Bintu Sodiq
138K subscribers
6.99K photos
3.02K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Яхшилик қилинг...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
КРИВЕТКА ҲАЛОЛМИ?

Ассалому алайкум! Криветка ҳалолми ёки ҳаром?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабга кўра макруҳ.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Audio
СТАДИОНДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Ўзинг ҳақингда кўп гапираверма...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
НАМОЗДА ЎҒИЛГА ИҚТИДО ҚИЛИШ

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 34 да. Иккита ўғлим, қизим ва мен бирга намоз ўқиймиз. Ўғилларим олдинда, биз қизим билан орқада туриб ўқиймиз. Ўзим намоз китобидан ўрганиб, болаларимга ҳам китобдан ёдлаттирганман. Саволим шуки, мен 13 ёшли ўғлимга эргашиб ўқишим тўғри бўладими ёки ўзим ҳам ичимда алоҳида ўқишим керакми? Кейинги саволим намоздан кейин тасбеҳ айтиб, ўғлим Қуръон тиловат қилганида Оятал курсийни ҳаммамиз ичимизда тиловат қилсак бўладими ёки бир одамнинг ўқигани кифоя қиладими? Жавобларингиз учун раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўғлингиз балоғатга етган бўлса, унинг ортида туриб намоз ўқишингиз тўғри бўлади. Балоғатга етмаган боланинг имомати жоиз эмас. Намоздан кейин бир киши тиловат қилса, бошқалар унга сомеъ бўладилар, яъни фақат эшитиб турадилар.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Audio
ҒУСЛДАН СЎНГ ТАҲОРАТ ШАРТМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Опоғдадам Муҳаммад Юсуф ҳожи дада телевизордан қаттиқ тақво қилардилар. Уйда унга рухсат йўқ эди. Фақатгина Шайх ҳазратлари кўрсатиладиган бўлсагина рухсат берган эканлар. Шунда ҳам бундан бошқа нарсани кўрганлар жазоланар экан. Модомики, "дилбузар"нинг ҳозирги ҳолати бизнинг динимизга, ахлоқимизга, одобимизга, тарбиямизга, миллийлигимизга, онгу шууримизга ва бошқа ҳар бир ҳолатимизга тўғри келмас экан, Ҳожи даданинг йўлларини тутиб қўявериш керак. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
ХАТМИ ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ДУО

Ассалому алайкум! Бирон ўтган инсонга атаб Қуръон хатм қилганда ўзимизнинг мақсадларимизни ҳам сўраб дуо қилсак бўладими? Ёки ўша мақсадларимиз учун алоҳида Қуръон хатм қиламизми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Қуръон хатмидан кейинги дуолар мустажоб, дейилгани учун иккисини ҳам қилиш жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб очиш орзусидаги қория

«Қориялар гулшани»

⚡️Янги сони
https://www.youtube.com/watch?v=6vXzE9vO7MY

#Қориялар_гулшани
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Кеча тонгда Ғирён шаҳри муфтийси, Аллома, Шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг вафотлари ҳақидаги хабарни эшитдик. Бу зот Ҳазратимизнинг устозлари эдилар. У киши Ҳазратимизнинг фарзандларига ҳам устозлик қилган эдилар.
Шайх Робитийдан бизга унутилмас хотиралар қолган. Биз Устоз билан саодатли дамларни кечирганмиз.
Яна бир устун кетди..
Аллоҳим, Устозимизни Ўз раҳматинга олгин! Охиратлари обод қилгин! Қилган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ айлагин! Тарқатган манфаатли илмларини қиёмат қадар садақаи жория бўлишини насиб этгин!
Аҳиллари, фарзандлари, ёру биродарлари, биз шогирдларига сабру салвон бергин! Омин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

T.me/bintusodiq
АРОҚ ИЧАДИГАН ЭР

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ичиб келганларида буюрган ишларини қилгим келмайди. Жуда ёмон кўриб кетаман. Ўзим Қуръон ўқийман. Намозларни ўз вақтида ўқийман. Фарзандларимга ҳам Қуръон ва намозларни ўргатаман, лекин хўжайнимни ичишдан қайтара олмаяпман. Қишлоқда турамиз. Ҳозир қиш бўлгани учун ҳаммамиз битта хонада яшаймиз. Намоз ва Қуръонни ҳам шу хонада ўқиймиз. Ичган одам бор жойда Қуръон китоб турса ёки ўқиса бўладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
Audio
ФҲДЁ АЖРАТГАНДА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума тонги хайрли бўлсин!

T.me/bintusodiq