Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Ҳар бир лаҳза учун энг афзалини танлай  билишингиз вақтни тежашингиз бўлади. Лаҳзаларни исроф қилсак, Пешқадам бўлолмаймиз.

Ҳазрат лаҳзаларни, вақтни қадрлагани учун ҳам пешқадам бўлган! Ҳазрат яхшиликларда тезкор ва пешқадам бўлиш учун маълум бир муддат эмас, бир умр шундай яшаганлар...

Ҳусайнхон  Яҳё Абдулмажид қори
t.me/BintuSodiq
Forwarded from Peshqadam maktabi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥 🟥🟥🟥

Ustoz Odinaxon Muhammad Sodiq boshchiliklarida, bir necha ustoz va mutaxassis spikerlar bilan hamkorlikda o‘tkazilayotgan "Kitobxonlik” onlayn kursining 2-mavsumiga qabul boshlandi.

⭕️Kitob o‘qishga qiziqasizmi?
Jonli muloqotga tashnamisiz?
⭕️ Kitob o‘qish bilan bog‘liq muammolaringizni hal etishni xohlaysizmi?
Dangasalikni yengmoqchimisiz?
⭕️ Eng afzal ne'mat – vaqtingizni to‘g‘ri taqsimlashni o‘rganmoqchimisiz?
Mutolaa sirlaridan bahramand bo‘lmoqchimisiz?
⭕️ Hayot tarzingizga  kitob mutolaasini kiritmoqchimisiz?
 
⬇️ U holda bu kursimiz aynan siz uchun!

Kurs 1 oy davom etadi (onlayn). Kurs 8 ta mashg'ulotdan iborat.
Mashg'ulotlar soat 14:00 da boshlanadi.
Haftaning dushanba-juma kunlari.


⬇️ "Kitobxonlik" kursi haqida to'liq ma'lumot olish, to'lov qilib, ro'yxatdan o'tish uchun hoziroq quyidagi manzilga murojaat qiling:

🎧 953336050
@peshqadam_maktabi_admin2


🕊Telegram   |📱Instagram
📱Facebook  |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қалбимдаги энг гўзал нарса Сенга бўлган муҳаббатимдир, эй Роббим!

T.me/BintuSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сизларға васият қиламан. Маориф йўлида ишлайдурғон муаллимларнинг бошини силангизлар! Ўртадан нифоқни кўтарингиз! Туркистон болаларини илмсиз қўймангизлар!"

Маҳмудхўжа Беҳбудий

"Абадий зиё маскани" ҳужжатли фильм
1- қисм.

#abadiy_ziyo_maskani
t.me/BintuSodiq
Фарзанд тарбияси қачондан бошаланади?

Савол
: Ассалому алайкум, муҳтарама Устоз! Менинг аёлим ҳомиладор. Ҳомиладор аёлнинг нималарга кўп эътибор бериши кераклиги, қайси амалларни қилса, келажакда фарзандимиз иймонли, эътиқодли бўлиб улғайиши мумкин? Шу ҳақда бизга маълумот берсангиз. Чунки китобларимизда «боланинг тарбияси онанинг қорнидалик пайтидан бошланади», деб ўқиганмиз.

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу пайтда тақво қилиш керак, имкон қадар ибодатни кўпайтириш лозим. Аллоҳга дуолар билан илтижо қилиш, зикр, мутолаа ва солиҳ амалларни кўпайтириш керак. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

t.me/BintuSodiq
Болалар нафақаси ота зиммасида

Савол:
Ассалому алайкум! Опа, менинг акам тўртта фарзанди билан аёлидан ажрашган. Кейин бошқасига уйланган. Болаларига нафақа тўлашга унинг қурби етмаяпти. Шунинг учун у гуноҳкор бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Фарзандларини таъминлаш акангизнинг бурчи. Таъминлашдан бош тортса, гуноҳкор бўлади. Таъминлашга бор имконияти билан ҳаракат қилса-ю, қўли қисқалик қилса, маъзур тутилади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-оятида шундай марҳамат қилади:
«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...»

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
🎉 Kurs ishtirokchilariga bonus sifatida “Zaman Mutolaa” kitobi uyingizgacha bepul yetkazib beriladi!

📚Zaman akademiyasining olti oylik o'quv dasturi asosida tayyorlangan 400 dan oshiq videodarsliklar endi sizning ixtiyoringizda.

🫥 Zaman Mutolaa darsligida quyidagilar mavjud:
270 ta matn;
2 ming lug'at;
A1 dan B2 darajagacha bo'lgan matnlar;
200 ta Grammatikaga oid qoidalar;
tarkib qoidalar;

SHOSHILING JOYLAR SONI CHEKLANGAN!!!

📍Toshkent, Olmazor tumani, Qizil tut 7. Moʻljal: Chorsu "Havas" binosi;

📞  +998983100042
       +998900410042

🚀Telegram |  📷Instagram

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илм олишга имкониятингиз бўлмаса...

#shorts
t.me/BintuSodiq
Forwarded from Peshqadam Karvoni
“Peshqadam karvoni”dan yangi chorlov!

🤔 Qanday deysizmi?

Unda ushbu xabarni diqqat bilan o‘qing. Siz kitobxonmisiz, kitobning ahamiyatini ham juda yaxshi bilasiz, atrofdagilaringizni ham mutolaaga oshno qilishni juda xohlaysiz-u, ammo ishni nimadan boshlash kerakligini bilmayapsizmi? 📖

📌 Unda ishni xonadoningizda shinamgina kutubxona ochishdan boshlang.

Endi esa chorlovga qaytsak. 😉

Xonadoningizda kutubxona mavjudmi? U orqali kimgadir o‘rnak bo‘lishni istaysizmi?

💡 Unda ushbu chorlov ayni muddao. Kutubxonangiz suratini bizga yo‘llang va bu bilan boshqalarni ham kutubxona ochishga undang. Biz har hafta sizning xonadon kutubxonangizni sahifalarimizda e’lon qilib boramiz.

🌟Bundan tashqari suratlar kanalga joylangach eng koʻp boshqalarga ulashilgan kutubxona egalariga oy soʻngida sovgʻalar taqdim etiladi.

Chorlovimiz sizga ma’qul bo‘lsa,
@peshqadam_murojaat da suratlaringizni kutamiz. 📸

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умрага бориш учун эрнинг розилиги керакми?

Савол:
Ассалому алайкум, Одинахон опажон. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Опажон, жуда қийин аҳволда қолдим, маслаҳат беринг, илтимос. Бундан 3-4 йил аввал онам билан умра сафарига бориш учун навбатга ёзилган эдик. 2016 йилда навбатимиз келганини айтишди. Лекин турмуш ўртоғим мен билан жанжаллашиб, жаҳл устида: «Борсанг боравер, мен рози эмасман», дедилар. Ҳамма харажатларни адажоним ўзлари қиладилар. Ниятларим катта эди. Маслаҳат беринг, опажон, нима қилай?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Турмуш ўртоғингизнинг розилиги билан боришингиз керак. У кишига яхши гапириб, кўндиришга ҳаракат қилинглар. Катта ёшдаги одам, мисол учун, отангиз илтимос қилиб кўрсалар, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.


#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
Audio
📔Исро сураси (289-бет)

#tilovat
T.me/bintusodiq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM