"BILLI" bolalar akademiyasi🏢
395 subscribers
4K photos
2.42K videos
72 files
447 links
"BILLI" bolalar akademiyasining rasmiy telegram kanali.

- Maktab
- Bogʻcha
- Oʻquv markaz

Murojaat uchun:
☎️ +998939109988
@billiuz
Download Telegram
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунда гойибона дийдорлашиш барчамизга насиб этсин.

Тунингиз осуда ўтсин!
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум азиз юртдошлар.
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Эрта тонгни, ,янги кунни факат яхши ният, эзгу мақсадлар билан қарши олинг.
🌼Кечаги кун ўтди,тарихга айланди.
🌷Кечаги кундаги хатоларни эслаб, елкангизда оғир бир юкни кўтариб юрманг.
🌸Ўша кечаги килган хатоларимизни тузатиш оркали биз ўсиб борамиз.
💐Кечаги кун биз учун бир дарс эди.
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрта тонгдан кўзларингиз гўзалликларни кўриб уйғонсин...

Кўзларингизни ҳам қувонтириб туринг...
@billi_uz
Омадингиз бор экан...

Агар бугун эрталаб соғ-саломат уйғонган бўлсангиз, дунёдаги 330 миллион инсондан бахтлироқ экансиз!

🏃‍♂ Агар бу тонгни танда дардсиз кутиб олган бўлсангиз, айни дамда 1 миллиард инсондан омадлироқ экансиз!

🕊 Уруш таҳликаси ва хавф-хатарсиз, ҳаётингизга таҳдидсиз кун кечираётган бўлсангиз, 500 миллион инсондан толелироқ экансиз!

🏡 Музлатгич ва жавонларингизда озиқ-овқат, эгнингизда кийимингиз ва тунда ухлаш учун уйингиз бўлса, дунёдаги 3 миллиард инсон сизга ҳавас қилади!

💰 Чўнтагингизда ёки ҳисоб рақамингизда пулингиз бўлса, дунёдаги омади кулган 1 миллиард инсондан бирисиз!

📖 Ушбу мақолани ўқий оляпсизми, демак, дунёдаги 2 миллиард саводсизнинг бири эмассиз!

👨‍👩‍👧‍👦 Ота-онангиз, турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз ёнингизда, оилангиз аҳил бўлса, Сиз дунёдаги жуда ноёб инсонлар қаторида ўз ўрнингизга эгасиз!

Шундай экан, Алҳамдулиллаҳ денг.
@billi_uz
​​☝️Текширувларга қараганда инсоннинг ўртача яшаш муддати

🌹71 йилдир.

🌹🕺🏻Ҳозир сиз тахминан 25 ёшлар атрофи бўлсангиз.

☝️🌹Агар сизга ўлдирувчи касаллик

☝️🌹Авария

☝️🌹 Ёки бошқа бирор сабаб билан вақтлироқ ўлим келмаса, сизни ўртача 46 йил умрингиз бор.

🌹 46 йил сизга кўп кўриняптими? Келинг кунларга ҳисоблаймиз.

🌹16790 кун бўлади. Бу кунларни соатларга ҳисобласак.

🌹402960 соат бўлади. Кўрдингизми? Миллиард эмас, миллион ҳам эмас, бор йўғи 402960 соат.

☝️🌹Бугун неча соат яшадингиз 12 соатми? Демак 402948 соат ҳаётингиз қолди.

☝️🌹 Шу 12 соатингизга қаранг. Шу соатлар ичида Аллоҳни рози қилувчи нима иш қилдингиз? Чуқур ўйлаб тафаккур қилинг. Бебаҳо соатларингиз камайиб бормоқда, бу соатлар Аллоҳ тарафидан фақат бир мартагина берилади. Балким биз ҳисоблаганимиздан сизнинг соатларингиз бир неча баробар камдир.

☝️🌹 Вақтингиздан унумли фойдаланинг вақтни берган зот буюрган амалларни бажаринг.


☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️

════════════════
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sardor Rahimxon - Gunohlarim yashirmasa Alloh. (AJR-loyihasi)
@billi_uz
ПИЁДА ЮРИШНИНГ 7 ТА ДАВОСИ🚶🚶🚶

10 дақиқа: гипертония безовта қилмайди!

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

15 дақиқа: бадантарбия

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқадан 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз!

Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни, албатта, хурсанд қилади. Яна чекишни ташлашни истаганлар, хумор тутганда,
20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

25 дақиқа: кайфиятингиз кўтарилади!

Тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда, ёлғиз ёхуд кўнгилга яқин инсонингиз билан атиги 25 дақиқа гина сайр қилсангиз, ширин хотираларни эслайсиз, қалбингиз янги ва эзгу орзуларга тўлади. Натижада ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.

35 Дақиқа
Тушкунликни енгиш учун вақтингизни аяманг! Ахир сиздан нима кетди? 35 дақиқа тоза ҳавода сайр этсангиз бас!

45 дақиқа: шамоллашга йўқ деймиз!
Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

60 дақиқа: юракка фойда
Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

☝️
☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️
•┈┈┈┈┈┈••✿❁✿••┈┈┈┈┈┈•
@billi_iz
Doktor Stiven Xouksning so'zlariga ko'ra organizmni qiynab parhyez tutish kerak emas va har bir inson o'z ovqatlanish tartibini tuzib olib, unga doimiy amal qilmog'i lozim. Chunki Stivenning o'zi ham bir necha yillar parhez tutgan, ammo natija bo'lmagan, faqatgina o'zi ishlab chiqqan ichki hissiyot – ozish metodikasi bilan 22 kg. ga ozishga erishdi va bu natijani haligacha saqlab turibdi.

Intiutiv ravishda parhyez tutish odatiy parhyezdan farq qiladi. Chunki odatiy parhyezda ayrim taomlardan, mahsulotlardan voz kechishimizga to'g'ri keladi.Organizmimiz talab qilgan oziq ovqatlarni esa umuman iste'mol qilmaslikka ham to'g'ri keladi. Intiutiv parhyez esa aksincha organizm nimani istasa ana shu taomni tanvvul qilish kerak degan fikrni ilgari suradi. Chunki inson organizmi o'zi uchun nima kerakligini juda yaxshi biladi.

Parhezdan voz keching.

Tan olish kerakki, har qanday ko'rinishdagi parhyez inson sog'lig'i uchun zararli. Parhyez tutish va u bilan bog'liq barcha kitob, jurnal va gazetalarni o'qishni bas qiling. Intiutiv parhyez sizga ulardan ko'ra rostdan yordam berishiga ishoning.

Qorningiz och qolganda uni eshiting.

Tanangiz uchun zarur kuch va uglevodlardan iborat taomlarni iste'mol qiling. hech qachon uni haddan ortiq och qo'ymang. Tanangiz uchun kerakli oziq moddalar bilan do'stlashing.
Ovqatlanishingizni aniq tartibga olishni bas qiling.

Ichingizdan "Bugun shokoladli tort yema, manti tanovul qilma, xamir!", degan ovozlarga "YO'Q", deb javob bering. Intiutiv parhyez tutishni bugundan boshlang.

Ovqat bilan "do'stlashing"!

Semirtiradigan mahsulotlarni ham keragicha tanovul qiling. Semirdim, semirayapman, ozishim kerak, degan fikrlardan voz keching. Dugonangiz sizdan ozg'in bo'lsa, siz ham xuddi shu kg. ga yetishingiz kerak degan emas.

Taomdan qoniqish hissini tuying.

Qorningizni hamisha to'q saqlang. Bu sog'ligingiz uchun ham foydali, tartibli va kaloriyaga boy taomlarni iste'mol qilish har xil kasalliklarni oldini oladi. Ammo agar qorningizni 10 ballik hisobda to'yadi deb hisoblasak, 5-6 ballik taomni iste'mol qilganingizdan so'ng, likopchangizda taom qolsa ham, ovqat yeyishni bas qiling. Bundan ortiq balli taom sizga og'irlik qiladi.

O'z sog'lig'ingizni hurmat qiling.

O'zingiz va salomatligingiz uchun eng kerakli taomlarni, mahsulotlarni kunlik ovqatlanish tartibingiz ro'yxatiga kiriting. Ozish uchun emas, salomatligingiz uchun, hamisha sog'lom bo'lish uchun parhez tuting.
@billi_uz
✔️Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.
Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.

Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!

Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​​​​​#Тафаккур

🌹Бир бойдан сўрашибди:

- Сиз қандай қилиб шу даражада бойиб кетдингиз?

Бой:

- Мен Аллоҳ билан мусобақа ўйнадим.

- Ие қандай қилиб, бу нима деганингиз?!

- Аллоҳ менга берган неъматлардан одамларга эҳсон қилиб беравердим. Аллоҳ менга яна бераверди. Мен кўпрок бердим. Аллоҳ янада кўпрок берди. Бу мусобақада Аллоҳ ютиб чиқди.


✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@billi_uz
📖Эрталаб уйғонганингизда тўрт нарсани айтишликни ўзингизга одат қилинг!✓
.
🌷Биринчиси: АЛЛОҲИМ, Мен СЕНГА ТАВАККУЛ ҚИЛДИМ!!!
.
🌷ИИккинчиси: АЛЛОҲИМ, бу кунимни Сенинг розилигингга эришишга васила қилдим! Уни мендан қабул қил! Ва бу кунни менга осон ва баракали қил!!!
.
🌷УУчинчиси: «Роббим, менинг Қалбимни кенг қил! Менинг ишимни осон қил!»
(Тоҳа:25-26 оят).
.
🌷ТТўртинчиси: Аллоҳим, Сенга ўзим, аҳли - аёлим, фарзандларим, яқинларимни топширдим. Ўз Қудратингга лойиқи қадар уларни ҳифз - ҳимоя қил!

Хайрли тонг азизлар.🌸

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😭 Ишонасизми шу мултикни кўриб ярим соат йиғладим, юракларим эзлиб кетди.
Сизга хам илиндим буни аслида телвизорда кўрдим, кейин қидириб топиб сизларга илиндим кўринг ва дўстларизга хам улашинг
▬▬▬▬▬▬▬
👨‍🎓 @billi_uz
​​ Kamroq uyqu. Bu sizning hayotingizni yanada to'liq va samarali bajarishga yordam beradi. Aksariyat odamlar yaxshi sog'lik uchun 6 soatlik uyquga ega. Bir soat oldin turish uchun 21 kun ichida harakat qilib ko'ring va bu odat bo'lib qoladi. Esingizda bo'lsin: uyqu sifati muhim, ammo uning miqdori emas. Va, albatta, muhim bo'lgan narsalar uchun qo'shimcha 30 soatga ega bo'lishni tasavvur qiling.
▬▬▬▬▬▬▬
👨‍🎓 @billi_uz
📝ОҚИБАТ

Бу ховлида бир йилда,
Учта жаноза бўлди .
Кекса ота она ва,
Афсус, оқибат ўлди.

Ота онасиз қолиб,
Дод соларди фарзандлар.
Қолган меросни бўлиб,
Тинчланди оқпадарлар.

Катта ака оила,
Тиргак устуни эди.
“Укаларим ҳовлини
Бўлиб оламиз” деди.

Турган гапки кенжага,
Бу машмаша ёқмасди.
Кексалар тирик бўлса,
Бу ғавғодан қўрқмасди.

Ука деди: “Ота- онамиз
Насиҳат қилган эди.
Ҳовлини сотманглар, деб,
Васият қилган эди.”

Ўртанчиси гап кесиб,
Танбеҳ берди укага.
“Ҳовлини сотган билан
Қолмаймиз-ку кўчада”.

Хуллас ҳовлини сотиб,
Тарқаб кетди уч ўғил.
Йўқламай қўйди улар,
Бир бирларин неча йил.

Орадан йиллар ўтиб,
Қишлоқда гап тарқалди.
Ҳовлини олган одам,
Кўп бойлик топиб олди.

Гап етибми ўғиллар,
Бир бирин излаб топиб,
Бойлик дардида қаранг,
Келдилар шу он чопиб.

Отамиз меросини,
Қайтариб беринг ака.
Биз қилайлик сиз учун
Хизмат бўлса қанақа.

Хужайин деди: “Дўстлар,
Кеч қолдингизлар бироз.
Ўзига насиб қилди,
Ўзидан қолган мерос.

Бойликни топган куним,
Кўп изладим сизларни.
Тополмадим афсуски,
Мен ҳеч бирларингизни.

Улардан шу қишлоқда,
Қолсин бир деб ёдгорлик.
Олган пулим барига,
Қурдирдим катта масжид.

