Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Шайтон ҳам яқинлаша олмайди......

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Қабристонга борганда Қуръон тиловат қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва сиздан рози бўлсин.
Қабристонга борганда Қуръон тиловат қилиш жоиз эмасми?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом.
Тобароний Абдурраҳмон ибн ал-Алаа ибн ал-Лажлаждан ривоят қилади:
«Отам менга шундай дедилар: «Мени лаҳадимга қўйгач, «Бисмиллаҳи ва ъалаа миллати Росулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам», дегин. Сўнгра устимга тупроқ тортгин. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шуни айтганларини эшитганман».
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг «Ким қабристонга кирганда Ёсин сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради, унга эса ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади», деганлари ривоят қилинган.

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Вафот этганларингизга Ёсинни қироат қилинглар», деганлар».
Аҳмад, Ибн Можа, Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шунингдек, Фотиҳа сураси, Бақара сурасининг бошидан «муфлиҳун»гача, «Курсий» оятини, «Аманар-расулу»ни, «Таборак» сурасини, Такаасур сурасини, «Қул аъуузу бироббил фалақ» ҳамда «Қул аъуузу бироббин-наси»ни уч мартадан, Ихлос сурасини уч, етти ёки ўн бир марта ўқиса ҳам яхши бўлади. Қироатнинг савобини ўтганларга бағишлаб, дуо қилинади.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони исми жисмига мос Ибодатхон

HDформатда
https://www.youtube.com/watch?v=i8-krG9IuSE

Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot

t.me/muslimaatuz
t.me/bintusodiq
Audio
МАХСИНИ EЧСА ТАҲОРАТ КЕТАДИМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Forwarded from Bintu Sodiq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онангизни зиёрат қилдингизми?!

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Пичирламасин...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Эркак киши қаерга уй қуришида аёлнинг розилиги муҳимми?

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 35да, икки фарзанднинг отасиман, катта уйда укам билан бирга яшаймиз. Мен уйда йўқлигимда аёлим билан уйимиздагилар ўртасида озгина келишмовчиликлар бўлди. Сўнг аёлимни ўзим билан шаҳарга олиб кетиб, 7 йил ижарама-ижара яшадик. Шаҳардан уй қилолмадим, уйдагиларнинг розилиги билан қишлоқдаги катта уйни укам билан бўлишиб, уй бошладим. Дадам ўтиб кетганлар, онам Аллоҳга шукр, 68 ёшга кирдилар. Муаммо шуки, аёлим «Мен у ерда яшамайман», деяпти. 8 ойдан бери неча марта тушунтиришларимга қарамай, аразлаб уйига кетган. Катта фарзандим мен билан. Оилани сақлаб қолиш учун роса ҳаракат қилдим. Энди ажримга ариза бермоқчиман. Шу аёлим оила қандай муқаддас нарса эканлигини тушуниб етишини истардим. Бунда менинг хатоим ҳам борми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Эр қаерда бўлса, хотин ҳам ўша ерда бўлиши керак. Сиз ажрашишга шошилманг. Оилани сақлаб қолинг. Вақти келиб, тушуниб, ёнингизга қайтиб қолар, иншааллоҳ.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эсимда, битта Кафирун сурасини топшириш учун устозга тўрт марта борганман!.."

Машрабхон Абдуллажонова,
“Жўйбори калон” аёл-қизлар
Ислом ўрта махсус билим юртининг 4-курс талабаси

https://www.youtube.com/watch?v=AXjUUf5ckn4

«Қориялар гулшани»

⚡️Янги сони

#Қориялар_гулшани
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Audio
ҚАЗО НАМОЗИНИНГ СУННАТИ ЎҚИЛАДИМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Саҳардаги убудият

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Audio
Жаннатнинг хурфаси

#Кун_ҳадиси
@bintusodiq
Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан янги лойиҳа

Муҳтарам мухлислар!
«Muallim Media» маърифий канали устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирокидаги янги туркум кўрсатувларни эътиборингизга ҳавола қилади.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» деб номланган янги кўрсатувда muslimaat.uz сайтининг «Саволлар» бўлимига сиз азизлардан келган саволларга Одинахон Муҳаммад Содиқ жавоб берадилар.
Марҳамат, «Билимсизликнинг шифоси – савол» номли кўрсатувимизни кузатиб боринг ва икки дунёингиз учун фойдали бўлган жавоблардан баҳраманд бўлинг!
Кўрсатувни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

@muallim_media
@muslimaatuz
@bintusodiq
Ширк эмасми?

Савол:
Ассалому алайкум! Ҳомиладор бўлмаётган келинчакларга Маккага борган хожи аёллар қандайдир бир қаттиқ ёнғоқ, буғдой, яна алланималар олиб келишади. Гўёки шуни еса, ҳомиладор бўлармиш. Шунга қаттиқ ишонишади, менга ҳам анча олиб келишди, аммо бу ширкка кириб қолмасмикан, деб иккиланяпман. Бу иш тўғрими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Шу нарсани истеъмол қилганлар ҳомиладор бўлгани тажрибадан ўтгани учун буни тавсия қиладилар. Аммо «Ҳамма иш Аллоҳдан, Аллоҳ ҳомила бўлишига шу ёнғоқни сабаб қилса, ҳомила бўлади, бўлмаса йўқ» деб, ҳамма ишни Аллоҳнинг иродасига боғлаб еса, ширк бўлмайди. Лекин ҳомила бўлишини фақат шу ёнғоққа боғлаб қўйилса, ширк бўлади.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон тиловати ила барака бўлади!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

t.me/bintusodiq
Audio
ТАЛОҚ ТУШМАСДАН СУД ОРҚАЛИ АЖРАШГАН ЭРИ ВАФОТ ЭТСА ИДДА ЎТИРАДИМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Илмга ким етиша олади?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Audio
Иситма хатоларни кетказур

#Кун_ҳадиси
@bintusodiq
Қунут дуосини ёд олмаган бўлса

Ассалому алайкум! Витр намозида «Қунут» дуоси ўрнига 3 маротаба Ихлос сурасини ўқиш мумкинми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
«Қунут» дуосини ҳали ёд олмаган одам уни ёдлаб олгунича уч марта «Аллоҳуммағфир лии», деса ёки «Роббанаа аътина»ни ўқиб турса бўлади. («Кифоя» китобидан.)
Сизга қўшимча тавсия: Қунут дуосини ҳар куни эрталаб учтадан сўзини ёдланг ва кечгача қайтариб юриб, ўша ёдлаганингизни ўша кунги витрда ўқинг. Эртасига кейинги учта сўзини кечгача қайтариб юриб, хуфтондан кейин кечаги ва бугунгини жамлаб ўқинг. Шу тариқа ҳар куни атиги учтадан сўзини ёдлаб, жамлаб кетсангиз, 5-6 кунда ҳаммасини ёдлаб оласиз.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg