Bintu Sodiq
138K subscribers
6.99K photos
3.02K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Қуръон хатм қилганда кўпчилик бўлиб дуо қилиш яхши самара беради. Биринчидан, бу билан «омин», деб турувчилар сафи кенгаяди. Иккинчидан, ораларида ихлосли, дуоси қабул бўладиган солиҳ кишилар бўлса, дуолари ижобат бўлиши янада яқинлашади.

وَعَنْ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيِّ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ قَالَ: مَنْ خَتَمَ الْقُرْآنَ فَلَهُ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ. قَالَ: فَكَانَ عَبْدُ اللهِ إِذَا خَتَمَ الْقُرْآنَ جَمَعَ أَهْلَهُ فَدَعَا وَأَمَّنُوا عَلَى دُعَائِهِ. رَوَاهُ مُحَمَّدُ بْنُ الضُّرَيْسِ فِي فَضَائِلِ الْقُرْآنِ.

Иброҳим Таймийдан ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Масъуд шундай деган: «Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси мустажобдир». У айтади: «Абдуллоҳ Қуръонни хатм қилса, оиласини тўплар ва улар унинг дуосига «омин» деб туришардир. (Муҳаммад ибн Зурайс «Фазоилул-қуръан»да ривоят қилган).

Қуръон хатмида жамоат бўлиб дуо қилиш мақсадга мувофиқ. Бир ўзи ёки икки-уч киши билан дуо қилса ҳам яхши, аммо дуода «омин» деб турувчилар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

وَعَنْ عَلِيٍّ الْفَاشَانِيِّ قَالَ: كَانَ عَبْدُ اللهِ بْنُ الْمَبَارَكِ يُعْجِبُهُ إِذَا خَتَمَ الْقُرْآنَ أَنْ يَكُونَ دُعَاؤُهُ فِي السُّجُودِ. رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإِيْمَانِ.

Али Фошонийдан ривоят қилинишича, Абдуллоҳ ибн Муборак хатми Қуръондан кейинги дуони саждада қилишни яхши кўрар эди. (Байҳақий «Шуабул-иймон»да ривоят қилган).

Қуръон хатмидан кейин қилинган дуо мустажоб бўлади. Саждада қилинган дуо ҳам худди шундай. Агар иккиси бир жойда жамланса, дуонинг қабул бўлиш эҳтимоли янада кўпаяди. Устига-устак дуо қилувчи Абдуллоҳ ибн Муборак каби солиҳ ва тақводор бўлса, дуонинг қабул бўлишига шубҳа йўқ.

#Хатм

Хатми Қуръонга марҳабо

Хатмда иштирок этиш учун: t.me/onlinexatm_bot

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Икки йил рўзасини тута олмаган ман
Одинахон Муҳаммад Содиқ
«БИЛИМСИЗЛИКНИНГ ШИФОСИ - САВОЛ»

САВОЛ: Ҳомиладор ва эмизикли бўлгани учун қолдирилган қазо рўзаларини тутиш учун аёлга эрининг рухсати керакми?

Саволларга Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ жавоб беради

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАНЛОВНИНГ ЖАЖЖИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ!

3-ЙЎНАЛИШ
: Битта салавот ёки нашид куйлаш

Ушбу йўналишда 1-ЎРИНга 6 ёшли МУҲАММАДЖОНОВА ФОТИМА ВА ЗУҲРАЛАР муносиб деб топилди

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Жума айёми билан табриклаш хатоми?

Ассалому алайкум! Жума айёми билан табриклаш мумкинми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ўз биродарига буни суннатда собит бўлган, деб ҳисобламасдан, бу амалда давомли бўлмаган ҳолда фақат дуо маъносидагина гоҳида айтадиган бўлса, зарари йўқ.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шариф Нававий

«ҚИРҚ ҲАДИС» (9-дарс)

8-ҳадис: «Мусулмоннинг ҳурмати»

Ҳадис матнини Абдулбосит қори АБДУЛЛАЖОНОВ ўқиганлар

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
Имом Абу Закариё Яҳё ибн Шариф Нававий

«ҚИРҚ ҲАДИС» (9-дарс)

8-ҳадис: «Мусулмоннинг ҳурмати»

Ҳадисни Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ шарҳ қилганлар

Навбатдаги дарс 2 июнь, сешанба куни соат 6:00да эътиборингизга ҳавола этилади, иншааллоҳ.

