»
(3-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_3
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Muslimaat.uz
Muslimaat.uz телеграм каналида янги лойиҳа!

Ассалому алайкум, қадрли опа-сингиллар!
Психолог МАДИНА ДЖУРАЕВА билан тўғридан-тўғри, онлайн суҳбат давом этади!

Hавбатдаги учрашувнинг мавзуси: «ТЕМПЕРАМЕНТ - МИЗОЖ»

Бу онлайн учрашув эртага, душанба 22 июнь куни соат 13:30 да ZOOM дастури орқали амалгa оширилади. Суҳбат бошланганида қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/77182375961?pwd=ZjFkWkdoazNpSTVCc0xMSThLbkR2Zz09
(Пароль: 12345)

Марҳамат, азизлар, инсоннинг мизожи, яъни темпераменти борасида ўзингизни қизиқтирган саволларингизга Мадина Джураевадан онлайн тарзда жавоб олишга ҳаракат қилинг!

t.me/muslimaatuz
Боланинг қулоғига қачон азон айтилади?

Ассалому алайкум! Азонни бола туғилиши билан айтиш керакми ёки киндиги тушгач, чўмилтириб, кейин айтиладими? Бола туғилганда баданига нажосат қони тегади, шунинг учун киндиги тушиб, чўмилтиргандан кейин азон айтилади, деб эшитдим.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Азон айтиш учун болани чўмилтириш шарт эмас. Қулоғига кирган илк нарса азон бўлгани яхши. Шу сабаб азонни тезроқ айтиш керак.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Қуръон маъноларини дилига сингдирган мўмин киши секин-аста юксак мартабага кўтарилади. У энг гўзал одобларни Қуръондан ўрганади. Шундай экан, Қуръон ўқувчи инсон оғир-вазмин бўлиши керак. Мабодо бир жоҳил одам жанжал чиқарса, мўмин киши унга бас келаман, демасин. Зеро, қалбига Аллоҳнинг Каломи жо бўлган қори биров билан сан-манга бориши маъқул эмас.

#Хатм

Хатми Қуръонга марҳабо

Хатмда иштирок этиш учун: t.me/onlinexatm_bot

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Forwarded from Muslimaat.uz
⚡️БОШЛАНДИ

Психолог МАДИНА ДЖУРАЕВА билан ZOOM дастури орқали тўғридан-тўғри, онлайн суҳбат бошланди. Учрашувнинг мавзуси: «ТЕМПЕРАМЕНТ – МИЗОЖ»
Суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали тинглашингиз мумкин:
https://us04web.zoom.us/j/77182375961?pwd=ZjFkWkdoazNpSTVCc0xMSThLbkR2Zz09
(Пароль: 12345)

Марҳамат, азизлар, инсоннинг мизожи, яъни темпераменти борасида ўзингизни қизиқтирган саволларингизга Мадина Джураевадан онлайн тарзда жавоб олишга ҳаракат қилинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фазлиддин қори қизи Мунибабегим, 9 ёш

Рамазон танлови иштирокчиси

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
ШАЙТОН ИНСОН ҚИЁФАСИДА КЎРИНИШИ

«Ҳикматли дунё»
(3-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_3
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Учрашувдаги маҳрамлик

Ассалому алайкум! Қиз ва йигит илк учрашганда холи қолиши жоиз эмаслиги, яъни учинчи одам қизнинг маҳрами бўлиши кераклиги ҳақида ўқиган эдим. Лекин менинг холам ва аммам узоқда туришади, укам ва акам куни бўйи ишда бўлишади. Шу боис қўшнимнинг қизи учинчи одам бўлиб ўтириши жоизми ёки маҳрамим бўлиши шартми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Маҳрам бўлиши шарт эмас. Учинчи одам балоғатга етган бўлса бас.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
15-ҳадис: «Фақат яхши сўзларни сўзламоқ, меҳмон ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатлардандир»

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шариф Нававий

«ҚИРҚ ҲАДИС» (16-дарс)

15-ҳадис: «Фақат яхши сўзларни сўзламоқ, меҳмон ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатлардандир»

Ҳадис
матнини Абдулбосит қори АБДУЛЛАЖОНОВ ўқиганлар

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шариф Нававий

«ҚИРҚ ҲАДИС» (16-дарс)

15-ҳадис: «Фақат яхши сўзларни сўзламоқ, меҳмон ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатлардандир»

Ҳадисни Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ шарҳ қилганлар.

Дарсларимизнинг навбатдаги сонларини ҳафтанинг сешанба ва шанба кунлари эрталаб соат 06:00да кузатиб боришингиз мумкин.

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Усмонова Робия, 11 ёш

Рамазон танлови иштирокчиси

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg