Bintu Sodiq
138K subscribers
6.89K photos
2.97K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
ОТА-ОНАМ УЧУН РАМАЗОН РЎЗАСИНИ ТУТИБ БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?

Ассалому алайкум! Ота-онамнинг ёшлари катта бўлиб қолганлиги учун Рамазон рўзасини тута олмаяптилар. Мен ота-онам учун Рамазон рўзасини Рамазон ойидан кейин тутиб берсам бўладими? Илтимос, берган саволимни беэътибор қолдирмасангиз.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизга келган саволларнинг бирортаси беэътибор қолмайди, иншааллоҳ. Рўза – шахсий ибодат. Уни ҳар ким ўзи учун ўзи амалга оширмоғи лозим. Бировнинг ўрнига бошқаси қилиб бера олмайди. Шу боис ота-онангиз учун рўза тутиб беришингиз жоиз бўлмайди. Ота-онангизнинг ҳолатларига қаралади. Рўза тутишга қодир бўлсалар, ўзлари тутадилар. Агар қодир бўлмасалар ва қодир бўлишларидан мутлақо умид бўлмаса, тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя берадилар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

T.me/bintusodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойи яқинлашмоқда...😢

T.me/bintusodiq
Audio
Масъулиятни ҳис қилиш

«Ҳикматли дунё» (6-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_7

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онажон, бу Рамазон ойида мен биринчи марта рўза тутдим!

Болалар учун Рамазон нашидаси
Урду тилидан Замира Тўйчиева таржима қилган

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-Апрель ЁЛҒОН ГАПИРИШ ҲАҚИДА!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳ

https://youtu.be/qNmPKmxc8Co

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир

Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.
«Ёлғон» сўзи араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.
Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:
Журжоний: «Ёлғон – хабарнинг воқеъликка тўғри келмаслигидир», деган.
Ибн Ҳажар: «Ёлғон – бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир», деган.
Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга, амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла қилади. Ёки унинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.
Одатда одамлар ёлғонга унчалик эътибор бермайдилар. Ёлғон фақат ёлғончининг ўзигагина маънавий зарар келтиради, деб ўйлайдилар. Аслини олганда эса ёлғон йўлида учраган ҳар қандай нарсага олов пуркаб, куйдириб-ёндириб, янчиб ўтувчи аждаҳо каби ҳамма нарсага зарар етказади. Ҳатто ҳаётнинг барча соҳаларида бирин-кетин фалокатларга олиб келиши ҳам мумкин.
Шу сабабли Исломда бошқалар учун арзимас нарса ҳисобланган ёлғонга жиддий эътибор берилади, унга қарши курашилади.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир гўдак болага «Мана буни ол», деса-ю, ҳеч нарса бермаса, у одам ёлғончи бўлади», дейдилар.
Ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди, барча ишларни бузади ва ўз эгасининг обрўсини тўкади. Одамлар ёлғончининг гапига ишонмай қўядилар ва унга бирор ишни ишониб топширмайдиган бўладилар. Ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида – хоҳ олди-сотди муомалаларида бўлсин, хоҳ ишлаб чиқариш соҳасида бўлсин, хоҳ маиший хизмат соҳасида бўлсин, кишилар ўртасида ўзаро ишонч бўлмоғи лозим. Ёлғон эса ишончни йўққа чиқаради.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?! Халқ ичидаги «Фалончининг фариштаси йўқ», деган қабилдаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ёлғон” китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
Channel photo updated
Audio
Азон билан саҳарлик орасидаги вақт

#Кун_ҳадиси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

t.me/bintusodiq
Forwarded from Bintu Sodiq
Рамазон_алифбоси_силсила_Кундалиги_2.pdf
23.8 MB
#Премъера

Болажонларимиз учун Рамазон туҳфаси!

Юклаб, қoғозга чиқариб фойлананинг.

https://www.youtube.com/watch?v=X2wiaOsv4lE

T.me/bintusodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турк қардошларимиздан «Рамазон келди»

Барчамизга улуғ ой муборак бўлсин!