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
8-ҳадис: «Мусулмоннинг ҳурмати»

#ҚИРҚ_ҲАДИС
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Кун ҳадиси
Ажр олинглар
Ажр олинглар

#Кун_ҳадиси

«Жавомеъул калим»дан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Сув ичиб юборганман
Одинахон Муҳаммад Содиқ
«БИЛИМСИЗЛИКНИНГ ШИФОСИ - САВОЛ»

САВОЛ: Рамазон рўзасини очиб юборганда каффороти қандай бўлади?

Саволларга Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ жавоб беради

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаннат орзуси ила ёниб яшаётган 10 ёшлик қория қиз - Мубина

«Қориялар гулшани»га марҳабо!

Кўрсатувимизда иштирок этишни истаган қорияларимиз @muhlisminbari_bot га мурожаат этишларини сўраймиз.

#Қориялар_гулшани

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
ОТА-ОНАМ УЧУН РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТИБ БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Ота-онамнинг ёшлари катта бўлиб қолганлиги учун Рамазон рўзасини тута олмаяптилар. Мен ота-онам учун Рамазон рўзасини Рамазон ойидан кейин тутиб берсам бўладими? Илтимос, берган саволимни беэътибор қолдирмасангиз.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизга келган саволларнинг бирортаси беэътибор қолмайди, иншааллоҳ. Рўза – шахсий ибодат. Уни ҳар ким ўзи учун ўзи амалга оширмоғи лозим. Бировнинг ўрнига бошқаси қилиб бера олмайди. Шу боис ота-онангиз учун рўза тутиб беришингиз жоиз бўлмайди. Ота-онангизнинг ҳолатларига қаралади. Рўза тутишга қодир бўлсалар, ўзлари тутадилар. Агар қодир бўлмасалар ва қодир бўлишларидан мутлақо умид бўлмаса, тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя берадилар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
"Я Расулуллоҳ" (соллаллоҳу алайҳи васаллам)

Ижрочи: Нилуфар Муродова

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Кун ҳадиси
Аллоҳ мулойимликни яхши кўради
Аллоҳ мулойимликни яхши кўради

#Кун_ҳадиси

«Жавомеъул калим»дан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БЕКЕНОВА АДИНА, 8 ёш

Рамазон танлови иштирокчиси

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
ФОЛБИН УЧУН ХАТМИ ҚУРЪОН

Ассалому алайкум! Бир танишим ўзи Қуръон ўқишни билмагани учун вафот этган опасига атаб хатми Қуръон қилиб беришимни сўради. Вафот этган аёл фолбин эди. Фолбинга хатми Қуръон қилсам, гуноҳкор бўлиб қолмайманми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Иймонида шак бўлган кишига амаллар савобини бағишлаш жоиз эмас. Иймон билан кетгани аниқ бўлсагина, амалларнинг савобини бағишлаш жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Кун ҳадиси
Аллоҳнинг розилиги
Аллоҳнинг розилиги

#Кун_ҳадиси

«Жавомеъул калим»дан

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
ҒУРУРГА КЕТИШНИНГ АЛОМАТИ

Тоатга уринмай, унинг йўқлигига маҳзун бўлиш ғурурга кетишнинг аломатларидандир.

Ғурур деганда одатда омма орасида фахр маъноси тушунилади. Бугунги мавзуимизда эса ғурурнинг ҳикмат асосидаги маъноси, яъни турли баҳона-важларга алданиб, адашиб қолиш маъноси англанади. Бандадан хатолар содир бўлаверса, унга танбеҳ маъносида ишоралар, мусибатлар кела бошлайди. Дастлабки мусибатлар – бу ибодатларнинг нуқсонга юз тутаётганидир. Бундай одам ибодатларига тўлиқ эриша олмаётгани, Роббининг тоатида қоим бўлишни жуда исташини гўзал таърифлар билан баён қилади-ю, амалга эса шошилмайди.
Хатолар сабаб қайғуриш араб тилида حزن дейилиб, бирон ёмон ишга қўл уриш, яхши амалда муқим тура олмаслик каби сабаблар туфайли маҳзунликнинг пайдо бўлишини ифодалайди. Намоз вақтининг ўтказиб юборилиши, гуноҳи кабираларга йўл қўйиш, ёлғон, ғийбат каби қайтарилган гуноҳлардан тийила олмаслик шу жумладандир. Киши истамаса-да, нафсининг заифлиги боис хатоларга йўл қўйганида, Аллоҳнинг норози бўлишидан хавотирга тушади. Масаланинг ечими эса бундай хорғинликни ҳис қилгач, хато ўрнини дарҳол муносиб амаллар билан тўлдиришга уринишдир. Аслида нуқсонларнинг ҳикмати ҳам шундай комилликка эришиш йўлидаги воситадир. Фақат бу нарсани тўлиқ ҳис қила олмаганимиз учун намозларда қазога йўл қўяверамиз, бунга жисмимиздаги қувват камлигини важ қилаверамиз. Бу эса нифоқнинг бир кўриниш бўлиб, банда учун улкан хатар демакдир.
Гўёки ибодатлардаги нуқсонларимизга келтираётган баҳоналаримиз билан покланиб олаётгандек, тилда афсус-надомат изҳор қиламиз-у, амалга киришмаймиз.
Банданинг амалидан қониқмаслиги, қусурини бот-бот эслаб туриши қачон нифоқ ва ғурурга кетиш бўлмайди?
Ўзидаги бор имкониятни ишга солиб, астойдил Роббига интилса!
Амалларда нуқсонга йўл қўювчи кишиларни турли мисолларда кўриш мумкин. Албатта, бетоблиги аниқ кўриниб турган, ҳақиқатда ҳам узрли кишилар ҳам бор. Лекин иродасининг сустлиги сабаб хато қилиб қўювчи, бомдод намозига тура олмайдиган бандалар ҳам борки, қалби ҳар доим шу ташвиш билан банд. Бундай киши Аллоҳ таолодан мадад исташи, У Зотга мустаҳкам ирода сўраб, дуоларда давомий илтижо қилиши лозим. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

"Бўшашманглар! Маҳзун бўлманглар!" (Оли Имрон сураси, 139-оят)

Ушбу ояти карима жанг вақтида нозил бўлган. Маҳзунлик кишининг қувватини кесадиган омилдир. Шунинг учун жангчилар умидсизликка тушиб, ҳолдан тоймасликлари учун маҳзунликдан қайтарилган.
Қўл-оёқни кесиб қўядиган маҳзунлик кишининг ўзи ўйлаб топган важ-баҳоналар билан алданиб қолишига, адашиб, ғуруга кетишига, нифоққа юз тутишига сабаб бўлади.
Дунё ишининг тақозоси шуки, инсон хато қилади. Инсон зоти ҳеч қачон хатодан холи бўлмаган. Фақат пайғамбар алайҳиссаломларгина маъсумдирлар. Лекин инсонга хатокорликда бардавом бўлишга рухсат берилмаган. Юқоридаги мисоллардан шундай хулоса қиламиз: кўксингизда шундай маҳзунлик бўлсинки, у иймонни мустаҳкамлашга, тоатларни комил қилиш ташвишида бўлиб, Аллоҳнинг розилигини топишга, Унга бандаликни изҳор қилишга ҳизмат қила олсин. Чинакам маҳзунлик ўзидан кейин келувчи амаллар билан исботланади.

https://muslimaat.uz/maqola/36661
@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
АЁЛЛАР ЖАМОАСИ
Ассалому алайкум! Биз уйда аям иккаламиз кўпинча намозларимизни бирга ўқиймиз. Савоби кўпроқ бўлишидан умид қиламиз. Бирга ўқишимиз тўғрими ёки алоҳида-алоҳида ўқиганимиз афзалми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бирга, бир вақтда, бир сафда, лекин бир-бирига иқтидо қилмай ўқиш афзал.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg