Bintu Sodiq
137K subscribers
6.9K photos
2.98K videos
35 files
12.2K links
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси

Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz

Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Download Telegram
Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас. Улар олдида ҳижобда бўл!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

t.me/bintusodiq
УЗИда ҳомиланинг жинсини аниқлаш

Савол:
Ассалому алайкум! Қайсидир китобда «Она қорнидаги фарзанд ўғилми-қизми, буни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди», дейилган экан. Лекин ҳозир УЗИда аниқ кўриб, айтиб беряпти. Ёки бундай ҳадис йўқми?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Фотир сурасининг 11-оятида шундай марҳамат қилади: «Қайси бир урғочи нимага ҳомиладор бўлса, нимани туғса, фақат Унинг илми билан бўлур».
Нафақат инсоннинг, балки барча урғочи жониворларнинг – ҳайвонлар, қушлар, балиқлар ва бошқа сув ҳайвонларининг ҳомиласини ҳам, қачон ва нима туғишини ҳам ёлғиз Аллоҳ билади. Буларнинг ҳаммаси ҳаёт билан боғлиқ жараёнлардир. Улар Аллоҳнинг қудрати, изни ва илми билан содир бўлади.
УЗИ эса илмий изланиш, жиҳоз орқали бор нарсани билишга маълум даражада имкон беради. УЗИда ҳомиланинг жинсини аниқлаш уни олдиндан билиш ҳисобланмайди. Бу худди рентгенда суякнинг синган-синмаганини аниқлаш каби, бор нарсани аниқлаш, холос. Ҳозирги кундаги илм-фан тараққиёти, хусусан, тиббиётдаги ривожланишлар, замонавий технологиялар ёрдамида боланинг жинси ва бошқа белгиларини аниқаш имконияти анча кенгайган. Аммо барчамизга маълумки, инсон ҳам, у ясаган ҳар қандай асбоб ёки жиҳоз ҳам фақат Аллоҳ изн берган даражадагина ўз вазифасини адо этиши мумкин ёки адашиши мумкин. Шу боис, ғайбни фақат Аллоҳ билади, деган ақийдада собит турган ҳолда, баъзи воситалар ёрдамида Аллоҳ онанинг раҳмида яратиб бўлган ҳомиланинг жинсини маълум даражада аниқлаш мумкин, деб айта оламиз. Аммо такрор айтамизки, бу ғайбни билиш ҳисобланмайди. Шифокорларнинг холис эътирофларини ўқисангиз, уларнинг аксарияти Аллоҳнинг борлигига ҳам, шифо фақат Аллоҳдан эканига ҳам, фақат Аллоҳнинг айтганигина бўлишига ҳам жуда кўп марталаб гувоҳ бўлишади.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб авол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ
(видеоқўлланма-учинчи қисм)

Аёлларимиз учун таҳорат қилиш ва намоз ўқишни ўргатувчи ушбу видеоқўлланмани эътиборингизга ҳавола этиб келмоқдамиз.

Қўлланма ёрдамида таҳорат ва намозда кўпинча учрайдиган баъзи хато-камчиликларни тузатиб олишингиз ҳам мумкин.

Видеоқўлланманинг «Таҳорат ва поклик» боби 5 қисмдан иборат бўлиб, бугун эътиборингизга ушбу бобнинг 2-қисмини тақдим этамиз.

Биринчи қисм⬅️
Иккинчи қисм⬅️
Учинчи қисм
-Нажосатлар
-Енгил нажосатлар
-Оғир нажосатлар

HDформатда
https://youtu.be/04FvLzD3JVI

T.me/muslimaatuz
T.me/bintusodiq
Audio
ЧАҚАЛОҚҚА АЗОН АЙТИШ

«Ҳикматли дунё»
(5-диск)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ҳикматли_дунё_5
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атрофимиздаги илм тушунчасидан йироқ, диний тушунчалари жуда саёз аёл қизларимизга қандай ёрдам берсак бўлади? Кўпчилик, ўзингизни ислоҳ қилинг, ибрат бўлинг дейди. Шу кифоя қиладими?

forum.muslimaat.uz аёл қизларининг устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан бўлиб ўтган учрашув тадбиридан

Youtube орқали кўриш
https://youtu.be/XP6MUHDcsME

t.me/bintusodiq
Эй фарзанд! Хўроз сендан ҳушёр бўлмасин!
Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилган васиятларидан: «Ўғлим! Зинҳор хўроз сендан зийракроқ бўлмасин. У саҳарларда қичқирганда сен ухлаб ётган бўлмагин».

"Эй фарзанд" китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

t.me/bintusodiq
Audio
Хайрли амаллар

#Кун_ҳадиси
t.me/bintusodiq
Forwarded from Bintu Sodiq
Номаҳрамлар билан қўл бериб кўришиш мумкин эмас. Улар олдида ҳижобда бўл!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

t.me/bintusodiq
АЁЛНИНГ НИКОҲ ОРҚАЛИ МАҲРАМЛАРИ

"Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклардан) қуйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек, (одатда) кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар!.."

Нур сураси, 31-оят

Аёл кишининг маҳрамлари⬅️

t.me/bintusodiq
Қуръонни аудиосини эшитиб ёдлаш мумкинми?

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мен Қуръонни эшитсам, яхши ёдлайман. Иш қилаётиб ёки бошқа юмушларни қилаётган вақтда аудио эшитиб ёдлаш мумкинми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Бу ҳолатда Қуръонни беэътибор қолдирилмаса, жоиз.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб авол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Hilol-nashr" нашриёти ҳамда "muslimaat.uz" сайти муҳаррири Барно Саидраҳмон

Одинахон Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб «Билимсизликнинг шифоси – савол» китобининг тақдими

Youtube орқали кўриш
https://youtu.be/z5R9VYOrigg

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

t.me/bintusodiq
Forwarded from Iii
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

ОДИНАХОН МУҲАММАД СОДИҚ билан «МУНОСАБАТ» кўрсатуви

9-сон: «Ноўрин ғазаб қилманг»

Ҳамкорлик учун: 90 3202046 @muallimreklamabot

⬇️ Muallim media расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Audio
Чақалоқнинг нажосати таҳоратни бузадими?

«БИЛИМСИЗЛИКНИНГ ШИФОСИ - САВОЛ»

Саволларга Одинахон МУҲАММАД СОДИҚ жавоб беради

#ШИФОСИ_САВОЛ
http://bit.do/bntsdq
Эй фарзанд! Шариатга эргашилмаса, илм ҳам, амал ҳам залолатдир
Сўзинг ҳам, ишинг ҳам шариатга мувофиқ бўлиши керак. Чунки шариатга эргашилмаса, илм ва амал залолатдир, адашишдир.

"Эй фарзанд" китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси

t.me/bintusodiq
Forwarded from Islom.uz
Маҳрамларингни билиб ол!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Бола ўзини осиб қўйган

Савол:
Ассалому алайкум! Бола ўзини осиб қўйган, Аллоҳга шукр, тирик қолган. Энди нима қилиш керак? Шифохонага масжиддан мулла олиб келиб ўқитишди. Ўз уйига ҳам бирон тақводор кишига Қуръон тиловат қилдирвориш керакми? Мол сўйиб, эҳсон қилинди.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Аввало тавба қилиб, истиғфор айтиш лозим. Шу ишни қилган фарзандга Аллоҳни танитиб, қилган иши нақадар катта гуноҳ эканини тушунтириш керак. Энг зарури шу.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб авол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

@bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
«Билимсизликнинг шифоси ‒ савол» китоби
3-жузининг тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун, 2020 йил 24 декабрь куни «Hilol-nashr» матбаа нашриёти мажлислар залида «Билимсизликнинг шифоси ‒ савол» китоби 3-жузининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбир одатга кўра Қуръон тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ эл хизматига, дин хизматига астойдил бел боғлаган, илм беришнинг барча турларини ўз ўрнида қўллай билган уламолардан бири эдилар.
У киши Islom.uz портали қошида ташкил этилган «Зикр аҳлидан сўранг» сайти орқали мухлисларнинг турли мавзудаги саволларига жавоб бериб, халқнинг бу борадаги эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилганлар. Кейинчалик «savollar.muslimaat.uz» деган манзилда алоҳида сайт ташкил этилиб, савол-жавоблар мавзуларга кўра турли бўлимларга ажратилган ва асосий йўналишлар бўйича соҳа мутахассислари жалб этилган.
Устозимизнинг фарзандлари Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам падари бузрукворларининг изидан бориб, ушбу сайтда мухлисалардан келган саволларга баҳолиқудрат жавоб бериб келмоқдалар. Мазкур савол-жавоблар йиғилиб, «Ҳилол-нашр» матбаа нашриётида «Билимсизликнинг шифоси - савол» номи остида китоб ҳолида нашр қилиб келинмоқда. Хабарингиз бор, бу китобнинг 1 ва 2-жузлари чоп этилиб, китобхонлар қўлига етиб борганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Яқинда эса мазкур китобнинг 3-жузи нашрдан чиқди.
Устоза Раъно Валиева muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг қаламига мансуб «Билимсизликнинг шифоси ‒ савол» китобининг 3-жузи ҳақида гўзал тақдимот қилиб берди. У кишининг гўзал тақдимларидан, пурмаъно мавъизаларидан, ота изидан юриб, илм йўлида заҳмат чекаётган олима - Одинахон Муҳаммад Содиқнинг ҳақларига қилган дуоларидан қалбларга сокинлик чўмди.
Тадбирда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг аёлларни эъзозлаш мавзусида қилган маърузалари асосида тайёрланган видеоролик намойиш этилди. Сайтимизда фаолият олиб бораётган савол-жавоб бўлимлари мутахассислари – Арофат Тожихўжаева, Моҳира Қосимова, Мадина Джураева, Феруза Обидова, Нилуфар Раҳимовалар долзарб мавзуларда маъруза қилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Тадбир охирида устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ мухлислардан келган саволларга баҳолиқудрат жавоб бериб келаётган мутахассисларимизга миннатдорлик билдирдилар. Пандемия даврида тиббиёт соҳасида жонбозлик кўрсатган шифокор Феруза Обидовани эса эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Устозамизнинг хайрли дуолари ила тадбир якунланди.

T.me/bintusodiq