Масжиднинг номини
Биз “Оқибат” деб ёздирдик
Барча қишлоқ аҳлига,
Сизларни ибрат қилдик.

Токи улар улғайиб,
Нодонлик қилмасин деб.
Одам боласи бўлиб,
Ҳайвонлик қилмасин деб.

Бу сўзларни эшитиб,
Ўғиллар “дод” солдилар.
Баҳонага бирор сўз,
Тополмасдан қолдилар.

Хуллас охири қаранг,
Ҳақиқат сўзин айтди.
Ота - она, оқибат,
Мангу ҳаётга қайтди.

Хақиқатдан дўстларим
Ҳеч қачон кўз юмманглар.
Ота онага қўшиб,
Оқибатни кўмманглар.
@billi_uz
​​🍃​Кўзим очиб уйғонсам сахар,
🍃Оёқ-қўлим соғ булса агар...
🍃Каломингни айтсам шу махал,
🍃ИЙМОНимдан айирма АЛЛОХ...!

🍂Гохо феълим ёмон гохида тилим,
🍂Шу айбимдан уртанар дилим...
🍂Бошим шундан оғрийди ногох,
🍂ПАНОХингдан айирма АЛЛОХ...!

🍃Ота-онам ранжитдим баъзан,
🍃Эркалигу қайсарлик билан...
🍃Фарзандимдан қайтса шу гунох
🍃МЕХРинг дариғ тутмагин АЛЛОХ...!

🍂Дустим куп деб уйлаб юрардим,
🍂Давраларда гардан керардим...
🍂Дуст деганим қазиганда чоғ,
🍂ЧИН ДЎСТимдан айирма АЛЛОХ...!

🍃Молу дунё йулдан алдаса,
🍃Кибру хаво ёқамдан олса...
🍃Қулим кири ювилиб кетса,
🍃ОМАДимдан айирма АЛЛОХ...!

🍂Ота-онам сингилжонларим,
🍂Укаларим кадирдонларим...
🍂Ёнимдаги энг чиройлигим,
🍂Шу ОИЛАМдан айирма АЛЛОХ...!

🍃Кимдир кечроқ кимдир эртароқ
🍃Бу дунёда қололмас хеч ким...
🍃Кузларимга тулганда ТУПРОҚ,
🍃ЖАННАТингдан айирма Аллох

🌙
🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙
@billi_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаётда бўлаётган ҳар бир воқеани севиш керак. Мен шуни донолик деб биламан. Эга бўлган ҳаммасини севиш керак. «Агар ундай бўлмаса бундай бўлмасди», «ундай бўлса яхши бўларди», «бунақа қилиш керак эди» деган гапларда нодонлик бор. Сиз яхши деб билган ҳолат фақатгина хаёл, реаллик эмас.

Реаллик қандай бўлмасин у яхшиликка. Сиз уни қабул қилинг, севинг, қувонинг ва ундан роҳатланинг. Ниманидир йўқотдингизми, рози бўлинг. Ҳаммаси ўзгаради... хаёт давом этади, ўзгаради. Ҳеч ким аввалги холидек қолмайди. Баъзан кенг йўллар дуч келса, баъзида юришга йўл қолмайди. Униси ҳам буниси ҳам яхши. Униси ҳам буниси ҳам хаёт берган туҳфадир. Ҳаммасидан миннатдор бўлиб шукр қилиш оқил, бахтли инсоннинг йўли.
@billi_uz
🌞 Ичингиздан соф, тоза ниятли бўлсангиз - Яратувчи сизга ўзингиз билмаган тарафдан нур бериб қўяди.

💖 Ўзингиз билмаган ҳолда инсонларни сизга муҳаббатли қилиб қўяди.

🎁 Сўраган нарсаларингиз, ўзингиз билмаган тарафдан кела бошлайди.

Пок ниятли инсон, барчага яхшиликларни умид қилувчи кимсадир.

Ўзгаларнинг бахтли бўлиши, сизни бахтингизни тортиб олмайди.
Бой бўлиши эса, сизни фақир қилиб қўймайди.
Саломатлиги эса, сизнинг касалингизни зиёда қилмайди.

💭 Фақат, пок ният соҳиби бўлинг, ичингиздан тоза бўлинг!
@billi_uz