Bintu Sodiq
138K subscribers
6.96K photos
3.01K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ниҳоятда авжига чиқди. Аллоҳ таолонинг неъмати бўлган бу манбалар ёрдамида уйда ўтирган жойимизда дунёнинг исталган нуқтаси билан алоқа ўрнатишимиз, исталган йўналишда илм олишимиз, ҳунар ўрганишимиз мумкин бўлди. Энг муҳими, бу универсал воситалар ёрдамида динимизни ўрганишимиз, илмимизни оширишимиз мумкин бўлди. Лекин афсуски, аъзоси кўп каналлар орқали пул топиш имкони борлигидан фойдаланиб, баъзилар машҳур диний каналларнинг номини, рамзини, уламоларнинг суратларини қўйиб, канал очиб, интернетдан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни унча яхши билмайдиган соддадил одамларни алдашяпти. Эҳтимол, бундай ўхшаш номли каналларни очганлар бу ишни яхши ниятда бошлаган бўлиши мумкин, лекин буни ўша расмий канал эгалари билан бемаслаҳат қилганларидан ниятлари яхшига ўхшамайди.
Ачинарлиси шуки, бундай кишилар халқимизнинг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг, у кишининг фарзандлари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг номларини қўйиб ҳам турли каналлар очиб олишмоқда. Ёмон томони шуки, улар аввалига саҳиҳ маълумотларни қўйиб, каналига одам тўплаб олгач, кейин бу улуғ инсонларга, динимизга алоқаси бўлмаган, халқимизнинг эътиқодига, маданиятига, урф-одатларига ёт бўлган баъзи маълумотларни ҳам қўйишяпти. Натижада бу каналларга устозларимизнинг меросини, динимизни ўрганаман деб кириб қолганлар кейин бизга мурожаат қилиб, каналда ҳар хил номаъқул маълумотлар қўйилаётганини айтиб, шикоят қилишяпти.

Қуйида Муслимаат.уз саҳифасига ҳамда саҳифа мудираси Одинахон Муҳаммад Содиққа тегишли бўлган, ижтимоий тармоқларда фаолият кўрсатаётган каналлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Муслимаат.уз саҳифасининг расмий сайтлари:
Muslimaat.uz
Forum.muslimaat.uz
Savollar.muslimaat.uz

Муслимаат.уз саҳифасининг Телеграмдаги расмий каналлари:
@Muslimaatuz
@Bintusodiq
@muslimaat_liboslari
@muallim_media

Шундан бошқа ҳар қандай каналлар бизники эмас. Айниқса, Одинахон Муҳаммад Содиқнинг исмлари, расмлари ва бошқа шунга яқин номлар қўйилган жуда кўп каналлар бизники эмас, бизнинг каналлардан олиб қўйилганидан бошқа маълумотларга бизнинг алоқамиз йўқлигини эслатиб ўтамиз.
ҚАЗО НАМОЗ

Ассалому алайкум! Қазо намознинг охирида оятал курсий ўқиладими?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Курси ояти намоздан кейин ўқилади. Қазо ҳам адо кабидир. Шунинг учун қазо намоздан кейин ҳам ўқилади.
Намоздан кейинги зикр ва дуолар ҳақида келган ҳадиси шарифларни жамлаб, ўрганган уламолар уларни тартибга солиб, кўпчиликка баён қилиб берганлар. Машҳур фақиҳ Ваҳба Зуҳайли «Ал-Фиқҳул Исломийю ва адиллатуҳу» номли кўп жузли китобида жумладан, қуйи¬дагиларни ёзади:
«Намоздан кейин Аллоҳнинг зикрини ва асар бўлиб қолган дуоларни қилиш суннатдир. Мазкур нарсалар ортидан суннати бўлмаган бомдод ва аср намозларида фарздан кейин, ортида суннати бор пешин, шом ва хуфтон намозларида суннатдан сўнг адо этилади. Чунки истиғфор намознинг нуқсонига эваз бўлади. Намозда Аллоҳга қурбат ҳосил қилингандан кейинги дуо эса ажру савоб олишнинг энг муносиб йўлидир.
Намоздан кейин махфий айтиладиган зикрлар қуйидаги тартибда келтирилади:
Қавмига таълим бермоқчи бўлган имом ўрганиб олгунларича овозини чиқариши мумкин. У чап тарафини меҳробга қилиб, одамларга қараб ўтиради. Сўнгра уч марта: «Астағфируллоҳ», дейди. Кейин «Аллоҳумма антассалом ва минкассалом таборакта йаа Залжалоли вал икром» деб, «Оятул Курсий»ни тиловат қилади.
Имом Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан Тобароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алай¬ҳиссалом: «Ким фарз намозидан кейин «Оятул Курсий»ни қироат қилса, у бошқа намозгача Аллоҳнинг зиммасида бўлади», деганлар.
Имом Насоий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз алай¬ҳиссалом: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин «Оятул Курсий» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, уни ўлимдан бошқа нарса жаннатга киришдан тўса олмайди», деганлар.
Сўнг ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» айтилиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайин Қодийр» калимаси ўқи¬лади».
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Узоқ кутилган ГУЛДАСТА

#ANONS

Азиз Қуръон шайдолари, эътиборингизга "Ўзбек қориялари" дастурини тақдим этамиз. Бунда сизлар ўзбек қорияларимизнинг гўзал тиловатларидан баҳраманд бўласиз.

Дастуримизнинг илк сонини БУГУН 19:07да кутиб олинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек қориялари
Узоқ кутилган ГУЛДАСТА

Ушбу дастурда ўзбек қорияларимизнинг гўзал тиловатларидан баҳраманд бўласиз.

Фатҳ сураси, 28-29-оятлар

Премьера

HD форматда
https://youtu.be/0si5IotOWGM

#Ўзбек_қориялари
T.me/bintusodiq
Audio
ТАВБА ҚАБУЛ БЎЛИШИ ШАРТИ

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Табассум қилинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни уч нарсага бепарво бўлма!

1. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
2. Каҳф сурасини ўқиш.
3. Ушбу кундаги дуо ижобат бўладиган фурсатни ўтказиб юбормаслик.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Ёлғон эмасми?

Ассалому алайкум! Баъзи пайтларда масалан, «Чарчамадингизми?» дейишса, чарчаган бўлсам ҳам, «Йўқ чарчамадим», дейман. Шу тўғрими? Ёки бу ёлғон ҳисобланадими? Ростини айтиб «Ҳа, чарчадим» десам хафа бўлиб қолишлари мумкин ёки умуман нотўғри тушуниб қолишлари мумкин. Шунга ўхшаш вазиятларга кўп дуч келаман. Шундай пайтларда қандай йўл тутишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин. Раҳмат.

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бошқача жавоб бериш керак, мисол учун, «Аллоҳ ҳамиша куч-қувват берсин», каби.

Валлоҳу аълам.

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Audio
ТОВУҚНИ ПОКЛАШ

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Эй фарзанд! Кечаси кўп ухлаш қашшоқлик аломатидир
Қуруқ илмнинг ўзи сенга кифоя бўлса, ундан бошқа амалга эҳтиёжинг бўлмаса, Аллоҳ таолонинг «Сўровчи борми? Истиғфор айтувчи борми? Тавба қилувчи борми?» деган нидоси беҳуда, бефойда бўларди.

"Эй фарзанд" китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

t.me/bintusodiq
Қайин опам менга қайнона

Ассалому алайкум! Яқинда қайин опам эрлари билан уришиб, уйимизга келдилар. Бир ойча бўлди, биз билан яшаяптилар. Биз ҳар куни ишга боришлари учун йўл ҳақи берамиз, келгунларича иккита ўғилларига қарайман. Уларни чўмилтираман, кирларини юваман. Ишга кетганларидан кейин ўринларини тозалаб ўтираман, лекин шунда ҳам мени ёмон кўрадилар. Ҳозир карантинда ишга бормаяптилар. Ҳар битта ишимдан айб топиб, мени ерга урадилар. Ўтирсам ҳам, турсам ҳам ёқмайман. Пиширган овқатимдан, ҳатто дамлаган чойимдан ҳам айб топиб уришадилар. Эримга, катта қайин опамга мени ёмонлайдилар. Бошимда қайнонам йўқ, қийналяпман. Эрим-ку, мени тушунадилар, лекин қолганлар мен ҳақимда нима хаёлга борадилар, билмайман. Сиздан илтимос, менга маслаҳат беринг. Кун сайин руҳий аҳволим оғирлашяпти, асабийлашганимда лабларим, қўл-оёғим увишиб, ҳеч нарсани сезмай қоляпман. Қайин опам менга қайноналик қилишларига қанчалик ҳақлари бор?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Сизга қайноналик қилишга умуман ҳаққи йўқ. Ишини ўзи қилсин, болаларига ҳам ўзи қарасин. Агар бирор жанжал чиқарадиган бўлса, сиз хотиржамлик билан бундай қилишига нима асоси борлигини сўранг. Кимдир орага аралашса, сиз уни ҳурмат қилишингизни, унинг сизга бундай муносабат қилишга ҳаққи йўқлигини айтинг. Ва хотиржам бўлинг.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аллоҳга нима дейман?"

"Муншидаат" гуруҳи аъзоси Дилдора бинту Умар

#муншидаат
https://youtu.be/SzAEvxtvuaQ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Audio
БАЛОҒАТГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ГУНОҲИ ОТА-ОНАСИГАМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Муваффақиятсизликка енгилма

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт
Audio
Нашидлар тўплами

"Muslimaat.uz" қошидаги "Муншидаат" гуруҳи аъзолари

https://youtu.be/rdpXHXeaIBg

#муншидаат
T.me/bintusodiq
Эрим намоз ўқимайди

Ассалому алайкум! 5 маҳал намоз ўқиб, Рамазон рўзасини тутаман. Фарзандларимга ҳам имкон қадар Ислом динини чиройли таништиришга ҳаракат қиламан. Лекин эрим умуман намоз ўқимайди, ичиш-чекишни, сўкишни, ёлғон гапиришни ташламайди. Аллоҳдан ҳар намозимда инсоф сўраб, дуо қиламан. Гоҳида ҳурмат қилгим келмай қолади. Бенамоз эр билан яшашим қанчалик тўғри?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан. Аллоҳдан умид қилиб, сўрайверинг. Ўзингиз намуна бўладиган даражада Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам бўлинг ва сабр қилинг. Роббул оламиндан турмуш ўртоғингизга ҳидоят сўраб қоламиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Ато ва ман қилиш ҳақида

Махлуқотлардан келган ато махрумликдир.
Аллоҳдан келган ман қилиш эҳсондир.