T.me/bintusodiq
Аёлларга Рамазон насиҳатлари

Афсуски, кўпчилик бу улуғ ойда исрофлар қилишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол қиладиган таомлар миқдори, йилнинг бошқа ойларига нисбатан кўпроқ. Фақат Аллоҳ раҳим қилганлар бундан мустасно. Шунингдек, аёл кунининг кўп қисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан ўтказиб юборади. Энди у қачон Қуръон ўқийди? Қачон Аллоҳни зикр қилиб, У Зотга дуо ва истиғфор билан юзланади? Қачон рўза ҳукмлари ва кечаси қоим бўлиш одобларини ўрганади? Қачон Аллоҳга итоат қилиш учун фурсат топади?
Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин ҳамда Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, аҳли оилаларига ва саҳобаларига салоту саломлар бўлсин. Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу қисқа калималарни ва қимматли нидоларни муслима аёлларга бағишлаймиз. Аллоҳ таъолодан бу насиҳатларни мўмина опа-сингилларимизга фойдали қилишини ва уларга Аллоҳга итоат қилишларида ҳамда бу улуғ ойда Аллоҳнинг розилиги ва мағфиратига етишишларида ёрдамчи қилишини сўраймиз.
Биринчи насиҳат
Рамазон биз шукр қилишимиз лозим бўлган неъматдир. Муҳтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллоҳнинг мўмин бандаларига берган энг улуғ неъматларидандир. Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади, гуноҳлар мағфират қилинади, ажр-савоблар кўпайтирилади ва Аллоҳ бандаларини жаҳаннамдан озод қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «… Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаҳаннам қопқалари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади…».
Муттафақун алайҳ.
«Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб, Рамазон рўзасини тутса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид қилиб Рамазонда (кечалари) қоим бўлса, унинг олдин қилган гуноҳлари кечирилади».
Муттафақун алайҳ.
Аллоҳ таъоло Ҳадиси Қудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари ўзи учундир. Фақат рўза Мен учундир. Унинг мукофотини ҳам Ўзим бераман».
Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рамазон ойининг ҳар кеча-кундузида Аллоҳнинг жаҳаннамдан озод қиладиган бандалари бор ва ҳар бир мусулмоннинг дуо қилса, ижобат қилинадиган бир дуоси бор».
Аҳмад ривояти.
Яна бу ойда Қадр кечаси ҳам бор. «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир». (Қадр, 3)
Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллоҳнинг сизга берган неъматининг нечоғлик улуғлигини баён қилиб беради. Сизни бошқалардан афзал қилиб, Рамазон рўзаси ва қиёми учун тайёрлади. Ўтган Рамазонда биз билан бирга рўза тутган қанча кишилар ҳозир тупроқ остида, қабрларидалар. Бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг, уни гуноҳлар ва ёмонликлар билан қарши олманг. Акс ҳолда, бу неъмат завол топади.
Мана бу шоирнинг сўзи қандай ҳам яхши:
Шукр эт, Аллоҳнинг иноятига,
Токи гуноҳ сабаб топмасин завол.
Омонлик фақат Ҳақ ибодатида,
Ношукр бандага кўп оғир савол.

t.me/bintusodiq
Asaxiy Uz дан Рамазонга совға!

Ўнтаси бирда ва етказиб бериш текин. Диний маърифий мавзудаги китоблар тўпламини 1 майгача чегирма нархда харид қилинг, биз бўлса буюртмани Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига етказамиз.

Ушбу муборак ойда бизнинг тўплам билан яқинларингизга қувонч улашинг!

1. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Фарруҳ Абдулкарим: Рамазон соғинчи
2. Доктор Оиз Қарний: Рамазон ҳикматлари
3. Саид Чамлижа: Иймон ва ҳузун
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Мўминнинг нажоти - муфассал закот китоби
5. Али ибн Жобир ал-Файфий: Чунки сен борсан, Аллоҳ...
6. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий: Исломда шарм-ҳаё
7. Жунайд Суави: Алининг жойнамози ёхуд оиласига нур киритган фарзанд
8. Пайғамбаримиз алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳо
9. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Мўминнинг қалқони
10. Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли: Савдогарлар устози ёхуд ҳақиқий омад калити

Тўплам нархи: 279.000 сўм

Буюртма бериш учун👇

Сайт орқали:
https://u.to/jesTHA
Бот орқали: @asaxiybot

реклама
Азизалар, сизлар учун янги тонгги дастур!

"РАМАЗОН САБОҚЛАРИ"

Рамазон раҳмат ва мағфират ойидир. Рамазон ҳам моддий, ҳам маънавий покланиш ойидир.

Бу ойни янада барокатли, сермазмун ўтказишни истасангиз, муборак Рамазоннинг сокин тонгларида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан ҳамнафас бўлинг. У кишидан Шайх Муҳасибийнинг руҳий тарбияга оид «Иршод истаганларга рисола» китоби асосидаги Рамазон сабоқларини тинглаб боринг.

Сабоқлар Рамазон ойининг илк кунидан, яъни, эртадан тонгги соат 5:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари тонгги соат 5:30да Bintu Sodiq каналининг Youtube тармоғи орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Муборак Рамазоннинг сокин тонгларида "Рамазон сабоқлари" билан ҳамнафас бўлинг!

T.me/bintusodiq
Audio
Биринчи пора

Рамазон кечаларида биз билан бирга тиловат қилинг ва 30 кунда 30 порани тингланг.

"Ўзбек қория"лари
#Рамазон_хатм
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"РАМАЗОН КЕЛДИ"

"Muslimaat.uz" қошидаги "Муншидаат" гуруҳи ижросида

#муншидаат

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Муслималарга Рамазон туҳфаси!
🌼🌸🌺🌼🌸🌺🌼🌸🌺🌼🌼🌸


⚡️⚡️⚡️ “РАМАЗОН КУНДАЛИГИ" СОТУВГА ЧИҚДИ!

Бу кундалик бир неча йилдан бери muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq каналида электрон шаклда мухлисларимизнинг эътиборига ҳавола этилиб келинарди. Эндиликда эса кундалик-китоб шаклида чоп этилди!

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказишингизда биз сиз учун тайёрлаган “Рамазон кундалиги” катта ёрдам беради, деган умиддамиз!

🌺Ғоя муаллифи:
Одинахон Муҳаммад Содиқ
🌸Нашриёт: "Hilol-nashr" нашриёт-матбааси
🌼Сана: 2022
🌺Ҳажми:48 бет
🌼Муқоваси: юмшоқ

👉Нархи: 12 000 сўм

👉Буюртма беринг

Дўконларимиздан харид қилинг.

Бош дўконларимиздан харид қилинг. Тез кунда қолган дўконларимизга ҳам етказилади, иншааллоҳ.

@HilolNashr
t.me/bintusodiq