Бандадан нимадир умид қилиш, тама қилиб, нимадир бергани учун унга қарам бўлиш ҳолати Аллоҳ таоло бандасидан бирон нарсани олиб қўйишидан ёмонроқдир. Банда бир одамдан тама қилиб яшаса, бунинг охири хорлик билан тугайди, ҳеч бўлмаганда ўша одамнинг миннатига учрайди.
Аммо бу нарса диний сабаб туфайли юз берса, кимдир унга бир нарсани зиммасидаги фарз юзасидан, Аллоҳ йўлида берса, бу беришнинг оқибати бутунлай бошқача бўлади. Бир банданинг бошқа бир бандага диний сабабларсиз бирон нарса бериши аслида бериш эмас, маҳрумликдир, чунки бундай бериш миннатга, хорликка ёки қарамликка олиб боради. Аллоҳ таолонинг бериши билан банданинг бериши орасида ниҳоятда катта фарқ бор. Зеро, бандага бериладиган барча нарса аслида Аллоҳ таоло томонидан берилади. Аммо Аллоҳ берди, деб таъриф қилинганда Аллоҳ рози бўлган ҳолатда эришилган нарсалар назарда тутилади.
Ношаръий йўл билан эришилган нарсалар – банда берган, банданинг ўз ихтиёри билан бўлган, Аллоҳ рози бўлмаган неъматдир.
Аллоҳнинг ниманидир бермаслиги эса банда учун хайрдир, яхшиликдир. Ҳалол йўл билан эришилган ҳар қандай нарса Аллоҳ таолонинг бандага берган атоси, унга кўрсатган икромидир. Демак, Аллоҳ таоло бандасига нимадир бермагани, бир неъматга ношаръий, қинғир йўл билан эришишдан маҳрум қилиб қўйганининг ўзи ҳақиқий атодир. Чунки бунда Ҳақ таоло бандасига шаръий йўл билан эришилган нарсаларни ато қилишни ирода қилган бўлади, ман қилган неъматдан ҳам афзал бўлган, яширин атосини раво кўрган бўлади.
Бандаларнинг ношаръий, нопок йўллар билан эришган нарсалари охир-оқибат маҳрумликка юз тутади. Бу маҳрумлик унинг ҳаётида сиртидан билинмаса-да, ички ғам-ташвишлар кўринишида турли шаклда намоён бўлади.
Кишининг ҳамма нарсаси бекаму-кўст, фарзандлари соғлом, дунё илмларини пухта ўзлаштирган бўлса-ю, лекин иймони ноқис, қалби қулфланган бўлса, буларнинг эвазига тенг кела оладиган неъмат бўла олармиди? Албатта, йўқ.
Аллоҳнинг ман қилиши банда учун хайрдир. Ҳеч қандай саъй-ҳаракат, интилиш бўлмай туриб, маҳрумликда қолишни Аллоҳ ман қилгандаги ҳолат деб бўлмайди. Киши истаётган нарсасига саъй-ҳаракат қилиб, барча имкониятларини ишга солиб, уриниб кўргач, Аллоҳ ман қилгани учун унга муваффақ бўла олмаса, мана шу Аллоҳнинг ман қилиши, йўлини очмаслиги бўлади. Банданинг наздидаги мана шу бермасликда, яширин ҳикматидаги натижа аслида У Зотнинг бергани экани юзага чиқади.
Келинг, бу мавзуни яна бир мисолда кўриб чиқсак. Аллоҳ розилиги учун илмий-маърифий, хайрли иш ёзишга киришдингиз. Бироқ бошланишдаги завқингиз ва имкониятингиз етмай, уни ёза олмай қолдингиз, иш бир йил тўхтаб қолди. Лекин бир йилдан сўнг уни аъло даражада битирдингиз. Бир йил аввал сизда ўша ишни комил даражада ёза олишингиз учун зарур бўлган билим ва қарашлар етарли эмаслиги туфайли, Аллоҳ таоло сизга бу ишни тугатишга изн бермади. Мана шу изннинг берилмагани хайрдир.
Махлуқотларнинг, бандаларнинг бериши маҳрумликдир, Яратувчи Зотнинг бермаслиги эса энг афзал атодир. Буни яхши англаган киши бирон иши ҳал бўлмаса, Аллоҳ таоло унга хайр, офият ато этганини ҳис қилиб, бесабрлик қилмайди.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

https://muslimaat.uz/maqola/36873
t.me/bintusodiq
Audio
АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЎЛГАН ШАҲИДЛАР ТИРИКМИ?

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube